ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 07.05.2020 й. 3233-сон билан рўйхатга олинган 20.03.2020 й. Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-10-сон, Молия вазирлигининг 14-сон, Транспорт вазирлигининг 7-сон, Марказий банк Бошқарувининг 3/2-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 2 майдаги 3233-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Транспорт вазирлиги ва

Марказий банки бошқарувининг

2020 йил 20 мартдаги

01-02/12-10, 14, 7, 3/2-сон қарорига

ИЛОВА



Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини,

багажини,  валютасини  ва  валюта  бойликларини

божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ темир йўл транспортида Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтаётган вагон кузатувчилари ҳамда йўловчиларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


багаж - йўловчига шахсан тегишли бўлган, унга поездда юриши тугагач зарур бўлган ва ташиш учун багаж вагонида чипта бўйича қабул қилинувчи буюмлар;


божхона назорати - Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш учун божхона органлари томонидан амалга ошириладиган, шу жумладан хавфни бошқариш тизими қўлланилган ҳолда амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуи;


божхона назорати зонаси - божхона ҳудудининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида ташкил қилинадиган, махсус ажратиб ва белгилаб қўйилган қисми божхона назорати зонасидир;


божхона расмийлаштируви - божхона чегарасидан олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш учун божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан ўтказиладиган божхона операциялари мажмуи;


валюта - чет эл валютаси ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси;


валюта қимматликлари - чет эл валютаси, номинали чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар ва тўлов ҳужжатлари, норезидентлар томонидан чиқарилган, номиналга эга бўлмаган қимматли қоғозлар, соф қуйма олтин;


йўловчи - темир йўл транспортида юришни амалга ошириш учун чиптага эга бўлган жисмоний шахс;


йўловчи божхона декларацияси - нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган, декларацияланадиган товарларни ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтаётган жисмоний шахс томонидан тўлдириладиган ва божхона органига тақдим этиладиган ҳужжат;


йўловчи ташиш поезди - темир йўл қатнови алоқаларининг барча турларида йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган поезд. Бунда йўловчи ташиш поезди таркибида багаж, почта ва (ёки) почта-багаж вагонлари ҳам бўлиши мумкин;


қўл юки - ўз ўлчамлари ва вазнига кўра (учта ўлчови йиғиндиси бўйича 180 см дан, қоидага кўра вазни 36 кг дан, икки ётоқ ўринли вагонлар учун эса - 50 кг дан ошмайдиган бўлиши керак) ўрам тури ва хилидан қатъи назар, енгил кўтариб юриладиган, йўловчи вагонларида уларни жойлаштириш учун мўлжалланган жойларга қийинчиликсиз жойлаштириладиган юклар ва буюмлар;


темир йўл вокзали - темир йўл станциясидаги йўловчиларга хизмат кўрсатиш, поездлар ҳаракатини бошқариш ва хизматчи ходимларни жойлаштириш учун мўлжалланган бино ёки бинолар, иншоотлар ва қурилмалар комплекси;


темир йўл станцияси - поездлар ва бошқа транспорт воситалари билан технологик операциялар (қабул қилиш ва жўнатиш, манёвр ишлари ва шу кабилар)ни, шунингдек багаж, юк багажини қабул қилиш ва тақдим этиш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича операцияларни амалга оширувчи умумий фойдаланиш темир йўл транспорти бўлинмаси;


товар - божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта қимматликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси;


чипта - умумий фойдаланиладиган темир йўл транспортида йўловчи ташиш шартномаси тузилганлигини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ташиш ҳужжати.


2. Темир йўл вокзаллари ва темир йўл станцияларида божхона назорати зоналари белгиланади.

Божхона назорати зонасига йўловчиларни киритиш (божхона назорати зонасидан йўловчиларни чиқариш) уларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва чипта ҳамда Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2606, 2014 йил 5 август) (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади) назарда тутилган ҳолларда белгиланган тартибда тўлдирилган (расмийлаштирилган) йўловчи божхона декларацияси мавжуд бўлган тақдирда қатъий равишда божхона расмийлаштирувининг белгиланган жойларида амалга оширилади.


3. Темир йўл станцияси ходимларининг божхона назорати зонасига кириши ҳамда йўловчи ташиш поездларини қабул қилиш, жўнатиш, уларни техник кўрикдан ўтказиш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган мажбуриятларини бажариши божхона органига темир йўл станцияси маъмурияти томонидан тақдим этилган ходимлар рўйхатлари асосида амалга оширилади.

Темир йўл станцияси ходимлари божхона назорати зонасига тегишли гувоҳномалар ва кўкрак белгиларини кўрсатган ҳолда хизмат йўли орқали киритилади.


4. Ўзбекистон Республикасидан жўнаб кетаётган ва Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган йўловчилар, уларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш божхона назорати зонасидаги махсус хоналарда (кўрикдан ўтказиш жойлари) ёки йўловчи ташиш поездларида уларнинг тўхтаб туриш вақтида амалга оширилади.

Йўловчилар, уларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш темир йўл маъмурияти билан келишилган ҳолда темир йўл вокзаллари ёки Давлат чегарасида жойлашган темир йўл станцияларида амалга оширилиши мумкин.


5. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 162-моддасига мувофиқ йўловчилар томонидан ишлаб чиқариш ёки тижорат мақсадлари учун мўлжалланган товарларни, шунингдек уларнинг манзилига келаётган нотижорат мақсадлардаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда (бундан почта ва курьерлик жўнатмалари мустасно) божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади.

Йўловчилар томонидан қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажида нотижорат мақсадлар учун олиб ўтилаётган, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ бўлса, товарларнинг бундай ортиқ қисмига нисбатан ягона божхона тўлови тўланади.

Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда божхона расмийлаштируви Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 247-моддасига мувофиқ амалга оширилади, бундан божхона тўловлари жисмоний шахслар томонидан товарларни декларациялашда тўланган ҳоллар мустасно.


6. Йўловчиларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги учун мазкур Низомда белгиланган вақт меъёрларидан келиб чиққан ҳолда, божхона назорати ва расмийлаштирувидан сифатли ва ўз вақтида ўтказиш мақсадида божхона органлари темир йўл станцияси (вокзали) маъмурияти билан биргаликда ўзаро ҳаракат тартибини белгилайдилар. Бунда ушбу тартиб қуйидаги талабларни ўз ичига олиши лозим:

а) Давлат чегарасида жойлашган темир йўл станцияларида божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш учун туриш давомийлиги божхона органлари билан келишилган ҳолда темир йўл станцияси маъмурияти томонидан белгиланади. Бунда ўтказиш пунктларида божхона назорати ва расмийлаштируви йўловчи ташиш поездининг темир йўл станциясига кириб келиши вақтида бошланиши ва унинг ҳаракатланиш графигига кўра жўнаб кетишига 5 дақиқа қолганида тугаши лозим. Бу ҳақда йўловчи ташиш поездининг бригадири ёки темир йўл вокзалларида, станцияларида ва темир йўл чипталарини сотиб олиш вақтида йўловчилар огоҳлантирилади;

б) темир йўл вокзали ходимлари ва йўловчи ташиш поезди бригадаси аъзолари божхона органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида темир йўл вокзали ва йўловчи ташиш поездларида йўловчиларга келгусидаги божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга оширишнинг тартиблари (шу жумладан, бошланиш вақти) тўғрисида хабардор этиш;

в) божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги учун белгиланган вақт меъёрлари, бунда:

битта йўловчининг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларининг божхона кўриги, божхона кўздан кечируви ҳамда йўловчи божхона декларациясини расмийлаштириш вақти 1,5 дақиқа ичида амалга оширилади, зарур ҳолларда мазкур муддат божхона органи томонидан 5 дақиқагача узайтирилиши мумкин;

йўловчини шахсий кўрикдан ўтказиш вақти 30 дақиқа ичида;

битта багажнинг божхона кўриги ва (ёки) божхона кўздан кечируви 10 дақиқа ва алоҳида кузатиб бориладиган (багаж, почта ва (ёки) почта-багаж вагонларидаги) багажни - 30 дақиқа ичида амалга оширилади.

Божхона кўриги ва/ёки божхона кўздан кечирувининг амалга ошириш давомийлиги ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланганда темир йўл станцияси навбатчиси билан келишилган ҳолда узайтирилиши мумкин.



2-БОБ. ЙЎЛОВЧИЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ

ҚЎЛ ЮКИНИ, БАГАЖИНИ, ВАЛЮТАСИНИ ВА

ВАЛЮТА БОЙЛИКЛАРИНИ БОЖХОНА НАЗОРАТИ

ВА РАСМИЙЛАШТИРУВИДАН ЎТКАЗИШ


7. Йўловчиларнинг қўл юки, багажи, валютаси ва валюта қимматликларининг божхона назорати ва расмийлаштируви божхона назорати зонасида белгиланган тартибларга асосан амалга оширилади. Йўловчиларнинг қўл юклари назоратнинг техник воситалари ёрдамида текширувдан ўтказилади ҳамда божхона қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона назоратининг соддалаштирилган шакллари қўлланилиши мумкин.


8. Йўловчиларнинг божхона назорати йўловчи божхона декларацияси (Йўриқномада тўлдирилиши мажбурий ҳисобланган ҳолларда), шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва чипта асосида амалга оширилади. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз ҳаракатланаётган йўловчиларнинг божхона чегарасини кесиб ўтишига йўл қўйилмайди.


9. Йўловчиларнинг багажи, қўл юки ҳамда бошқа қимматликларининг расмийлаштируви тўлдирилиши мажбурий бўлган ҳолларда Йўриқномада белгиланган тартибда тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширилади.

Йўловчи божхона декларация икки нусхада тўлдирилади ва унинг бир нусхаси божхона органида қолади, иккинчи нусхаси эса декларацияни тўлдирган йўловчига берилади.


10. Агар божхона чегараси орқали ўтаётган ва божхона назорати зонасида бўлган ҳар бир шахс божхона ҳудудига олиб кириш ёки ушбу ҳудуддан олиб чиқиш тақиқланган товарларни ёхуд божхона қонун ҳужжатларида белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб ўтилаётган товарларни ёнида яширмоқда ва уларни ўз ихтиёри билан тақдим этмоқчи эмас, деб тахмин қилишга асослар бўлган тақдирда божхона органининг мансабдор шахси томонидан ушбу шахс шахсий кўрикдан ўтказилади.


11. Божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтган йўловчилар ўтиб кетаётган йўловчи ташиш поезди темир йўл станциясига келгунига қадар божхона назорати зонасида бўлади ва божхона назорати зонасини асоссиз тарк этишга йўл қўйилмайди.


12. Йўловчи ташиш поезди бригадаси аъзолари ҳамда уларнинг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш мазкур Низом билан йўловчиларга нисбатан белгиланган тартибда амалга оширилади.



3-БОБ. ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ПОЕЗДИДА

ҚЎЛ ЮКИ ВА БАГАЖ ТАШИШНИНГ

АЛОҲИДА ҚОИДАЛАРИ


13. Қўл юкини йўловчилар учун мўлжалланган жойларга, шунингдек ўтирғичлар ўртасидаги ўтиш жойлари, йўлаклар, вагон майдончалари (тамбурлар)га жойлаштиришга йўл қўйилмайди.


14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали божхона тўловлари тўламасдан олиб ўтишнинг миқдор ва даврийлик нормаларидан ортиқ бўлган товарлар қўл юки ёки багаж ҳисобига кирмайди ҳамда ушбу нормалардан ортиқ олиб ўтилганда мазкур товар эгасидан божхона тўловлари ундирилади.


15. Багаж йўловчининг чиптасига кўра борадиган манзилидан узоқ бўлмаган жойгача ҳамда багажни қабул қилиб олиш ва топшириш бўйича операцияларни амалга оширадиган темир йўл станциясигача ташилади.


16. Қўл юки сифатида кўздан кечиришдан ўтмаган ҳамда вагон ва йўловчиларга зарар етказиши ёки уларни ифлослантириши мумкин бўлган буюмлар, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган хавфли моддалар ва буюмлар рўйхатига киритилган буюмлар йўловчи ташилишига йўл қўйилмайди.



4-БОБ. БОЖХОНА НАЗОРАТИ ВА

РАСМИЙЛАШТИРУВИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

ТЕМИР ЙЎЛ МАЪМУРИЯТИ ВА УНИНГ

ХОДИМЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


17. Темир йўл маъмурияти ва ходимлари:

божхона органлари тақдим этган маълумотларга кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган йўловчилар учун қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги ахборот кўрсатилган эслатмалар ишлаб чиқиш ва ахборот пештахталарига жойлаштириш. Бунда, чипталарни сотиш жойларида, темир йўл вокзаллари ва темир йўл станцияларида йўловчиларни бу тўғрисида хабардор бўлишини;

йўловчиларнинг валютаси, валюта қимматликлари ва қўл юкини божхона назоратидан ўтказишни амалга ошириш учун йўловчи поездларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 ноябрдаги 489-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган темир йўл станцияларида келишилган ҳаракат жадвалига мувофиқ йўловчи ташиш поездларининг тўхташини;

хорижга чиқиб кетаётган ва хориждан кириб келаётган темир йўл таркибини божхона кўздан кечирувидан ўтказиш учун темир йўл станцияси ёки вокзалидаги божхона назорати зонасига етказилишини;

йўловчиларнинг қўл юки ҳамда багажига асосли шубҳа туғилганда, шунингдек йўловчи поезд таркибида эгасиз (тегишли ҳужжати бўлмаган) тижорат товарлари мавжудлиги аниқланганда, бу тўғрисида божхона органи ходимлари хабардор қилинишини;

бир вақтнинг ўзида битта темир йўл станциясига икки ва ундан ортиқ поезд таркибининг кириб келиши ёки чиқиб кетишини истисно қиладиган йўловчи ташиш поездларининг ҳаракат жадвали ишлаб чиқилишини;

кўзда тутилмаган тўхташларни ва тезликнинг камайишини истисно қиладиган чораларни (бундан енгиб бўлмас куч ҳолатлари мустасно) кўришни;

йўловчи ташиш поездлари ҳаракатланганда йўловчиларнинг тушиб қолиши (чиқиб олиши) ва товарларнинг юклаб ортилишига (юклаб туширилишига) йўл қўймасликни;

темир йўл станцияси ёки темир йўл вокзалидаги божхона назорати зонасида банк хизматлари ва валюта айирбошлаш учун алоҳида хоналар ажратишни;

темир йўл вокзали ва станцияларида йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, йўловчилар учун юк ташувчилар ва перрон назоратчилари сифатли хизмат кўрсатишини ташкиллаштиришни;

йўловчилар томонидан ташилаётган қўл юки ва багажини тортиш учун темир йўл станциялари ва вокзалларида тарозилар ўрнатилиши ҳамда ушбу тарозилардан бепул фойдаланилишини;

йўловчиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган нормадан ортиқча қўл юкини ташиш учун йўловчи ташиш поездлари таркибига қўшимча багаж вагонлари киритилишини таъминлаши шарт.


18. Божхона органлари ҳамда темир йўл станция ва вокзаллари ходимлари йўловчилар ва йўловчиларни ташиш поезди бригадаси аъзолари томонидан мазкур Низом талабларига риоя этилишида бир-бирига кўмак бериб боради.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 11 май, 18-сон, 195-модда




























Время: 0.2007
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск