ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2020 й. 266-сон "Сурхондарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали саноатни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2020 й.

N 266




СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ОРҚАЛИ САНОАТНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Сурхондарё вилоятида саноат ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил қилиш ҳамда мавжуд ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида жойлашган "Қумқўрғон таъмирлаш механика заводи" масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги 25 фоиз давлат улушини (кейинги ўринларда - давлат улуши) "Сурхон Комбинат" масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда - "Сурхон Комбинат" МЧЖ) инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали "ноль" харид қийматида сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки, "Сурхон Комбинат" МЧЖга қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш юкланади:

икки йил давомида камида 35,0 млрд сўм миқдорида инвестициялар киритган ҳолда, ип-калавани бўяш, трикотаж, мато, сочиқ ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш;

камида 300 та янги иш ўринларини яратиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган шартларда "Сурхон Комбинат" МЧЖ билан давлат улушини "нол" харид қийматида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилишини;

"Сурхон Комбинат" МЧЖ томонидан қабул қилинадиган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини таъминласинлар.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2018 йилларда Сурхондарё вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларининг кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 5 апрелдаги 182-сон қарорининг 10-бандида Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ибн Сино кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган темир йўл шифохонасининг маъмурий ва қоровулхона биносига 2018 йилнинг иккинчи чораги якунига қадар 16,0 млрд сўм инвестиция киритиш орқали объектда замонавий электротехника воситалари, шу жумладан телевизорлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда 80 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан уларнинг "Термиз канцелярия моллари" МЧЖга "ноль" харид қийматда сотилиши белгиланганлиги;

мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва "Термиз канцелярия моллари" МЧЖ ўртасида ҳамда Термиз шаҳар ҳокимлиги иштирокида 2017 йил 10 апрелда 350-сон олди-сотди шартномаси тузилганлиги;

"Термиз канцелярия моллари" МЧЖ томонидан бугунги кунда объектда замонавий технологиялар асосида тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 апрелдаги 182-сон қарорининг 10-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда объектда замонавий технологиялар асосида тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини 2020 йилнинг иккинчи чорагида ишга тушириш белгилаб қўйилсин".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Паст рентабелли ва фаолият юритмаётган ташкилотларни жадал реализация қилиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 24 сентябрдаги 800-сон қарорига 1-илованинг 49-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х, Бекенов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 6 май










































Время: 0.0190
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск