ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2020 й. 267-сон "Чироқчи" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2020 й.

N 267




"ЧИРОҚЧИ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чироқчи" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 13 сентябрдаги ПФ-5825-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чироқчи" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 13 сентябрдаги ПФ-5825-сон Фармонига мувофиқ "Чироқчи" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Чироқчи" эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи ҳудудларнинг чегаралари 1-иловага мувофиқ;

"Чироқчи" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

"Чироқчи" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг устави 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан:

"Чироқчи" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасига келгуси йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш шарти билан 2020-2021 йиллар даврида сақлаш харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича зарур маблағлар ажратилишини;

"Чироқчи" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг устав фондини шакллантиришга 1,0 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилишини таъминласин.


4. Қашқадарё вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашига "Чироқчи" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда - Дирекция) тасдиқланган тузилмасига ва ходимлари сонига инвестициялар ҳажми ва "Чироқчи" ЭИЗ (кейинги ўринларда - "Чироқчи" ЭИЗ) ҳудудида жойлаштирилган инвестиция лойиҳалари сонидан келиб чиқиб, заруратга кўра ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда унга "Чироқчи" ЭИЗнинг муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини босқичма-босқич ривожлантириш бўйича лойиҳалар киритилишини белгиланган тартибда назарда тутсин.


6. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда "Чироқчи" ЭИЗнинг бош режасини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда тасдиқланган бош режа асосида "Чироқчи" ЭИЗ ҳудудида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жойлаштириш ва ташкил этиш дастурини Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Қашқадарё вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

бир ой муддатда Дирекциянинг Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Мустақиллик майдони, 2-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилишини ҳамда зарур инвентарлар билан жиҳозланган хизмат хоналари ажратилишини ва кейинчалик Дирекция учун замонавий маъмурий бино қурилишини;

Дирекцияни малакали мутахассислар билан таъминлашни, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг мазкур йўналишдаги илғор тажрибаси асосида мутахассисларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб боришни ҳамда Дирекцияга зарур инвентарлар, ташкилий техника ҳамда самарали фаолият олиб бориш учун талаб этиладиган воситаларни харид қилиш ва сақлаш учун маблағлар ажратилишини таъминласин.


7. Қашқадарё вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда:

икки ой муддатда Қашқадарё вилояти иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хомашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмасини инобатга олган ҳолда, "Чироқчи" ЭИЗ ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

"Чироқчи" ЭИЗ ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг мунтазам равишда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин;

"Чироқчи" ЭИЗ ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишларни олиб бориш, шунингдек, "Чироқчи" ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқсин;

"Чироқчи" ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш бўйича тегишли чоралар кўрсин.

Амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 2020 йил 15 июль ва 2021 йил 15 январга қадар ахборот берилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Қашқадарё вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 майдаги

267-сон қарорига

1-ИЛОВА


"Чироқчи" эркин иқтисодий зонаси таркибига

кирувчи ҳудудларнинг чегаралари


1-бошланғич нуқта Қарши шаҳри, Қарши Аэропортининг ҳимоя майдонидан ташқари ҳудудда жойлашган.

1-нуқтадан чегара Қарши шаҳри, Қарши Аэропортининг ҳимоя майдонининг жанубий ғарб томони йўналишда 3700 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара очиқ майдон, турар ва нотурар жой объектлар билан 1500 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара йўналишда 2700 мeтp масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара мавжуд объектлар химоя зонаси билан 1500 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 майдаги

267-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Чироқчи" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси"

давлат унитар корхонасининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор

Эркин иқтисодий зона инфратузилмасини ривожлантириш бўйича мутахассис

Хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш бўйича мутахассис

Бухгалтер

Юрисконсульт

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 5 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 6 май


















































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск