ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига ажратиб бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 27.04.2020 й. 3230-сон билан рўйхатга олинган қипшоқ хўжалиги вазирининг 25.03.2020 й. 70-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 27 апрелда 3230-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ хўжалиги вазирининг

2020 йил 25 мартдаги

70-сон буйруғига

ИЛОВА



Тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига ажратиб

бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги ПҚ-4567-сон "Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига ажратиб бериш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом талаблари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ҳудудий "Агропилла" масъулияти чекланган жамиятларига (бундан буён матнда "Агропилла" МЧЖ деб юритилади) тегишли бўлган тутзорларга (бундан буён матнда тутзорлар деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.


2. Тутзорлар "Агропилла" МЧЖ томонидан аҳолига (оилага) оилавий пудрат асосида пилла етиштириш мавсуми бошланишидан олдин танлов асосида ажратиб берилади.



2-БОБ. ТУТЗОРЛАРНИ ОИЛАВИЙ ПУДРАТ

АСОСИДА АҲОЛИГА АЖРАТИБ БЕРИШ


3. "Агропилла" МЧЖ томонидан тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига (оилага) ажратиш бўйича танлов (бундан буён матнда танлов деб юритилади) мавсум бошланишидан камида 1 ой олдин ўтказилиши ҳақида маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон берилади.


4. Тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига (оилага) ажратиб бериш мақсадида "Агропилла" МЧЖ раҳбарининг қарори билан мазкур жамият ходимларидан 5 нафардан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда Тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига ажратиб бериш бўйича танлов комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) ташкил этилади.

Комиссия таркибига киритилган шахслар оилавий пудратчи сифатида танловда иштирок этишлари тақиқланади.


5. Оила бошлиғи ёки оиланинг вояга етган бошқа аъзоси (бундан буён талабгор деб юритилади) оилавий пудрат асосида тутзорларни ажратиб бериш ҳақида танлов эълон қилингандан кейин бир ой ичида Комиссияга ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Аризада талабгорнинг меҳнатга лаёқатли доимий иш жойига эга бўлмаган оила аъзолари сони, тутзорларга ишлов бериш ва тут ипак қуртини парваришлаш учун зарур билим ва тажрибаси ҳамда талабгорда тут ипак қуртини парваришлаш учун зарур бино ва иншоотлар ҳамда шарт-шароитлар мавжудлиги ҳақида маълумотлар кўрсатилади.


6. Талабгорларнинг аризалари Комиссия томонидан 7 кун муддатда кўриб чиқилади, бунда Комиссия зарур қолларда аризада кўрсатилган маълумотларни манзил бўйича жойига бориб ўрганиши мумкин.


7. Талабгор қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

оиланинг меҳнатга лаёқатли доимий иш жойига эга бўлмаган аъзоларининг мавжудлиги ва уларнинг сони;

оила аъзоларининг тутзорларга ишлов бериш ва тут ипак қуртини парваришлаш учун зарур билим ва тажрибага эгалиги;

тут ипак қуртини парваришлаш учун зарур бино ва иншоотлар ҳамда шарт-шароитлар мавжудлиги.


8. Комиссия мазкур Низомнинг 7-бандида келтирилган мезонларга мувофиқ талабгорга тутзорларни оилавий пудрат асосида ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса қилади ва "Агропилла" МЧЖ раҳбарига тақдим этади.


9. "Агропилла" МЧЖ раҳбари Комиссия хулосасига мувофиқ тутзорларни оилавий пудрат асосида ажратиб бериш тўғрисида 3 кунлик муддатда қарор қабул қилади ва талабгорга бу ҳақда ёзма ёки электрон тарзда хабар беради.

"Агропилла" МЧЖ раҳбарининг қарорида оилавий пудрат асосида талабгорларга ажратиладиган тутзорларнинг ўлчами, уларнинг жойлашган манзили, талабгорнинг талаби қондирилмаган тақдирда эса, унинг асосланган сабаби кўрсатилади.


10. "Агропилла" МЧЖга тегишли бўлган тутзорлар оилавий пудратчиларга 1 гектардан 3 гектаргача ва 5 йил муддатга фойдаланиш учун ажратилади.


11. Тутзорларни ажратиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг "Агропилла" МЧЖ раҳбари ва талабгор ўртасида тутзорларни ипак қурти боқиш ва пилла маҳсулоти етиштириш учун оилавий пудрат асосида ажратиб бериш бўйича 5 йил муддатга шартнома (бундан буён матнда оилавий пудрат шартномаси деб юритилади) тузилади.


12. Оилавий пудрат шартномаси "Агропилла" МЧЖ раҳбари ва талабгор томонидан имзоланади.


13. Оилавий пудрат шартномасида қуйидагилар назарда тутилиши лозим:

шартнома тузилган сана ва жой;

шартнома предмети;

томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

тутзорлардан фойдаланиш шартлари, томонларнинг алмашлаб экиш схемасига мувофиқ тут дарахтларининг барг ҳосилдорлиги, ерни мелиоратив ҳолати, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар;

етиштириладиган тирик пилла маҳсулотининг микдори ва сифати;

етиштарилган пилла маҳсулотининг баҳоси, унга ҳақ тўлаш ва уни сотиш шартлари;

тутзорларни суғориш учун сув ва моддий-техника ресурслари билан оилавий пудратчини таъминлаш;

томонларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлиги ва уларнинг келишувига кўра бошқа шартлар.


14. Шартнома икки нусхада тузилади ва имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Шартноманинг бир нусхаси "Агропилла" МЧЖда, иккинчи нусхаси танлов натижасида ғолиб деб топилган талабгорда (бундан буён матнда оилавий пудратчи деб юритилади) сақланади.


15. Тутзорларни оилавий пудратчига топширищда далолатнома расмийлаштирилади.

Далолатнома тутзорларнинг ўлчами, уларнинг жойлашган манзили, ҳолати ва тутзорлардаги мавжуд кўп йиллик дарахтлар сони кўрсатилган ҳолда икки нусхада тузилади ҳамда "Агропилла" МЧЖ вакили ва оилавий пудратчи томонидан имзоланади. Далолатноманинг битта нусхаси "Агропилла" МЧЖда, иккинчи нусхаси оилавий пудратчида сақланади.


16. Оилавий пудратчиларга берилган тутзорларда "Агропилла" МЧЖ раҳбарининг ёзма розилиги билан вақтинчалик қурилма ва бошқа иншоотлар қурилиши мумкин.



3-БОБ. ОИЛАВИЙ ПУДРАТ АСОСИДА АЖРАТИЛГАН

ТУТЗОРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


17. Оилавий пудратчи тутзорлардан тут барги етиштириш ва тут ипак қурти парваришлаш мақсадида фойдаланилганда:

тутзорларни орасига тут кўчатларини экиш мумкин, бунда уларнинг 95 фоизидан ортиқ кўкарувчанлигини таъминлайди ва асраб қолиш чораларини кўради;

тутзорларнинг тут барги ҳосилдорлигини ошириш мақсадида ўз вақтида баҳорги, ёзги ва кузги агротехник ишловлар бериш (ўғитлаш, тагини юмшатиш, қатор ораларини ҳайдаш ва қондириб суғориш) ишларини ташкил қилади;

тутзорлар ер майдонининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва тутзорларнинг барг ҳосилдорлигини кўпайтириш чораларини кўради;

тутзорларни асраш ҳамда уларнинг пайхон қилиниши ва ноқонуний кесиб кетилишининг олдини олиш чораларини кўради;

тутзорлардан олинган тут баргидан пилла етиштириш учун фойдаланади, бунда тут ипак қурти парваришлаш ҳажми тут баргининг миқдорига қараб белгиланади;

етиштирилган тирик пиллани шартнома асосида тўлиқ пиллани қайта ишлаш корхонасига топширади.


18. Оилавий пудратчилар тутзорлардаги тутлар оралиқларидан уларнинг тут барги ҳосилдорлигини камайтирмаган ҳолда мустақил равишда бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экишда фойдаланиши мумкин.

Бунда, оилавий пудратчи томонидан етиштирилган пилла ҳосилини сотишдан ташқари тутзорлар орасига қўшимча экинлар экиш орқали олинадиган даромадлар оилавий пудратчининг ўзида қолади.


19. "Агропилла" МЧЖ пиллани қайта ишлаш корхоналари томонидан оилавий пудратчиларга тутзорларни янгилаш учун тут кўчатлари, шунингдек пилла мавсумларида ипак қурти уруғи ҳамда томонлар келишувига кўра бўнак (аванс) маблағлари берилишини таъминлайди. Бунда оилавий пудратчиларга тутзорларни янгилаш учун тут кўчатлари ва пилла мавсумларида ипак қурти уруғи бепул етказиб берилади.

Тутзорларга ишлов бериш учун уларни етарли миқдорда минерал ўғитлар билан таъминлаш ўзаро келишув асосида қайта ишлаш корхоналари ёки оилавий пудратчи томонидан амалга оширилади.


20. Туман "Агропилла" МЧЖ тавсиясига асосан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматлари тут дарахтларининг ўта хавфли зараркунандаси (тут парвонаси)га ва касалликларига қарши курашиш тадбирларини амалга оширади.

21. Туман "Агропилла" МЧЖ пиллани қайта ишлаш корхоналари билан биргаликда оилавий пудрат асосида ажратилган тутзорлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни мониторинг қилади.


22. Ҳар йили декабрь ойида оилавий пудратчиларга ажратилган тутзорлар "Агропилла" МЧЖ томонидан хатловдан ўтказилади.

Хатлов натижалари бўйича тут дарахтларининг камайиши, ҳосилдорликни пасайиши ва пайхон қилиниши аниқланган ҳолатларда оилавий пудрат шартномасига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.


23. Шартнома шартларини бажариш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар шартномага мувофиқ ҳал қилинади. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда, низолар суд тартибида ҳал этилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


24. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


25. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 4 май, 16-17-сон, 186-модда










































Время: 0.0677
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск