ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Рейтинг кўрсаткичлари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 01.05.2020 й. ПҚ-4702-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 1 майдаги

ПҚ-4702-сон қарорига

1-ИЛОВА

Рейтинг кўрсаткичлари асосида ҳудудларнинг

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини

баҳолаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу Низом рейтинг кўрсаткичлари асосида ҳудудларнинг (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар) ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

рейтинг кўрсаткичлари - ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш учун фойдаланиладиган сифат ва миқдор кўрсаткичлари ҳамда сўровлар натижалари тизими;

рейтинг - рейтинг кўрсаткичлари бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини баҳолаш орқали ҳудудларнинг рейтинг ўрнини аниқлаш.

3. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини рейтинг кўрсаткичлари асосида баҳолаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

II БОБ. ҲУДУДЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШНИНГ

РЕЙТИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ

4. Баҳолаш кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади.

5. Баҳолаш кўрсаткичларини шакллантириш икки босқичдан иборат.

Биринчи босқич. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини баҳолаш учун статистик кўрсаткичлар асосида баҳоланадиган қуйидаги 8 та устувор йўналиш белгиланади:

иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик;

меҳнат бозори самарадорлиги;

ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти ва сифати;

инфратузилмадан фойдаланиш имконияти ва унинг ривожланганлиги;

иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификация қилинганлиги;

ишбилармонлик муҳити сифати ва тадбиркорликни ривожлантириш;

молиявий мустақиллик, банк-молия соҳасининг ривожланиши;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги.

Иккинчи босқич. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол тасдиқланган методология асосида қуйидагиларни аниқлаш мақсадида алоҳида сўровлар ўтказиш орқали баҳоланади:

аҳолининг ижтимоий ўзини ҳис этиши ва турмуш сифати;

тадбиркорлар ва инвесторлар учун ишбилармонлик муҳитининг ҳолати;

жамиятнинг ислоҳотларга ишончи даражаси ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият институтларининг сифати.

Аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида рейтинг баҳолаш бўйича сўровномалар ўтказиш методологияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари ушбу Низомга 2, , 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ аниқланади.

III БОБ. РЕЙТИНГ ТИЗИМИ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ

7. Рейтинг кўрсаткичлари қуйидагича ҳисобланади:

мазкур Низомга 2, , 3 ва 3а-иловаларда кўрсатилган статистик кўрсаткичларга асосан, уларга мувофиқ ҳудуд учун энг юқори балл 50 баллни ташкил этади;

ўтказилган сўров натижаларига кўра, унга мувофиқ ҳудуд учун энг юқори балл 50 баллни ташкил этади.

8. 5-банднинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳар бир устувор йўналиш учун максимал балл уларнинг таркибий рейтинг кўрсаткичлари бўйича тенг тақсимланади.

9. Устувор йўналишларни ташкил қилувчи статистик кўрсаткичлар ҳам ижобий, ҳам салбий бўлиши мумкин.

10. Ижобий кўрсаткичлар бўйича баллар қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

бунда: - ҳудуднинг муайян кўрсаткич бўйича балли;

- ҳудуд кўрсаткичи;

- ҳудудлар орасида ушбу кўрсаткичнинг максимал қиймати;

- ушбу Низомга 2, , 3, 3а-иловаларда берилган кўрсаткичнинг энг юқори балли.

11. Салбий кўрсаткичлар бўйича баллар қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

бунда: - ҳудуднинг муайян кўрсаткич бўйича балли;

- ҳудуд кўрсаткичи;

- ҳудудлар орасида ушбу кўрсаткичнинг максимал қиймати;

- ушбу Низомнинг 2, , 3, 3а-иловаларда берилган кўрсаткичнинг максимал балли.

12. Ҳудуд учун биринчи босқич бўйича жами баллар устувор йўналишларнинг статистик кўрсаткичлари балларини жамлаш йўли билан ҳисобланади.

13. Ҳудуд учун якуний балл статистик кўрсаткичлар бўйича жами баллар ва ўтказилган сўров натижалари бўйича тўпланган балларни қўшиш орқали аниқланади.

14. Якуний баллар асосида қуйидаги 2 та рейтинг шакллантирилади:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича;

туманлар ва шаҳарлар бўйича.

IV БОБ. БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳудудларни рейтинг баҳолаш натижалари бўйича ҳар йили қуйидаги муддатларда таҳлилий маълумотнома тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига киритади:

1 февралгача (тезкор маълумот) - аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш учун;

15 июнгача (якуний натижалар) - кейинги календарь давр учун дастурий чора-тадбирлар ва стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланиш учун.

16. Рейтинг баҳолаш натижалари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида танқидий муҳокама қилиниши лозим.

V БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

17. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари бўлинмаси Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат олиб боради.

18. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар бўлади.

Низомга

1-ИЛОВА

Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш

даражасини рейтинг кўрсаткичлари асосида баҳолаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Бажариш

муддатлари

I босқич

Рейтинг баҳолаш учун сўровнома ўтказиш методологиясини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш.

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, "Ижтимоий фикр" маркази, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси

Қарор қабул қилингандан сўнг 2 ой ичида

II босқич

Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражаси бўйича статистик кўрсаткичларни онлайн режимида ахборот тизимига киритиш.

Давлат бошқаруви органлари, ташкилот ва муассасалар

Ҳар йили 15 январгача (тезкор), 1 июнгача (якуний)

III босқич

Аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида сўровнома ўтказиш, унинг натижаларини умумлаштириш ва тегишли маълумотларни ахборот тизимига киритиш.

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, "Ижтимоий фикр" маркази, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси

Ҳар йили 15 январгача (тезкор), 1 июнгача (якуний)

IV босқич

Ахборот тизимига киритилган статистик кўрсаткичлар ва сўров натижаларини умумлаштириш ҳамда ҳудудлар рейтингини аниқлаш.

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Ҳар йили 25 январгача (тезкор), 10 июнгача (якуний)

V босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда давлат ҳокимияти вакиллик органларига маълумотлар ва рейтинг кўрсаткичларини киритиш.

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Ҳар йили 1 февралгача (тезкор), 15 июнгача (якуний)

VI босқич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Халқ депутатлари кенгашлари мажлисларида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижаларини муҳокама қилиш.

Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Халқ депутатлари кенгашлари (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар)

Ҳар йили 10 февралгача (тезкор), 15 июлгача (якуний)

VII босқич

Вазирлар Маҳкамаси мажлисида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижаларини муҳокама қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси

Ҳар йили 10 февралгача (тезкор), 15 июлгача (якуний)

Низомга

2-ИЛОВА

Туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий

ривожланиш даражасини баҳолашнинг

РЕЙТИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(якуний баҳо)

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов

бирлиги

Кўрсаткичларни

ҳисоблаш методикаси

Масъул орган*

Индикатор

тоифаси ва

баллари

Жами максимал балл

50

1. Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари

7,5

1.

Истеъмол нархлари индекси

фоиз

Ўтган йилнинг мос даврига товарлар (хизматлар) учун гуруҳ нарх индексларидан ўртача арифметик тортилган қиймат

Давлат статистика қўмитаси

Салбий

2.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми

минг сўм

Ҳудудий саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

3.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми

минг сўм

Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

4.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана товар айланмаси ҳажми

минг сўм

Чакана товар айланмаси ҳажмининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

5.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган марказлашмаган инвестициялар ҳажми

минг сўм

Марказлашмаган инвестициялар ҳажмининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ижобий

6.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий экспорт ҳажми

АҚШ доллари

Ҳудудий экспорт ҳажмининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

2. Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари

6,25

7.

Аҳоли бандлиги даражаси

фоиз

Иқтисодиётда банд бўлганлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли умумий сонига нисбати

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

8.

Хотин-қизларнинг бандлиги даражаси

фоиз

Бандлиги таъминланган хотин-қизлар сонининг иқтисодий фаол хотин-қизлар сонига нисбати

9.

Вақтинча ишлаш учун хорижга кетганларнинг иқтисодий фаол аҳолининг умумий сонидаги улуши

фоиз

Вақтинчалик ишлаш учун хорижга кетганлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли умумий сонига нисбати

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги

Салбий

10.

Меҳнат унумдорлиги

фоиз

ЯҲМ солиштирма нархларда саноатда банд бўлганлар сонига нисбатининг ўтган йилга нисбатан ўзгариши

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

11.

Меҳнат бозорининг кескинлик даражаси

киши

1 бўш иш ўрнига ишсизлар сони (ишга жойлашишга муҳтож шахслар)

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Салбий

3. Ижтимоий соҳадаги хизматларнинг ҳаммабоплиги ва сифат кўрсаткичлари

11,25

12.

Мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси

фоиз

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг 3-6 ёшдаги болалар умумий сонидаги улуши

Мактабгача таълим вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

13.

Умумтаълим мактабларининг юкламаси (смена)

коэффициент

Ўқувчилар ҳақиқий сонининг умумтаълим мактабларининг лойиҳавий қувватига нисбати

Халқ таълим вазирлиги

Салбий

14.

Умумтаълим мактабларининг олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси

киши

Умумтаълим мактабларида ҳар 1000 ўқувчига тўғри келадиган олий маълумотли ўқитувчилар сони

Халқ таълими вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

15.

Шифокорлар билан таъминланганлик

киши

Ҳар 10 минг кишига тўғри келадиган шифокорлар сони

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

16.

Аҳолининг касалхона койкалари билан таъминланганлик даражаси

бирлик

Ҳар 10 минг кишига тўғри келадиган касалхона койкалари сони

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

17.

Тез тиббий ёрдамдан фойдаланиш имконияти

бирлик

Ҳар 10 минг кишига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш автотранспорт техникалари сони

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

18.

Аҳолининг бирламчи касалликка чалиниши

киши

Ҳар 100 минг кишига тўғри келадиган биринчи марта ташхис қўйилган беморларда қайд этилган касалланишлар сони

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Салбий

19.

Оналар ўлими

коэффициент

Оналар ўлими сонининг ҳар 100 минг тирик туғилган чақалоқлар сонига нисбати

20.

Болалар ўлими

коэффициент

Ҳисобот даврида 1 ёшгача бўлган болалар ўлими сонининг ҳар минг тирик туғилган чақалоқларга нисбати

4. Инфратузилманинг ривожланиши ва ҳаммабоплиги кўрсаткичлари

5,0

21.

1 та яшовчига тўғри келадиган аҳолининг уй-жой билан таъминланганлиги

кв. м

Уй-жой фондининг майдони ўртача йиллик аҳоли сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ижобий

22.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги

фоиз

Тоза ичимлик сув билан таъминланган аҳоли сонининг умумий аҳоли сонига нисбати

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

23.

Автомобиль йўллари

узунлиги

минг кв. км.да

км

Давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган умумий фойдаланишдаги қаттиқ қопламали автомобиль йўлларнинг зичлиги

Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

24.

Марказлашган оқава сув тизимига уланганлик

фоиз

Марказлашган оқава сув тизимига уланган аҳолининг умумий аҳоли сонига нисбати

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ижобий

5. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари

3,75

25.

Саноат ишлаб чиқаришининг экспортга йўналтирилганлиги

фоиз

Саноат ишлаб чиқариши экспорт ҳажмининг жами саноат ишлаб чиқариши маҳсулотлари ҳажмига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

26.

Аҳоли жон бошига истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми

минг сўм

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

27.

Қишлоқ хўжалигида сувни тежаш технологияларини жорий этиш даражаси

фоиз

Сувни тежайдиган технологиялар билан таъминланган майдоннинг қишлоқ хўжалиги ерларининг умумий майдонидаги улуши (ўрмон хўжалиги ерларидан ташқари)

Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

Ижобий

6. Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари

7,5

28.

Хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорлик

фоиз

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий инвестиция ҳажмидаги улуши

Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ижобий

29.

Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сони

бирлик

Ҳар 1 000 аҳолига тўғри келадиган кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сони

Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги

Ижобий

30.

Тадбиркорлик субъектларининг яшаб қолиши

фоиз

3 йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари умумий сонидаги улуши

31.

Тадбиркорлик субъектларининг фаоллиги

фоиз

Рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сонида фаолият юритмаётган ва "ноль" ҳисобот топширган тадбиркорлик субъектлари улуши (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари)

Давлат статистика қўмитаси

Салбий

32.

Янги тадбиркорлик субъектларининг ўсиши

фоиз

Қайта (янги) ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тўхтатилган тадбиркорлик субъектлари сонига нисбати

33.

Кичик бизнесда янги иш ўринлари яратиш

фоиз

Яратилган иш ўринларининг умумий сонида кичик бизнес субъектларида яратилган иш ўринларининг улуши

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

7. Банк-молия соҳасининг молиявий мустақиллиги ва ривожланиш кўрсаткичлари

5,0

34.

Аҳоли жон бошига маҳаллий бюджет даромадлари

минг сўм

Маҳаллий бюджет даромадларининг (трансфертларсиз) доимий аҳоли сонига нисбати

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

Ижобий

35.

Ҳисобланган солиқ тўловларини йиғиш даражаси

фоиз

Ундирилган солиқларнинг ҳисобланган солиқларга нисбати

Давлат солиқ қўмитаси

Ижобий

36.

Банклардаги аҳоли омонатлари ҳажми

минг сўм

Ҳар 100 минг кишига тўғри келадиган банклардаги аҳоли омонатлари ҳажми

Марказий банк, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

37.

Тижорат банкларида муаммоли кредитларнинг улуши

фоиз

Тижорат банкларининг жами кредит портфелида муаммоли кредитларнинг улуши

Марказий банк

Ижобий

8. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари

билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари

3,75

38.

Такрорий мурожаатлар сони

бирлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган такрорий мурожаатларнинг ҳудудда истиқомат қилувчи ҳар 1 000 кишига тўғри келадиган сони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари

Салбий

39.

Қаноатлантирилган мурожаатлар улуши

фоиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган жами мурожаатлардаги қаноатлантирилган мурожаатлар улуши

40.

Маҳаллий ҳокимият органлари сайтларининг оммавийлиги даражаси

фоиз

Маҳаллий ҳокимият органлари сайтларига ташриф буюрувчилар сонининг ҳудуд аҳолиси сонига нисбати

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ижобий

*) Изоҳ: ахборот тизимига маълумотларни жойлаштириш (киритиш) учун биринчи кўрсатилган ижрочи масъул ҳисобланади. Кўрсаткичларни шакллантириш учун жавобгарлик ҳар бир кўрсатилган давлат бошқаруви органи ва муассасасига юклатилади.

Низомга

2а-ИЛОВА

Туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий

ривожланиш даражасини баҳолашнинг

РЕЙТИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(тезкор баҳо)

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов

бирлиги

Кўрсаткичларни

ҳисоблаш методикаси

Масъул орган*

Индикатор

тоифаси ва

баллари

Жами максимал балл

50

1. Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари

7,5

1.

Истеъмол нархлари индекси

фоиз

Ўтган йилнинг мос даврига товарлар (хизматлар) учун гуруҳ нарх индексларидан ўртача арифметик тортилган қиймат

Давлат статистика қўмитаси

Салбий

2.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми

минг сўм

Ҳудудий саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

3.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий экспорт ҳажми

АҚШ доллари

Ҳудудий экспорт ҳажмининг доимий аҳоли сонининг ўртача йиллик сонига нисбати

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

2. Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари

5,0

4.

Аҳоли бандлиги даражаси

фоиз

Иқтисодиётда банд бўлганлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли умумий сонига нисбати

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

5.

Меҳнат унумдорлиги

фоиз

ЯҲМ солиштирма нархларда саноатда банд бўлганлар сонига нисбатининг ўтган йилга нисбатан ўзгариши

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

3. Ижтимоий соҳа хизматларининг ҳаммабоплиги ва сифати кўрсаткичлари

10,0

6.

Мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси

фоиз

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг 3-6 ёшдаги болалар умумий сонидаги улуши

Мактабгача таълим вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

7.

Умумтаълим мактабларининг юкламаси (смена)

коэффициент

Ўқувчилар ҳақиқий сонининг умумтаълим мактабларининг лойиҳалашган имкониятига нисбати

Халқ таълими вазирлиги

Салбий

8.

Оналар ўлими

коэффициент

Оналар ўлими сонининг ҳар 100 минг тирик туғилган чақалоқлар сонига нисбати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси,

Салбий

9.

Болалар ўлими

коэффициент

Ҳисобот даврида 1 ёшгача бўлган болалар ўлими сонининг ҳар минг тирик туғилган чақалоқларга нисбати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Салбий

4. Инфратузилманинг ривожланиши ва ҳаммабоплиги кўрсаткичлари

2,5

10.

Аҳолининг тоза ичимлик сув билан таъминланганлиги

фоиз

Тоза ичимлик сув билан таъминланган аҳоли сонининг жами аҳоли сонидаги улуши

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

5. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари

5,0

11.

Саноат ишлаб чиқаришнинг экспортга йўналтирилганлиги

фоиз

Саноат ишлаб чиқариши экспорт ҳажмининг жами саноат ишлаб чиқариши маҳсулотлари ҳажмига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

12.

Қишлоқ хўжалигида сувни тежаш технологияларини жорий этиш даражаси

фоиз

Сувни тежайдиган технологиялар билан таъминланган майдоннинг қишлоқ хўжалиги ерларининг умумий майдонидаги улуши (ўрмон хўжалиги ерларидан ташқари)

Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

Ижобий

6. Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари

7,5

13.

Тадбиркорлик субъектларининг фаоллиги

фоиз

Рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сонида фаолият юритмаётган ва "ноль" ҳисобот топширган тадбиркорлик субъектлари улуши (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари)

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

14.

Янги тадбиркорлик субъектларининг ўсиши

фоиз

Қайта (янги) ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тўхтатилган тадбиркорлик субъектлари сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги

Ижобий

15.

Кичик бизнесда янги иш ўринлари яратиш

фоиз

Яратилган иш ўринларининг умумий сонида кичик бизнес субъектларида яратилган иш ўринларининг улуши

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

7. Банк-молия соҳасининг молиявий мустақиллиги ва ривожланиш кўрсаткичлари

7,5

16.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган маҳаллий бюджет даромадлари

минг сўм

Маҳаллий бюджет даромадларининг (трансфертларсиз) доимий аҳоли сонига нисбати

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

Ижобий

17.

Ҳисобланган солиқ тўловларини йиғиш даражаси

фоиз

Ундирилган солиқларнинг ҳисобланган солиқларга нисбати

Давлат солиқ қўмитаси

Ижобий

18.

Тижорат банкларида муаммоли кредитларнинг улуши

фоиз

Тижорат банкларининг жами кредит портфелида муаммоли кредитларнинг улуши

Марказий банк

Ижобий

8. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари

билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари

5,0

19.

Такрорий мурожаатлар сони

бирлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган такрорий мурожаатларнинг ҳудудда истиқомат қилувчи ҳар 1000 кишига тўғри келадиган сони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари

Салбий

20.

Қаноатлантирилган мурожаатлар улуши

фоиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган жами мурожаатлардаги қаноатлантирилган мурожаатлар улуши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари

Ижобий

*) Изоҳ: ахборот тизимига маълумотларни жойлаштириш (киритиш) учун биринчи кўрсатилган ижрочи масъул ҳисобланади. Кўрсаткичларни шакллантириш учун жавобгарлик ҳар бир кўрсатилган давлат бошқаруви органи ва муассасасига юклатилади.

Низомга

3-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий

ривожланиш даражасини баҳолашнинг

РЕЙТИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(якуний баҳо)

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов

бирлиги

Кўрсаткичларни

ҳисоблаш методикаси

Масъул орган*

Индикатор

тоифаси ва

баллари

Жами максимал балл

50

1. Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари

8,0

1.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)

минг сўм

ЯҲМ ҳажмининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

2.

Истеъмол нархлари индекси

фоиз

Ўтган йилнинг мос даврига товарлар (хизматлар) учун гуруҳ нарх индексларидан ўртача арифметик тортилган қиймат

Давлат статистика қўмитаси

Салбий

3.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми

минг сўм

Ҳудудий саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

4.

Саноатнинг ЯҲМдаги улуши

фоиз

Саноатнинг ЯҲМдаги солиштирма улуши

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

5.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми

минг сўм

Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

6.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана товар айланмаси ҳажми

минг сўм

Чакана товар айланмаси ҳажмининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

7.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган марказлашмаган инвестициялар ҳажми

минг сўм

Марказлашмаган инвестициялар ҳажмининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ижобий

8.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий экспорт ҳажми

АҚШ доллари

Ҳудудий экспорт ҳажмининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

2. Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари

7,0

9.

Аҳоли бандлиги даражаси

фоиз

Иқтисодиётда банд бўлганлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли умумий сонига нисбати

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

10.

Хотин-қизларнинг бандлиги даражаси

фоиз

Бандлиги таъминланган хотин-қизлар сонининг иқтисодий фаол хотин-қизлар сонига нисбати

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

11.

Вақтинча ишлаш учун хорижга кетганлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли умумий сонидаги улуши

фоиз

Вақтинчалик ишлаш учун хорижга кетганлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли умумий сонига нисбати

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги

Салбий

12.

Меҳнат унумдорлиги

фоиз

ЯҲМ солиштирма нархларда саноатда банд бўлганлар сонига нисбатининг ўтган йилга нисбатан ўзгариши

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

13.

Меҳнат бозорининг кескинлик даражаси

киши

1 бўш иш ўрнига ишсизлар сони (ишга жойлашишга муҳтож шахслар)

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Салбий

14.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган аҳоли ихтиёридаги даромад

минг сўм

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи чегирган ҳолда аҳоли жами даромадларининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси, давлат солиқ қўмитаси

Ижобий

15.

Камбағаллик даражаси

фоиз

Камбағаллик даражаси чизиғидан пастдаги аҳолининг умумий аҳоли сонидаги улуши

Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Салбий

3. Ижтимоий соҳа хизматларининг ҳаммабоплиги ва сифати кўрсаткичлари

11,0

16.

Мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси

фоиз

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг 3-6 ёшдаги болалар умумий сонидаги улуши

Мактабгача таълим вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

17.

Умумтаълим мактабларининг юкламаси (смена)

коэффициент

Ўқувчилар ҳақиқий сонининг умумтаълим мактаблари лойиҳавий қувватига нисбати

Халқ таълими вазирлиги

Салбий

18.

Умумтаълим мактабларининг олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланганлиги даражаси

киши

Умумтаълим мактабларида ҳар 1000 ўқувчига тўғри келадиган олий маълумотли ўқитувчилар сони

Халқ таълим вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

19.

Таълим даражаси

фоиз

Олий маълумотли аҳоли сонининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ижобий

20.

Туғилганда кутилаётган умр кўриш давомийлиги

йил

Аҳолининг кутилаётган ўртача умр кўриш давомийлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

21.

Шифокорлар билан таъминланганлик

киши

Ҳар 10 минг кишига тўғри келадиган шифокорлар сони

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

22.

Аҳолининг касалхона койкалари билан таъминланганлиги

бирлик

Ҳар 10 минг кишига тўғри келадиган касалхона койкалари сони

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

23.

Тез тиббий ёрдамдан фойдаланиш имконияти

бирлик

Ҳар 10 минг кишига тўғри келадиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш автотранспорт воситалари сони

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

24.

Аҳолининг бирламчи касалликка чалиниши

киши

Ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган биринчи марта ташхис қўйилган беморларда қайд этилган касалланишлар сони

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Салбий

25.

Оналар ўлими

коэффициент

Оналар ўлими сонининг ҳар 100 минг тирик туғилган чақалоқлар сонига нисбати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Салбий

26.

Болалар ўлими

коэффициент

Ҳисобот даврида 1 ёшгача бўлган болалар ўлими сонининг ҳар минг тирик туғилган чақалоқлар сонига нисбати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Салбий

4. Инфратузилманинг ривожланиши ва ҳаммабоплиги кўрсаткичлари

4,0

27.

1 та яшовчига тўғри келадиган аҳолининг уй-жой билан таъминланганлиги

кв. м

Уй-жой фонди майдонининг аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ижобий

28.

Аҳолининг тоза ичимлик сув билан таъминланганлиги

фоиз

Тоза ичимлик сув билан таъминланган аҳоли сонининг жами аҳоли сонига нисбати

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

29.

Автомобиль йўллари узунлиги

минг кв. км.да

км

Давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган умумий фойдаланишдаги қаттиқ қопламали автомобиль йўлларининг зичлиги

Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

30.

Марказлашган оқава сув тизимига уланганлиги

фоиз

Марказлашган оқава сув тизимига уланган аҳолининг умумий аҳоли сонига нисбати

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ижобий

5. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари

6,0

31.

Саноат диверсификацияси даражаси

фоиз

Саноат қўшилган қийматининг ялпи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

32.

Саноат ишлаб чиқаришининг экспортга йўналтирилганлиги

фоиз

Саноат ишлаб чиқариши экспорт ҳажмининг жами саноат ишлаб чиқариши маҳсулотлари ҳажмига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

33.

Саноат ишлаб чиқаришининг технологик ривожланиши даражаси

фоиз

Юқори технологияли ва юқори ўрта технологияли ишлаб чиқариш ҳажмининг саноат ишлаб чиқариши умумий ҳажмига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

34.

Саноатда активларнинг рентабеллиги

фоиз

Саноат тармоқларида солиққача бўлган фойданинг жами активлар ўртача қийматига нисбати

Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси

Ижобий

35.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми

минг сўм

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

36.

Қишлоқ хўжалигида сувни тежаш технологияларини жорий этиш даражаси

фоиз

Сувни тежайдиган технологиялар билан таъминланган майдоннинг қишлоқ хўжалиги ерларининг умумий майдонидаги улуши (ўрмон хўжалиги ерларидан ташқари)

Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

Ижобий

6. Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари

7,0

37.

Хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорлик

фоиз

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий инвестициялар ҳажмидаги улуши

Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ижобий

38.

Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сони

бирлик

Ҳар 1000 кишига тўғри келадиган кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сони

Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги

Ижобий

39.

Тадбиркорлик субъектларининг яшаб қолиши

фоиз

3 йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари умумий сонидаги улуши

Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги

Ижобий

40.

Тадбиркорлик субъектларининг фаоллиги

фоиз

Рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сонида фаолият юритмаётган ва "ноль" ҳисобот топширган тадбиркорлик субъектлари улуши (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари)

Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги

Салбий

41.

Аҳолининг кичик тадбиркорликдан оладиган даромадлари

фоиз

Кичик тадбиркорлик (бизнес)дан олинадиган даромадларнинг аҳоли ялпи даромадлари умумий ҳажмига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

42.

Янги тадбиркорлик субъектларининг ўсиши

фоиз

Қайта (янги) ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тўхтатилган тадбиркорлик субъектлари сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги

Ижобий

43.

Кичик бизнесда янги иш ўринларини яратиш

фоиз

Яратилган иш ўринларининг умумий сонида кичик бизнес субъектларида яратилган иш ўринларининг улуши

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

7. Банк-молия соҳасининг молиявий мустақиллиги ва ривожланиш кўрсаткичлари

4,0

44.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган маҳаллий бюджет даромадлари

минг сўм

Маҳаллий бюджет даромадларининг (трансфертларсиз) доимий аҳоли сонига нисбати

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

Ижобий

45.

Ҳисобланган солиқ тўловларини йиғиш даражаси

фоиз

Ундирилган солиқларнинг ҳисобланган солиқларга нисбати

Давлат солиқ қўмитаси

Ижобий

46.

Банклардаги аҳоли омонатлари ҳажми

минг сўм

Ҳар 100 минг кишига тўғри келадиган банклардаги аҳоли омонатлари ҳажми

Марказий банк, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

47.

Тижорат банкларида муаммоли кредитларнинг улуши

фоиз

Тижорат банкларининг жами кредит портфелида муаммоли кредитларнинг улуши

Марказий банк

Ижобий

8. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари

билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари

3,0

48.

Такрорий мурожаатлар сони

бирлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган такрорий мурожаатларнинг ҳудудда истиқомат қилувчи ҳар 1000 кишига тўғри келадиган сони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари

Салбий

49.

Қаноатлантирилган мурожаатлар улуши

фоиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган жами мурожаатлардаги қаноатлантирилган мурожаатлар улуши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари

Ижобий

50.

Маҳаллий ҳокимият органлари сайтларининг оммавийлиги даражаси

фоиз

Маҳаллий ҳокимият органлари сайтларига ташриф буюрувчилар сонининг ҳудуд аҳолиси сонига нисбати

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ижобий

*) Изоҳ: ахборот тизимига маълумотларни жойлаштириш (киритиш) учун биринчи кўрсатилган ижрочи масъул ҳисобланади. Кўрсаткичларни шакллантириш учун жавобгарлик ҳар бир кўрсатилган давлат бошқаруви органи ва муассасасига юклатилади.

Низомга

3а-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий

ривожланиш даражасини баҳолашнинг

РЕЙТИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(тезкор баҳо)

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов

бирлиги

Кўрсаткичларни

ҳисоблаш методикаси

Масъул орган*

Индикатор

тоифаси ва

баллари

Жами максимал балл

50

1. Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари

7,5

1.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)

минг сўм

ЯҲМ ҳажмининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

2.

Истеъмол нархлари индекси

фоиз

Ўтган йилнинг мос даврига товарлар (хизматлар) учун гуруҳ нарх индексларидан ўртача арифметик тортилган қиймат

Давлат статистика қўмитаси

Салбий

3.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий экспорт ҳажми

АҚШ доллари

Ҳудудий экспорт ҳажмининг доимий аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

2. Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари

7,5

4.

Аҳоли бандлиги даражаси

фоиз

Иқтисодиётда банд бўлганлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли умумий сонига нисбати

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

5.

Меҳнат унумдорлиги

фоиз

ЯҲМ солиштирма нархларда саноатда банд бўлганлар сонига нисбатининг ўтган йилга нисбатан ўзгариши

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

6.

Камбағаллик даражаси

фоиз

Камбағаллик даражаси чизиғидан пастдаги аҳолининг умумий аҳоли сонидаги улуши

Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Салбий

3. Ижтимоий соҳа хизматларининг ҳаммабоплиги ва сифати кўрсаткичлари

10,0

7.

Мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси

фоиз

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг 3-6 ёшдаги болалар умумий сонидаги улуши

Мактабгача таълим вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

8.

Умумтаълим мактабларининг юкламаси (смена)

коэффициент

Ўқувчилар ҳақиқий сонининг умумтаълим мактаблари лойиҳавий қувватига нисбати

Халқ таълими вазирлиги

Салбий

9.

Оналар ўлими

коэффициент

Оналар ўлими сонининг ҳар 100 минг тирик туғилган чақалоқлар сонига нисбати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Салбий

10.

Болалар ўлими

коэффициент

Ҳисобот даврида 1 ёшгача бўлган болалар ўлими сонининг ҳар минг тирик туғилган чақалоқлар сонига нисбати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Салбий

4. Инфратузилманинг ривожланиши ва ҳаммабоплиги кўрсаткичлари

2,5

11.

Аҳолининг тоза ичимлик сув билан таъминланганлиги

фоиз

Тоза ичимлик сув билан таъминланган аҳоли сонининг жами аҳоли сонига нисбати

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

5. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари

5,0

12.

Саноат ишлаб чиқаришининг экспортга йўналтирилганлиги

фоиз

Саноат ишлаб чиқариши экспорт ҳажмининг жами саноат ишлаб чиқариши маҳсулотлари ҳажмига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

13.

Қишлоқ хўжалигида сувни тежаш технологияларини жорий этиш даражаси

фоиз

Сувни тежайдиган технологиялар билан таъминланган майдоннинг қишлоқ хўжалиги ерларининг умумий майдонидаги улуши (ўрмон хўжалиги ерларидан ташқари)

Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

Ижобий

6. Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари

5,0

14.

Тадбиркорлик субъектларининг фаоллиги

фоиз

Рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сонида фаолият юритмаётган ва "ноль" ҳисобот топширган тадбиркорлик субъектлари улуши (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари)

Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги

Салбий

15.

Кичик бизнесда янги иш ўринларини яратиш

фоиз

Яратилган иш ўринларининг умумий сонида кичик бизнес субъектларида яратилган иш ўринларининг улуши

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ижобий

7. Банк-молия соҳасининг молиявий мустақиллиги ва ривожланиш кўрсаткичлари

7,5

16.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган маҳаллий бюджет даромадлари

минг сўм

Маҳаллий бюджет даромадларининг (трансфертларсиз) доимий аҳоли сонига нисбати

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

Ижобий

17.

Ҳисобланган солиқ тўловларини йиғиш даражаси

фоиз

Ундирилган солиқларнинг ҳисобланган солиқларга нисбати

Давлат солиқ қўмитаси

Ижобий

18.

Тижорат банкларида муаммоли кредитларнинг улуши

фоиз

Тижорат банкларининг жами кредит портфелида муаммоли кредитларнинг улуши

Марказий банк

Ижобий

8. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари

билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари

5,0

19.

Такрорий мурожаатлар сони

бирлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган такрорий мурожаатларнинг ҳудудда истиқомат қилувчи ҳар 1000 кишига тўғри келадиган сони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари

Салбий

20.

Қаноатлантирилган мурожаатлар улуши

фоиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган жами мурожаатлардаги қаноатлантирилган мурожаатлар улуши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари

Ижобий

*) Изоҳ: ахборот тизимига маълумотларни жойлаштириш (киритиш) учун биринчи кўрсатилган ижрочи масъул ҳисобланади. Кўрсаткичларни шакллантириш учун жавобгарлик ҳар бир кўрсатилган давлат бошқаруви органи ва муассасасига юклатилади.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 май

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 4 май, 16-17-сон, 182-модда

Время: 0.0083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск