ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нотурар бинолар ва иншоотлар, саноат ва бошқа турдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.05.2020 й. ПҚ-4712-сон "Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.2020 й.

N ПҚ-4712



"САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ҚУВВАТИ 100 МВт

БЎЛГАН ФОТОЭЛЕКТРИК СТАНЦИЯНИ ҚУРИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Қайта тикланадиган энергетикани жадал ривожлантиришни таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқариш манбаларини диверсификациялаш, ушбу мақсадлар учун табиий газдан фойдаланишни камайтириш, шунингдек, электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Франция Республикасига расмий ташрифи давомида 2018 йил 5 октябрда "Total Eren SA" (Франция) компанияси (кейинги ўринларда - Инвестор) билан Самарқанд вилоятида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва ишлатиш (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) тўғрисида ҳамкорлик битими имзоланганлиги;

б) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасида Инвестор номидан иш юритадиган "Tutly Solar" масъулияти чекланган жамияти шаклида хорижий инвестиция иштирокидаги корхона (кейинги ўринларда - Лойиҳа компанияси) таъсис этилганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2019 йил 13 сентябрда Самарқанд вилоятида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни (кейинги ўринларда - ФЭС) лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва 25 йил давомида ишлатиш билан боғлиқ Инвестор ва Лойиҳа компаниясининг мажбуриятларини назарда тутувчи Инвестиция битими (кейинги ўринларда - Инвестиция битими) тузилганлиги;

г) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2019 йил 13 сентябрда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим (кейинги ўринларда - Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) тузилганлиги, унга мувофиқ:

Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ тимсолида ягона харидорга сотиш мажбуриятини олганлиги;

Лойиҳа компанияси ўзининг мажбуриятларини лозим даражада бажариши бўйича 8 миллион евро миқдоридаги биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим қилиши;

Лойиҳа компанияси кучланишни оширувчи ФЭС подстанциясини қуриш ва фойдаланишга топширилгандан кейин уни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга сотиш мажбуриятини олиши;

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни маҳаллий валютада амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ҳамда Лойиҳа компанияси ўртасидаги Инвестиция битими тасдиқлансин.

Белгилансинки, Инвестиция битими у имзоланган кундан эътиборан кучга киради.


3. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин.


4. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ:

Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ Лойиҳа компанияси билан Харидорнинг уланиш воситаларини бериш тўғрисида битим тузсин;

кучланишни оширувчи ФЭС подстанцияси фойдаланишга топширилиб, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб этиладиган мустақил халқаро маслаҳатчи томонидан баҳоланганидан сўнг Лойиҳа компаниясининг тасдиқланган харажатларини ягона тўлов билан қоплаш мажбурияти билан уни Лойиҳа компаниясидан ўз мулкига қабул қилиб олсин;

ФЭС билан боғлиқ инфратузилмалар барпо этилишини таъминласин;

ФЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг уч ойлик харидини қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл валютасида тасдиқланган тикланадиган аккредитивни очсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Самарқанд вилояти ҳокимлигига Лойиҳа компанияси ва инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этаётган кредиторлар билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар Лойиҳа компанияси томонидан бажарилмаган тақдирда Лойиҳа компаниясининг ҳуқуқларини кредиторларга бериш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бир ой муддатда қуйидаги мақсадлар учун "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖни молиялаштириш манбаларини аниқласин:

ФЭС томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг уч ойлик харидини қоплаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл валютасида тасдиқланган тикланадиган аккредитивни очиш;

ФЭС билан боғлиқ инфратузилмаларни барпо этиш, шу жумладан Инвестиция битими шартларига мувофиқ кучланишни оширувчи подстанцияни қуриш харажатларини қоплаш.


7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

кредитлаш, хорижий валютадаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, бошқалардан ташқари хорижий валютада кредит маблағлари тушумлари) учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақларини очиш;

Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан тўғридан-тўғри амалга ошириш.


8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасидаги мажбуриятларни бажариши устидан доимий назорат ўрнатсин.


9. Самарқанд вилояти ҳокимлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битимида белгиланган ер участкасини ажратиб берсин ва Инвестиция битими шартларига мувофиқ Лойиҳа компанияси билан ерни ижарага бериш тўғрисидаги шартномани имзоласин.


10. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги ПҚ-2343-сон қарорининг 5-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида сотиладиган электр энергияси ҳажмларига нисбатан татбиқ этилмайди.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битими қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулоса берсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ва инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя қилиниши устидан лозим даражада назорат ўрнатилишини белгиланган тартибда таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лойиҳа компанияси буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Лойиҳа компанияси буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши (муддати узайтирилиши) ҳамда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Лойиҳа компанияси буюртманомаларига асосан Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаганлар орасидан) жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 25 май, 19-20-сон, 206-модда









































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск