ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.05.2020 й. ПҚ-4717-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2020 й.

N ПҚ-4717



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва такомиллаштириш, уларнинг иштирокида республикада амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш, иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий ривожланишга илғор тажриба ва имтиёзли маблағларни кенг жалб қилиш ҳамда вазирлик ва идораларнинг халқаро молия институтлари билан алоқаларини мувофиқлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 18 майдаги

ПҚ-4717-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 25 мартдаги "Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида"ги ПҚ-1310-сон қарори 3-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 декабрдаги "Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3439-сон қарорида:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикасидан қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги - халқаро молия институтлари (Халқаро валюта жамғармаси бундан мустасно) билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки - Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси);

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков - Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Ислом тараққиёт банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров - Жаҳон банки гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш.А. Вафаев - Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Жаҳон банки гуруҳи, Ислом тараққиёт банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов - Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари этиб белгилансин";


5 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


7-банднинг биринчи хатбошисидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 25 май, 19-20-сон, 209-модда
















































Время: 0.1923
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск