ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 й. 274-сон "Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2020 й.

N 274




ИЛМИЙ ТАШКИЛОТЛАР РЕЙТИНГИНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, илмий ташкилотлар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини рейтинг асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги республикада фаолият юритаётган илмий ташкилотлар рейтингини шакллантириш учун масъул этиб белгилансин.


3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг илмий ташкилотлар рейтингини (кейинги ўринларда - рейтинг) аниқлаш соҳасидаги қўшимча вазифалари этиб белгилансин:

илмий ташкилотларнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолияти даражаси, илмий-тадқиқот ишлари сифати, илмий-инновацион фаолият натижаларини тавсифловчи маълумотлар базасини тизимли асосда шакллантириш ҳамда уларни рейтинг кўрсаткичларига мувофиқ баҳолаш асосида ҳар йили республика илмий ташкилотлар рейтингини тузиш;

жаҳондаги етакчи рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва миллий илмий ташкилотларнинг дунёдаги нуфузли илмий марказлар рейтингига киришида амалий ёрдам кўрсатиш;

рейтинг натижалари асосида илмий ташкилотларда илмий-тадқиқот ва инновация ишлари сифатини оширишга қаратилган аниқ таклифларни назарда тутувчи республикадаги илмий ташкилотлар фаолияти тўғрисида таҳлилий ахборот тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

ҳар йили рейтинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш;

илғор халқаро тажриба асосида ҳамда фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда рейтинг тузилмасига зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб бориш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

бўйсунувида илмий ташкилотлар бўлган вазирликлар, идоралар ҳамда илмий ташкилотлар томонидан рейтингни аниқлашга оид маълумотлар ҳар йили 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига киритиладиган рейтингни аниқлашга доир маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда илмий ташкилотларнинг раҳбарлари шахсан жавоб берадилар.


5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бир ой муддатда:

рейтингни ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 май





























Время: 0.2364
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск