ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Кимё ва нефть-кимё саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 й. 276-сон "Ўзкимёсаноат" АЖ таркибидаги корхоналарнинг молиявий ҳолатини соғломлаштириш ва тўлов қобилиятини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2020 й.

N 276




"ЎЗКИМЁСАНОАТ" АЖ ТАРКИБИДАГИ

КОРХОНАЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИНИ

СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА ТЎЛОВ ҚОБИЛИЯТИНИ

МУСТАҲКАМЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



"Ўзкимёсаноат" АЖ таркибига кирувчи "Фарғонаазот" АЖнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва кенгайтириш, молиявий ҳолатини соғломлаштириш орқали жамиятнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) 2001-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатлари остида "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ (кейинги ўринларда - Ўзмиллийбанк) кредитларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг:

"Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмасида натрий хлорат ва магний хлорат дефолианти ишлаб чиқаришларини реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 28 январдаги 41-сон қарорига мувофиқ йилига 20 минг тонна натрий хлорат ва 11,8 минг тонна магний хлорат дефолианти ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ишлаб чиқаришлар реконструкция қилинганлиги;

"Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмасида концентрацияланмаган азот кислотаси ва аммиакли селитра ишлаб чиқаришлари қурилишини тугаллаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 30 октябрдаги 484-сон қарорига мувофиқ йилига 360 минг тонна концентрацияланмаган азот кислотаси ва 450 минг тонна аммиакли селитра ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ишлаб чиқаришлар қурилиши амалга оширилганлиги;

б) "Фарғонаазот" АЖда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга талабнинг мавсумийлиги, молиявий-иқтисодий ҳолатга салбий таъсир кўрсатган бошқа омиллар ҳисобига Ўзмиллийбанк томонидан ажратилган кредитлардан умумий қарздорлик суммаси 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 35,8 млн долларни, шундан: асосий қарз - 3,3 млн доллар, фоизлар - 32,5 млн долларни ташкил этганлиги;

Ўзмиллийбанк ва "Ўзкимёсаноат" АЖ томонидан мазкур қарздорликни миллий валютага ўзгартирган ҳолда тўлов муддатини 2022 йилнинг декабрь ойига қадар узайтиришни кўзда тутган ҳолда кредит шартномалари шартларига ўзгартириш киритиш тўғрисида таклиф киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзкимёсаноат" АЖ ва Ўзмиллийбанкнинг:

"Фарғонаазот" АЖ инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзмиллийбанк томонидан хорижий валютада ажратилган кредит суммасини қайтариш муддатини 2022 йил декабрга қадар узайтириш ва белгиланган тартибда расмийлаштириш;

Ўзмиллийбанкка "Фарғонаазот" АЖнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратилган кредит қолдиқларини миллий валютага конвертация қилиш ҳамда улар бўйича фоиз ставкаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасида белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, "Ўзкимёсаноат" АЖ ва "Фарғонаазот" АЖ томонидан кредит мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан Ўзмиллийбанкка берилган давлат кафолатларини қайта расмийлаштирсин.


4. "Ўзкимёсаноат" АЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Фарғонаазот" АЖ молиявий ҳолатини соғломлаштириш ва тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, натрий хлорат, магний хлорат дефолианти, концентрацияланмаган азот кислотаси ва аммиакли селитра ишлаб чиқаришлари қувватларидан самарали фойдаланган ҳолда Ўзмиллийбанк олдидаги кредит қарздорлигини ўз вақтида ва тўлиқ сўндиришнинг қўшимча чора-тадбирларини ишлаб чиқиб, уларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Т.А. Ишметов ва "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ раиси А.К. Мирсоатов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 май





































Время: 0.1975
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск