ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-11-сон, Молия вазирлигининг 13-сон, Транспорт вазирлигининг 8-сон, Марказий банк Бошқарувининг 120-В-6-сон "Темир йўл транспортида юрувчи йўловчилар қўл юки, юки, валюта ва валюта қимматликларининг божхона назорати ва расмийлаштириш тартиби, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 20.03.2020 й. Қарори (АВ томонидан 07.05.2020 й. 619-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.05.2020 й.

N 619-6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

20.03.2020 й.

N 01-02/12-11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.03.2020 й.

N 13


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.03.2020 й.

N 8

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

20.03.2020 й.

N 120-В-6


ҚАРОРИ



Темир йўл транспортида юрувчи йўловчилар

қўл юки, юки, валюта ва валюта қимматликларининг

божхона назорати ва расмийлаштириш тартиби,

шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов

Молия вазири

Т. Ишметов

Транспорт вазири

Э. Ганиев

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов





Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 15 январда, Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 22 январда, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК томонидан 1999 йил 13 январда ва Марказий банк томонидан 1999 йил 22 январда тасдиқланган Темир йўл транспортида юрувчи йўловчилар қўл юки, юки, валюта ва валюта қимматликларининг божхона назорати ва расмийлаштириш тартиби (рўйхат рақами 619, 1999 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 3-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, Молия вазирлиги ва Марказий банкнинг 2005 йил 7 июлдаги 01-02/12-17, 42, 64, 120-В-1-сон "Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 619-1, 2005 йил 15 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 216-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК, Молия вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 18 февралдаги 01-02/12-3, 95-юр, 25, 120-В-2-сон "Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 619-2, 2009 йил 25 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 102-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик темир йўл компанияси, Молия вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 12 сентябрдаги 01-02/12-17, Н-7/250-13, 85, 14/9-сон "Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 619-3, 2013 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 40-сон, 530-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик темир йўл компанияси, Молия вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 10 ноябрдаги 01-02/12-23, 390-Н, 72, 619-В-4-сон "Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 619-4, 2014 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 47-сон, 561-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Молия вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 28 сентябрдаги 01-02/12-35, 405-Н, 71, 120-В-5-сон "Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 619-5, 2016 йил 17 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 42-сон, 492-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 11 май, 18-сон, 196-модда


















































Время: 0.2108
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск