язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Таълим тўғрисида/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.05.2020 й. ПҚ-4708-сон "Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2020 й.

N ПҚ-4708



МАТЕМАТИКА СОҲАСИДАГИ

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ВА ИЛМИЙ-

ТАДҚИҚОТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда математика 2020 йилдаги илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Ўтган давр ичида математика илм-фани ва таълимини янги сифат босқичига олиб чиқишга қаратилган қатор тизимли ишлар амалга оширилди:

биринчидан, илғор илмий марказларда фаолият юритаётган ватандош математик олимларнинг таклиф қилиниши ва халқаро илмий-тадқиқотлар олиб борилиши учун зарур шарт-шароит яратилди;

иккинчидан, халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ёшларимиз ва уларнинг мураббий устозлари меҳнатини рағбатлантириш тизими жорий этилди;

учинчидан, олий таълим ва илмий-тадқиқотларнинг ўзаро интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Талабалар шаҳарчасида Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институтининг (кейинги ўринларда - Институт) янги ва замонавий биноси барпо этилди. Математика соҳасидаги фундаментал тадқиқотларни молиялаштириш ҳажми бир ярим баробарга оширилди, бюджет маблағлари ҳисобидан суперкомпьютер, замонавий техника ва асбоб-ускуналар харид қилинди;

тўртинчидан, илмий даражали кадрларни тайёрлашнинг бирламчи босқичи сифатида стажёр-тадқиқотлик институти жорий этилди;

бешинчидан, илм-фан соҳасидаги устувор муаммоларни тезкор бартараф этиш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш масаласини Ҳукумат даражасида белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раисилигида Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши ташкил этилди.

Шу билан бирга, соҳада ечимини топмаган қатор масалалар математика соҳасидаги таълим сифати ва илмий-тадқиқот самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш заруратини кўрсатмоқда. Жумладан:

биринчидан, математика таълимотининг таълим олиш босқичлари ўртасидаги узвийлик тўлиқ таъминланмаган;

иккинчидан, умумтаълим мактабларида математика дарсликлари ўқувчиларнинг ёшига нисбатан фанни ўзлаштиришни қийинлаштирувчи мураккаб масалалардан иборат ва бошқа фанларда ўтиладиган мавзулар билан уйғунлаштирилмаган;

учинчидан, математикага қизиқувчан, халқаро олимпиадалар ғолиблари бўлган аксарият иқтидорли ёшларимиз ҳудудлардан бўлишига қарамасдан уларнинг келгуси ривожланиши учун олий таълим ва илм-фан соҳасида зарур шарт-шароит яратиб берилмаган;

тўртинчидан, математика соҳасидаги илмий-тадқиқотнинг амалиёт ва ишлаб чиқариш билан боғлиқлиги заифлигича сақланиб қолмоқда;

бешинчидан, соҳадаги олимларнинг хорижий илмий ва таълим муассасалари билан алоқалари миллий математикани жаҳон миқёсига олиб чиқиш, халқаро ҳамжамиятда нуфузини ошириш учун етарли эмас.

Таълимнинг барча босқичларида математика фанини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, педагогларнинг самарали меҳнатини қўллаб-қувватлаш, илмий-тадқиқот ишларининг кўламини кенгайтириш ва амалий аҳамиятини ошириш, халқаро ҳамжамият билан алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқотларни ривожлантириш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасалар ўртасидаги яқин ҳамкорликни таъминловчи яхлит тизимни шакллантириш;

илғор хорижий тажриба асосида мактабгача ёшдаги болаларда илк математик тасаввурларни шакллантириш бўйича замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида математика фанларини ўқитиш сифатини ошириш, ҳудудларда математика фанига ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш ҳамда янги мактабларни ташкил этиш;

математика фани бўйича кадрларни, хусусан қишлоқ жойлардаги мактабларнинг кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш, математика фани бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни такомиллаштириш;

иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда уларнинг математика фани бўйича маҳаллий ва халқаро фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этишини ҳамда совринли ўринларни эгаллашини таъминлаш;

таълим беришнинг онлайн платформасини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш, масофадан ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш, баҳолаш тизимининг шаффофлигини таъминлаш механизмларини жорий қилиш;

Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаштириш тизимини жорий қилиш, олий таълимнинг тегишли йўналишлари ва мутахассисликларида математика фани бўйича машғулотларни кўпайтириш ҳамда таълим бериш сифатини ошириш;

математика соҳасидаги илмий-тадқиқотларнинг ишлаб чиқариш билан узвий боғлиқлигини таъминлаш, амалий математикани ривожлантириш ва иқтисодиёт тармоқларидаги муаммоларни моделлаштириш асосида математик ечимларни ишлаб чиқиш;

математика соҳасида таълим олаётган ва илмий-тадқиқотлар билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, чет элдаги олий таълим муассасалари ҳамда илмий ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш;

мамлакатимизнинг илмий ва таълим ташкилотларини босқичма-босқич жаҳоннинг математика фани бўйича етакчи илмий марказлари даражасига етказиш.


2. 2020-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида математика фанлари бўйича таълим сифатини яхшилаш, илмий-тадқиқотларнинг натижадорлиги ва амалий аҳамиятини оширишнинг мақсадли дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳар бир туманда (шаҳарда) математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларни (кейинги ўринларда - Ихтисослаштирилган мактаблар) босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2020 йил 1 ноябрга қадар Ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Белгилансинки, Ихтисослаштирилган мактабларда:

мактаб директори тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодий ва бошқарув жараёнларига математик усуллар ва моделларни жорий қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади;

мактаб директори Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Институт директори билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

математика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфлар босқичма-босқич, мавжуд эҳтиёж ва ўқувчиларнинг қобилиятидан келиб чиқиб ташкил этилади;

ўқувчилар белгиланган тартибда танлов асосида саралаб олинади;

математика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синф битирувчилари тегишли олий таълим муассасаларининг математика таълим йўналишларига улар учун белгиланган мақсадли параметрлар бўйича ўқишга қабул қилинади.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда:

Ихтисослаштирилган мактабларнинг низомларини, мазкур мактабларда математика фани ўқитувчиларини танлов асосида ишга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ихтисослаштирилган мактаблар раҳбар кадрлари (директор ва ихтисослашган фан бўйича директор ўринбосари) ва математика фани ўқитувчиларининг базавий тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўлаш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ихтисослаштирилган мактабларда Институт ва олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда масофавий таълим орқали дарс машғулотларини ўтказиш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Фанлар академияси ва "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини (кейинги ўринларда - Миллий сертификатлаш тизими) жорий қилсин.


8. Миллий сертификатлаш тизими доирасида қуйидагилар белгилансин:

математикани билиш даражасини баҳолаш ва бу тўғрисида миллий малака сертификатини (кейинги ўринларда - миллий сертификат) бериш ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;

математикани билиш даражасини баҳолаш табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади;

имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга абитуриент давлат олий таълим муассасасига ўқишга киришда математика фанидан тест синови топширишдан озод этилади ва унга математика фани учун белгиланган максимал балл берилади;

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани бўйича ўқитувчилари тегишли даражадаги миллий сертификатга эга бўлишлари мажбурий ҳисобланади;

Миллий сертификатлаш тизими учун тест топшириқлари базасини шакллантириш ва мунтазам янгилаб боришда эксперт сифатида Институт илмий ходимлари жалб қилинади;

миллий сертификатнинг тегишли даражасига эга математика фани ўқитувчиларига (Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани ўқитувчиларидан ташқари) улар фаолият олиб бораётган давлат таълим муассасасининг жойлашувига қараб базавий тариф ставкасига нисбатан 25 фоиздан 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда илмий фаолиятга доир давлат дастурига ажратилган маблағлар ҳисобидан 2021 йил 1 январга қадар Миллий сертификатлаш тизимининг онлайн платформасини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.


10. Институт таркибида 5 та штат бирлигидан иборат Математика таълими бўйича ўқув-услубий материалларни мувофиқлаштириш лабораторияси ташкил этилсин.

Белгилансинки, "Математика таълими бўйича ўқув-услубий материалларни мувофиқлаштириш" лабораторияси фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Институтни сақлаш учун ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.


11. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ давлат таълим муассасаларида қўлланиладиган математика фани бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқишда мажбурий тартибда Институтнинг эксперт хулосаси олинади.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 1 сентябрга қадар:

математика бўйича билим, малака ва кўникмалар талаб этиладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режаларида математика фани учун ажратилган соатлар ҳажмини ошириш;

кадрлар истеъмолчилари мутахассисларини жалб этган ҳолда битирувчиларда соҳага оид математика бўйича амалий билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда ривожлантиришга қаратилган лойиҳа ишларини амалга ошириш;

кадрларни интегратив фанлараро тайёрлаш мақсадида математика таълим йўналишларида қўшимча фанларни (биология, геология, кимё, физика ва бошқалар) жорий қилиш чораларини кўрсин.


13. Институт ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Жамғарма фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Институт тузилмасида Жамғарма маблағлари ҳисобидан сақланадиган 2 штат бирлигидан иборат Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини бошқариш гуруҳи ташкил этилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фанлар академиясининг математика соҳасидаги фундаментал ва амалий илмий изланишлари натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимларни мукофотлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофотини (кейинги ўринларда - Мукофот) таъсис этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


15. Белгилансинки:

Мукофот билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тақдирланади;

Мукофот икки йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг таклифига кўра учта йўналиш (фундаментал соҳадаги тадқиқот, ёшлар ўртасидаги тадқиқот ва иқтисодиётнинг реал секторидаги муаммонинг ечимини таъминлаган тадқиқот) бўйича берилади;

ҳар бир йўналиш бўйича Мукофот совриндорларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги пул мукофоти берилади;

Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашида Мукофот номзодларини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг тавсияномасига кўра амалга оширилади;

тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар Ўзбекистон математика жамияти томонидан ўтказиладиган доимий кузатувлар асосида шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади;

Мукофот совриндорига пул мукофотини тўлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Инновацион ривожланиш вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.


16. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Молия вазирлиги ва Фанлар академияси билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти билан тақдирлаш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


17. Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институтининг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бўлинмалар) ташкил этилсин ҳамда уларнинг намунавий штат жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


18. Белгилаб қўйилсинки:

ҳудудий бўлинмалар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан Институтни сақлаш учун ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади;

ҳудудий бўлинмалар жойлаштирилган бино ва иншоотларни сақлаш ҳамда коммунал тўловлар бўйича харажатларни қоплаш тегишли олий таълим муассасасининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

ҳудудий бўлинмалар юридик шахс ҳисобланмайди ва Институтнинг таркибидаги илмий бўлинмалари сифатида фаолият юритади;

ҳар бир ҳудудий бўлинма таркибида бир штат бирлигидан иборат, 2021 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган ва 2022 йилдан бошлаб тўлиқ хўжалик ҳисобига ўтказиладиган Ўқув марказлари фаолият юритади;

ҳудудий бўлинмаларнинг раҳбарлари Институт директори томонидан тегишли олий таълим муассасасининг ректори билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

ҳудудий бўлинмаларнинг илмий-тадқиқот ишлари Институтнинг иш режаси ва илмий-тадқиқот ишлари доирасида амалга оширилади.


19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг Институт ҳузурида қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда математика ихтисосликлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи илмий кенгашни (кейинги ўринларда - илмий кенгаш) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


20. Институт раҳбарияти илмий кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи Институтда фаолият юритишини, шу жумладан, ўриндошлик асосида жалб этилишини ҳамда изланувчиларнинг диссертацияларига илмий раҳбарлик ва маслаҳатчилик қилишини таъминласин.


21. Белгилаб қўйилсинки:

изланувчининг диссертацияларини илмий семинар ва илмий кенгаш йиғилишларида кўриб чиқиш ҳамда муҳокама қилиш санаси илмий кенгаш томонидан белгиланади;

изланувчига тегишли илмий даражани бериш тўғрисидаги қарор илмий кенгаш томонидан қабул қилинади;

илмий кенгаш изланувчига диссертацияни муваффаққиятли ҳимоя қилган куннинг ўзида давлат намунасидаги илмий даража бўйича дипломни бериш ваколатига эга;

илмий кенгашнинг таркиби Институт кенгаши тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси билан келишилган ҳолда Институт кенгаши қарори билан тасдиқланади.


22. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги Институт учун Тошкент шаҳар Олмазор тумани Университет кўчасида янги қурилган бинони Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз ўтказиб берилишини таъминласин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги "Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4387-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


24. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Молия вазирлиги ва Фанлар академияси математика соҳасидаги таниқли олимлар ҳақида туркум бадиий ва ҳужжатли фильмларни суратга олиш чораларини кўрсин.


25. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 майдаги

ПҚ-4708-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида

математика фанлари бўйича таълим сифатини

яхшилаш, илмий-тадқиқотларнинг натижадорлиги

ва амалий аҳамиятини оширишнинг

мақсадли дастури

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I . МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЭЛЕМЕНТАР

МАТЕМАТИКА АСОСЛАРИНИ ЎҚИТИШ СИФАТИНИ ОШИРИШ

Бунда, мактабгача таълим ташкилотларида таълимнинг элементар математика асосларини ўқитиш,

тарбияланувчиларда илк математик тасаввурни шакллантириш бўйича тизимли ва кенг қамровли

ишларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири

А.В.Шин шахсан масъул этиб ҳисобланади.

1.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида уларнинг ёшига мувофиқ илк математик тасаввурларни шакллантириш.

1. Болаларнинг элементар математика тўғрисидаги тасаввурларини ривожлантириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш.

2021 йил

1 октябрь


Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)

2. Ўрганилган хорижий тажриба асосида элементар математика бўйича мактабгача ва бошланғич таълим ўқув дастурлари ва ўқув-методик қўлланмасини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўзаро мувофиқлаштириш.

2022 йил

1 июль

3. Ўқув-методик мажмуа асосида болаларнинг элементар математика тасаввурларини ривожлантириш бўйича машғулотларни таянч мактабгача таълим муассасаларида тажриба синов тариқасида ўтказиш.

2022 йил

1 сентябрь

4. Тажриба синов натижалари бўйича "Илк қадам" давлат ўқув дастури асосида элементар математика бўйича ўқув дастурини ва ўқув-методик қўлланма ишлаб чиқиш.

2023 йил

1 май

5. Элементар математика бўйича замонавий ўқув дидактик, кўргазмали ва тарқатма материаллар, дидактик ўйинлар, электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш.

2023 йил

1 август

6. Элементар математика бўйича ўқув дастури ва ўқув-методик қўлланма асосида барча мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнини ташкил қилиш.

2023 йил

1 сентябрь

7. "Илк қадам" ва "Илм йўли" ўқув дастурлари доирасида элементар математика бўйича онлайн-машғулотлар базасини яратиш ва оммалаштириш.

2023 йил

1 декабрь

8. Мактабгача таълим тизимидаги малака ошириш курсларида машғулот олиб борувчи ўқитувчиларга болаларнинг элементар математика бўйича замонавий педагогик технологияларни ўргатиш.

2023 йил

сентябрдан бошлаб

II. УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МАТЕМАТИКА

ФАНИНИ ЎҚИТИШ СИФАТИНИ ОШИРИШ

Бунда, умумтаълим муассасаларида математика фанини ўқитиш сифатини ошириш, дарсликларни

содда ва тушунарли тилда тайёрлаш,ҳудудларда математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга

ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини самарали ташкил этиш ваФанлар академиясининг

В.И. Романовский номидаги Математика институти билан яқиндан ҳамкорликда ёшларнихалқаро

фан олимпиадаларига тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

Ш.Х. Шерматов шахсан масъул ҳисобланади.

2.

Математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларнинг (кейинги ўринларда - Ихтисослаштирилган мактаблар) моддий-техник базасини яхшилаш.

1. Ихтисослаштирилган мактаблар бинолари, моддий-техник ва ўқув-методик таъминотининг амалдаги ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2020 йил

1 сентябрь


Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Қўчқоров), Молия вазирлиги (Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Хатлов натижаси бўйича:

Ихтисослаштирилган мактабларнинг бино-иншоотларини таъмирлаш, уларга қўшимча бино қуриш;

Ихтисослаштирилган мактабларини замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситалари, компьютер синфи, масофавий тарзда онлайн дарс ўтиш асбоб-ускунлари билан жиҳозлаш, ўқув-методик, шу жумладан электрон дарслик ва мультимедиа материаллари билан таъминлаш;

Ихтисослаштирилган мактабларнинг моддий-техник ва ўқув-методик таъминотини яхшилаш бўйича ҳисоб-китоб қилиш ва молиялаштириш манбалари юзасидан таклифлар тайёрлаш.

2020 йил

1 ноябрь

3. Тайёрланган таклифларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

1 декабрь

4. Таҳлил натижасида зарур деб ҳисобланган қурилиш-таъмирлаш ишларини келгуси йиллар учун шакллантириладиган инвестиция дастурларига киритиш чорасини кўриш.

2021 йил

январь-август

5. "Замонавий мактаб" дастури талаблари асосида Ихтисослаштирилган мактаблар замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминлаш.

2021-2022 йиллар давомида

6. Ихтисослаштирилган мактабларнинг моддий-техник ва ўқув-методик жиҳатдан таъминлаш ишларига соҳа бўйича илғор хорижий молия институтларининг грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш.

Доимий

3.

Ихтисослаштирилган мактабларга юқори малакали директор ва маҳоратли ўқитувчиларни танлов асосида қабул қилиш.

1. Ихтисослаштирилган мактабларга директор ва математика фани ўқитувчиси лавозимлари учун танлов эълон қилиш.


2. Математика институти, ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари вакиллари ва ота-оналардан иборат таркибда тузилган комиссия томонидан номзодлар ўртасида очиқ ва холис танлов ўтказиш.


3. Комиссия томонидан мактаб директори ва математика фани ўқитувчиси лавозимларига лойиқ топилган номзодни Халқ таълими вазирлигига тақдим этиш.


4. Халқ таълими вазирлиги томонидан муносиб деб топилган номзод тўғрисидаги маълумотларни Математика институтига тақдим этиш.


5. Математика институти директори томонидан мактаб директори ва математика фани ўқитувчиси лавозимларига тавсия этилган номзодлар билан суҳбат ўтказиш ва Халқ таълими вазирлигига хулоса юбориш.


6. Танловда муносиб деб топилган номзодларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш.

Тасдиқланган манзилли дастур асосида 2020-2023 йилларда

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Математика институти (Аюпов)

4.

Математика фанидан дарс бераётган ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш.

1. Математика фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

2020 йил

1 июль


Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Математика институти (Аюпов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

2. Малака ошириш курсларига академиклар ва олий таълим муассасаларининг математика кафедраси профессор-ўқитувчиларини жалб этиш.

Доимий

5.

Математика фанидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини жорий этиш.

1. Математика фанидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаштириш тизимига қўйиладиган талаблар, сертификат соҳибларига имтиёз беришни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 июнь


Давлат тест маркази (Каримов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Математика институти (Аюпов)

2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

1 июль

6.

Мактаб ўқувчилари орасида Ал-Хоразмий номидаги республика ва ҳудудий олимпиадаларни ўтказиш.

1. Ал-Хоразмий номидаги республика ва ҳудудий фан олимпиадаларни ўтказиш тартибини тасдиқлаш ҳамда республика комиссияси ва ишчи гуруҳларни тузиш.


2. Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда олимпиада топшириқларини тайёрлаш ва олимпиадани очиқ ва холис тарзда ўтказиш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Математика институти (Аюпов)


7.

Математика фани ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш, оддий ва тушунарли ёзилган оммабоп дарслик ва ўқув қўлланмаларни нашр этиш.

1. Математика фанининг ўқув дастурларини танқидий қайта кўриб чиқиш ва ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2020 йил

1 август


Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Математика институти (Аюпов)

2. Математика фани бўйича янги ва тушунарли тилда ёзилган дарслик ва ўқув қўлланмалар нашр этиш режасини тасдиқлаш.

2020 йил

15 август

8.

Ихтисослаштирилган мактабларда "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида дастурлаш тилларига ўқитишни ташкил қилиш ҳамда ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ўқувчиларга Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг IT-академиясида таҳсил олишлари учун йўлланма бериш.

1. Ихтисослаштирилган мактабларни юқори тезликдаги интернетга улаш.

2020 йил

1 сентябрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Фанлар академияси (Юлдашев)


2. Ихтисослаштирилган мактабларнинг 7-11 синфлари ўқувчиларини "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида дастурлаш тилларига ўқитишни ташкил қилиш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

3. Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ўқувчиларга дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг IT-академиясида таҳсил олишлари учун махсус чегирмалар асосида йўлланма бериш тизимини яратиш.

2021 йил 1 январь

9.

Халқ таълими вазирлиги ҳузурида "Устозлар кенгаши"ни ташкил этиш.

1. Халқ таълими вазирлиги ҳузурида "Устозлар кенгаши"нинг таркибини шакллантириш ва низомини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 сентябрь

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)


2. Халқ таълими вазирлиги ҳузурида "Устозлар кенгаши"ни ташкил этиш.

2020 йил

1 октябрь

10.

Олий таълим муассасалари қошидаги лицей (гимназия)лар фаолиятини қайта кўриб чиқиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида жойлашган Нукус давлат педагогика институти қошидаги фаолиятини тугатган академик лицей негизида Нукус давлат педагогика институтининг математикага ихтисослаштирилган мактабини ташкил этиш чораларини кўриш.


2. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қошидаги аниқ фанларга ихтисослашган гимназия фаолиятини қайта тиклаш.

2020 йил

1 август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев)

III. ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МАТЕМАТИКА

ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШ СИФАТИНИ ОШИРИШ

Бунда, иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш соҳасига кадрлар тайёрловчи

олий таълим муассасаларида математика фанларининг соатлар ҳажмини кўпайтириш,

янги ва таълим бозорида талабгор мутахассисликларни очиш ҳисобидан ёшларни математика

таълими билан қамров даражасини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта

махсус таълим вазири И.У. Маджидов шахсан масъул ҳисобланади.

3.1. Математика йўналишларида мутахассислар

тайёрлаш ва ўқитиш сифатини ошириш

11.

Юқори малакали математик кадрларни грант асосида тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини ошириш.

1. Математик кадрларни грант асосида тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2020 йил

15 май


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Қўчқоров)


2. Математика бўйича қабул параметрларини ошириш чораларини кўриш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

12.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида "Актуар ва молиявий математика" магистратура мутахассислигини очиш.

1. "Актуар ва молиявий математика" магистратура мутахассислиги бўйича малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш.


2. Талабаларни кадрлар буюртмачилари ташкилотларида доимий амалиёт ўташларини таъминлаш.


3. Битирувчиларнинг кадрлар буюртмачи ташкилотларида ишга жойлашуви ёки илмий-тадқиқотларни давом этишлари учун зарур чоралар кўриш.


4. Малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари мазмунини Марказий банк ва Молия вазирлиги тавсияларига асосан шакллантириш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Молия вазирлиги (Ишметов), Марказий банк (Нурмуратов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов)

13.

Республика саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг техник-технологик масалалари ечимини математик усуллар ва моделлаштириш орқали ҳал этишга қодир бўлган малакали кадрларни тайёрлаш.

1. Олий таълим муассасаларида "Механика ва математик моделлаштириш", "Математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича)" бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда "Молиявий математика" магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш.


2. Тегишли бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларига "муҳандис-математик" ва "математика-механика ўқитувчиси" қўш (дуал) квалификацияларини беришни йўлга қўйиш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Қўчқоров), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

14.

Математик таълимда фанлараро интеграцияни таъминлаш.

1. Математика бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларининг муайян аниқ соҳаларда амалий масалаларни ечиш кўникмаларини ривожлантириш учун таълим дастурларини фанлар (йўналишлар)аро интегратив принцип асосида ихтисослаштирилган тартибда ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2020 йил

1 июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Қўчқоров), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

2. "Математик иқтисодиёт", "Математик биология", "Математик физика" бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

15.

Математика соҳаси бўйича иқтидорли талабаларнинг бўш вақтлари мазмунли ҳамда самарали ўтказилишини тизимли йўлга қўйиш.

1. Ўзбекистон миллий университети, Қорақалпоқ, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Урганч давлат университетларида математика бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни аниқлаш.

2020 йил

июнь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Математика институти (Аюпов), Ўзбекистон Математика жамияти (Аъзамов)

2. Математика соҳаси бўйича иқтидорли талабалар учун хорижий ва республика олий таълим муассасалари талабаларини жалб этган ҳолда ёзги мактабларни ташкил этиш ва доимий равишда ўтказиб бориш.

2021 йилдан

бошлаб

16.

Математика фани ўқув-методик дастури мазмун ва моҳиятини соҳаларга мослаштириш.

Муҳандис-техника бакалавриат таълим йўналишларида олий математика курсининг ўқув юклама ҳажмларини, ўқув дастури мазмунини соҳаларнинг амалий вазифаларига мувофиқлаштириб ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар, Математика институти (Аюпов), Ўзбекистон Математика жамияти (Аъзамов)

17.

"Мактабгача таълим" ва "Бошланғич таълим" бакалавриат таълим йўналишлари математика фани дастурининг бугунги кун талаблари асосида қайта ишлаб чиқиш.

1. "Мактабгача таълим" ва "Бошланғич таълим" бакалавриат таълим йўналишлари математика фани дастурларини хорижий илғор тажрибалар асосида такомиллаштириш.

2020 йил

1 июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Математика институти (Аюпов), Ўзбекистон Математика жамияти (Аъзамов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

2. "Мактабгача таълим" ва "Бошланғич таълим" бакалавриат таълим йўналишлари математика фани дастурида асосий эътиборни мантиқий фикрлаш ва ўйинлар кўринишидаги масалаларни ечишга қаратган ҳолда соддалаштириш.

2020 йил

1 август

18.

Олий математика фани бўйича ўқув машғулотлар ҳажмини ошириш.

1. Олий таълим муассасаларида тегишли бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул қилинган ўқув режаларида "Олий математика" фанини тўлиқ ўзлаштириш учун янги "Сонлар назарияси", "Математик моделлаштириш", "Графлар назарияси" қисмларини киритиш.

2020 йил

июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

2. 2020/2021 ўқув йилидан "Олий математика" фани бўйича ўқиш муддатини фандаги мавжуд айрим қисмлар соатини кўпайтириш ҳисобидан 2 семестрдан 4 семестргача ошириш.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб

19.

Математика фани бўйича ўқув адабиётлари (дарсликлар)ни турли дастурлар ва умумий методологик асосда ҳамда замонавий ахборот технологиялари воситалари ёрдамида тушунтирувчи реал мисоллар, график материаллар асосида тайёрлаш.

1. Муҳандис-техника, табиий фанлар, гуманитар бакалавриат таълим йўналишлари учун математика фанидан алоҳида универсал дарслик яратишга танлов ва турли грантлар эълон қилиш.

2020 йил

1 июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

2. Гуманитар бакалавриат таълим йўналишларида ўқитиладиган математика фани дастурларини қайта кўриб чиқиш ва соддалаштириш.

2020 йил

июль-август

3. Математика фани бўйича замонавий ахборот технологиялари асосидаги анимациялар, график материаллар асосида ўқув адабиётларини тайёрлаш ва нашр этиш.

2021 йил

1 июнь

20.

Олий таълим муассасалари битирувчиларининг математик фанлар бўйича ўзлаштирган билимларини иқтисодиётнинг реал соҳасидаги технологияларда, шунингдек, амалий ҳамда илмий фаолиятда қўллай олишини таъминлаш.

1. Мутахассисликка бевосита алоқаси бўлмаган фанларни қисқартириш.

2020 йил

июнь-июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

2. Қисқартирилган фанлар ҳисобидан муҳандис-техника бакалавриат таълим йўналишларида янги "Компьютерли математик тизимлар" фанини киритиш.


2020-2021 ўқув йилидан бошлаб

21.

Республика олий таълим муассасаларини математика соҳаси бўйича профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига математика мутахассисликлари бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тўлиқ давлат гранти асосида тасдиқлаш.

2020 йил

июнь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Қўчқоров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), кадрлар истеъмолчиси бўлган тармоқ вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари

22.

Математика соҳасида стажировка тизимини етакчи хорижий олий таълим муассасалари тажрибалари асосида ташкил этиш.

1.Етакчи хорижий олий таълим муассасалари тажрибаларини ўрганиш.

2020 йил

1 август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (Бекмуродов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

2. Ўзбекистон миллий университети, Қорақалпоқ, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Урганч давлат университетларида республика олий таълим муассасалари математика ўқитувчиларининг стажировкаларини ташкил этиш.

2021 йилдан

бошлаб

23.

Математика фани ўқитувчиларининг тайёргарлик даражаси, дарс бериш маҳорати ва методикасини билиш даражасини мунтазам ошириб бориш.

1. Математика ўқитувчиларини тайёрлаш дастурларини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

мустақил ишлашга ўргатиш методикасини киритиш;

мультимедиа ва ахборот технологияларини дарс машғулотларида фаол қўллашни ўргатиш, амалий машғулотлар салмоғини ошириш.

2020 йил

май-июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Ўзбекистон математика жамияти (Аъзамов), Математика институти (Аюпов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

2. Ўқувчиларга мактаб дастури мавзуларини мустақил ўрганишлари учун электрон ресурслар ва дастурий платформалар ишлаб чиқиш ҳамда улардан фойдаланиш шароитлар яратиш.

2020 йил

июнь ойидан бошлаб

24.

Талабаларда тизимли таҳлил кўникмаларини ривожлантириш.

Талабаларда тизимли таҳлилни ўз соҳаси ва ҳаётий вазиятларда қўллай олиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида тегишли фанларнинг ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Математика институти (Аюпов)

25.

Касб-ҳунар мактабларида математика фани дастурини ишчи касбларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ишлаб чиқиш.

1. Математика фанининг умумий ўрта таълим тизими билан узвийлигини таъминлаш ва касбга йўналтириб ўқитишни ташкил этиш бўйича касб-ҳунар мактаблари учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)

2. Математика фани ўқув дастурларини таълим жараёнига жорий этиш ва ўқувчиларнинг ўзлаштиришини мониторинг қилиш.

Доимий

3.2. Математика соҳасидаги илмий-тадқиқотларнинг

натижадорлиги ва амалий аҳамиятини ошириш

26.

Олий таълим тизимида математика таълими ва фани (фундаментал, амалий ва инновацион) ривожланишини танқидий таҳлил қилиш.

1. Олий таълим тизимида математика таълими ва фани ривожланиши ҳолатини ўрганиш ва таҳлилий материаллар тайёрлаш.

2020 йил

1 июнь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев), Ўзбекистон Математика институти (Аюпов), Ўзбекистон математика жамияти (Аъзамов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

2. Таҳлилий материаллар асосида 2020-2023 йилларда олий таълим тизимида математика фанини ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

1 август

3. "Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва тизимли амалга ошириш.

2020-2023 йиллар

27.

Олий таълим муассасаларида математика илмий мактабларини шакллантириш ва математика кадрларининг илмий салоҳиятини ошириш.

1. Математика фанини ўқитишда дунёда юз бераётган янгиликлар асосида фан дастурлари ва ўқув адабиётларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи ҳамда мавжуд муаммоларга тез ва тўғри ечим топишга ёрдам берувчи илмий мактабларни шакллантириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2020 йил

20 май


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Математика институти (Аюпов), Ўзбекистон Математика жамияти (Аъзамов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон ва хорижда фаолият олиб бораётган олимлардан иборат Математиклар кенгашини ташкил этиш.

2020 йил

1 декабрь

28.

Математика соҳасидаги илмий натижалар халқаро илмий-техник маълумотлар базасидаги илмий нашрларда эълон қилиниши, халқаро математиклар илмий ҳамжамиятига етказилиши ва улар томонидан эътироф этилишини таъминлаш.

1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига таълим ва фан соҳасидаги илмий изланишлар самарадорлигини ошириш, натижалар халқаро даражада эътироф этилишига эришиш учун шароитларни кенгайтириш мақсадида дунё университетлари рейтингини белгиловчи Times Higher Education (THE), Quacquarelli Symonds (QS), Academic Ranking of World Universities (ARWU) Шанхай рейтинг агентликлари ҳамда йирик илмий-техник маълумотлар базасига эга бўлган Elsevier компанияси билан ҳамкорликни ривожлантириш ва улар билан тузиладиган ҳар бирининг миқдори 300 минг АҚШ долларидан ошмайдиган шартномаларни истисно тариқасида давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида эълон жойлаштирмасдан ва электрон савдоларсиз, тендерсиз, тўғридан-тўғри расмийлаштириш ва тўловларни вазирликнинг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш ҳуқуқини бериш.


2020 йил

1 август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (Бекмуродов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар, Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)

2. Ёшларни докторантура ва магистратурада таҳсил олишлари имкониятларини кенгайтириш мақсадида "Эл-юрт умиди" жамғармаси математика соҳасида алоҳида танловларни ташкил қилиш.

2020 йил

сентябрь

29.

Математика бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилинган талабаларнинг илмий фаолиятга тайёргарлик даражасини ошириш, уларнинг илмий фаолиятга бўлган мотивациясини ривожлантириш.

1. Олий таълим муассасаларининг математика бакалавриат таълим йўналиши талабалари ўртасида ўтказиладиган математика бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари магистратурада математика мутахассисликлари бўйича ўқишга давлат гранти асосида қабул қилиш.


2020 йил

сентябрь


Молия вазирлиги (Ишметов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Содиқов)

2. Ўзбекистон Миллий Университети, Бухоро ва Самарқанд давлат университетларида умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман - вилоят (шаҳар) - олий таълим муассасаси) математика фани бўйича олимпиада ўтказиш ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни мазкур олий таълим муассасаларининг маблағлари ҳисобидан ўқишга қабул қилиш.

2021/2022

ўқув йилидан бошлаб

3. Математика фани бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга бир маротаба ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида, математика фани бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга ўқув йили давомида олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маошларига 25 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаб берилишини таъминлаш.

2020/2021

ўқув йилидан бошлаб

30.

Математика фанини рақамли технологиялар асосида ёшлар ўртасида оммалаштириш.

Ёшлар ўртасида математика фанига бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг математика соҳасидаги иқтидорини ривожлантириш ва методик қўллаб-қувватлаш мақсадида Интернет тармоғида "Ёш математиклар портали"ни ташкил қилиш ва унинг доимий фаолиятини таъминлаш.

2020 йил

15 сентябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов)

IV. МАТЕМАТИКА СОҲАСИДАГИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ

НАТИЖАДОРЛИГИ ВА АМАЛИЙ АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ

Бунда, физик-математика йўналишидаги илмий ташкилотларда математика ихтисосликлари

бўйича илмий кадрларни тайёрлаш, стажёр-тадқиқотчилик институтининг самарадорлигини

таъминлаш ва математика соҳасидаги илмий-тадқиқот натижаларини амалий муаммолар билан

боғлиқлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

Б.С.Юлдашев шахсан масъул ҳисобланади.

31.

Математика соҳасидаги олимлар ва ёш тадқиқотчиларни хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро илмий-амалий тадбирлардаги иштирокини қўллаб-қувватлаш.

1. Олимлар ва ёш тадқиқотчиларнинг хорижда ўтказиладиган халқаро илмий-амалий тадбирларда қатнашиш харажатларини молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

1 июнь


Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Марказий банк (Нурмуратов) ва тижорат банклари

2. Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар молиялаштириладиган халқаро илмий-амалий тадбирлар рўйхатини тасдиқлаш.

2020 йил

1 июль

3. Тасдиқланган рўйхатга мувофиқ тадбирларда иштирок этиш истагида бўлган тадқиқотчиларни жалб қилиш учун эълон қилиш.

2020 йил

15 июль

4. Жамғарманинг йиллик харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштиришни амалга ошириш.

Сметага мувофиқ

32.

Математика институтининг илмий ва ҳисоблаш асбоб-ускуналарини харид қилиш дастурларини амалга ошириш.

1. Илмий ва ҳисоблаш асбоб-ускуналарини харид қилиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Ҳар йили

ноябрь ойида


Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов), Марказий банк (Нурмуратов)

2. Таклифларни Жамғарма Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш.

Ҳар йили

декабрь ойида

3. Харидларни амалга ошириш.

График асосида

33.

Йирик илмий мактаблар фаолиятини кенгайтириш ва уларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш.

1. Ҳудудларда Математика институти бўлинмаларини ташкил қилиш.


2.Ташкил этиладиган ҳар бир бўлинмага математика соҳасидаги илмий мактаб раҳбари бўлган академикни бириктириш.

2021 йил

1 январь

Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов), Молия вазирлиги (Ишметов)

34.

Президент мактабларида академиклар маърузаларини мунтазам равишда ташкил қилиш.

1. Математика, физика ва техника соҳасидаги академик ва олимларни Президент мактабларига бириктириш.


2020 йил

1 август


Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов), Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (Бобохўжаев)

2. Маърузалар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

1 сентябрь

3. Маърузаларни ўтказиш.

График асосида

35.

Математика соҳасида илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш, уларнинг натижадорлиги ва амалий аҳамиятини ошириш.

1. Иқтисодиёт тармоқларининг математик ечимни талаб этадиган муаммолар ва жараёнларини моделлаштиришга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш ва уларни шакллантириш.


2020 йил

1 июль


Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), академияси (Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

2. Муайян муаммо ечимига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари мавзуларини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 октябрь

3. Амалий натижага йўналтирилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш.

2020 йил

1 декабрь

36.

Илмий тадқиқот муассасалари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартибини жорий қилиш.

1. Мавжуд илмий тадқиқот муассасалари рўйхатини шакллантириш.


2020 йил

1 июнь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Фанлар академияси (Юлдашев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев)

2. Илмий тадқиқот муассасалари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари ва методикасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 август

3. Баҳолаш методикаси асосида Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 октябрь

4. Илмий тадқиқот муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва рейтингини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

1 декабрь

37.

Олимларнинг "Ноябрь ўқишлари" академик семинарларини ташкил қилиш.

1. Йил давомида юқори натижаларга эришган олимлар руйхатини шакллантириш ва ушбу рўйхатни академиклик учун номзодлар захираси сифатида Фанлар академияси Президиумида тасдиқлаш.


2. Нукус, Урганч, Самарқанд, Навоий, Фарғона шаҳарларида маърузалар ва натижаларни муҳокама қилиш.

Ҳар йили

ноябрь ойида

Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов)

V. МАТЕМАТИКА СОҲАСИДА ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН ВА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

Бунда, математика соҳасидаги илмий фаолиятни ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашувини таъминлаш,

илмий-тақиқот ишларининг натижаларини амалиётга жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси инновацион

ривожланиш вазири И.Ю.Абдураҳмонов шахсан масъул ҳисобланади.

38.

Математика соҳасида фаолият юритувчи ёш олимлар учун илмий лойиҳаларни кенгайтириш.

1. Иқтисодиёт тармоқларининг математик ечимни талаб этадиган муаммолар ва жараёнларини моделлаштириш бўйича эҳтиёжлари асосида илмий-тадқиқот ишларининг мавзуларини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 июль


Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов)

2. Амалий натижага йўналтирилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш.

2020 йил

1 декабрь

39.

Математика таълим йўналишларида таълим олаётган талабалар ва тадқиқотчилар учун Академик Т.А. Саримсоқов номидаги стипендияни жорий этиш.

1. Жамғарма томонидан стипендияни белгилаш тартибини ишлаб чиқиш ва танлов комиссияси таркибини Жамғарма Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқлаш.

2020 йил

20 май


Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

2. Танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

Белгиланган муддатларда

40.

Иқтидорли ёшларни Ёшлар академияси фаолиятига жалб этиш.

1. Иқтидорли ёшлар ва талабалар, 40 ёшгача бўлган олимлар ва тадбиркорлардан ташкил топган жамоаларни саралаш бўйича танлов эълон қилиш ва ўтказиш.

2020 йил

1 август


Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)

2. Иқтидорли ва ташаббускор ёшлар бўйича ягона маълумотлар базасини янгилаб бориш.

Доимий

41.

Талабаларнинг математика фани бщйича халқаро олимпиадалардаги иштирокини рағбатлантириш.

1. Талабаларнинг халқаро олимпиадаларда қатнашиш харажатларини молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш ва Жамғарма Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқлаш.


2020 йил

1 июнь


Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Марказий банк (Нурмуратов)

2. Жамғарма маблағлари томонидан иштирок этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар молиялаштириладиган халқаро олимпиадалар рўйхатини тасдиқлаш.

2020 йил

1 июль

3. Тасдиқланган рўйхатга мувофиқ халқаро олимпиадаларда қатнашмоқчи бўлганларнинг буюртмаларини қабул қилиш.

Олимпиада ўтказилишидан икки ой аввал

4. Жамғарманинг йиллик харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштиришни амалга ошириш.

Сметага мувофиқ

42.

Юқори малакали кадрларга бўлган амалдаги ва келгусидаги талаб асосида математика бўйича докторантурага қабул қилиш параметрларини шакллантириш тизими бўйича таклифлар тайёрлаш.

1. Докторантурага қабул қилиш параметрларини шакллантириш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

2020 йил

1 ноябрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов)

2. Докторантурага қабул квоталарини шакллантириш методикасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

15 декабрь

3. Методикани жорий қилиш бўйичаа Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2021 йил

1 январь

VI. МАТЕМАТИКА СОҲАСИДА ТАЪЛИМ ВА ИЛМ-ФАН МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ШУНИНГДЕК, МАТЕМАТИКА ФАНИ

БЎЙИЧА ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИМИЗ ҲАҚИДА ДУНЁ ҲАМЖАМИЯТИДА КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

Бунда, чет элдаги олий таълим муассасалари ҳамда илмий ташкилотлар билан алоқаларни

ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири

И.Ю.Абдураҳмонов шахсан масъул ҳисобланади.

43.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти даражасини (кейинги ўринларда - Мукофот) жаҳондаги математика соҳасидаги нуфузли мукофотлар даражасигача кўтариш.

1. Мукофот билан тақдирлаш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

август


Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Молия вазирлиги (Ишметов), Фанлар академияси (Юлдашев), Ўзбекистон математика жамияти (Аъзамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)

2. Мукофот таъсис этилганлиги ҳақида Халқаро математиклар жамиятини хабардор қилиш ва уни тарғиб этиш бўйича ҳамкорликдаги амалий ишларни келишиш.

3. Мукофот бўйича талабгорларни аниқлаш ва тақдирлаш.

2020 йил якунига қадар  Белгиланган муддатларда

4. Мукофотнинг илк совриндорлари бўйича Халқаро математиклар жамияти ва халқаро миқёсдаги кенг жамоатчиликни хабардор қилиш

44.

Ўзбекистон математика жамиятининг халқаро алоқаларини кенгайтириш ва Халқаро математиклар жамиятига тўлақонли аъзо бўлишини таъминлаш.

1. Ўзбекистон математика жамиятининг Халқаро математиклар жамияти йиғилишларида доимий ва фаол иштирок этиш.

Белгиланган муддатларда


Ўзбекистон математика жамияти (Аъзамов), Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)

2. Ўзбекистон математика жамиятининг Халқаро математиклар жамиятига тўлақонли аъзо бўлишини таъминлаш.

2023 йилгача

3. Ўзбекистон математика жамиятини Халқаро математиклар жамиятига тўлақонли аъзо бўлиш билан боғлиқ аъзолик бадалларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўлаш.

Аъзоликка қабул қилингандан сўнг бир ой муддатда

45.

Умумтаълим мактаблари, шу жумладан Ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини математика бўйича халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш.

1. Математика фани бўйича маҳаллий фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш.


2. Юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқувчиларни олимпиадаларга тайёрлаш учун доимий янги назорат материалларини ишлаб чиқиш.


3. Маҳаллий олимпиадаларда ғолиб бўлган ҳамда математикага қизиқиши юқори бўлган ўқувчиларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш ҳамда иштирокини таъминлаш.


4. Халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчиларини ўрнатилган тартибда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш.


5. Математика фани бўйича республика олимпиадаси ғолибларига давлат олий таълим муассасаларига имтиёзли кириш ҳуқуқини тақдим этувчи сертификат бериш.

Ҳар ўқув йилида

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Молия вазирлиги (Ишметов)

46.

Қорақалпоғистон Республикасида математика фани бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиадани ўтказиш.

1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқаро олимпиадани ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тайёрлаш ва тасдиқлаш учун Вазирлар маҳкамасига киритиш.


2. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ҳақидаги тўлиқ маълумотларни акс эттирувчи веб-сайт яратиш.


3. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиадани юқори савияда ўтказиш.


4. Олимпиада тадбирларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш.

2020 йил

декабрь








Чора-тадбирлар режасига мувофиқ





Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Ташқи ишлар вазирлиги (Неъматов), Молия вазирлиги (Ишметов), Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов), ЎзА (Кучимов), МТРК (Ходжаев), Матбуот ва ахборот агентлиги (Саиджанов)

47.

Талабалар ва ўқувчилар ўртасида "Алгоритмлаш ва дастурлаш" олимпиадасини ўтказиш ва уни ташкил қилиш учун электрон платформа ишлаб чиқиш.

1. Олимпиадани ўтказиш бўйича электрон платформани ишлаб чиқиш.

2020 йил

15 июль


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Математика институти (Аюпов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

2. "Алгоритмлаш ва дастурлаш" олимпиадасини ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилаш.

2020 йил

1 октябрь


3. Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, умумтаълим мактабларининг битирувчилари орасидан олимпиадага қатнашувчилар рўйхатларини шакллантириш ва ўтказиш.

2020 йил

1 ноябрь

           

Изоҳ: Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши йиғилишларида ушбу мақсадли дастур бажарилиши тизимли кўриб борилади, масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилади ва тегишли чоралар кўрилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 майдаги

ПҚ-4708-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

В.И. Романовский номидаги Математика институтининг

Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Самарқанд ва

Хоразм вилоятларида ҳудудий бўлинмаларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ


Т/р

Лавозимлар номи

Штатлар сони

1.

Бўлинма мудири

1

2.

Бош илмий ходим

1

3.

Етакчи илмий ходим

2

4.

Катта илмий ходим

3

5.

Кичик илмий ходим

2

6.

Ўқув маркази раҳбари

1


ЖАМИ:


10

                  

Изоҳ:

Ҳудудий бўлинмалар қуйидаги олий таълим муассасалари бино ва иншоотларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади:

Қорақалпоғистон Республикасидаги бўлинмаси - Қорақалпоғистон давлат университети;

Бухоро вилоятидаги бўлинмаси - Бухоро давлат университети;

Наманган вилоятидаги бўлинмаси - Наманган давлат университети;

Самарқанд вилоятидаги бўлинмаси - Самарқанд давлат университети;

Хоразм вилоятидаги бўлинмаси - Урганч давлат университети.

Ўқув маркази раҳбари штат бирликлари 2021 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланади ва 2022 йилдан бошлаб тўлиқ хўжалик ҳисобига ўтказилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 майдаги

ПҚ-4708-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 9 июлдаги "Математика таълими ва фанларини

янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш,

шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

В.И. Романовский номидаги Математика институти фаолиятини

тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги

ПҚ-4387-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш


5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

В.И. Романовский номидаги Математика институтининг

ТУЗИЛМАСИ

          



Илмий котиб



Директор



Илмий кенгаш







































































Институт илмий раҳбари - директорнинг илм-фан бўйича ўринбосари



Директорнинг ёш математик ва ёш олимлар масалалари бўйича ўринбосари


Директорнинг умумий ишлар бўйича ўринбосари








Кадрлар бўйича инспектор

1




























































Алгебра ва унинг татбиқлари илмий лабораторияси

9

Ҳисоблаш математикаси илмий лабораторияси

4

Ёш олимлар кенгаши

Математика таълими бўйича ўқув-услубий материалларни мувофиқлаштириш лабораторияси

5

Маъмурий-хўжалик хизмати

2

Бош юрисконсульт

1








































Ёш математиклар ўқув маркази










Қорақалпоғистон бўлинмаси

10 (1*)

Дифференциал тенгламалар ва уларнинг татбиқлари илмий лабораторияси

7



Тиббий-биологик информатика илмий лабораторияси

5






Бухгалтерия

2





















"Ўзбекистон математика журнали" илмий журнали

























Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини бошқариш гуруҳи







Бухоро бўлинмаси

10 (1*)

Чизиқсиз тизимларни математик моделлаштириш илмий лабораторияси

5



Стохастик  анализ илмий лабораторияси

6






АКТ бўйича мутахассис

1








































"Математика институти бюллетени" илмий электрон журнали









Наманган бўлинмаси

10 (1*)

Динамик системалар ва уларнинг татбиқлари илмий лабораторияси

6
















Ёрдамчи ходимлар












































































Самарқанд бўлинмаси

10 (1*)
































Хоразм бўлинмаси

10 (1*)

    

Ходимларнинг умумий чекланган сони: 109 нафар, шу жумладан:

маъмурий-бошқарув ходимлари (МБХ) - 12 нафар;

илмий ходимлар - 95 нафар;

муҳандис-техник ходимлар  - 2 нафар.


*) Мазкур ходимлар сони 2021 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан, кейинчалик бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Пунктир чизиқлар билан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган таркибий бўлинмалар кўрсатилган.

Ёрдамчи ходимлар сони қонунчиликда ўрнатилган нормативлар бўйича белгиланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 май


"Халқ сўзи", 2020 йил 8 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 11 май, 18-сон, 192-модда