ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий-тадқиқот фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 й. 239-Ф-сон "Жаҳон банки иштирокдаги "Илм-фанни тижоратлаштириш" лойиҳаси амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

11.05.2020 й.

N 239-Ф




Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, маҳаллий илмий-амалий ва инновацион лойиҳалар ҳамда ишланмаларни амалиётга жорий этиш, республикада илм-фан ва инновацион ривожланиш самарадорлигини ошириш ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқаришда самарали интеграция яратиш, комплекс ривожлантиришнинг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда инновацион инфратузилмани шакллантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг таклифига кўра, "Илм-фанни тижоратлаштириш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - лойиҳа) концепцияси ишлаб чиқилганлиги ва уни амалга оширишни молиялаштиришда иштирок этиш учун Жаҳон банки билан келишувга эришилганлиги;

лойиҳани тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасида алоҳида имзоланадиган Бўнак келишуви (кейинги ўринларда - Бўнак келишуви) доирасида 1 924 минг АҚШ доллари кредит сифатида ажратилиши маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Бўнак келишуви доирасида ажратиладиган кредит маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

илмий-тадқиқот ишлари ва инновацияларни халқаро бозорда тижоратлаштиришга хизмат қилувчи электрон портал ишлаб чиқиш;

лойиҳани амалга ошириш гуруҳини (кейинги ўринларда - ЛАОГ) тузиш ва унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда олиб бориладиган иш жараёнлари учун тартибли техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқиш;

амалдаги илмий дастурлар, молиялаштириш механизмлари, илмий аудит ва техник экспертиза жараёнларини амалга ошириш ва бошқа масалалар.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги лойиҳани амалга ошириш, мониторинг қилиш, Жаҳон банкининг ажратилган кредитларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни назорат қилувчи ижро этувчи орган (кейинги ўринларда - ижро этувчи орган) ҳисобланади;

лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар ва хизматларни мувофиқлаштиришни таъминлаш учун ижро этувчи орган ҳузурида умумий штат бирлиги 12 нафардан ошмаган ЛАОГ тузилади;

ЛАОГ ходимларига ҳақ тўлаш ва лойиҳани тайёрлаш бўйича бошқа харажатлар белгиланган тартибда Жаҳон банки кредитлари ҳисобидан қопланади.


4. Қуйидаги масалалар белгиланган тартибда амалга оширилади:

ЛАОГ тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқлаш;

ЛАОГ раҳбари ва ходимларини лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;

лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини бажариш, шунингдек, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш учун маҳаллий ва хорижий мутахассислар, экспертлар ҳамда олимларни шартнома асосида жалб қилиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда лойиҳани самарали амалга ошириш учун тайёргарликни ташкил этиш, Жаҳон банкининг розилиги асосида 50,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредитларини жалб қилиш, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ЛАОГ томонидан ишлаб чиқиш чораларини кўрсин.

Лойиҳа маблағлари тижоратлаштириш учун муҳим бўлган илмий-тадқиқот ишлари ҳамда инновацияларни молиялаштириш учун янги тизим яратиш мақсадида қуйидаги вазифаларга йўналтирилади:

Ўзбекистон олимлари томонидан халқаро стандартларга мувофиқ тадқиқотлар ўтказиш;

ички бозор ва экспорт бозорлари учун янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлар, технологиялар, шунингдек, жараёнларни ишлаб чиқиш учун йўналтирилган инновацион ва тижоратлаштиришга қаратилган илмий тадқиқот ишларини маҳаллий корхоналар билан ҳамкорликда қўллаб-қувватлаш;

илмий, инновацион ва тижоратлаштириш лойиҳаларини саралаб танлаш ва мониторингини амалга ошириш бўйича халқаро эксперт кенгаши ҳамда технологиялар трансфери офисини ташкил этиш;

коронавирус инфекцияси ва шу каби касалликларнинг олдини олиш ҳамда уларни даволаш каби илмий тадқиқотларни самарали олиб бориш учун республикадаги вирусология, микробиология, фармацевтика ва эпидемиология йўналишидаги илмий ташкилотларни модернизация қилиш, асбоб-ускуналар ва бутловчи материалларни сотиб олиш.


6. Белгилансинки:

тижорат банкларида ЛАОГ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар учун алоҳида депозит ҳисобварақлари очилади. Лойиҳаларни молиялаштириш учун очилган ҳисобварақлари ЛАОГнинг бошқа лойиҳалари бўйича мажбуриятларни қоплаш учун маблағларни ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди;

ижро этувчи орган ва ЛАОГ лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун иштирок этувчи молиявий ташкилотлар (тижорат банклари, лизинг ва микрокредит ташкилотлари) билан биргалиқда масъулдир.


7. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан лойиҳа доирасида Жаҳон банки билан ўзаро кредит шартномасини имзолашга рухсат берилсин.


8. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчкоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 май





































Время: 0.0219
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск