ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.05.2020 й. ПҚ-4703-сон "Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.2020 й.

N ПҚ-4703



ТРАНСПОРТ СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика транспорт соҳаси учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида тубдан такомиллаштириш, ўқув жараёнига ўқитишнинг инновацион шакл ва методлари ҳамда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, тармоқ таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва илмий салоҳиятини янада ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети негизида Тошкент давлат транспорт университетини (кейинги ўринларда - Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Университет:

транспорт соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади;

илғор халқаро таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этади;

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультетига оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига идоравий жиҳатдан бўйсунади.

Университет ҳамда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳузуридаги Белоруссия давлат техника университети билан биргаликда ташкил этилган қўшма Ўзбекистон-Белоруссия факультети Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Адилходжаев кўчаси, 1-уй манзили бўйича текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


3. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

транспорт соҳаси эҳтиёжларидан келиб чиқиб, меҳнат бозоридаги рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни, шунингдек, оммавий касб мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

транспорт соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион изланиш ва тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг натижаларини, шу жумладан рақамли ва бошқа замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, Университет профессор-ўқитувчиларининг малакасини оширишни ҳамда битирувчиларни чет элда магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таҳсил олишларини ташкил этиш мақсадида етакчи хорижий олий таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорликни ривожлантириш;

транспорт соҳаси учун кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини яратиш, тизимдаги академик лицей ҳамда соҳанинг профессионал таълим муассасалари таълим дастурларининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш;

ўқув жараёнида назарий тайёргарликнинг амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида транспорт соҳасидаги ташкилотлар билан биргаликда талабаларнинг амалиётларини тегишли соҳа ташкилотларида ташкил этиш, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича мақсадли ҳамкорликни йўлга қўйиш.


4. Белгилансинки, Университетда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги икки ой муддатда Университетни стратегик ривожлантириш масалалари бўйича ректорнинг биринчи ўринбосари лавозимига малакали хорижий мутахассис тайинланишини таъминласин.


6. Қуйидагилар:

2020-2023 йилларда Тошкент давлат транспорт университетида кадрлар тайёрлаш тизимини ташкил этиш ҳамда илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;

Тошкент давлат транспорт университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериладиган ҳамда тегишли коммунал ва фойдаланиш харажатларини қоплаган ҳолда "ноль" ставкадаги ижара тўлови асосида бериладиган объектлар рўйхати 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;

Тошкент темир йўл муҳандислари институтидан Тошкент давлат техника университетига кўчириладиган таълим йўналишлари рўйхати 4-иловага мувофиқ;

Тошкент давлат транспорт университетининг Васийлик кенгаши таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Меҳржон кўчаси, 12-уйда жойлашган Ёшлар марказининг биноси (собиқ Тошкент темир йўл муҳандислари институти қошидаги 2-сон академик лицей) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин берилсин.


8. Университет Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Университетнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва самарали фаолиятини таъминлаш учун молиявий ёрдам ташкил этиш, бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;

битирувчиларнинг касбий тайёргарлигини ошириш ва иш билан таъминлаш бўйича кадрлар буюртмачилари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш;

таълим ва илм соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва амалга оширишда кўмаклашиш;

олий таълимни ривожлантиришга қаратилган янги шакл ва дастурларни қўллаб-қувватлаш ва илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этишни ривожлантириш;

биноларни қуриш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун зарур молиявий маблағлар жалб этилишини, замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер ва бошқа ташкилий техника, кутубхона фонди билан жиҳозланишини таъминлаш.


9. Университетга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда таълим йўналишларига ўзгартириш киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, ўқув режалари ва дастурларини, битирувчиларга қўйиладиган малака талабларини ўқув жараёнининг транспорт соҳасини ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар билан узлуксиз боғлиқлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда, мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

кредит-модуль тизимини ўқув жараёнига жорий этиш борасида профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини мустақил меъёрлаштириш, шунингдек, педагог ходимлар томонидан ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишлари, "устоз-шогирд" тизими бўйича ишларнинг бажарилишини рағбатлантириб бориш;

Университет профессор-ўқитувчиларининг Scopus ва Web of Science каби маълумотлар базасига кирган халқаро илмий журналларда илмий мақолалар чоп этиш сарф-харажатларини молиялаштириш;

Университет фаолияти йўналишлари бўйича маслаҳат ва эксперт-таҳлилий хизматларни шартнома асосида кўрсатиш, шунингдек, Васийлик кенгаши билан келишилган ҳолда тақдим этиладиган хизматларни самарали амалга ошириш мақсадида илмий-тадқиқот ва инновацион хизматлар тузилмаларини шакллантириш;

бакалавриат, магистратура ва докторантура йўналишлари бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;

иш берувчилар талабларини инобатга олган ҳолда ўқув режаларидаги назарий таълим улушини қисқартириш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажмини ошириш, ҳафтада бир кунлик амалиёт тажрибасини қўллаш;

хорижий мутахассисларни консультант, маслаҳатчи ва ўқитувчилар сифатида жалб қилиш ва уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маош ҳамда бошқа тўловларни белгилаш ва тўлаш;

Университетда беш йил давомида ишлаб бериш шарти билан иқтидорли талабалар ва етакчи профессор-ўқитувчиларнинг хорижий олий таълим муассасаларида ўқиши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатларни Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаш;

Университет ҳудудида жойлашган бино ва иншоотларни ижарага бериш ва ундан тушадиган маблағларни электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов чегирилгандан кейин Университетнинг бюджетдан ташқари жамғармасига тўлиқ йўналтириш.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Тошкент темир йўл муҳандислари институтидан Тошкент давлат техника университетига кўчирилаётган 4-иловадаги таълим йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг ўқиши Университет ёки Тошкент давлат техника университетининг мос ёхуд турдош таълим йўналишларига 2019/2020 ўқув йили якунлангандан сўнг белгиланган тартибда кўчирилишини таъминласин.


11. Қуйидагилар Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

а) жорий сақлаш билан боғлиқ қисми бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) қурилиш ишлари қисми бўйича ҳар йилги Инвестиция дастурида белгиланган тартибда йўналтириладиган маблағлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Университет жойлашган ҳудудда 2020-2022 йилларда янги ўқув биноси, талабалар турар жойи ва ахборот-ресурс маркази биноларини (кейинги ўринларда - Университет бинолари) қуриш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:

а) жорий йилда Университет бинолари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қуриш ишларини бошлаш учун:

2020 йилги Инвестиция дастури доирасида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти учун назарда тутилган маблағлар институтда жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича якуний ҳисоб-китоблар амалга оширилгандан сўнг йўналтирилишини таъминласин;

қўшимча талаб этиладиган маблағлар бўйича 2020 йилги Инвестиция дастури доирасида марказлашган капитал қўйилмаларнинг иқтисод қилинган қисмини қайта тақсимлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

б) 2021 йил ва келгуси йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Университет биноларини қуриш ишлари учун марказлашган капитал қўйилмалар лимитлари ажратилишини таъминласин.


13. Университет биноларини қуриш ишлари бўйича:

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи этиб белгилансин;

бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотлар қонунчиликда белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари орқали аниқлансин.


14. Белгилаб қўйилсинки, Университет фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Транспорт вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2021 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


15. Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳамда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг академик лицейлари негизида Тошкент давлат транспорт университетининг академик лицейи ташкил этилсин.

Белгилансинки, Академик лицей:

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Гулистон мавзеси, 21а-уй манзилида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;

фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.


16. Келгусида меҳнат фаолияти хусусиятлари ва ўқув амалиёти, транспорт воситаси ҳаракати ҳамда инсонлар ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган таълим йўналишлари бўйича Университетга ўқишга ҳужжат топширишдан олдин абитуриент ва талабаларни темир йўл транспорти йўналиши бўйича "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг ҳудудлардаги темир йўл поликлиникаларида ташкил этилган ихтисослаштирилган тиббиёт комиссиясида, шунингдек, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш йўналиши бўйича "Uzbekistan Аirports" акциядорлик жамияти тиббий-санитария бўлимининг врачлик-учувчилик эксперт комиссиясида кўрикдан ўтказиш тартиби сақлаб қолинсин.


17. Университет ходимларининг ташаббускорлиги ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Университетда юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари жамғарма (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.


18. Белгилансинки:

а) Жамғарма маблағлари тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари", "Uzbekistan Airways" ва "Uzbekistan Airports" акциядорлик жамиятларининг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан шакллантирилади;

б) Жамғарма маблағлари Университет профессор-ўқитувчилари, шу жумладан ўриндошлик асосида ишловчи профессор-ўқитувчилари, бошқарув, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг 200 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамаларни тўлашга йўналтирилади;

в) Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби, шу жумладан ҳар ойлик устамаларни белгилаш мезонлари Васийлик кенгаши билан келишилган ҳолда Университет ректори томонидан белгиланади;

г) Университетнинг бошқарув, профессор-ўқитувчилари, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча пул тўланади:

3 йилдан 5 йилгача - 0,15;

5 йилдан 10 йилгача - 0,2;

10 йилдан 15 йилгача - 0,3;

15 йилдан ортиқ - 0,4.


19. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                        Ш.Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 5 майдаги

ПҚ-4703-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020-2023 йилларда Тошкент давлат транспорт

университетида кадрлар тайёрлаш тизимини ташкил

этиш ҳамда илмий салоҳиятни ривожлантириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Бажариш муддатлари

Ижро учун масъуллар

I. ТРАНСПОРТ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЭҲТИЁЖЛАРИНИ ҲИСОБГА

ОЛГАН ҲОЛДА, ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИ, ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА МУТАХАССИСЛИКЛАРИНИ

ОПТИМАЛЛАШТИРИШ, ТАЛАБАЛАРНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА БОШҚА

ТАШКИЛОТЛАРДА АМАЛИЁТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

1.

Тошкент давлат транспорт университетининг (кейинги ўринларда - Университет) ташкилий тузилмасини шакллантириш ва тасдиқлаш.

1. Университет олдига қўйилган янги мақсадлар ва вазифалар, транспорт фани ва таълими борасида нуфузли хорижий олий таълим муассасалари тажрибаларини таҳлил қилиш.


2. Факультетлар, умумкасбий ва мутахассислик кафедралари ҳамда функционал бўлимлар таркибини қайтадан кўриб чиққан ҳолда, Университетнинг такомиллаштирилган ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

-

2020 йил

май

Университет, Транспорт вазирлиги

2.

Университетнинг кадрлар тайёрлаш бўйича асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликларини белгилаш

Транспорт тизимини комплекс ривожлантириш истиқболлари, эҳтиёжлар, ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси, амалга оширилаётган ҳудудий ва тармоқ дастурлари ҳамда кадрлар тайёрлаш бўйича халқаро классификаторларни ҳисобга олган ҳолда мазмун жиҳатдан яқин бўлган ижтимоий ва иқтисодий таълим йўналишларини қисқартириш орқали техника соҳалари таълим йўналишларини кенгайтириш, магистратура мутахассисликларини кенгайтириш ва илмий фаолиятни тор соҳалар бўйича амалга оширишни ташкил этиш.

-

2020 йил

май

Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет

3.

Ўқув-меъёрий базани яратиш

Кадрлар буюртмачилари томонидан транспорт соҳасининг тармоқ квалификация рамкаси, ҳар бир касб ва лавозими бўйича профессионал стандартларни ишлаб чиқиш ва улар асосида 2020/2021 ўқув йилига қадар давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув-режа ва фан дастурларини такомиллаштириш ҳамда тасдиқлаш.

-

2020-2023 йиллар

Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет

4.

Ривожланган мамлакатлар олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш

Соҳага оид етакчи хорижий олий таълим марказлари ва илмий марказлар билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича "қўшма диплом", академик мобиллик ҳамда ёзги мактаблар бўйича интеграциялашган инновацион таълим дастурларини ташкил этиш.

Транспорт университети маблағлари ҳисобидан

2020-2023 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

5.

Ўқув ва амалиёт жараёнларида тармоқ корхоналари иштирокини кенгайтириш асосида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш

1. Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот ишлари ва амалий машғулотлар олиб боришлари, талабаларнинг малакавий амалиётларини ўташлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида соҳа корхоналарида ўқув-амалиёт марказларини (мутахассислик кафедралари филиалларини) ташкил этиш.


2. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Германия тажрибаси асосида ўқув-амалиёт марказлари ва ишлаб чиқариш объектларида талабаларнинг амалий дарслари ва малакавий амалиётларини назарий ўқув жараёнидан узилмаган ҳолда, дарс жадвалига кўра ўтказиш механизмини жорий этиш. Бунда дарс жадвалига асосан ҳафтанинг бир кунини амалиёт куни деб белгилаш орқали талабалар ишлаб чиқариш амалиётини самарали ташкил этиш.


3. Талабаларни буюртмачи ташкилотларга бириктириш ҳамда ўқишни якунлагунга қадар мазкур ташкилотларда малакавий амалиётни бўлажак иш жойларида ўташ тизимини йўлга қўйиш.

Транспорт университети маблағлари ҳисобидан

2020-2021 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan Airways" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ

II. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ЎҚИТИШ

УСУЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШНИНГ ХАЛҚАРО АМАЛИЁТИГА МУВОФИҚ

РЕЖАЛАШТИРИШ, ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ СИФАТИНИ ОШИРИШ

6.

Рақамли технологиялар асосида педагогик фаолият самарадорлигини баҳолаш ва рағбатлантириш тизимини яратиш

1. Илғор хорижий тажриба асосида кафедра, факультет ва олий таълим муассасаси кесимида ўқув-услубий, илмий ва "устоз-шогирд" фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий кўрсаткич ва мезонларини шакллантириш ва автоматлаштирилган мониторинг тизимини жорий этиш.


2. Профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш мақсадида рағбатлантириш ва танқидий баҳолаш механизмини жорий этиш.

Транспорт университети маблағлари ҳисобидан

2020-2021 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

7.

Транспорт соҳасидаги кадрларни тайёрлаш таълим йўналишлари хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ўқув фанлари ва юкламаларини оптималлаштириш

1. 2020/2021 ўқув йили ўқув режасида номутахассислик ўқув фанлари сонини қисқартириш ва мутахассислик ҳамда мустақил таълим соатлари салмоғини ошириш.


2. Малакавий ва ишлаб чиқариш амалиётлари муддатини бир ўқув йилида тўрт ойгача етказиш.


3. Ҳафталик ўқув юклама соатларини қисқартириш.


4. Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда (идоравий ҳужжат асосида), соҳа учун олий маълумотли ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, профессор-ўқитувчилар ўқув юкламаларини оптималлаштириш.

-

2020-2021 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

8.

Таълим мазмунини шакллантиришнинг маҳаллий ва хорижий тажриба асосида ўқитишнинг кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтиш

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб биринчи босқич талабаларини ўқитишда кредит-модуль тизимини жорий этиш.

Васийлик кенгаши жамғармаси, ҳомий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан

2020/2021

ўқув йили

Транспорт вазирлиги, Университет, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

9.

Ўқув жараёнига рақамли технологияларни жорий этишни кенгайтириш

1. Замонавий рақамли лойиҳалаш ҳамда моделлаштириш дастурларини ўқув жараёнига татбиқ этиш мақсадида PTV VISSIM, PTV VISSUM, PTV VISTRO, CREDO, IndorCAD/Road, AutoCAD, Matlab, CATIA, SOLIDWORKS, ArchiCAD, EViews, Stata каби лицензион лойиҳалаш ва моделлаштириш дастурларини ўқув жараёнига татбиқ қилиш.


2. Рақамли технологияларни ўзлаштириш бўйича профессор-ўқитувчилар ва ходимларни хорижий давлатларга мақсадли стажировкаларга юбориш.

Васийлик кенгаши жамғармаси, Транспорт университети, ҳомий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан

2020-2023 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

III. УНИВЕРСИТЕТ РАҲБАР ХОДИМЛАРИ ВА ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ

ТАРКИБИНИ ТАНЛАШ, УЛАРНИНГ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТИ ҲАМДА

КАСБИЙ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ

10.

Кадрларни танлаш ва тайинлашнинг самарали механизмини жорий этиш

1. Ректорат, факультетлар, кафедралар, илмий-тадқиқот муассасалари ва академик лицейлар раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари таркибини танлаш, тайинлаш ва уларнинг иш самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этиш.


2. Университет бошқарув кадрлари захирасини ташкил этиш, уларни мақсадли ўқитиш тизимини шакллантириш.

-

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Транспорт вазирлиги, Университет

11.

Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш

1. Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини йилма-йил ошириб бориш, шу жумладан 2020 йилда 35 фоизгача, 2021 йилда 39 фоизгача, 2022 йилда 47 фоизгача, 2023 йилда 51 фоизгача, 2024 йилда 53 фоизгача етказиш мақсадида университет докторантурасига ҳар йилги қабул квотасини кўпайтириш (30 нафаргача) ва хорижий мақсадли докторантурага юбориш (10 нафаргача).


2. Ҳар йили магистратуранинг иқтидорли битирувчиларини танлаш ва педагогик фаолиятга фаол жалб қилиш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси, Васийлик кенгаши жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Транспорт вазирлиги, Университет, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси

IV. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ,

УНИВЕРСИТЕТДА ОЛИБ БОРИЛАДИГАН ТАДҚИҚОТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ,

АКАДЕМИК ИЛМ-ФАН ЭҲТИЁЖЛАРИ БИЛАН ИНТЕГРАЦИЯЛАШ, ИЛМИЙ ВА

ИННОВАЦИОН ИШЛАНМАЛАР НАТИЖАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ,

ЁШЛАРНИ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТГА КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ

12.

Университетда олиб бориладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмалар натижадорлигини ошириш

1. 2021 йилдан бошлаб, илмий-тадқиқот ишлари натижаларини тижоратлаштиришни ҳар йили 20 фоизга ошириб бориш бўйича дастур ишлаб чиқиш.


2. Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун илмий-тадқиқотлар замонавий экспериментал инфратузилмасини, олий таълим муассасалари ўртасида илмий-тадқиқотлар тизими ва шароитларини шакллантириш.


3. Ҳар бир факультетда тематик илмий лабораториялар ташкил этиш ва уларни асбоб-ускуналар билан босқичма-босқич жиҳозлаш.


4. Ёшларни илмий ишларга жалб қилиш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни кадрлар билан таъминлаш тизимини шакллантириш ва амалга ошириш мақсадида Университетнинг академик лицейига иқтидорли ёшларни танлаш ва мақсадли тайёрлашнинг манзилли-ҳудудий тизимини жорий этиш.

Васийлик кенгаши жамғармаси, Транспорт университети, ҳомий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Транспорт вазирлиги, Университет

V. УНИВЕРСИТЕТДА ЎҚУВ ВА ИЛМИЙ ЛАБОРАТОРИЯЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

ЖИҲОЗЛАШ, ШУНИНГДЕК, ТАЪЛИМ, ИЛМИЙ ВА МАЪМУРИЙ ФАОЛИЯТНИНГ ЯГОНА

АХБОРОТ МАКОНИНИ ЯРАТИШ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЖИҲОЗЛАШ, КОНТЕНТ БИЛАН ТЎЛДИРИШ

13.

Университетда замонавий ўқув ва илмий лаборатория мажмуаларини ташкил этиш

1. Лаборатория паспортларидан келиб чиқиб, асбоб-ускуналарга буюртма бериш.


2. Барча таълим йўналишлари бўйича замонавий ўқув ва илмий лабораториялар билан жиҳозлаш.

Васийлик кенгаши жамғармаси, Транспорт университети маблағлари ҳисобидан

2020-2022 йиллар

Университет

14.

Таълим жараёнини ахборот-коммуникацион қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш

1. Масофавий таълим ва модуль тизимига ўтишда зарур ахборот технологиялари жиҳозлари билан таъминлаш ҳамда вебинар хоналар сонини 25 тага етказиш.


2. Университетдаги маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини онлайн трансляция қилишга ҳамда уларнинг сифатини мониторинг қилишга мўлжалланган электрон платформани босқичма-босқич жорий этиш.


3. Ахборот-ресурс марказига автоматлаштирилган бошқарув ва мониторинг тизимини босқичма-босқич жорий этиш.


4. 2020 йилнинг якунига қадар Ахборот-ресурс маркази базасидаги барча ўқув-методик кўрсатма, ўқув қўлланма, дарслик, монография ва бошқа турдаги адабиётларни тўлиқ рақамлаштириш чораларини кўриш ҳамда университет платформасига тўлиқ жойлаштириш.

Васийлик кенгаши жамғармаси, Транспорт университети, ҳомий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан

2020-2022 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

VI. ЕТАКЧИ ХОРИЖИЙ УНИВЕРСИТЕТЛАР БИЛАН ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ,

ШЕРИКЛИК МУНОСАБАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ТАЪЛИМ ФАОЛИЯТИГА

ХОРИЖИЙ МУТАХАССИСЛАР ВА ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ

15.

Ўқув жараёнига илғор хорижий олий таълим муассасалари ва тажрибали соҳа экспертларини жалб этиш

1. АҚШ, Англия, Германия, Польша, Словакия, Хитой, Япония, Корея, Сингапур, Россия, Белоруссия ва бошқа давлатларнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари, мутахассислари ва халқаро экспертларини ўқув жараёнига жалб этиш.


2. Халқаро фондлар орқали жалб қилиш қамровини босқичма-босқич кенгайтириш.

Васийлик кенгаши жамғармаси, Транспорт университети, ҳомий ташкилотлар, халқаро ташкилотлар маблағлари ҳисобидан

2020-2023 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет

16.

Хорижий олий таълим муассасалари билан ўзаро алмашинув амалиётини кенгайтириш

1. Профессор-ўқитувчиларни МДҲ ва чет эл давлатлари етакчи олий таълим муассасаларида стажировкадан ўтказиш. Бунинг учун барча профессор-ўқитувчиларни инглиз ва рус тиллари бўйича интенсив курсларда тайёрлаб, хорижий стажировкаларга мақсадли жўнатиш.


2. Турдош ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари ёзги мактабларининг интеграциялашган инновацион таълим дастурларида қатнашувчи талабалар қамровини кенгайтириш.

Васийлик кенгаши жамғармаси, Транспорт университети, ҳомий ташкилотлар, халқаро ташкилотлар маблағлари ҳисобидан

2020-2023 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

VII. ТАРБИЯ ИШЛАРИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ТАЛАБАЛАРГА

ЮКСАК АХЛОҚИЙ ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ФАЗИЛАТЛАРНИ СИНГДИРИШ,

ЁТ ҒОЯ ВА МАФКУРАЛАРГА НИСБАТАН ИММУНИТЕТНИ МУСТАҲКАМЛАШ,

ТАЛАБАЛАРНИНГ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ВА ДАМ ОЛИШИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

17.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни амалиётга кенг жорий этиш ва бу йўналишда Университетни энг намунавий олий таълим муассасаси даражасига олиб чиқиш


1. 1-ташаббус - талаба ёшларни мусиқа ва санъатга жалб қилиш, уларда эстетик дид ва касбий этикани тарбиялаш мақсадида танловлар, кўргазмалар, санъат ва маданият масканларида очиқ дарслар ўтказиш, театр ва музейларга ташрифларни уюштириш, иқтидорли талабалардан ташкил топган "Ёш ҳаваскорлар" ашула ва рақс ансамблини тузиш.


2. 2-ташаббус - спорт мажмуаларида тўгараклар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларга талаба қизларни янада кенгроқ жалб қилиш, талабаларнинг қизиқиш ва таклифлари асосида янги спорт тўгараклари очиш, талабаларнинг "Киберспорт" спорт тури бўйича мусобақаларини ташкил этиш, "Саломатлик сари мустаҳкам қадам" акцияси ва спорт турлари бўйича университет ички чемпионатларини ўтказиш.


3. 3-ташаббус - талаба ёшларда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан тўғри фойдаланиш маданиятини ривожлантириш мақсадида уларнинг қизиқишлари бўйича клублар, компьютер технологиялари, лойиҳа ва дастурлаш бўйича компьютер дастурлари, интернет саводхонлиги тўгараклари, онлайн-викториналар, IT-олимпиадалар ташкил этиш, таълим фаолияти билан боғлиқ электрон дастурлар, QR-код электрон кутубхоналар жорий этиш.


4. 4-ташаббус - талаба ёшларни бадиий адабиётга қизиқтириш, уларда ватанпарварлик, Ватан тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини тарбиялаш мақсадида "Бир талабага - бир китоб" акцияси, "Энг фаол китобхон" танлови, "Ёш адабиётчилар" клубларини, турли мавзулардаги танловларни, талабаларнинг шеърлари, илмий мақолалари ва шеърий тўпламларини чоп этишни ташкил қилиш, оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


5. 5-ташаббус - талаба қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, "Бизнес леди" мактаби (бизнес режа тузишга ўргатиш), "Тадбиркор талаба" клуби, "Оила мактаби" тренинглари, тикувчилик, каштачилик, миллий ҳунармандчилик курсларини йўлга қўйиш, қизларни ички салоҳиятини очишга кўмаклашадиган ижодий ва фан тўгаракларига жалб этиш.

Транспорт университети маблағлари ҳисобидан

2020-2023 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 5 майдаги

ПҚ-4703-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент давлат транспорт университетига оператив

бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериладиган объектлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Объект номи

Манзили

Объектни топширувчи

ташкилот

Қабул қилувчи

ташкилот

1.

Талабалар турар жойи

Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 9-даҳа, Лутфий кўчаси, 18-уй

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

Тошкент давлат транспорт университети

2.

Талабалар турар жойи

Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 7-даҳа, Қулоқтепа кўчаси

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

Тошкент давлат транспорт университети

3.

Умумий овқатланиш шохобчаси

Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 9-даҳа, Қулоқтепа кўчаси

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

Тошкент давлат транспорт университети

4.

Ўқув биноси

Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Алимбеков кўчаси, 2-уй

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

Тошкент давлат транспорт университети

5.

Ўқув-амалий полигони

Тошкент вилояти, Паркент тумани, "Чинорбулоқ" МФЙ ҳудуди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

Тошкент давлат транспорт университети

6.

Тошкент ихтисослаштирилган хотин-қизлар касб-ҳунар коллежи биноси

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Темирчи кўчаси, 53-уй

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

Тошкент давлат транспорт университети

7.

Тошкент шаҳри, Миробод туманида жойлашган 65-мактаб (собиқ Миробод саноат касб-ҳунар коллежи) биноси

Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Сарикўл 3-берк кўчаси, 1-уй

Халқ таълими вазирлиги

Тошкент давлат транспорт университети





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 5 майдаги

ПҚ-4703-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент давлат транспорт университетига

тегишли коммунал ва фойдаланиш харажатларини

қоплаган ҳолда "ноль" ставкадаги ижара

тўлови асосида бериладиган объектлар

РЎЙХАТИ

    

Т/р

Объект номи

Манзили

Объектни ижарага берувчи ташкилот

Ижара муддати

1.

Авиакосмик технологиялар факультети биноси (моддий-техника воситалари билан биргаликда)

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 107-уй

Тошкент давлат техника университети

2022 йил 1 июль

2.

63-талабалар турар жойи

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси

Тошкент давлат техника университети

2022 йил 1 июль





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 5 майдаги

ПҚ-4703-сон қарорига

4-ИЛОВА



Тошкент темир йўл муҳандислари институтидан

Тошкент давлат техника университетига

кўчириладиган таълим йўналишлари

РЎЙХАТИ

   

Т/р

Таълим йўналиши шифри ва номи

Талабалар сони*

1.

5311600 - Кончилик иши (ер ости кончилик иши)

57

2.

5311600 - Кончилик иши (очиқ кончилик иши)

44

3.

5314400 - Фойдали қазилмаларни бойитиш (кўмир)

12

4.

5312200 - Кончилик электромеханикаси

25

5.

5312300 - Маркшейдерлик иши

18


*) Мазкур таълим йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабаларга ўқишни Университетнинг билим соҳаси доирасидаги таълим йўналишларига ёки Тошкент давлат техника университетининг мос ёки турдош таълим йўналишларига кўчиришга рухсат берилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 5 майдаги

ПҚ-4703-сон қарорига

5-ИЛОВА



Тошкент давлат транспорт университетининг

Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ


1. А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси

2. Э.М. Ганиев

-

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3. У.Ш. Бегимқулов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари

4. Х.Н. Хасилов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси в.б.

5. А.А. Абдувалиев

-

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси в.б.

6. Б.И. Хакимов

-

"Uzbekistan Airways" АЖ бошқаруви раиси в.б.

7. У.М. Киясов

-

"Uzbekistan Airways Technics" МЧЖ директори

8. Р.М. Исмаилов

-

"Uzbekistan Airports" АЖ бошқаруви раиси в.б.

9. А.У. Суванов

-

"Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи" давлат корхонаси директори

10. А.Х. Ашуров

-

"Ozaeronavigatsiya" маркази" давлат унитар корхонаси директори

11. лавозимига кўра

-

Тошкент давлат транспорт университети ректори, Васийлик кенгаши котиби

           

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки вазифалар юклатилган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 5 май


"Халқ сўзи", 2020 йил 6 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 11 май, 18-сон, 189-модда









































Время: 0.1739
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск