Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1999 й. 416-сон "Осиё ривожланиш банки иштирокида "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқ олтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.1999 й.

N 416



ОСИЁ РИВОЖЛАНИШ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ИНФРАТУЗИЛМАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ,

ШУНИНГДЕК СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ОҚ ОЛТИН

ТУМАНИДАГИ ТАРКИБИ ЎЗГАРТИРИЛГАН

ХЎЖАЛИКЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ДОИР БИРИНЧИ НАВБАТДАГИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Осиё ривожланиш банки билан ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ва Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё ривожланиш банки билан ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўгрисида" 1998 йил 30 апрелдаги 186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Осиё ривожланиш банки ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқ олтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда "Лойиҳа" деб аталади) амалга ошириш учун 40 млн АҚШ долларига яқин миқдорда кредит берилиши тўгрисида келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Осиё ривожланиш банки (ОРБ) иштирокида кўрсатиб ўтилган лойҳанинг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун иловага мувофиқ таркибда Мувофиқлаштирувчи Кенгаш ташкил этилсин.

4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 августдаги 356-сон қарори билан ташкил этилган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича агентлик кўрсатиб ўтилган Лойиҳани амалга ошириш ишчи органи ҳисобланади.

Агентликка Лойиҳа компонентларини бошқариш ва жорий этиш режаларини ишлаб чиқиш, Лойиҳа қатнашчиларига маслаҳат ёрдамини таъминлаш, зарур бўлган молиявий ва бошқа ҳужжатларни юритиш масъулияти юклансин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов







































Время: 0.1889
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск