ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Тиббиёт саноати. Микробиология саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2020 й. ПҚ-4698-сон "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этишни молиялаштиришга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2020 й.

N ПҚ-4698



"TASHKENT PHARMA PARK"

ИННОВАЦИОН ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ФАРМАЦЕВТИКА КЛАСТЕРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШГА ДОИР БИРИНЧИ НАВБАТДАГИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Фармацевтика тармоғининг илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш базасини жадал ривожлантириш, шунингдек, коронавирус пандемияси даврида юқумли ва бошқа касалликларни аниқлаш ҳамда даволаш учун замонавий самарадор препаратларни ишлаб чиқариш бўйича унинг имкониятларини кенгайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлигининг "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини (кейинги ўринларда - Кластер) ташкил этиш" лойиҳасини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 50 миллион долларгача суммада маблағлар ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Кластер ҳудудида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан биринчи навбатдаги объектлар қурилишини ташкиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) иловага мувофиқ таркибда тузилсин ҳамда қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

лойиҳавий таклифларни кўриб чиқиш ва Кластер ҳудудида биринчи навбатда қуриладиган, шу жумладан муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларининг рўйхатини аниқлаш;

биринчи навбатдаги объектларни қуриш учун бош пудратчи ташкилотларни танлаш;

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши устидан назоратни ташкил этиш;

биринчи навбатдаги объектлар қурилишининг бориши устидан назоратни амалга ошириш ва қурилиш жараёнида юзага келадиган масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилган маблағларнинг қарздори ҳисобланади;

қарзни сўндириш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Кластер ҳудудидаги объектларни сотиш ва биноларни ижарага беришдан тушган тушумлар, шунингдек, Агентлик ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ҳамда Агентликнинг бошқа тушумлари ҳисобидан амалга оширилади;

"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси лойиҳанинг ижро этувчи органи, шунингдек, қурилаётган объектлар бўйича асбоб-ускуналар, товарлар, ишлар ва хизматларни қабул қилиб олиш учун масъул ҳисобланади.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ биринчи навбатдаги объектлар қурилишини молиялаштириш Ишчи гуруҳнинг қарорига биноан параллель равишда қуйидагиларни экспертизадан ўтказган ҳолда амалга оширилади:

лойиҳани - Агентликнинг тармоқ Илмий-техник кенгашида;

лойиҳа-смета ҳужжатларини - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида;

замонавий импорт асбоб-ускуналар ва технологиялар, қурилиш материаллари, бутловчи буюмларни харид қилиш бўйича импорт контрактларини - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 28 апрелдаги

ПҚ-4698-сон қарорига

ИЛОВА



"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб

чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида Тикланиш

ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан

биринчи навбатдаги объектлар қурилишини

ташкиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. С.У. Умурзоқов

-

Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3. Б.И. Закиров

-

қурилиш вазири


4. С.Х. Кариев

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори в.б.


5. Ш.Ш. Сагдуллаев

-

Ўсимлик моддалари кимёси институти директори, Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика саноати корхоналари уюшмаси раиси


6. О.Б. Рустамов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари


7. М.Б. Азимов

-

Давлат божхона қўмитаси раиси


8. Р.К. Холматов

-

Тошкент вилояти ҳокими


9. Ж.А. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими


10. Ш.А. Вафаев

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори


11. М.А. Аллабергенов

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази директори


12. Ш.А. Абидов

-

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири, Ишчи гуруҳ котиби


                

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 4 май, 16-17-сон, 178-модда










































Время: 0.1885
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск