Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2020 й. 285-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 4 июлдаги 558-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.2020 й.

N 285




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИНИНГ ТАДБИРКОРЛАР

МУРОЖААТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ҚАБУЛХОНАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ

КОТИБИЯТИ, ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР

ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ

ВАЗИРИНИНГ ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТЛАРИНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ҚАБУЛХОНАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲАМДА ТУМАНЛАР

ВА ШАҲАРЛАРДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ

ВАЗИРИНИНГ ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТЛАРИНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ҚАБУЛХОНАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2019 ЙИЛ 4 ИЮЛДАГИ 558-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ва ваколатли органларда тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 4 июлдаги 558-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 йил, 7-сон, 150-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 майдаги

285-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш

қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш

котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент

шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар

мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги ҳамда

туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош

вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш

қабулхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш

ҳақида" 2019 йил 4 июлдаги 558-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-иловада:


а) 10-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 43-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Котибият мудири ва масъул ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда судга юбориш";

ўн учинчи хатбоши ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 12-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"инспектор";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 14-банддаги "Котибият бош мутахассислари" сўзларидан кейин "ва инспектори" сўзлари қўшилсин;


г) қуйидаги мазмундаги 22-банд қўшилсин:

"22. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, йиғмажилдларнинг тайёрланишини ва сақлаш учун архивга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради".


2. 2-илованинг 8-бандида:


а) қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 43-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Бош вазир қабулхонаси мудири маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда судга юбориш";


б) ўн тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 май
































Время: 0.2042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск