ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2020 й. ПҚ-4700-сон "Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2020 й.

N ПҚ-4700



КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ,

МАВЖУД РЕСУРСЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ,

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги юзага келиши мумкин бўлган шароитда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслар ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, озиқ-овқат экинларини икки баробарга кўпайтириш, юқори ҳосил олиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида янги иш ўринларини яратиш ва манфаатдорликни ошириш борасида замонавий ёндашувларни жорий этиш мақсадида:


1. Фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости сувлари захираси мавжуд бўлган ерларни фойдаланишга киритиш, уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аҳолига имтиёзли шартлар асосида ажратиб беришнинг қуйидаги тартиби жорий қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 10 майга қадар 1-иловада келтирилган ҳудудларда экинларни суғориш учун яроқли сув чиқариш имконияти ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига хулоса тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда табиий-тупроқ ҳамда иқлим шароитидан келиб чиқиб фойдаланишга киритиладиган ерларга экин турларини жойлаштириш бўйича илмий асосланган тавсия беради;

туман ҳокимлиги фойдаланишга киритиладиган ер майдонларини контурлар кесимида ҳисоб-китоб қилади ҳамда лойиҳаларни шакллантириб, келишиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига тақдим этади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари уч кун ичида ушбу лойиҳаларни кўриб чиққан ҳолда умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги беш кун ичида тақдим этилган лойиҳаларни ўрганиб, Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига хулоса тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари беш кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаларни ўрганиш асосида Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган маблағларни туманлар кесимида тақсимлайди;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг тақсимотига асосан Молия вазирлиги беш кун муддатда туман бюджетига ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун зарур маблағларни ажратади;

туман ҳокимлиги қудуқ қазиш, суғориш тармоқларини тиклаш орқали ер майдонларини сув билан таъминлаш, электр энергиясини тортиш, сув тежовчи технологияларни жорий этишнинг техник ва молиявий кўрсаткичларини белгилайди ва ушбу ишларни амалга оширувчи пудратчи ташкилотларни танлов асосида аниқлайди;

танлов қоида тариқасида, туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари раислигида, туман қишлоқ хўжалиги, архитектура ва қурилиш, молия, статистика, ер ресурслари ва давлат кадастри, ирригация бўлимлари, солиқ инспекцияси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбарларидан иборат таркибда тузиладиган комиссия томонидан амалга оширилади;

туман ҳокимлиги фойдаланишга киритилган ер майдонларини деҳқончилик соҳасида билим ва кўникмага эга бўлган, биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга 1 гектаргача деҳқон хўжалигини юритиш учун, истисно тариқасида, 10 йилгача муддатга ижарага беради ёки тажриба-синов тариқасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларига барча харажатларни олдиндан тўлаш шарти билан 5 гектаргача бўлган ер майдонларини 10 йилгача муддатга ижара ҳуқуқини электрон аукцион асосида сотади;

ушбу ер майдонларини ажратиш бўйича ташаббускор ва туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ижара шартномасига асосан туман ҳокимининг қарори қабул қилинади, бунда ер майдонларида сув тежовчи технологияларни қўллаш ва устувор равишда сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва мойли экинларни экиш, боғ ва токзорлар барпо этиш назарда тутилади;

ер майдонларини ижарага бериш ҳамда ижара ҳуқуқини сотишдан тушадиган маблағлар туман ҳокимлигининг сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича махсус ҳисоб рақамида жамғариб борилади ҳамда янги ер майдонларини фойдаланишга киритиш мақсадларида ишлатилади;

ердан фойдаланиш давомида белгиланган экин турларини экиб, иш ўринларини яратган, ижара харажатларини ўз вақтида қоплаган тадбиркорлик субъектларига ердан фойдаланиш муддатини узайтиришда устуворлик ҳуқуқи берилади.

Туман ҳокимликлари фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг яхлитлиги, бир маҳсулот турига ихтисослашиши, мева-сабзавотчилик кластерлари ва кооперациялари орқали деҳқон хўжаликларига уруғлик ва кўчатлар етказиш, илғор агротехнологияларни ўргатиш, етиштирилган маҳсулотларни реализация қилишда кўмаклашсин, шунингдек, минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини етарли ҳажмда ва ҳамёнбоп нархларда харид қилишлари учун зарур инфратузилмани яратсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

мазкур қарор доирасида ижарага бериладиган ер майдонларида енгил конструкциядаги дала шийпон ва суғориш иншоотларини жойлаштиришга рухсат берилади, бошқа турдаги, шу жумладан турар жой, бино ва иншоотлар қуриш қатъиян ман этилади;

ижарага бериладиган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш" лойиҳаси, Жаҳон банкининг кредит линиялари ҳисобидан кредитлар ажратилади. Бунда тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

мазкур қарор доирасида фойдаланишга киритилган ер майдонлари мақбуллаштирилмайди, ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши Ўзбекистон Республикасининг "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади;

қишлоқ хўжалиги кооперацияларида иштирок этадиган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчи ҳар бир оила парранда боққан даври (40 кун) учун Жамоат ишлари жамғармасидан қўшимча 500 минг сўмдан рағбатлантирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

янги фойдаланишга киритиладиган ерларнинг ижара ҳуқуқини электрон аукцион асосида сотишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг йўналишлари ва мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, деҳқон хўжаликлари, шахсий томорқалардан самарали фойдаланиш, маҳсулот етиштириш ҳажмини ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадини оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонунини, шунингдек, "Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда янги фойдаланишга киритиладиган ерларнинг ижара ҳуқуқини "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида сотишга имконият яратсин.


5. Маълумот учун қабул қилинсинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ:

ушбу кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган шартларга жавоб берувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ўзи ишлаб чиқарган ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган фойдаси бўйича фойда солиғи ставкаси 0 фоиз миқдорида белгиланган;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун, шунингдек, ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулкининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблашда солиқ базасидан камайтирилади;

томчилатиб суғориш тизими қўлланиладиган ерлар - томчилатиб суғориш тизими жорий этилган ойнинг бошидан эътиборан беш йил муддатга, қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар - ваколатли орган томонидан тасдиқланган лойиҳага мувофиқ, уларни ўзлаштириш ишлари бажариладиган даврда ва улар ўзлаштирилган вақтдан эътиборан беш йил мобайнида ҳамда янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланишдан қатъи назар, уч йил муддатга ер солиғидан озод қилинган;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5969-сон Фармонига асосан қишлоқ хўжалигидаги ерларни суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йилда ўрнатилган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилган.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж. Қўчқоров Молия вазирлиги билан бирга бир ой муддатда Инқирозга қарши курашиш дастури доирасида ажратилган маблағлардан ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун туман бюджетларига Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг тақсимотига асосан 300 миллиард сўм ажратилишини таъминласин.


7. Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг:

2020 йилда ажратилиши режалаштирилган 30 триллион сўмлик револьвер кредитларнинг 2 триллион сўмини мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва унинг экспорти билан шуғулланувчи корхоналарга йўналтириш;

экспорт шартномаси бўйича келгусидаги тушум таъминоти асосида шахсий томорқа ер эгалари ва хўжалик юритувчи субъектларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун бўнак ажратиш ҳамда маҳсулотларни сотиб олиш мақсадларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчилар ва экспорт қилувчиларга қисқа муддатли кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. Бунда, кредитлар яхши кредит тарихига эга, камида 2 йил давомида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти фаолияти билан шуғулланган қайта ишловчилар ва экспорт қилувчиларга ажратилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги "Ўзпахтасаноат" АЖ тизимидаги корхоналарнинг ипак қурти боқиш иншоотларини "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги ташкилотларга тўловларни йигирма йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан баланс (қолдиқ) қийматда инвестиция киритиш шарти билан сотиш чораларини кўрсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига қарорда белгиланган вазифалар юзасидан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ва туманлар ҳокимларининг ҳисоботларини эшитиш ва тегишли баҳо бериб бориш тавсия этилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлиги мазкур қарорда кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назорат ўрнатсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.И. Барноев ва Ж.А. Қўчқоров зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 1 майдаги

ПҚ-4700-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020 йилда фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости

сувлари захираси мавжуд бўлган ер майдонларини

ўзлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари


Т/р

Ҳудудлар номи


Жами ер

майдони


Ер ости

сувидан

фойдаланиш

ҳисобига, га


Қайта

тиклана-

диган ер

майдони, га


Шундан, ер турлари


Экин

ерлар


шундан

суғорила-

дигани


Кўп

йиллик

дарахт-

зорлар


шундан

суғорила-

дигани


Бўз

ерлар


шундан

ғорила-

дигани


Яйлов ва

лалми

ерлар


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


22 210

1 210

21 000

21 000

21 000

-

-

-

-

-

2.

Андижон


2 024

860

1 164

1 164

1 164

-

-

-

-

-

3.

Бухоро


27 916

25 360

2 556

2 470

2 470

86

86

-

-

-

4.

Жиззах


35 812

23 942

11 870

2 320

2 320

-

-

-

-

9 550

5.

Қашқадарё


58 673

38 932

19 741

19 741

19 741

-

-

-

-

-

6.

Навоий


26 153

11 038

15 115

1 590

1 590

4

4

750

750

12 771

7.

Наманган


9 959

8 644

1 315

888

888

-

-

427

427

-

8.

Самарқанд


32 027

21 179

10 848

3 788

3 788

-

-

-

-

7 060

9.

Сурхондарё


12 787

-

12 787

2 621

2 621

-

-

-

-

10 167

10.

Сирдарё


7 620

2 156

5 464

5 464

5 464

-

-

-

-

-

11.

Тошкент


28 689

14 989

13 700

6 716

6 716

-

-

-

-

6 984

12.

Фарғона


7 145

5 159

1 986

1 971

1 971

15

15

-

-

-

13.

Хоразм


9 108

1 590

7 518

7 189

7 189

-

-

25

25

304

Республика бўйича жами


280 121

155 059

125 063

76 921

76 921

105

105

1 202

1 202

46 836

           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 1 майдаги

ПҚ-4700-сон қарорига

2-ИЛОВА



Коронавирус пандемияси даврида

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш,

мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш,

қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-

қувватлаш чораларини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номланиши


Амалга

ошириш шакли


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


1.

Асосий майдонга экинларни 15 майга қадар тўлиқ экиш бўйича кунлик графикларни тасдиқлаб, ҳар бир кластер, фермер ва деҳқон хўжаликлари кесимида кунлик мониторинг юритишни йўлга қўйиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2020 йил

май


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


2.

Сув тежовчи технологияларни жорий қилган ҳолда 38 минг гектар лалми ва яйлов ерларни ўзлаштириб, озуқа ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Йил якунига қадар ҳар бир вилоятда 6 минг бош наслли қорамол тайёрлаш ва етказиб беришни ташкил этиш чораларини кўриш.

Амалий

чора-тадбирлар


2020 йил

декабрь


Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекчорванасл" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида чорвачилик йўналишида 74 та оилавий кооперация фаолиятини йўлга қўйиш.


2020 йил

сентябрь

3.

Балиқчиликда интенсив усулни жорий қилган ҳолда балиқ ишлаб чиқариш ҳажмини 350 минг тоннага етказиш чораларини кўриш.

Ҳар бир ҳудудда битта туманни балиқчиликка ихтисослашган намунали туманга айлантириш чораларини кўриш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2020 йил

декабрь


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари


4.

Ўрмон хўжаликларида 16,5 мингта янги асалари уяларини ташкил қилиб, асал ишлаб чиқаришни кўпайтириш чораларини кўриш.

Асал ишлаб чиқаришни 5 баробарга ошириш ва ҳар бир ҳудуднинг битта туманида асаларичилик кластерини ташкил қилиш, 300 тадан 500 тагача аҳоли хонадонларига 10 тадан 20 тагача асалари уяларини тарқатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2020 йил

май

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Асаларичилари уюшмаси, "Алоқа банк" АТБ


5.

Қуёнчиликни ривожлантириш бўйича белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда қуёнлар бош сонини 2 баробарга кўпайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2020 йил

май

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, Микрокредитбанк


6.

Жойларда пилла етиштириш ишларини ташкил этиш учун 20 минг нафар малакали мутахассисларни аниқлаб, уларни Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан ишга ёллаш чораларини кўриш.

Амалий

чора-тадбирлар

2020 йил

май


"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

"Бир хонадонга - бир қути ипак қурти" тамойили асосида ипак қурти уруғи тарқатилишини ташкил этиш.

2020 йил

май

Аниқ ҳисоб-китоблар асосида 2020 йилда 400 минг қути ипак қурти уруғи боқиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил

май

Инқирозга қарши курашиш дастури доирасида ажратилган маблағлардан пилла етиштириш мавсумида белгиланган ҳосилни олган ишсиз, кам таъминланган оилаларга, ҳар бир қути ипак қурти учун қўшимча 700 минг сўм қўшиб бериш.

2020 йил

май-сентябрь

Дала атрофидаги 95 миллион туп якка қатор тутлар жойлашувидан келиб чиқиб, фермер хўжаликлари, пахта ва ғалла кластерларини пилла боқишга жалб этиш.



7.

Ер майдонлари четларида тутлар экилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.


Амалий

чора-тадбирлар


2020 йил

май


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


8.

Сунъий ҳавзалардан фойдаланиш самарадорлигига қараб ер солиғининг табақалашган ставкаларини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат


2020 йил

май

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


9.

Мева-сабзавотчилик кластерларига айланма маблағ учун зарур бўлган 258 миллиард сўм кредит ажратиш чораларини кўриш.

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таклифлари асосида камбағалликни қисқартириш бўйича ишлаб чиқилаётган давлат дастури лойиҳасига жун, пахта ва ипак хом ашёсидан гилам ишлаб чиқариш йўналишини алоҳида компонент сифатида киритиш.

Инқирозга қарши курашиш дастури доирасида ажратилган маблағлардан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига қўшимча мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларга автотранспорт воситаларида юк ташиш харажатларини қоплаш учун 50 миллиард сўм ажратиш чораларини кўриш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2020 йил

май

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Қўчқоров, Молия вазирлиги, тижорат банклари


10.

Пандемия шароитида маҳсулотларни юклаш, чегарадан ўтказишга кўмаклашувчи доимий штаб ташкил этиш.

Мева-сабзавот маҳсулотларига харидор топиш, уларни экспорт қилишларини вилоятлар, туманлар, экспорт қилувчилар кесимида аниқ ҳисоб-китоб қилиш ишларини тизимли равишда ташкил этиш.

Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларга автотранспорт воситаларида юк ташиш харажатларининг 50 фоизигача Экспортга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш чораларини кўриш.


Амалий

чора-тадбирлар

2020 йил

май

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзоқов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


11.

Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган ихтисослашган 55 та туманга бириктирилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда кредит, уруғлик, ўғит, сув, транспорт, экспорт билан боғлиқ масалаларни оператив ҳал этиш.

Ҳар бир маҳаллада ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси бўйича кўчма дўконларни ташкил қилиш.

Асосий, боғ ва токзорлар қатор ораларига ҳамда такрорий майдонларга талаб қилинган уруғликларни олиб келиш ҳамда жойларга етказиш чораларини кўриш.

Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманда махсус ўғит дўконларини ташкил этиш ва минерал ўғитларнинг тўғридан-тўғри савдосини йўлга қўйиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2020 йил

май

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Барноев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Давлат божхона қўмитаси, Транспорт вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ


             

Изоҳ: "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган ҳужжатлар шакли заруратга қараб ўзгартирилиши, бошқа бандлардаги ҳужжатлар билан бирлаштирилиши ёки бир неча турдаги ҳужжатларга бўлиниши мумкин.

Икки ва ундан ортиқ тадбирлар бирлаштирилган ҳолатларда ушбу тадбирлар учун белгиланган энг кечки муддат умумлаштирилган тадбирнинг ижро муддати ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида "Йўл харитаси"да белгиланган тадбирларнинг мазмунига мос келадиган бошқа масалалар ҳам назарда тутилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 4 май, 16-17-сон, 180-модда










































Время: 0.1953
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск