ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 й. 277-сон "Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2020 й.

N 277



ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ НАЗОРАТИ

ОСТИДАГИ ТОВАРЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда чорвачилик ва паррандачиликни комплекс ривожлантиришда кенг кўламли ислоҳотлар ва давлат дастурлари, шунингдек, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, истеъмолчиларни хавфли ва сифатсиз маҳсулотларни истеъмол қилишдан ҳимоя қилишнинг етарли даражада самарали тизими яратилмаганлиги оқибатида қатор муаммолар, шу жумладан, республикада ҳайвонлар ва истеъмолчилар орасида юқумли касалликлар қўзғатувчиларининг тарқалиш хавфи юзага келмоқда.

Республика ҳудудига ўта хавфли юқумли касалликларни қўзғатувчилар кириб келишининг олдини олиш ҳамда тарқалиши хавфини бартараф этишнинг хавфсиз муҳофазанинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2021 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестрига (кейинги ўринларда - Реестр) киритилган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахсларнинг давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат берилади;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга ветеринария рухсатномаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади;

ушбу тартиб фавқулодда вазиятларда, халқаро кўргазмаларда қатнашишда, лаборатория таҳлиллари учун намуналарда, шунингдек, дипломатик корпус, ўқув муассасалари, илмий ва давлат мақсадлари ҳамда инсонпарварлик (гуманитар) ёрдами учун олиб келинадиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси уч ой муддатда Реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 май











































Время: 0.2119
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск