ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикасининг 13.05.2020 й. ЎРҚ-616-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 01.05.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 11.05.2020 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

13.05.2020 й.

N ЎРҚ-616



"ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ДОИМИЙ

ПРОПИСКА ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН

ШАХСЛАР - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИ ТОИФАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 1 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 11 майда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрда қабул қилинган "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги ЎРҚ-296-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 9, 249-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) номидаги ва 1-моддадаги "доимий прописка қилиниши" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) илованинг:


белгиланишидаги ва номидаги "доимий прописка қилиниши" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2 ва 3-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига ёки хусусий мулки бўлган бошқа уй-жой майдонига.

3. Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) болалар - васий (ҳомий), тутинган ота-она доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига";


4-бандидаги "доимий прописка қилинган" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Эр (хотин) - хотини (эри) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига";


6-бандидаги "доимий пропискага эга бўлган" ва "бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш" деган сўзлар тегишинча "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" ва "бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-бандидаги "доимий пропискага эга бўлган" ва "бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш" деган сўзлар тегишинча "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" ва "бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Илгари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар - доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келганида";


9, 10 ва 11-бандларидаги "мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида жойлашган давлат ҳокимияти органларида, давлат бошқаруви органларида, хўжалик бирлашмаларида ва бошқа давлат ташкилотларида беш йил мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини олиб бораётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари), шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган болалари)";


изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Изоҳ:

1. Мазкур Рўйхатнинг 2 (бундан хотини ёки эри, ўз оиласига эга бўлмаган вояга етган фарзандлари ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек фарзандликка олинган болалар мустасно), 3, 5, 9 - 12-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмайди.

2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, башарти Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг бир киши учун уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги талабларига риоя этилса, амалга оширилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ҳоллар мустасно".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 май


"Халқ сўзи", 2020 йил 14 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 25 май, 19-20-сон, 198-модда

















































Время: 0.1304
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск