ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Квоталаш ва лицензиялаш. Товарларни сертификатлаштириш. Экспорт назорати /

Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.05.2020 й. 283-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 майдаги

283-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши

мониторингини олиб бориш ва назорат

қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом (кейинги ўринларда - Низом) Ўзбекистон Республикасининг валютани назорат қилувчи органлари ва банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бартер контракти - пул маблағларида ўзаро ҳисоб-китоблар қилмаган ҳолда муайян миқдордаги бир ёки бир неча турдаги товарларни (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бошқасига алмаштириш назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг резиденти билан норезиденти ўртасида тузилган контракт;


ташқи савдо контрактлари - Низомнинг ушбу бандида келтирилган экспорт контракти, импорт контракти, бартер контракти, марказлаштирилган экспорт контракти, марказлаштирилган импорт контракти, импорт биржа (ярмарка) контракти, экспорт биржа (ярмарка) контракти, экспорт консигнация контракти, республика ҳудудида экспорт контракти, қайта ишлаш (республика ҳудудида) бўйича контракт, қайта ишлаш (республикадан ташқарида) бўйича контракт, лизинг асосидаги экспорт шартномалари, лизинг асосидаги импорт шартномалари, олиб кириш контракти, олиб чиқиш контракти, сотиб олиш контракти, сотиш контрактлари, реклама битими;

товарлар импорти - товарларни уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш;


ишлар (хизматлар) импорти - хорижий давлатнинг юридик ва жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси резидентига ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш), улар бажарилиши (кўрсатилиши) жойидан қатъи назар;


импорт қилувчилар - юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар - товарлар (ишлар ва хизматлар) импортига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан ташқи савдо келишувларини (контракт, инвойс) тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;


импорт контракти - товарлар (ишлар ва хизматлар) импортига импорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;


импорт биржа (ярмарка) контракти - биржа (ярмарка) савдоларида - товарлар, ишлар ва хизматлар импортига импорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;


қайта ишлаш (республикадан ташқарида) бўйича контракт - Ўзбекистон товарларини божхона ҳудудидан қайта ишлаш учун ташқарига олиб чиқиш ва уларнинг қайта ишлаш маҳсулотларини кейинчалик божхона ҳудудига олиб кириш назарда тутилган импорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;


хўжалик юритувчи субъектлар - Низомнинг ушбу бандида келтирилган контрактлар (инвойслар) ва/ёки битимларни тузган Ўзбекистон Республикасининг резидентлари;

экспорт қилувчилар - юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар - товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан ташқи савдо битимлари (контракт, инвойс) тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;


экспорт контракти - товарлар (ишлар, хизматлар) экспортига экспорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган хўжалик шартномаси, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт контрактларига тенглаштирилган контрактлар (бартер контрактларидан ташқари);


экспорт биржа (ярмарка) контракти - биржа (ярмарка) савдоларида товарлар (ишлар, хизматлар) экспортига экспорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;


қайта ишлаш (республика ҳудудида) бўйича контракт - товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари тарзида олиб чиқиш назарда тутилган экспорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;


ишлар (хизматлар) экспорти - экспорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентига ишлар бажарилиши (хизматлар кўрсатилиши), улар бажарилиши (кўрсатилиши) жойидан қатъи назар;


товарлар экспорти - агар қонунчиликда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, товарларни уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиш;


марказлаштирилган экспорт контракти - ҳукумат номидан ёки унинг кафолати остида давлат эҳтиёжлари учун зарур ҳажмларда экспорт товарларини етказиб беришга тузилган контракт;


марказлаштирилган импорт контракти - ҳукумат номидан ёки унинг кафолати остида давлат эҳтиёжлари учун зарур ҳажмларда импорт товарларини етказиб беришга тузилган контракт;


экспорт консигнация контракти - консигнант ва консигнатор орасида товарни консигнатор орқали сотишга тузилган контракт, бунда консигнатор омборига тушган товарга эгалик ҳуқуқи товар харидорга сотилишига қадар консигнантга тегишли бўлади;


республика ҳудудида экспорт контракти - экспорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга Ўзбекистон Республикасининг норезиденти билан хорижий валютада тўғридан-тўғри тузилган контракт;


инвойс (ҳисоб-фактура) - халқаро тижорат амалиётида сотувчи томонидан харидорга тақдим этиладиган товарлар ва хизматлар рўйхати, уларнинг миқдори ва харидорга етказиб берилган нархлари, товарларнинг расмий хусусиятлари, етказиб бериш шартлари, жўнатувчи ва олувчи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжат;


реэкспорт қилувчилар - юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар - олиб кириш контракти асосида сотиб олинган товарларни сотиш мақсадида реэкспорт божхона режимига жойлаштирадиган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;

олиб чиқиш контракти - олиб кириш контракти асосида сотиб олинган товарларни сотиш мақсадида реэкспорт (шу жумладан, етарли даражада қайта ишланган товарларни экспорт) божхона режимига жойлаштириш назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасидаги контракт;

сотиш контракти - сотиб олиш контракти доирасида сотиб олинган товарларни бошқа норезидентга сотиш назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти ўртасидаги контракт;

олиб кириш контракти - Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасида товарларни божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштириш учун сотиб олиш ва кейинчалик олиб чиқиш контракти асосида бошқа норезидентга сотиш назарда тутилган контракт;

сотиб олиш контракти - Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасида товарларни божхона ҳудудига олиб кирмаган ёки транзит тартибида олиб ўтган ҳолда сотиб олиш бўйича тузилган контракт;

реклама битими - ташқи савдо операциялари доирасида хорижий ижтимоий тармоқларда ва интернет-ресурсларда реклама бериш юзасидан шартнома тузмаган ва тўловларни чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида амалга оширган ҳолда оммавий офертага асосан тузиладиган битим.

3. Ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ идентификация рақамлари шакллантирилади.



2-БОБ. ТАШҚИ САВДО КОНТРАКТЛАРИ ВА ИНВОЙСГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ЭНГ КАМ ТАЛАБЛАР


4. Ташқи савдо контрактларида қуйидаги асосий бўлимлар ва маълумотлар бўлиши керак:

а) Муқаддима. Контрактнинг кириш қисмида контрактнинг тартиб рақами, контракт тузилган жой ва сана, юридик шахсларнинг тўлиқ номи, контрактни тузган шахсларнинг лавозими, фамилияси ва исми. Агар шахс контрактни ишончнома асосида тузса, бу контрактнинг муқаддимасида кўрсатилади ва ушбу ишончнома контрактга илова қилинган ҳолда унинг ажралмас қисми ҳисобланади;

ташқи савдо контрактини тузган томон - харидор билан ушбу контракт бўйича тўловни амалга оширувчи ёки товар (иш, хизмат) қабул қилиб олувчи томон фарқ қилса, шунингдек, ташқи савдо контрактини тузган томон - сотувчи билан ушбу контракт бўйича товарни жўнатувчи (ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи) томон фарқ қилса, контрактда улар алоҳида кўрсатилиши лозим;

б) Контрактнинг мавзуси. Ушбу бўлимда товарлар, ишлар ва хизматларнинг номи, шунингдек битишув тури кўрсатилади. Товарнинг номи билан биргаликда унинг тавсифи ҳамда миқдори ва сифати бўйича ассортименти кўрсатилади.

Бунда товарнинг умумий қабул қилинган халқаро стандартлари, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи товар (хизмат) стандартлари, шунингдек, хусусияти бўйича унинг типи, модели, маркаси, нави, тури ҳам кўрсатилиши лозим.

Товарнинг миқдори ўлчовларнинг метрик тизимида қабул қилинган халқаро бирликларда ифодаланади. Ўлчов бирлигини аниқлашга Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган миқдорларини белгилаш ва қўллаш тартибига мувофиқ йўл қўйилади.

Товарнинг сифат тавсифи товардан фойдаланиш учун унинг яроқлилигини акс эттирувчи хоссалар жамини белгилайди. Шунингдек, ТИФ ТН бўйича товарнинг кодига ҳавола ҳам зарур.

Машиналар, асбоб-ускуналар ва технологик линияларни етказиб бериш учун контрактда уларнинг янгилиги ёки улардан фойдаланганлиги ҳолати кўрсатилади (фойдаланилганлари учун - эскириш фоизи ёки фойдаланиш муддати);

в) Етказиб беришнинг базис шартлари ("Инкотермс" халқаро қоидалари бўйича).

"Инкотермс"дан фойдаланилганда етказиб бериш жойи (темир йўл станцияси, порт, аэропорт ва бошқаларнинг номи) кўрсатилиши керак (қисқартирилган сўзларнинг бош ҳарфлари билан биргаликда);

г) Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш муддати ёки санаси кўрсатилади.

Товар етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш контрактларига мувофиқ товар етказиб берувчи - сотувчи, ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи томонидан шартлашилган муддатларда товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг охирги муддати тушунилади;

д) Контрактнинг умумий суммаси, товарнинг ўлчов бирлигидаги нархи кўрсатилади.

Товарнинг ўлчов бирлиги ТИФ ТНдаги ўлчов бирлигига мувофиқ белгиланади.

Контрактнинг умумий суммаси сотилаётган товар, ишлар ва хизматларнинг қийматини англатади. Ишларни бажаришга ва хизматлар кўрсатишга контрактни тузиш пайтида контракт суммасини белгилаш имкони бўлмаган ўзига хос контрактлар тузилган тақдирда контрактнинг умумий суммаси кўрсатилмайди.

Етказиб берувчилар томонидан монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилишини, улар томонидан ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатилишини, роялти тўланишини назарда тутувчи асбоб-ускуналар, қурилмалар, механизмлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар харид қилишга (сотишга) ташқи савдо контрактлари бўйича контрактларда (спецификацияларда) бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва роялти суммаси алоҳида кўрсатилади;

е) Тўлов шартлари. Контрактдаги тўлов шартларида валюта, тўлов шакли ва муддати белгиланади. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларда тўлов валютаси томонлар ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Агар тўлов валютаси контракт валютасидан фарқ қилса, у ҳолда валютани қайта ҳисоблаб чиқиш курси ва ушбу курсни аниқлаш манбаи кўрсатилади;

ж) Товарнинг келиб чиқиши, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи. Контрактда етказиб берилаётган товар келиб чиққан мамлакат ва ишлаб чиқарувчи, шунингдек, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи (мамлакати) кўрсатилади;

з) Томонларнинг жавобгарлиги. Қабул қилинган мажбуриятларнинг томонлар томонидан бажарилишини таъминловчи шартлар сифатида контрактда, қоидага кўра, контракт мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар тўлайдиган пеня ва/ёки жарима шаклидаги жавобгарлик назарда тутилади. Айбдор томонга зарар кўрган томоннинг талабига кўра неустойка тўлаш мажбурияти юкланади;

и) Томонларнинг реквизитлари. Контракт матнида томонларнинг реквизитлари кўрсатилади. Почта реквизитлари, манзил, банк ва юклаб жўнатиш реквизитлари кўрсатилади;

к) Бартер контрактларида импорт товарларни жадал етказиб беришни ёки муқобил банк кафолатлари тақдим этишни назарда тутувчи шартлар мажбурий тартибда ҳисобга олинади;

л) Ташқи савдо контрактининг матни давлат тилида ёки томонларнинг келишувига кўра бошқа тилда баён қилиниши керак. Бунда, ташқи савдо контракти давлат тилидан бошқа тилда тузилган бўлса, ушбу контракт матни давлат тилига таржима қилиниши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши керак.

5. Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда - ТСОЯЭАТ) киритилади.

Республикага товарларни олиб кириш назарда тутилган контрактларга ёки инвойсларга қўшимчалар киритилиб, уларга мувофиқ хорижий ҳамкор мамлакат Эркин савдо режимини яратган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар рўйхатида қайд этилган давлатдан ушбу рўйхатда келтирилмаган бошқа давлатга ўзгарган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектлар ушбу қўшимчалар ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида контракт бўйича тўлов амалга оширилмаган қисми доирасида "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирилган сўнгги божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича давлат божхона хизмати органларига мурожаат этишлари шарт.

Бунда ушбу контрактлар бўйича маблағлар (молиявий транзакциялар) божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг ўтказилади.

6. Хўжалик юритувчи субъектларга товарларни (ишлар ва хизматларни) экспорт ва импорт контрактларини тузмасдан, инвойслар асосида экспорт ва импорт қилишга, шунингдек, ушбу инвойслар бўйича тижорат банклари орқали хорижий шериклар билан ўзаро тўловларни амалга оширишга рухсат этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорига иловада келтирилган товарларни экспорт қилиш ҳоллари бундан мустасно.

Бунда экспорт товарлари, ишлар ва хизматлар хўжалик юритувчи субъектларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобварақларига олдиндан тўлов 50 фоиз тушгандан сўнг амалга оширилиши, импорт товарлари, ишлар ва хизматлар эса улар бўйича тўловлар хорижий шерикка ўтказилмасдан аввал амалга оширилиши лозим.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан:

бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматларнинг экспорт ва импорти бўйича маълумотлар далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда;

сотиб олиш контрактлари ҳамда сотиш контрактлари доирасида товарлар қабул қилиб олинганлигини ҳамда етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар улар тузилган кундан бошлаб 1 кун ичида ТСОЯЭАТга киритилиши лозим.

Мазкур банд талабларига риоя қилмаслик ҳамда ТСОЯЭАТда шартнома маълумотларини нотўғри шакллантириш экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш сифатида баҳоланади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаради.

7. Инвойсларда қуйидаги асосий маълумотлар бўлиши керак:

хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва унинг реквизитлари;

хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари;

инвойс суммаси;

хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация рақами (СТИР) ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

товарлар (ишлар, хизматлар) номи;

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ўлчов бирлиги;

товарлар (ишлар, хизматлар) миқдори;

товарлар (ишлар, хизматлар) нархи;

товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш қиймати;

"Инкотермс" бўйича етказиб бериш шартлари;

ташиш тури.

Инвойслар хўжалик юритувчи субъектнинг имзоси билан тасдиқланиши керак.


8. Ушбу боб талабларига риоя этилиши учун масъулият хўжалик юритувчи субъектларга (белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинганлар бундан мустасно) юкланади.


3-БОБ. ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИ АМАЛГА

ОШИРИЛИШИ МОНИТОРИНГИНИ

ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ


9. Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бажарилиши устидан зарур назоратни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, валютани назорат қилувчи органлар, товар-хомашё биржаси, ғазначилик бўлинмалари ва тижорат банклари ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ТСОЯЭАТ орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади.

Бунда Ягона ғазна ҳисобварағи билан қамраб олинган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг ташқи савдо контрактлари бўйича тўловларнинг амалга оширилиши бўйича тегишли маълумот ТСОЯЭАТга ғазначилик бўлинмалари томонидан киритилади.


10. ТСОЯЭАТ реал вақт режимида ишлайди ва унда ушбу Низомга 3-иловада келтирилган маълумотлар акс эттирилади.


11. Тижорат банклари:

аванс тўловлар (олдиндан ҳақ тўлаш) амалга оширилишида ёки аккредитив очишда;

аванс тўлови (олдиндан тўланган ҳақ) тушганлиги, аккредитив очилганлиги, банк кафолати расмийлаштирилганлиги, экспорт контрактини суғурталаш бўйича полис берилганлиги тўғрисидаги белгиланган тартибда берилган ҳисоб-китоб маълумотномаларини ТСОЯЭАТда расмийлаштиришда ТСОЯЭАТдаги маълумотларни (шу жумладан, қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли вазирлик ва идораларнинг хулосаси мавжудлигини) солиштирадилар, ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Бунда ҳисоб-китоб маълумотномаси фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорига иловада келтирилган товарларни экспорт қилишда расмийлаштирилади.

Контракт билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, банклар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича банк операцияларини амалга оширадилар.

Бунда олдиндан тўлов кафолатланган товарларни экспорт қилиш назарда тутилган контрактлар ва инвойслар бўйича ҳисоб-китоб маълумотномалари ТСОЯЭАТга товарларнинг божхона расмийлаштирувига қадар киритилиши лозим.

Ташқи савдо контрактларининг шартларига, шу жумладан, товарлар қисмига қўшимча келишувларсиз ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади. Бундан, ТСОЯЭАТда контракт маълумотларини нотўғри шакллантирилганлик ҳолатлари мустасно.

Бундай ҳолатда, хўжалик юритувчи субъект томонидан нотўғри шакллантирилган маълумотлар тўғирланиб, контрактлар каби ТСОЯЭАТга кири-тилади. Нотўғри шакллантирилган маълумотлар тижорат банклари ва давлат божхона хизмати органлари томонидан тасдиқланади.

Киритилаётган ўзгартиришларнинг контракт ижросида амалга оширилган тўловларга таъсири тижорат банклари томонидан, расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига таъсири давлат божхона хизмати органлари томонидан ўрганиб чиқилади.

Ушбу ўзгартиришларнинг киритилиши контракт ижросида муқаддам расмийлаштирилган божхона юк декларациялари маълумотларини ўзгартиш заруратини келтириб чиқарган тақдирда, божхона юк декларациялари белгиланган тартибда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қайта расмийлаштирилиши лозим.

12. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг ташқи савдо операциялари мониторингини амалга ошириш мақсадида ғазначилик бўлинмалари тўловларни амалга оширишда ёки аккредитив очишда, ТСОЯЭАТдаги маълумотларни контракт шартлари билан таққослайди.

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ғазначилик бўлинмалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича операцияларни амалга оширадилар.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарорининг 2-банди "в" кичик бандида кўрсатилган меъзонларга мос келувчи стратегик, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар, чет эл грантлари ва ташқи қарзлар, давлат иштирокидаги корхоналар, давлат аҳамиятидаги лойиҳалар ва давлат харидларига оид ташқи савдо контрактлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК томонидан экспертизадан ўтказилади ва рўйхатга олинади.


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг божхона постлари хўжалик юритувчи субъект томонидан ТСОЯЭАТга киритилган контракт (шу жумладан, инвойс) маълумотларини "эркин муомалага чиқариш (импорт)", "экспорт" божхона режимларидаги божхона юк декларацияси маълумотлари билан, шунингдек, тижорат банклар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган ҳисоб-китоб маълумотномасида кўрсатилган валюта миқдорини тўлов кафолатланган товарларнинг экспорт қийматига нисбатан мувофиқлиги ёки ортиқлиги билан солиштирадилар ҳамда фарқлар мавжуд бўлмаганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона юк декларациясини расмийлаштирадилар, ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда экспортга божхона расмийлаштируви, тўлов кафолатланган товарлардан ташқари, ТСОЯЭАТга ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномаларсиз амалга оширилади.

Ҳисоб-китоб маълумотномаси асосида экспорт қилиниши белгиланган товарлар "экспорт" божхона режимига расмийлаштирилаётганда товарларнинг умумий фактура қиймати ҳисоб-китоб маълумотномасида кўрсатилган қийматдан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.


15. Қуйидагиларга:

тўлов импорт қилувчининг ўз валюта маблағлари ҳисобига амалга оширилган бир хўжалик юритувчи субъектнинг икки ва ундан ортиқ импорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга;

хўжалик юритувчининг икки ва ундан ортиқ экспорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга йўл қўйилади.


16. Ташқи савдо контракти бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар хўжалик юритувчи субъект томонидан, агар қонун ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкидаги ҳисоб варағи орқали амалга оширилиши мумкин.

Хўжалик юритувчи субъектлар ташқи савдо операциялари доирасида хорижий ижтимоий тармоқларда ва интернет-ресурсларда реклама бериш хизматлари учун чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари орқали календарь ойида 5 000 (беш минг) АҚШ долларидан ошмаган миқдорда тўловларни амалга оширишлари мумкин. Бунда, тўловлар тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилади.

ТСОЯЭАТга маълумот киритишда хорижий ижтимоий тармоқ, интернет-ресурс номи ва у рўйхатдан ўтган давлат, реклама хизмати кўрсатувчи хорижий ташкилот номи, тўлов санаси ва суммаси, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат рақами, санаси ва суммаси тўғрисидаги маълумотлар киритилиши лозим.

Бунда, кўрсатилган хизматлар бўйича хорижий ташкилот томонидан ҳужжат тақдим этилмаган ҳолларда, хизмат кўрсатиш санаси ойнинг охирги санаси деб ҳисобланади.

17. Экспорт қилувчилар қонун ҳужжатларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, ТСОЯЭАТга инвойслар тўғрисидаги тегишли маълумотлар киритилиб, товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати тўлиқ тўлангандан кейин ва экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобрақамларига маблағлар тушгандан сўнг товарларни (ишлар, хизматларни) божхона юк декларацияси асосида Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги онлайн дўконлар орқали экспорт қилишга ҳақли.

Бунда 5000 (беш минг) АҚШ долларигача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) электрон тижорат орқали божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан, почта хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ реализация қилиниши мумкин.

18. Экспорт қилувчилар ТСОЯЭАТга инвойслар тўғрисидаги тегишли маълумотлар киритилиб, товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати 50 фоиз тўлангандан кейин ва экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобрақамларига маблағлар тушгандан сўнг товарларни (ишлар, хизматларни) (хомашё товарларидан ташқари) экспорт контрактисиз инвойс асосида экспорт қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда маълумотларни ТСОЯЭАТга киритмасдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат берилади.

19. Экспорт қилувчилар товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортини, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича айрим товарлардан ташқари, Интернет тармоғининг электрон савдо майдончалари воситасида экспорт контракти тузмасдан ва товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти учун банк воситачилик ҳақи олинмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.


20. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари мониторингини амалга ошириш бўйича давлат божхона ва солиқ хизматлари органлари ҳамда тижорат банклари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


21. Давлат божхона хизмати органлари, тижорат банклари ва ТСОЯЭАТга уланган бошқа идоралар ўз ваколатлари доирасида тизимдаги мавжуд ахборотни рухсат берилмаган фойдаланишдан, маълумотларни бузишдан ёки ташқи савдо операцияларини амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларга ёки давлатга зарар етказиши мумкин бўлган бошқа хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ташкилий ва техник чора-тадбирларни кўришлари керак.

Давлат божхона хизмати органлари, тижорат банклари ва ТСОЯЭАТдаги мавжуд маълумотлардан фойдаланадиган бошқа идораларнинг раҳбарлари ва бошқа ходимлари мазкур маълумотларни ошкор қилиш, улардан шахсий мақсадларда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланиш, шунингдек, шу жумладан, ахборотни ҳимоя қилишнинг белгиланган қоидаларини бузиш оқибатида учинчи шахсларнинг маълумотларни олишига имконият яратиш ҳуқуқига эга эмас.

ТСОЯЭАТдаги мавжуд ахборотни ҳимоя қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги, улардан ташқи савдо операцияларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларга ёки давлатга зарар етказилишига олиб келган шахсий мақсадларда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланганлиги учун идораларнинг айбдор раҳбарлари ёки бошқа ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

ТСОЯЭАТдан фойдаланувчининг ташаббуси ёки таклифи билан ТСОЯЭАТни дастурий таъминлашга ўзгартиришлар киритиш ёки ҳисобот шаклларини жорий этиш зарур бўлган тақдирда, ТСОЯЭАТни дастурий таъминлашга ўзгартиришлар ва ҳисобот шакллари мазкур ўзгартиришлар ташаббускори бўлган идора ҳисобидан молиялаштирилади.

Бунда ТСОЯЭАТга киритиладиган ўзгартиришлар ёки ҳисобот шакллари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банк ҳамда ТСОЯЭАТнинг ҳуқуқий эгаси бўлган давлат органи билан мажбурий тартибда келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим.



4-БОБ. ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ АМАЛГА

ОШИРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


22. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга оширилади.

ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилинади.

Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади.

23. Товарларни республикага олиб кириш ва "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.

Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.

24. Экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан - "экспорт" божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан - бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.

Олиб чиқиш контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар реэкспорт (шу жумладан, экспорт) божхона режимига расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.

24-1. Сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағларини қайтариш ёки сотиш контракти бўйича пул маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги керак. Бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.

Ушбу муддатда қайтарилмаган ёки белгиланган миқдорда келиб тушмаган валюта маблағлари муддати ўтган дебитор қарздорлик сифатида қаралади.

25. Экспорт контрактлари бўйича тўловлар вакил банклар орқали амалга оширилган ва вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига тушувчи маблағлар ҳисобига тўланадиган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак.

Аванс тўловлар бўйича маблағлар қайтариб берилганда ёки вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи импорт қилувчининг маблағлари ҳисобига тўланганда импорт контрактлари бўйича товарлар тўлиқ етказиб берилмаган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки импорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак.

Экспорт шартномалари бўйича тўловлар учинчи шахслар, яъни экспорт шартномаси бўйича инвойс (ҳисоб-фактура) асосида етказиб берувчининг пуллик ҳуқуқларини бериш асосида дебиторлик қарзларини сотиб олган ёки етказиб берувчига экспортолди молиялаштиришни амалга оширган молия агентлари (инвесторлар) томонидан амалга оширилган бўлса, учинчи шахс-инвесторлар томонидан кўрсатилган молиявий хизмат учун ушлаб қолинадиган мукофотлаш ҳақи миқдори тегишли экспорт контрактлари бўйича дебиторлик қарзи ҳисобланмайди. Бундай ҳолларда тегишли экспорт контрактларидан тушадиган валюта миқдори учинчи шахс-инвесторларнинг мукофотлаш ҳақи миқдорида камайтирилади ва етказиб берувчилар балансининг харажатлар қисмида ҳисобга олинади.

Бунда мавжуд экспорт контракти бўйича дебиторлик қарздорлигини сотиб олиш тўғрисидаги шартнома Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ)да рўйхат олинмайди.

Енгиб бўлмас куч таъсири юзага келганда активларни репатриация қилиш муддати енгиб бўлмас кучнинг таъсир муддатига узайтирилади. Енгиб бўлмас куч таъсири ҳолатлари юз берганлиги ушбу ҳодиса ўзида содир бўлган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

Экспортга оид контрактнинг суғурта полиси бўйича суғурта товони суммаси резидентларнинг ҳисобварағига келиб тушганда (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) жарима қўллаш мақсадида мазкур экспортга оид контракт бўйича дебитор қарздорлик суммаси келиб тушган суғурта товони суммасига камайтирилади.

26. Хизматлар экспортини амалга оширувчи ва импорт қилувчининг мамлакатида кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлардан (фойдадан) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар тўлаган экспорт қилувчилар ўзининг тижорат банкига ушбу солиқлар чет элда тўланганлиги тўғрисидаги тасдиқномани тақдим этадилар. Бунда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланган сумма контракт бўйича дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмайди.

Ушбу солиқлар асоссиз тўланганлиги, уларнинг камайтирилганлиги ёки қайтарилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда контракт бўйича дебиторлик қарз тикланиши керак.


27. Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 24-1-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:

активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;

активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;

активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.

Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмайди:

жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ репатриация қилинган активлар суммасига нисбатан;

асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар бўйича етказиб бериш муддати даврида;

транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан йўқ қилинганлигини ёхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда;

айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича такрорий жарималар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса;

экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган санадан олдинги 36 ой давомида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолатларда.

Юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резидентининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.

28. Ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда - талабнома) юборилади.

Талабнома ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилади ва унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

талабнома санаси, рақами;

ташқи савдо контракти идентификация рақами;

контракт тури;

хорижий шерик номи, давлати;

валюта тури;

муддати ўтган дебиторлик қарз юзага келган санаси, суммаси;

Марказий банк томонидан белгиланган валюта курси ва санаси;

муддати ўтган дебиторлик қарзнинг сўмдаги қиймати;

талабнома олинганидан сўнг хўжалик юритувчи субъект томонидан кўриладиган чоралар ва муддати;

муддати ўтган дебиторлик қарз бартараф этилмаган тақдирда қўлланиладиган чоралар.

Талабнома хўжалик юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши мумкин.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланади.

Талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланади.

Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.

Хўжалик юритувчи субъект томонидан талабномада белгиланган 10 кунлик муддатда жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланган кундан 90 кун ичида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилиниши тўлиқ ёки қисман таъминланган тақдирда, тўланган жарима суммаси репатриация қилинган активлар миқдорига мутаносиб равишда қайтариб берилади. Бунда, талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади.

Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади.

Ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда:

жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда - аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади;

суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда - ижрога қаратилмайди.

Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда активлар репатриация қилиниши таъминланган тақдирда - иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади.

Бунда ундирилган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Агар, ундирилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси депозит ҳисобварағида сақланаётган бўлса, Мажбурий ижро бюроси томонидан қайтариб берилади.

Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади.

Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилади.


29. Ташқи савдо операцияларида хорижий шериклар томонидан олдиндан ўтказилган пул маблағлари бўйича товарларни экспорт божхона режимига расмийлаштириш (шу жумладан, олиб чиқиш контрактига мувофиқ товарларни реэкспорт божхона режимига расмийлаштириш), ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёки Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган товарлар (шу жумладан, олиб кириш контрактига мувофиқ божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштирилган товарлар), бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали пул маблағларини ўтказиш муддати 365 кундан ошиб кетмаслиги керак.

Бунда ушбу муддат товарларни экспорт (шу жумладан, реэкспорт божхона режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш хорижий шериклар томонидан ўтказилган пул маблағлари экспорт қилувчиларнинг (шу жумладан, реэкспорт қилувчилар) хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида қайд этилган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали пул маблағларини ўтказиш хорижий шериклар томонидан Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган товарлар эркин муомалага чиқариш (импорт) (шу жумладан, олиб кириш контрактига мувофиқ божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш) божхона режимига расмийлаштирилган, шунингдек, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси имзоланган кундан бошлаб ҳисобланади.

30. Хўжалик юритувчи субъектлар, тижорат банклари, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, Ғазначилик бўлинмалари ва давлат божхона хизмати органлари тегишли ахборот ТСОЯЭАТга ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб берадилар.


31. Давлат божхона хизмати органлари:

товарларнинг келиб тушиши ёки юклаб жўнатилиши тўғрисидаги божхона юк декларациялари маълумотлари ТСОЯЭАТга ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб берадилар, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича маълумотларни ҳамда улар бўйича амалга оширилган божхона тўловларини таҳлил этадилар, шунингдек, божхона юк декларациялари маълумотларининг электрон базаси ТСОЯЭАТга ўз вақтида қўшилишини таъминлайдилар;

товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кириш механизмларини аниқлаш ҳамда барҳам бериш, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги бошқа жиноятларни очиш бўйича тезкор-таҳлилий ва қидирув чора-тадбирлари ўтказилишини таъминлайдилар.

35. Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушум қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тушмаганлиги ёки тўлиқ тушмаганлиги ёхуд импорт бўйича товарлар тўлиқ тушмаганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилмаганлиги) (аванс тўлови қайтарилганлиги) ҳолатлари тўғрисидаги ахборот ТСОЯЭАТда шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ ва божхона хизматлари органлари тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ТСОЯЭАТ маълумотларидан фойдаланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларга

идентификация рақамларини бериш

ТАРТИБИ


1. Ушбу Тартиб ташқи савдо контрактлари ва инвойсларга идентификация рақамлари бериш қоидаларини белгилайди.


2. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларга идентификация рақамлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда - ТСОЯЭАТ) ушбу Тартиб талабларига мувофиқ зарур ахборотни киритиш орқали берилади.


3. ТСОЯЭАТда идентификация рақамлари қуйидаги тартибда шакллантирилади:

1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


11


12


13


14


15


16


17


18


19


20


21


22


23


А


Б









24


25


26


27


28


29


30


31


32
















В


Г


Д









"А" қисми 9 та рақамдан иборат бўлиб, ташқи савдо келишувига оид ҳужжат бўйича банк операцияларини амалга ошираётган тижорат банкининг СТИР кўрсатилади. Ташқи савдо контракти биржа (ярмарка)да тузилган тақдирда, "A" қисмида ушбу биржа (ярмарка)нинг СТИР кўрсатилади.

"Б" қисми (импорт қилувчи/экспорт қилувчи - Ўзбекистон Республикаси резидентининг) юридик шахслар учун СТИРни, жисмоний шахслар учун ЖШШИРни ифода этадиган 14 та рақамдан иборат бўлади. Бунда, СТИР ифода этилган тақдирда, СТИРдан кейин 5 та "0" қўйилади.

"В" қисми 2 та рақамдан иборат бўлиб, йилнинг охирги 2 та рақами кўрсатилади (масалан: 2019 бўлса, унда 19 кўрсатилади).

"Г" қисми ташқи савдо операцияларини ифода этадиган 2 та рақамдан иборат бўлади, яъни:

01 - экспорт контракти;

02 - импорт контракти;

03 - бартер контракти;

04 - марказлаштирилган экспорт контракти;

05 - марказлаштирилган импорт контракти;

06 - импорт биржа (ярмарка) контракти;

07 - экспорт биржа (ярмарка) контракти;

08 - экспорт-консигнация контракти;

09 - республика ҳудудида экспорт контракти;

10 - Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали дастурий таъминот экспорти;

11 - қайта ишлаш (республика ҳудудида) бўйича экспорт контракти;

12 - қайта ишлаш (республикадан ташқарида) бўйича импорт контракти;

13 - Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги савдо майдончалари орқали экспорт контракти;

14 - инвойс асосида экспорт;

15 - инвойс асосида импорт;

16- олиб кириш контракти;

17 - олиб чиқиш контракти;

18 - сотиб олиш контракти;

19 - сотиш контракти;

20 - лизинг асосидаги экспорт шартномалари;

21 - лизинг асосидаги импорт шартномалари;

22 - реклама битими.

"Д" қисми контракт ёки инвойснинг ТСОЯЭАТ томонидан автоматик равишда бериладиган тартиб рақамини ифода этадиган 5 та рақамдан иборат бўлади.

4. ТСОЯЭАТда ташқи савдо контрактлари ва инвойсларнинг тартиб рақамлари ҳар йилнинг бошида 00001 рақами билан бошланади. Бунда идентификация рақамлари ҳар бир контракт ва инвойс учун алоҳида берилади. Ташқи савдо контракти биржада (ярмаркада) тузилган бўлса, идентификация рақами биржада (ярмаркада) рўйхатга олиш журнали (реестри) бўйича берилади.


5. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларнинг идентификация рақамида ушбу Тартибда назарда тутилмаган ажратиш белгилари (каср, тире, нуқта, вергул ва бошқалар) қўйилишига йўл қўйилмайди.






Низомга

2-ИЛОВА



Ташқи савдо операциялари устидан

мониторинг ва назорат олиб бориш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич



   

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ):




1. Хўжалик юритувчи субъект*


1. Тузилган ташқи савдо контрактлари ва инвойсларни;


1. Ташқи савдо операциялари бошлангунига қадар


2. Биржа (ярмарка)


2. Биржа (ярмарка)да тузилган контрактларни киритиш.



2. Контракт биржа (ярмаркада) тузилгандан сўнг 1 иш куни мобайнида








2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК (қонунчиликда белгиланган ҳолларда)*



Импорт контракларини комплекс экспертиза қилиш.*


20 кун ичида*


ТСОЯЭАТга валюта ва товарлар харакати тўғрисидаги маълумотларни:



1. Тижорат банклари, Ғазначилик бўлинмалари, товар-хомашё биржаси


1. Контракт ва инвойслар бўйича валюта маблағларнинг ҳаракати тўғрисида ахборотларни;



1. Ҳисоб-китоблар амалга оширилганда онлайн тарзда келиб тушади


2. Давлат божхона хизмати органлари


2. Контракт ва инвойс бўйича божхона юк декларацияси маълумотларини;



2. Товарлар тушганда ёки юклаб жўнатилганда онлайн тарзда келиб тушади


3. Хўжалик юритувчи субъектлар



3. Ишлар ва хизматлар далолатномасини киритиш.



3. Далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда







3-босқич

Валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари


Амалга оширилган ташқи савдо операциялари устидан тааллуқлилиги бўйича ўз ваколати доирасида мониторинг ва назоратни амалга ошириш.


Доимо









4-босқич

Давлат божхона хизмати органлари ва тижорат банклари


Божхона ва валюта қонунчилиги, ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби бузилиши аломатлари аниқланганда ахборотни солиқ органларига тақдим этиш.


Ҳолатлар аниқланганда ҳар ой якуни бўйича

               

*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарорида белгилган тартибда контрактлар экспертизадан ўтказилади.






Низомга

3-ИЛОВА



Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот

тизимига киритиладиган маълумотлар тўғрисидаги

АХБОРОТ


1. Контракт бўйича умумий ахборот*:

импорт қилувчи (экспорт қилувчи)нинг номи ва реквизитлари, шу жумладан, СТИР ёки ЖШШИР;

хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари;

контрактнинг санаси ва тартиб рақами;

контракнинг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тури;

контрактнинг предмети (товар ёки ишлар ва хизматлар);

контрактнинг умумий суммаси;

контрактнинг валютаси;

тўлов валютаси;

товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш шартлари ва муддатлари;

тўлов шартлари;

қўшимча битимларнинг санаси ва тартиб рақами;

бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматларнинг далолатномалари;

контракт бўйича операцияларни тугаллаш.

Бунда далолатнома ҳақидаги ахборотга қуйидагилар киритилади:

далолатнома рақами ва санаси;

кўрсатилган ишлар ва хизматларнинг тури;

кўрсатилган ишлар ва хизматларнинг ўлчов бирлиги ва ҳажми;

кўрсатилган ишлар ва хизматларнинг қиймати;

сотиб олиш контрактлари бўйича товарлар норезидентдан қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

сотиш контрактлари бўйича товарлар норезидентга етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

2. Инвойс бўйича умумий маълумот*:

импорт қилувчи (экспорт қилувчи)нинг номи ва реквизитлари, шу жумладан, СТИР ёки ЖШШИР;

хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари;

инвойснинг санаси ва тартиб рақами;

инвойснинг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тури;

инвойснинг предмети (товар ёки ишлар ва хизматлар);

инвойс суммаси;

инвойс валютаси;


3. Биржа (ярмарка) контрактлари Товар-хомашё биржа ва кўргазма-ярмаркаси**:

импорт қилувчи (экспорт қилувчи)нинг номи ва реквизитлари, шу жумладан, СТИР ёки ЖШШИР;

хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари;

контракнинг санаси ва тартиб рақами;

контракнинг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тури;

контрактнинг предмети;

контрактнинг умумий суммаси;

контрактнинг валютаси;

тўлов валютаси;

қўшимча битимларнинг санаси ва тартиб рақами;

маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборот.


4. Маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборот***:

тўлов санаси ва суммаси;

тўлов топшириғининг санаси ва тартиб рақами;

аккредитив очиш санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати ҳамда унинг бажарилиши тўғрисидаги ахборот;

берилган кафолатнинг санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати, кафилнинг номи ва кафолат бажарилганлиги тўғрисидаги ахборот;

берилган суғурта полисининг санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати, суғурта компаниясининг номи;

контрактлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар;

дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш;

жазо жарималари ва норезидентнинг даромадига солиқ тўлаш;

хорижий банкнинг воситачилик ҳақи.


5. Товарлар юклаб жўнатилганлиги ва тушганлиги тўғрисидаги ахборот****:

товарнинг номи ва ТИФ ТН бўйича код;

товарнинг миқдори;

товар келиб чиққан мамлакат;

божхона юк декларацияси расмийлаштирилган сана ва унинг тартиб рақами;

товарнинг фактура, божхона ва статистика қиймати;

божхона режими;

ўлчашнинг қўшимча бирлиги, коди (зарурат бўлганда);

товарнинг оғирлиги;

ташқи савдо контракти ва инвойс бўйича хўжалик юритувчи субъект ва хорижий шерик номи ва реквизитлари.


*) Маълумотлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан киритилади.

**) Товар-хомашё биржа ва кўргазма-ярмаркаси томонидан киритилади.

***) Тижорат банклари томонидан киритилади.

****) Давлат божхона хизмати органлари томонидан божхона юк декларациялари расмийлаштирилгандан сўнг киритилади.


Изоҳ. ТСОЯЭАТда ташқи савдо контрактларини ва инвойсларни ижро этиш билан боғлиқ тўлдириладиган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 май




























































Время: 0.1436
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск