ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / Давлат мулки /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2020 й. 273-сон "Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2020 й.

N 273



ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲИСОБИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикамизда инвесторлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши учун самарасиз ишлаётган давлатга тегишли объектларни қулай шартларда тадбиркорлик субъектларига бериш, давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда давлат ташкилотларига тегишли бўлган объектлар ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ва уларни бошқариш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ва унинг ҳудудий бошқармаларининг давлат мулки объектлари, шунингдек, чет элда жойлашган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаганлик учун давлат ташкилотлари мансабдор шахсларига ҳамда давлат мулки объектларидан фойдаланиб келаётган юридик шахслар раҳбарларига нисбатан жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

бир ой муддатда фойдаланилмаётган давлат кўчмас мулкларидан самарали фойдаланиш бўйича намунавий "йўл-харитаси"нинг шаклини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда электрон тизимлар ўртасида давлат кўчмас мулклари ҳисобини юритиш ва улар тўғрисидаги онлайн маълумотлар алмашинувини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Давлат статистика қўмитаси, "Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси" давлат корхонаси билан биргаликда давлат ташкилотлари, устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар, устав фондида (капиталида) 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни доимий янгилаб бориш бўйича онлайн маълумотлар алмашинувини таъминласин.


3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар ишчи гуруҳ тузган ҳолда, давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари, давлат ташкилотлари хатловдан ўтказилишини ташкил қилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва уларнинг тизимидаги ташкилотлар томонидан ўзларига бириктирилган барча давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни бир ой муддатда Агентликнинг "property.davaktiv.uz" ахборот тизимига киритилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 8 майдаги

273-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги низомнинг 17-бандида:

иккинчи хатбошидан "ёки гаровга" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - Давлат активларини бошқариш агентлиги) томонидан хусусийлаштириш тартибида сотилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Бюджет ташкилотларининг қолган асосий воситалари бюджет ташкилотлари томонидан юқори ташкилот билан келишган ҳолда, юқори ташкилот бўлмаган тақдирда - қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда сотилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилиши керак.

Юқори ташкилотнинг (мавжуд бўлганда) талабига кўра ёки бюджет ташкилотларининг ўз ташаббуси билан асосий воситалар, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно, асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилиши мумкин";


б) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "оммавий савдоларда" деган сўзлари "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Давлат унитар корхоналарининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари) Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан хусусийлаштириш тартибида сотилади, ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Давлат унитар корхоналарининг қолган асосий воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ муассис билан келишган ҳолда, давлат унитар корхоналари томонидан мустақил равишда сотилади.

Давлат унитар корхоналарининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилиши керак.

Муассиснинг талабига кўра ёки давлат унитар корхоналарининг ўз ташаббуси билан кўрсатиб ўтилган асосий воситалар асосий воситалар, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно, қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилиши мумкин";


д) 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-иловадаги "III. Муассислар тўғрисидаги маълумотлар" позициясининг 3-2-қатори қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3-2. Муасссиснинг - юридик шахснинг номи:___________________

давлат иштироки мавжуд ____ ;

давлат иштироки мавжуд эмас ____".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 36-сон, 951-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан ташкил этилган аукционларда автомототранспорт воситаларига эга бўлишни тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 май




































Время: 0.2382
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск