ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2020 й. ПҚ-4718-сон "Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2020 й.

N ПҚ-4718



ҲУДУДЛАРДА КЎП ҚАВАТЛИ БИНОЛАР

ҚУРИШ ИШЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида юз берган фавқулодда ҳодисалар оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, аҳолининг замонавий уй-жойларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2021 йил 1 январгача бўлган муддатда иловадаги рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда кўп қаватли монолит уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган бетон қуйиш қолиплари, бетон тайёрлаш машина ва механизмлари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

божхона тўловларини тўловчилар 2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда импорт қилинадиган қурилиш соҳасида фойдаланиладиган машина ва механизмлар, технологии жиҳозлар, кичик механизация воситалари, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар бўйича божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга бўлади;

"Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ импорт қилинадиган техника ва транспорт воситаларини сифат, истеъмолчилар соғлиғи ва ҳаёти ҳамда атроф-муҳитга зарар етказиши хавфи нуқтаи назаридан белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича ўтказиладиган синовлар устидан тегишли назоратни таъминлайди.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 19 майдаги

ПҚ-4718-сон қарорига

ИЛОВА



2021 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан

(қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви

йиғимларидан ташқари) озод этиладиган, импорт қилинадиган

янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш

транспорт воситалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Қурилиш ва махсус техникалар, юк ташиш

транспорт воситалари номи


ТИФ тн коди


1.

Механик йўл билан (қўлда) йўл чизиқларини чизиш машинаси


8424890009

2.

Электр двигатель орқали бошқариладиган тельфер (лебедка)


8425110000

3.

Кўтариш мосламаси (домкрат)


8425490000

4.

Бир ковушли юк кўтарувчи экскаватор, бир томонлама буриладиган ва бурилмайдиган бульдозер (5 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми)


8429519900

8429521009


5.

Бульдозер (қуввати 200 от кучидан кам бўлган)


8429110090

6.

Бир ковушли ғилдиракли мини-юклагич (5 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми)


8429519900

7.

Олд юк кўтарувчи, юкловчи (5 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми)


8429519900

8.

Мини юк кўтарувчи (5 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми)


8429519900

9.

Мини юк ортувчи (айланувчи бортли) (5 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми)


8429519900

10.

Гидроболғали, гидротизимли ўзи судралиб юрувчи (гусеничный) экскаватор (2 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми)


8429521009

11.

Ўзи судралиб юрувчи (гусеничный) экскаватор (2 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми)


8429521009

12.

Гидроболғали, гидротизимли юкловчи экскаватор (5 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми)


8429529000

13.

Гидроболғадан фойдаланишда қўлланиладиган ғилдиракли гидротизимли экскаватор (5 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми)


8429529000

14.

Ғилдиракли экскаватор (5 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми)


8429529000

15.

Манипулятор бошқарувли кранли юк машинаси


8704239109,

8704229109


16.

Дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи цемент ташувчи юк машинаси


8704239109,

8704229109


17.

Цемент ташувчи юк машинаси


8704239109,

8704229109


18.

Паст рамали оғир юк машинаси


8704239109,

8704229109


19.

Дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи юк машинаси (самосвал)


8704239109,

8704229109


20.

Автокран (юк кўтариш қуввати 50 тоннагача бўлган)


8705100090

21.

Манипулятор бошқарувли кран


8705100090

22.

Бетон аралаштирувчи юк машинаси


8705400000

23.

Автобетононасос


8705903000

24.

Автоминора (автовышка)


8705908007

25.

Пуркагичли (битум ва бошқалар) махсус юк машинаси


8705908007

26.

Вакуумли тозаловчи, ювувчи махсус машина


8705908007

27.

Ётиқ йўл белгиларини чизиш махсус машинаси


8705908007

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 25 май, 19-20-сон, 210-модда


































Время: 0.1989
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск