Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 й. 278-сон "2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2020 й.

N 278




2020 ЙИЛДА ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА

КИРИТИШ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси, парламент палаталари қўшма мажлиси ва ташкилий йиғилишларида белгиланган, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида назарда тутилган қонун лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Дастурга киритилган қонун лойиҳаларини (кейинги ўринларда - қонун лойиҳалари) ишлаб чиқиш бўйича асосий ижрочи сифатида белгиланган вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари:

2020 йил 15 майга қадар қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режа-графикларининг белгиланган тартибда тасдиқланишини;

2020 йил 20 майга қадар тасдиқланган режа-графиклар нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилишини;

қонун лойиҳаларининг сифатли тайёрланишини, жамоатчилик ва мутахассислар иштирокида муҳокама қилинилишини, ҳар томонлама экспертизадан ўтказилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

қонун лойиҳаларининг тайёрланиши, келишилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши ишлари мувофиқлаштирилишини;

қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизадан сифатли ўтказилишини, шунингдек, Дастур ижроси мониторинги олиб борилишини;

Дастур ижросининг ҳолати тўғрисидаги ахборот ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини белгиланган тартибда таъминласин.


4. 2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурига киритилган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ҳимоясини амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қуйидагиларга:

Дастурда белгиланган масъул вазирликлар ва идоралар раҳбарларига - қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни ҳимоя қилиш юзасидан ишларни тўлиқ ва ўз вақтида ташкил этиш, шунингдек, Қонунни амалга ошириш Ҳаракатлар режаси лойиҳасини пухта ишлаб чиқиб, ўз вақтида киритиш учун;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар раҳбарларига -шакллантириладиган ишчи гуруҳларга тегишли мутахассисларни бириктирилишини таъминлаш, қонун лойиҳаси бўйича асосий ижрочига кўмаклашиш ва қонунчиликда қатъий равишда белгиланган муддатларда лойиҳалар келишилишини таъминлаш учун;

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетовга - тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш ҳамда қонун лойиҳалар пухта ва сифатли ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлаш учун;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларига - Дастурда белгиланган қонун лойиҳаларини барвақт ва сифатли ишлаб чиқишда тегишли вазирликлар ва идораларга кўмаклашиш, шунингдек, қонун лойиҳалари пухта иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилиниши таъминланиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари Дастурга киритилган қонун лойиҳалари ўз вақтида киритилиши устидан назоратни амалга оширсин ва қонун лойиҳалари уларнинг ҳузурида муҳокама қилинишини таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 майдаги

278-қарорига

2-ИЛОВА



2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш

ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик

палатасига киритиш дастурига киритилган қонун лойиҳаларини

ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Вазирликлар ва идоралар


1. Қонун лойиҳаси бўйича тегишли топшириқда белгиланган масъул ташкилот бошчилигида манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳни ташкил этиш.


2. Ишчи гуруҳ томонидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни ташкил этишни муҳокама қилиш учун зарур шароитлар яратилиши.


Белгиланган муддатларда









2-босқич

Ишчи гуруҳ


     

1. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни ташкил этиш (қонун лойиҳаси, унинг концепцияси, халқаро тажрибани ўрганиш, тегишли таҳлилий материаллар тайёрлашни ва б.).


2. Қонун лойиҳасини тегишли топшириқда белгиланган асосий ижрочи ташкилотнинг раҳбари ҳузурида ҳимоясини амалга ошириш.


3. Қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштириш.


4. Зарур ҳолларда, муҳокама қилиш натижалари бўйича тушган таклифлар асосида қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқиш.


Белгиланган

муддатларда

15 кунда









3-босқич

Асосий ижрочи ташкилот


1. Қонун лойиҳасини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали юбориш.


2. Қонун лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали Адлия вазирлигига тақдим этиш.


7 кунда









4-босқич

Адлия вазирлиги


1. Қонун лойиҳасини асосий ижрочи ташкилот мутахассиси иштирокида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.


2. Зарур холларда қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқиб, ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича тегишли хулоса бериш.


10 кунда









5-босқич

Асосий ижрочи ташкилот


Қонун лойиҳаси ва унга тегишли материалларни илова қилган ҳолда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


шу куннинг ўзида









6-босқич

Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаси


1. Қонун лойиҳасини пухта иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама ва ҳимоя қилинишини таъминлаш.


4. Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш.


1 ойда, агар

бошқача муддат

белгиланмаган

бўлса









7-босқич

Ишчи гуруҳ (Асосий ижрочи ташкилот, Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаси ва б.)


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатида ўтказиладиган муҳокамаларда қатнашиб, қонун лойиҳаси ҳимоясини амалга ошириш.


Белгиланган муддатларда









8-босқич

Асосий ижрочи ташкилот


Қонун лойиҳаси қабул қилинганидан сўнг уни амалга ошириш Ҳаракатлар режаси лойиҳасини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.


3 кунда









9-босқич

Вазирлар Маҳкамаси


Ҳаракатлар режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.


2 кунда









10-босқич

Вазирликлар ва идоралар


Ҳаракатлар режасида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш.


Белгиланган муддатларда



             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 май





































Время: 0.2042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск