ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 й. 284-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.2020 й.

N 284



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини

ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган

стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 23 октябрдаги

ПФ-5853-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 майдаги

284-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга доир амалий чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 15 февралдаги 52-сон қарорининг 8-банди биринчи хатбошисидаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки ҳамда халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 30 мартдаги 153-сон қарорида:


а) 1-илованинг 1-банди иккинчи хатбошисидаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 5-бандида:

биринчи хатбошидаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидагиқтисодиёт вазирлигига" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-иловада:


2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳар йили пахта хом ашёси тайёрлаш якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги статистика органлари билан биргаликда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига лойиҳаларда қатнашувчи барча қишлоқ хўжалиги корхоналари бўйича тайёрланган пахта хом ашёсининг йиғма ҳажмини, белгиланган харид квотаси ҳажмини ва харид квотасидан ортиқча етиштирилган пахта маҳсулотлари ҳажмини алоҳида кўрсатган ҳолда, шунингдек пахта маҳсулотларини сотиш йўналишлари бўйича таклифларни тақдим этади";


3-банднинг биринчи хатбошидагиқтисодиёт вазирлиги" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 5-илованинг 3-бандида "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 27 августдаги 196-сон қарорида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси ва 8-банднинг биринчи хатбошисидаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9 ва 10-бандлардаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари Рўйхатининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) 68-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Сув хўжалиги объектлари бўйларида иҳота ва дарахтзорлар барпо этиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 декабрдаги 1004-сон қарорида:


а) 3 ва 4-бандлардаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


3-банднинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-6-бандларнинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев)" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-10, 12 ва 14-бандларнинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банднинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев)" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банднинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Фарғона вилоятида анор етиштиришни кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 октябрдаги 791-сон қарорининг 12-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада 2019-2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 20 ноябрдаги 935-сон қарорининг 5-банди иккинчи хатбошисидаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг "Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 июлдаги 569-сон қарорига 2-илованинг 3.1 ва 3.2-бандларининг "Масъуллар" устунидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 9-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги;";

еттинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 33-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"33. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг иқтисод, инновацион ривожланиш ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси, шунингдек, Вазирлик ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади".


12. Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 24 июлдаги 622-сон қарорига 6-илованинг 38-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 11 сентябрдаги 761-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошидаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида" 2019 йил 23 октябрдаги 890-сон қарорининг 3-бандидаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-Ф-сон фармойишига киритилаётган ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 май























































Время: 0.1835
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск