Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2004 й. 383-сон "Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотларга ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ишларини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2004 й.

N 383




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ

МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ БИРЛИКЛАР,

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ, ТАШКИЛОТЛАРГА

ВА БОШҚА ТОПОНИМИК ОБЪЕКТЛАРГА

НОМ БЕРИШ ИШЛАРИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда мустақиллик йилларида миллий ўзликни англаш, қадриятларимизни ҳаётга қайтариш, собиқ коммунистик тузум даврида асоссиз равишда ўзгартириб юборилган кўплаб қадимий жой номларини тиклаш борасида катта ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда.

Шу билан бирга, таъкидлаш керакки, бу муҳим масалада айрим хато ва камчиликларга ҳам йўл қўйилмоқда. Хусусан, баъзи жойлардаги топонимик объектларнинг эски тузум ва шўро мафкурасини эслатадиган, халқимиз тарихи ва миллий анъаналарига ёт бўлган номлари ҳамон сақланиб қолмоқда. Аҳоли пунктларининг, кўча ва майдонларнинг тарихий номларини ўзгартириш билан боғлиқ ишларда лоқайдлик, масъулиятсизлик ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Бу борадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, “Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш, топонимик объектларга ном бериш ишларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг топонимик объектлар номларини тартибга солиш борасидаги ишлари талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилсин.


2. Ўзбекистон Республикасидаги топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссиясининг таркиби 1-иловага, ушбу комиссия тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Республика комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги табиий-жуғрофий ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ҳамда илгари берилган номларни ўзгартириш ишларини тартибга солиш;

халқимизнинг қадимий ўтмиши ва қадриятлари билан боғлиқ жойларнинг тарихий номларини муҳофаза этиш, уларнинг асоссиз равишда ўзгартирилишининг олдини олиш;

жой ва объектларнинг тарихий-миллий анъаналаримизга, миллий тафаккур ва маънавиятимизга ёт бўлган номларини ўзгартириш;

янги қўйилаётган жой номлари ўзбек тили топонимия қоидаларига, миллий истиқлол ғояси талабларига мос бўлишини таъминлаш;

жойларга ном беришда маҳаллийчилик, таниш-билишчилик, мансабини суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик.


4. Республика комиссиясига бир ой муддатда белгиланган талаблар асосида топонимик объектларнинг номларини ўзгартириш ва тартибга солишга оид тавсияларни ишлаб чиқиш ва жойларга юбориш вазифаси топширилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳузурида топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича махсус комиссия ташкил этилсин. Мазкур комиссияга Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги топонимик объектларга ном бериш масалаларини ҳал қилиш ҳуқуқи берилсин.


6. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳузурида топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар ташкил этилсин. Мазкур комиссияларнинг таркибига тарихчи ва тилшунос олимлар, ҳуқуқшунослар, тегишли мутахассислар, жамоатчилик ва маҳаллий бошқарув идоралари вакиллари киритилсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий ҳокимият органларининг (Қорақалпоғистон Республикасидан ташқари) объектларга кишиларнинг номини бериш ҳақидаги таклифлари Ўзбекистон Республикасидаги топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.


8. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳузурида ташкил этилган ҳудудий комиссияларга 2004 йилнинг охирига қадар шу ҳудудлардаги топонимик объектлар номларини қайта кўриб чиқиш, эски тузум давридан сақланиб қолган, халқимиз тарихи ва анъаналари билан боғлиқ бўлмаган жой номларини ўзгартириш юзасидан Республика комиссиясига таклифлар киритиш вазифаси топширилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотлар ва бошқа топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш тўғрисида" 1996 йил 31 майдаги 203-сон қарорининг 2-банди ва 5-банднинг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 11 августдаги

383-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасидаги топонимик объектларга

ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи

Республика комиссиясининг

ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


Азизхўжаев А.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари


Султонов Х.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Мусурмонова О.

Олий Мажлиснинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари (келишув бўйича)


Қўчқоров Р.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг етакчи мутахассиси, комиссия котиби


Абдуллаев И.

Адлия вазирининг ўринбосари


Мирзаев Т.

Фанлар академиясининг вице-президенти


Маҳмудов Н.

"Ўзтелерадио" компанияси раисининг биринчи ўринбосари


Орипов А.

Ёзувчилар уюшмаси раиси


Аъзамов Қ.

Республика "Маънавият ва маърифат" Кенгашининг масъул котиби


Ҳасанов С.

"Маҳалла" жамғармаси раисининг ўринбосари


Бегматов Э.

Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти бўлим бошлиғи


Комилов Н.

Давлат ва жамият қурилиши академияси кафедра мудири


Омонов О.

"Нуроний" жамғармасининг бўлим бошлиғи


Дўстмуҳамедов Х.

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раисининг ўринбосари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари.


Эслатма. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 32-сон, 363-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 8, 78-модда.






























Время: 0.1841
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск