ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Курилишларни кредитлаш. Ипотека кредити /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2020 й. ПҚ-4701-сон "Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2020 й.

N ПҚ-4701



АҲОЛИНИНГ УЙ-ЖОЙ ШАРОИТИНИ

ЯХШИЛАШ ҲАМДА ИПОТЕКА КРЕДИТИ

БОЗОРИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШГА ОИД

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ипотека кредити бозорини янада ривожлантириш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жойлар қурилишига кенг жалб қилиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5886-сон Фармонига (кейинги ўринларда - Фармон) мувофиқ:

бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби (кейинги ўринларда - янги тартиб) жорий қилинганлиги;

хусусий пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2020 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларга хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилсин.


3. Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қуриб битказилган квартираларни, шунингдек, тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни (мазкур қарорнинг 3-1-бандида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари:

қишлоқ жойларида 1 ва 2 хонали квартиралар учун 174 млн сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 224 млн сўмдан 320 млн сўмгача;

шаҳарларда 1 ва 2 хонали квартиралар учун 180 млн сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 232 млн сўмдан 320 млн сўмгача;

Тошкент шаҳрида 1 ва 2 хонали квартиралар учун 198 млн сўмдан 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 255 млн сўмдан 352 млн сўмгача оширилсин.

3-1. Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитларининг чекланган миқдори қуйидаги миқдорларда белгилансин:

Тошкент шаҳрида - умумий майдони 60 метр квадратгача бўлган квартиралар учун -264 млн сўм, умумий майдони 60 метр квадратдан ортиқ бўлган квартиралар учун - 352 млн сўм;

бошқа ҳудудларда - умумий майдони 60 метр квадратгача бўлган квартиралар учун -240 млн сўм, умумий майдони 60 метр квадратдан ортиқ бўлган квартиралар учун - 320 млн сўм.

Мазкур банда кўзда тутилган ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўланмайди.

4. Янги тартиб доирасида аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари (шу жумладан бугунги кунга қадар ажратилган ипотека кредитлари) муддати 15 йилдан 20 йилгача (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) узайтирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда янги тартиб доирасида тижорат банкларида жойлаштирган кредит ресурслари муддатини 15 йилдан 20 йилгача (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) узайтирсин.

Тижорат банклари бир ой муддатда янги тартиб доирасида жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитлари муддатини 15 йилдан 20 йилгача (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) узайтирсин ҳамда тузилган шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритсин.

6. Белгилаб қўйилсинки:

мазкур қарорнинг 3, 3-1 ва 4-бандларида назарда тутилган тартиб ва шартлар 2021 йил 11 мартга қадар амал қилади ва янги тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитларига нисбатан татбиқ этилади;

мазкур қарорнинг 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошларида назарда тутилган квартираларни сотиб олишга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланган уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида тўланади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги томонидан "2021 йил 11 мартга қадар белгиланадиган уй-жойларнинг ҳисобланган қийматида бир хонали квартиралар ҳам инобатга олинади.

7. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тижорат банкларига ажратган кредит ресурслари ҳисобидан жисмоний шахсларга қонунда белгиланган тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун кредитлар ажратишга рухсат берилсин.

7-1. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Марказий банк ва Молия вазирлигининг Фарғона вилоятининг чўл-адир ҳудудларида, истисно тариқасида, 2020-2021 йилларда якка тартибдаги намунавий уйлар қурилиши таклифига розилик берилсин. Бунда:

якка тартибдаги намунавий уй-жойлар қурилиши хусусий пудрат ташкилотларининг ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредит ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш меъёрларига мос, тайёр ҳолда қуриб битказилган якка тартибдаги намунавий уйларни аҳоли томонидан сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари берилади;

якка тартибдаги намунавий уйлар қурилишини рейтинг баҳоси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланадиган даражадан кам бўлмаган қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги аҳоли аризалари ва уй-жой бозорини ўрганиш ҳамда аҳолининг ипотека кредитлари бўйича реал тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда якка тартибдаги намунавий уйларнинг қурилиш ишларини ташкил этсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Марказий банк билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга ошириладиган тажриба натижаларидан келиб чиқиб, якка тартибдаги уй-жойлар қурилишини қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 2020-2021 йиллар давомида уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан Фармон билан тегишли ҳудуд учун белгиланган субсидиялар сонини 1,3 бараварга ва суммасини 40 фоизгача оширишга рухсат берилсин.


10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020 йил 1 майдан 2022 йил 31 декабрга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан хусусий пудрат ташкилотларига янги тартиб доирасида шаҳарларда 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларида 5 ва ундан юқори ҳамда Тошкент шаҳрида 9 ва ундан юқори қаватли кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ажратилган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича:

кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилади;

фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун кредитнинг бутун даври, бироқ кредит олинган кундан бошлаб 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида компенсация тақдим этилади. Бунда:

компенсация битта уй-жой учун кредитнинг 5 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича тўланади;

кафиллик ва компенсациялар қурилаётган кўп қаватли уй-жойдаги жами квартиралар сонининг камида 70 фоизи майдони 70 квадрат метрдан ошмаган квартиралар ташкил этганда берилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) икки хафта муддатда янги тартиб доирасида шаҳарларда кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун ер участкаларини "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасидаги электрон аукционига чиқариш чораларини кўрсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 4 май, 16-17-сон, 181-модда
































Время: 0.2253
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск