ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2020 й. 262-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.2020 й.

N 262



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Давлат харидлари тизимиии янада такомиллаштириш

ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини

кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил

5 декабрдаги ПҚ-4544-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 27 апрелдаги

262-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 2-3-сон, 15-модда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомда:


а) 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш ҳамда мақсадли ишлатилишини таъминлаш;

бюджет ташкилотлари учун чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш;

валюта маблағлари ҳисобидан жалб қилинган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларини қайтариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан Молия вазирлиги томонидан тўловлари амалга ошириладиган халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш;

валюта маблағларини бошқариш, чет эл валютадаги маблағларни депозитларга жойлаштириш ва бюджет ссудаси ва субсидияларини ажратиш";


б) 14-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ғазначиликни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги бошлиғи бошқаради".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 20 мартдаги 54-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 12-сон, 110-модда) 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг давлат харидлари соҳасида малакасини ошириш бўйича махсус қисқа муддатли таълим дастурлари ва ўқув режаларини белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

давлат харидлари бўйича ўқув қўлланмалари, ўқув адабиёти ва бошқа материаллар тайёрлаш;

давлат харидлари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув жараёнига соҳадаги етакчи мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда махсус курслар ташкил қилиш".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 апрель





































Время: 0.1794
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск