ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2020 й. 236-Ф-сон "Прокуратура органларининг бино ва иншоотларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишларини зарур маблағ билан таъминлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

08.05.2020 й.

N 236-Ф




Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 июлдаги ПФ-5761-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда прокуратура органларининг бино ва иншоотларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишларини зарур маблағ билан таъминлаш мақсадида:


1. 2019 йил прокуратура органлари учун бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича бажарилган ишлар ҳажмидан 272,0 млрд. сўм кредитор карздорлик (кейинги ўринларда - қарздорлик) вужудга келганлиги маълумот учун қабул килинсин.


2. Қарздорликнинг 172,0 млрд. сўмини молиялаштириш манбаси этиб 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетида геология қидирув ишлари учун режалаштирилган маблағлардан йил якунигача иқтисод қилиниши кутилаётган маблағларнинг оптимизация қилинган қисми белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

мазкур фармойишнинг 2-бандида белгиланган манбалар ҳисобидан бир ҳафта муддатда 172,0 млрд. сўмни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ўтказиб берилишини;

жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича қарздорликнинг қолган 100,0 млрд. сўм қисмини қоплаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда 2021 йил ва келгуси йиллар Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда прокуратура органлари учун бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларини давом эттириш (якунлаш) учун ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан зарур капитал қўйилмалар лимитлари ажратилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2019 йилда прокуратура органлари учун бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишларидан ҳосил бўлган кредитор қарздорликлар бўйича манзилли рўйхатни келишилган ҳолда тасдиқланишини ва кредитор қарздорликлар бўйича тегишли далолатномалар расмийлаштирилишини таъминласинлар.


6. Мазкур фармойишнинг бажарилишиии назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчкоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 май























Время: 0.0271
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск