язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2020 й. 286-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.2020 й.

N 286



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ИДОРАЛАРАРО ЭЛЕКТРОН

ЎЗАРО  ҲАМКОРЛИКНИ  ҚЎЛЛАГАН  ҲОЛДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2019 ЙИЛ 13 АПРЕЛДАГИ 308-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали Сирдарё вилоятида яшовчи кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашнинг янги тартибини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2020 йил 1 июнга қадар ўз ахборот тизимида жамоат ишлари ҳақини тўлаш бўйича электрон тўлов рўйхати ҳар бир олувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатилишини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 майдаги

286-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни

қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "тасдиқлансин ва у 2019 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилсин" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 4-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Сирдарё вилоятида кам таъминланган оилаларга 2019 йил 1 октябргача тайинланган ижтимоий нафақалар 2020 йил 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда, 2020 йил 1 майдан бошлаб "Ягона реестр" АТ орқали тўланади;".


3. 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "Сирдарё вилоятининг меҳнат органлари томонидан кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинланиши ва тўланиши устидан мониторингни амалга ошириш бўйича 12 нафар инспекторларнинг штат бирликларини" сўзлари "Сирдарё вилояти меҳнат органларининг 12 нафар инспекторлари ва мутахассисларининг штат бирликларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги "1 февралгача" сўзлари "1 октябргача" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 1-иловада:


1-позициянинг "Маълумотлар номи" устунидаги "якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан даромадлар," сўзлари чиқариб ташлансин;


қуйидаги таҳрирдаги 1-1-позиция қўшилсин:

"

1-1

Жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги мақоми

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Давлат солиқ қўмитаси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган

сўров орқали

"

2-позициянинг "Маълумотлар номи" устунидаги "шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлик" сўзлари чиқариб ташлансин;


5-позициянинг "Маълумотлар номи" устунидаги "Ишсизлик нафақаси" сўзлари "Меҳнат органларига мурожаат қилувчининг мақоми (ишсиз, иш изловчи ва бошқалар) ҳамда тайинланган ишсизлик нафақаси миқдори" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-позиция чиқариб ташлансин;


11-позицияда:

"Маълумотлар номи" устунидаги "Ариза берувчининг оила аъзолари таркиби" сўзлари "Оила аъзоларининг фуқаролик ҳолати";

"Маълумот тақдим этувчи ташкилот" устунидаги "Туман (шаҳар) ҳокимликлари" сўзлари "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Маълумот тақдим этувчи ташкилот" устунининг 12-позициясидаги "ижроси" сўзидан кейин ", "Ўзбекистон почтаси" АЖ" сўзлари қўшилсин;


Қуйидаги таҳрирдаги 18-21-позициялар қўшилсин:

"


18

Озодликдан маҳрум этиш жойларидан чиққан шахсларни ижтимоий мослаштириш учун бир марталик нафақалар тўланганлиги тўғрисида маълумот.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ички ишлар вазирлиги

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган

сўров орқали



19

Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг пропискаси, шу жумладан, вақтинчалик пропискаси тўғрисида маълумот.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган

сўров орқали



20

Маҳаллий бюджетда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам харажатлари учун назарда тутилган маблағларнинг аниқланган режаси тўғрисида маълумот.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Молия вазирлиги

Реал вақт режимида



21

Тўланган ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам ҳамда ҳисобварақлардаги қолдиқ маблағлар тўғрисида ҳисобот.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

АТ "Халқ банки"

Ҳар ойда автоматик режимда

"

6. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (кейинги ўринларда - болали оилаларга нафақа), бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси (кейинги ўринларда - бола парвариши бўйича нафақа), кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам (кейинги ўринларда - моддий ёрдам) ҳамда ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пулли компенсацияни (кейинги ўринларда - компенсация) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Сирдарё вилояти туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси бўлимлари) томонидан тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Вақтинчалик низомнинг бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш ва тўлашга оид қисмининг амал қилиши нафақанинг ушбу тури қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз маблағлари ҳисобига тўланадиган ташкилотларда ишлайдиган оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) татбиқ этилмайди (бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) бундан мустасно).

3. Болали оилаларга тўланадиган нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам миқдорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади.

Болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақалар эса - 12 ойга тайинланади, бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан ортиқ эмас.

Агар туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа бир фарзанд учун тайинланган миқдорда кичик бола икки ёшга тўлгунига қадар тўланади.

4. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам, жумладан, компенсация тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида (кейинги ўринларда - "Ягона реестр" АТ) ишлаб чиқилади ва шакллантирилади.

5. "Ягона реестр" АТ томонидан кам таъминланган деб белгиланган оила ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга (ижтимоий нафақа ва моддий ёрдамнинг бир тури билан бирга тайинланадаган ва тўланадиган компенсациядан ташқари).

6. Сирдарё вилояти туман (шаҳар)ларининг бюджет маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тўловларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.



2-БОБ. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚА, БОЛА

ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА ВА МОДДИЙ

ЁРДАМНИ ТАЙИНЛАШ ШАРТЛАРИ


7. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромадга эга бўлган оилаларга тайинланади.

8. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам, жумладан, компенсация ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича тайинланади ҳамда тўланади.

9. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.

Оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири (ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс, ўғли ёки қизи (ёки фарзандликка олинган ўғли, қизи ёки васийликка олинган шахслар) 18 ёшга тўлган ёки шу ёшдан ошган, ўз оиласига эга бўлмаган шахс (ота-онасининг бири билан ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс билан бирга яшовчи) ариза берувчи бўлиши мумкин.

10. Бола парвариши бўйича нафақани кейинчалик олишга муҳтож бўлган шахс (ёки оиланинг муомалага лаёқатли аъзосидан бири) тўловнинг олдинги 12 ойлик муддати тугашидан бир ой олдин ушбу нафақа бола икки ёшга тўлгунига қадар танаффуссиз тўланиши давом эттирилиши учун аризани белгиланган тартибда такроран бериш ҳуқуқига эгадир.

Болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, ариза берувчи ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тўланишини янги муддатга давом эттириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган ижтимоий нафақани ва моддий ёрдамни тўлаш муддати тугаётган ойдан кейинги ойда берилади. Такрорий мурожаатлар умумий белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



3-БОБ. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚА,

БОЛА ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА ВА

МОДДИЙ ЁРДАМ УЧУН МУРОЖААТ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


11. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш жойи бўйича Сирдарё вилоятида доимий ёки вақтинчалик пропискаси мавжуд бўлганда, ўзининг ёки оила аъзосининг бирининг ёзма аризасига асосан тайинланади.

Алоҳида ҳолларда, оилада муомалага лаёқатли аъзолар бўлмаган тақдирда, нафақа ва моддий ёрдам ушбу оиланинг яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг ёзма тақдимномасига асосан тайинланади.

12. Нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинчалик пропискаси бўйича яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

Аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарига қайд этилади, бунда аризанинг тушган санаси, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили кўрсатилади.

Ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза тақдим этилган кун ариза рўйхатга олинган кун деб ҳисобланади.

13. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғининг номига ариза ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчи оила аъзоларининг паспорти нусхалари, чет эл фуқаролигини ёки фуқаролиги бўлмаган шахслигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (доимий ёки вақтинчалик пропискадан ўтганлиги қайд этилган бети билан) ва никоҳ тўғрисидаги, бола туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар нусхаси;

болалар васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма илова қилинади;

ушбу Вақтинчалик низомга 2а-иловага мувофиқ шакл бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун оиланинг мурожаат қилган ойдан олдинги охирги уч ой учун бошқа даромадлари тўғрисида маълумот;

ушбу Вақтинчалик низомга 2б-иловага мувофиқ шакл бўйича тижорат банкларида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги банк ҳисобварақларидаги қолдиқлар ва ариза берилган ойдан олдинги 6 ой мобайнида номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни тақдим этиш тўғрисида ариза тақдим этилган санада бирга яшовчи 18 ва ундан катта ёшдаги барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан текширилади. Ушбу бандда келтирилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда ариза кўриб чиқилмайди.

14. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш учун аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни хоҳлаган ойдан олдинги ойнинг 15-кунидан кечикмай, бироқ ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тўлаш муддати тугайдиган ойдан кейин (бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа бундан мустасно) тақдим этилади.

Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

15. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризада кўрсатилган ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркиби, уларнинг иқтисодий ҳолати, оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжаликларининг майдони ва аризада кўрсатилган манзил бўйича ариза берувчи ва унинг оила аъзолари яшаётганлигини текширади ва тасдиқлайди.

Аризада кўрсатилган маълумотлар ишончлилиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу Вақтинчалик низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тасдиқланади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар уч иш кунида камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 18-кунидан кечиктирмай ушбу Вақтинчалик низомнинг 13-бандида кўрсатилган ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ҳамда ушбу Вақтинчалик низом билан тасдиқланган 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ оиланинг таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни тегишли Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан Пенсия жамғармаси бўлимига аризалар ушбу Вақтинчалик низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига (маҳаллага) нафақа ва моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат этилган аризалар рўйхатига асосан тақдим этилади.

16. Нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходими томонидан ариза берилган ойнинг 25-кунидан кечиктирилмай "Ягона реестр" АТга киритилади.



4-БОБ. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚА,

БОЛА ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА ЁКИ

МОДДИЙ ЁРДАМ ОЛИШ УЧУН АРИЗАЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


17. Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромаднинг ҳисоб-китоби ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунигача "Ягона реестр" АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

18. Ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш "Ягона реестр" АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

19. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, тегишли ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчининг Сирдарё вилоятида доимий ёки вақтинчалик пропискаси йўқлиги;

б) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромаднинг ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандида белгиланган мезонлардан кўплиги;

в) идоралараро электрон ахборот тизими орқали кадастр ахборот тизимида ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулк мавжудлиги;

г) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида:

ишлаб чиқарилган муддати 10 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжудлиги;

жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжудлиги;

д) даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида меҳнат органларига мурожаат қилмаган ва ҳисобда турмаган ёки ҳақи тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжудлиги. Ушбу қоида:

бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилувчи оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);

таълим муассасаларида ўқиётганларга (меҳнат шартномасига мувофиқ ишларни амалга ошириш ҳолати бундан мустасно);

ишламайдиган пенсионерларга, пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқароларга, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахсларнинг оналарига, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахсларга, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, шунингдек, I ёки II гуруҳ ногиронлиги мавжуд шахсларга;

амалда томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини (ўзини ўзи бошқариш органининг оила таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотида ёритилиши лозим) юритиш билан банд бўлган оила аъзосига;

ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариш қилаётганларга;

оиланинг "Хар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида (ўзини ўзи бошқариш органининг оила таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотида ёритилиши лозим) оилавий тадбиркорликда банд бўлган, бироқ ушбу дастур бўйича микрокредит олинган санадан бошлаб кўпи билан 12 ой банд бўлган аъзоларига;

оила аъзоларига, агар ариза берувчининг яшаш манзилида 2 ой ва ундан ортиқ муддатда бошқа оила аъзолари билан биргаликда яшамаётган бўлса;

туман (шаҳар) аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқароларга нисбатан қўлланилмайди.

Ушбу бандда кўрсатилган мезонлар асосида тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилганда, ариза берувчига "Ягона реестр" АТ орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон билдиришнома (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-маълумот орқали мобил телефон рақамига) юборилади.

20. Ариза берувчининг ушбу Вақтинчалик низомнинг 7 ва 19-бандларига мувофиқ тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга эмаслиги "Ягона реестр" АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган маълумотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисида тақдим этилган маълумотларга асосан аниқланади.

Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан ариза берувчи тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади. Ушбу маълумотлардан фойдаланиш ваколати Сирдарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг буйруғи билан расмийлаштирилган маъсул ходимга берилади.

Нафақа ёки моддий ёрдам тайинланиши ёки рад этилиши юзасидан тушган мурожаатлар "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқилади.

21. Ариза берувчи ушбу Вақтинчалик низомнинг 7 ва 19-бандларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ бўлганда, "Ягона реестр" АТда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги қарор ўз-ўзидан умумлаштирилади.

Бунда ариза берувчига "Ягона реестр" АТ орқали тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида электрон билдиришнома (аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС хизмати орқали мобил телефон рақамига) юборилади.

22. 14 ёшгача бўлган болалари бўлган ва нафақа тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда (навбатдаги бола туғилганда, 14 ёшгача болалардан бири вафот этганда, бола (болалар) 14 ёшга тўлганда ва шу кабилар), нафақа миқдори болаларнинг тегишли сони билан оила учун белгиланган миқдорга мувофиқлаштирилади.

Бунда:

нафақа тайинланган оилада 14 ёшгача болалар сони ўзгарганда (бола 14 ёшга тўлиш ҳолати бундан мустасно) ариза берувчи томонидан Пенсия жамғармаси бўлимига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси ёки васийлик ва ҳомийлик органи қароридан кўчирма илова қилинган ҳолда хабар берилади;

нафақа миқдорини қайта ҳисоблаш ва янги миқдордаги нафақани тўлаш оиладаги вояга етмаган болалар сони ўзгарган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади.



5-БОБ. ОИЛАНИНГ БИР АЪЗОСИГА ТЎҒРИ

КЕЛАДИГАН ЎРТАЧА ОЙЛИК ДАРОМАД

ҲАЖМИНИ АНИҚЛАШ


23. Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойнинг охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган оила ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлиш орқали аниқланади.

24. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига:

ота, она ёки болаларнинг никоҳда бўлган ота-онасининг ҳар иккиси (фарзандликка олувчилар);

ота-оналар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар, шунингдек, ота-оналар билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар (шу жумладан, фарзандликка олинган болалар) киритилади.

25. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оила таркибига:

нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилган ота-оналарнинг ака-укалари ва опа-сингиллари;

уларга нисбатан ота-оналар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган болалар;

тўлиқ давлат таъминотидаги болалар, шунингдек, васийлик (ҳомийлик) остидаги болалар;

чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаётганлиги ёхуд ҳарбий таълим муассасасида ўқиётганлиги сабабли оилада бўлмаган ота-она (фарзандликка олувчи);

суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш жойларида эканлиги муносабати билан оилада бўлмаган ота-она (фарзандликка олувчи);

болалар билан бирга яшайдиган боболари ва бувилари;

болаларнинг ота-оналари (фарзандликка олувчилар) билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар киритилмайди.

26. Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига оила томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:

меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;

мулкий даромадлар;

якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар;

пул тушумлари, шу жумладан, чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларидан пул ўтказмалари суммаси;

пенсиялар ва нафақалар (ушбу Вақтинчалик низомда назарда тутилган тартибда оила томонидан олинадиган нафақалар, моддий ёрдам ва компенсациялар, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, Пенсия жамғармаси бўлимлари орқали бериладиган бола туғилганлиги учун, дафн этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақа ва компенсациялар бундан мустасно);

томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинган даромад;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.

Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга олинади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунига қадар).

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида микрокредит олинган санадан бошлаб охирги 12 ой мобайнида оилавий тадбиркорликни амалга оширишдан олинган даромадлар оиланинг даромади таркибига киритилмайди.

27. Агар тақдим этилган маълумотларда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган ўртача ойлик даромаднинг миқдори кўрсатилмаган (якка тартибдаги фаолият маълум муддатга тўхтатилган давр бундан мустасно) ёхуд меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам кўрсатилган бўлса, у ҳолда оиланинг ўртача ойлик жами даромадини аниқлаш учун оиланинг якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам даромад кўрсатган ёки даромад мавжудлиги ҳақида хабар бермаган ҳар бир аъзосини ҳисобга олган ҳолда жами даромад аниқланаётган даврда, меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари миқдорига тенг бўлган норматив даромад миқдори қабул қилинади.

28. Агар тақдим этилган маълумотларда томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинган даромад миқдори кўрсатилмаган бўлса ёхуд томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган белгиланган норматив даромаддан паст кўрсатилган бўлса, у ҳолда оиланинг жами даромадини аниқлаш учун томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган ойлик даромаднинг норматив миқдори қабул қилинади.

Томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган ўртача ойлик норматив даромад ушбу Вақтинчалик низомга 5-иловадаги тартибга мувофиқ томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун фойдаланилаётган сотихлар миқдорини, жами даромад аниқланаётган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,035-бараварига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Томорқа ер участкасининг унумдорлиги холисона шарт-шароитларга кўра (сув билан таъминланмаганлик, тупроқнинг шўрланганлиги ва шу кабилар) юқорида кўрсатилган миқдорда норматив даромадни олиш имконини бермайдиган ёки умуман, даромад олиш имконини бермайдиган алоҳида ҳолларда, туман (шаҳар) ҳокимликлари норматив даромадга пасайиш томонига тузатиш киритишлари мумкин.

29. Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар, жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлик ва томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромадни ҳисоблаш "Ягона реестр" АТ орқали, шу жумладан тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаш йўли билан амалга оширилади.

30. Оиланинг ўртача ойлик жами даромади ушбу Вақтинчалик низомда назарда тутилган тартибда олинган оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотлар асосида аниқланади.

31. Ариза берувчи (ёки муомалага лаёқатли оила аъзосидан бири) оила таркибида (аъзолари сони), даромадида ёки яшаш манзилида ўзгаришлар бўлганда, бу тўғрисида Сирдарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига бир ой ичида хабар қилиши шарт.

32. Нафақалар ёки моддий ёрдам олувчиларга "Ягона реестр" АТ орқали қонунчиликда белгиланган миқдорларда компенсация тайинланади ва тўланади.



6-БОБ. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚА,

БОЛА ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА ЁКИ

МОДДИЙ ЁРДАМНИ ТЎЛАШ


33. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам, шунингдек, компенсация АТ "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимлари (филиаллари) орқали нақд пул шаклида ёки фуқаронинг хоҳишига кўра пул маблағларини нақд пулсиз ўтказиш йўли билан фуқароларнинг банк ҳисобварақлари (карточкалари) орқали тўланади.

34. Электрон тўлов рўйхатлари ҳар ойнинг 4-кунигача бўлган муддатда "Ягона реестр" АТ орқали АТ "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади.

35. Тўловнинг ўтган ойида олинмаган болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация суммаси тўловнинг жорий ойи тўлов рўйхатига киритилади ҳамда тайинланиб, бироқ ўз вақтида олинмай қолган тўловлар бутун давр учун бир йўла тўланади.

36. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсацияни тўлаш қуйидаги ҳолларда:

қонун ҳужжатлари билан белгиланган тайинланган муддат тугаганда;

ариза берувчи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзосининг яшаш жойи бўйича тегишли Пенсия жамғармаси бўлимига тўлов тўхтатилишини сўраб ариза тақдим қилинганда;

доимий яшаш учун Сирдарё вилоятидан ташқарига кўчиб кетганда;

тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган нотўғри ва ишончли бўлмаган маълумотлар аниқланганда тўхтатилади. Ушбу ҳолатда ўтган даврда асоссиз тайинланганлиги натижасида тўланган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарилиши керак.

Тўловларни тўхтатиш "Ягона реестр" АТ орқали автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади ва ариза берувчига электрон хабарнома (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-маълумот орқали мобил телефон рақамига) юбориш орқали хабар қилинади.

Ариза берувчи билан тегишли Пенсия жамғармаси бўлими ўртасидаги тўловлар тўхтатилиши ёки миқдори ўзгариши юзасидан келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд тартибида ҳал этилади.

37. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсацияларни тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.

38. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсация тўлови тўлов ойининг 4-кунидан 27-кунига қадар амалга оширилади.



7-БОБ. МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИДАН

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


39. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тўлаш ушбу мақсадлар учун назарда тутилган туман (шаҳар) маҳаллий бюджети доирасида ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари тегишли иқтисодий таснифлагичи бўйича акс эттирган ҳолда амалга оширилади.

Тўлов қайдномасида ҳисобланган маблағлар бюджетнинг ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағларидан ортиқ бўлган тақдирда, "Ягона реестр" АТ ушбу Вақтинчалик низомнинг 35-бандига биноан келгуси ой тўлов қайдномасига киритиш учун календарь санаси бўйича охирги тақдим этилган аризалардан бошлаб тайинланган нафақа ва моддий ёрдамни тегишли ой тўлов қайдномасидан чиқаради.

Нафақа, моддий ёрдам ва компенсацияларнинг ҳар бир тури бўйича АТ "Халқ банки"нинг бўлими (филиали)да алоҳида банк ҳисобварақлари очилади.

АТ "Халқ банки"нинг бўлими (филиали) ҳар ойнинг охирги кунига қадар жорий ой учун, шунингдек, йил бошидан амалга оширилган тўловлар ҳамда тўланмаган маблағлар бюджетга қайтарилиши ҳақида электрон маълумотларни ҳар бир олувчи, нафақа, моддий ёрдам ва компенсациялар бўйича "Ягона реестр" АТга белгиланган тартибда тақдим этади.

40. Туман (шаҳар) молия бўлими нафақа, моддий ёрдам ва компенсация тўлови учун маблағларни Ягона ғазначилик ҳисобварағидан тўлов рўйхатлар бўйича тайинланган суммалар доирасида маҳаллий бюджет даромади тушумидан келиб чиқиб, бироқ бюджетда назарда тутилганидан ортиқ бўлмаган доирада тўлашга ойнинг 4-кунидан бошлаб, бироқ тўлов амалга ошириладиган ойнинг 25-кунидан кечикмай АТ "Халқ банки"нинг махсус ҳисобварағига алоҳида тўлов топшириқлари билан ўтказади.

Маблағлар Ягона ғазначилик ҳисобварағидан тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.

41. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам тўлови бўйича АТ "Халқ банки" бўлинмалари (филиаллари) хизматлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан АТ "Халқ банки" ўртасида тузиладиган шартнома асосида ҳақ тўланади.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш миқдори ижтимоий нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамга ажратиладиган маблағлар доирасида АТ "Халқ банки" томонидан тақдим этиладиган асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

42. Назарда тутилган бюджет маблағлари Сирдарё вилоятининг туманлари (шаҳарлари) ўртасида ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудида яшайдиган кам таъминланган оилалар сонига қараб, ушбу оилаларнинг таркиби ва олдинги даврлар учун ажратилган маблағлар ўзлаштирилиши (фойдаланилиши) даражаси ҳисобга олинган ҳолда Сирдарё вилояти ҳокимлигининг молия бошқармаси томонидан тақсимланади.

43. Жорий ой мобайнида олувчилар томонидан талаб қилинмаган ва АТ "Халқ банки"нинг бўлимлари (филиаллари)нинг махсус ҳисобварақларидаги маблағлар ушбу Вақтинчалик низомнинг 35-бандига мувофиқ келгусида тўлаш учун тегишли маҳаллий бюджет ҳисобига қайтарилиши керак.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


44. Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларига тегишли ахборот автоматлаштирилган режимда фақат "Ягона реестр" АТдан олинадиган ва таҳлил қилинадиган махфий тусдаги ахборот ҳисобланади ва ошкор қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

45. Ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, улар тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобланиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Ички аудит бошқармаси томонидан назорат қилинади.

46. Қўйидагилар учун:

оила даромадлари, оила таркиби ва турар жойининг ўзгариши тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилиги ва ўзгариши тўғрисидаги маълумотлардан тегишли Пенсия жамғармасининг бўлимини ўз вақтида хабардор қилиш бўйича - ариза берувчига;

АТ "Халқ банк"нинг махсус ҳисобварақларига бюджет маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш бўйича - туман (шаҳар) молия бўлими раҳбарига;

ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш бўйича аризаларни "Ягона реестр" АТга белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида киритиш бўйича - туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимининг раҳбарига;

махсус ҳисобварақларидаги маблағлар тўланишининг ўз вақтида ва тўлиқлигини таъминлаш ҳамда олувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган маблағларни тегишли маҳаллий бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш бўйича - туман (шаҳар) АТ "Халқ банки" бўлими раҳбарларига шахсий жавобгарлик юкланади.

47. 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва компенсация тўловлари "Ягона реестр" АТдаги ёки манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимидаги техник носозлик натижасида тайинланганлиги аниқланган тақдирда, ушбу хато аниқланган санадан бошлаб 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва компенсация тўловлари тўхтатилади.

Ушбу ҳолатда тўловлар Пенсия жамғармаси бўлимининг қарорига асосан тўхтатилади ва ариза берувчига электрон билдиришнома (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-маълумот орқали мобил телефон рақамига) юборилади.

Бунда Сирдарё вилоятида тажриба лойиҳасини амалга ошириш даврида тайинлаш жараёнидаги техник хатолик натижасида тўланиб юборилган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва компенсация тўловлари қайтарилмайди.

48. Ушбу Вақтинчалик низом 2020 йил 1 октябргача амал қилади.






Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига

ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза беради.

Жорий ойнинг 15-кунидан кечикмай

2-босқич

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи

1. Ариза берувчининг оила аъзолари таркиби, мақоми, шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги ер майдонини аниқлайди.

2 иш куни мобайнида

2. Пенсия жамғармаси бўлимига ариза ва тўлиқ тўпламдаги ҳужжатларни юборади.

Ҳар куни, аммо жорий ойнинг 18-кунигача

3-босқич

Пенсия жамғармаси бўлими

1. "Ягона реестр" АТга аризадаги маълумотларни киритади.

Ҳар куни, аммо жорий ойнинг 25-кунигача

2. Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдорини аниқлайди ва белгиланган мезонларга солиштиради.


3. Нафақалар ёки моддий ёрдам тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3 иш куни мобайнида

4-босқич

Пенсия жамғармаси бўлими

Ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўлаш бўйича электрон ҳужжатларни шакллантиради ва АТ "Халқ банки"нинг бўлими (филиали)га юборади.

Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 4-кунигача

5-босқич

Молия бўлими

Ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўлашга маблағларни АТ "Халқ банки" бўлими (филиали) нинг махсус ҳисобварағига ўтказади.

Ариза билан мурожаат қилинган ойдан кейинги ойнинг 4-кунидан 25-кунигача

6-босқич

АТ "Халқ банки" бўлими (филиали)

1. Ариза берувчиларга ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам тўловини амалга оширади.

Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5-кунидан 27-кунигача

2. Пенсия жамғармаси бўлимини тўланганлик ёки тўланмаганлик сабаблари ҳақида хабардор қилади.


3. Молия бўлимларини махсус ҳисобварақларидаги маблағлар маҳаллий бюджет ҳисобига қайтарилганлигини хабардор қилади.

Кейинги ойнинг 2-кунигача





Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг

____________________ туман (шаҳар) бўлими раҳбарига


Қуйидаги манзилда яшайдиган:

Маҳалла


кўча (квартал)


уй


квартира



томонидан,


(ариза берувчининг Ф.И.О.)



АРИЗА


Сиздан менинг оиламга:


q 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа

q бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа

q кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам

(мурожаат қилган нафақа ёки моддий ёрдам тури танлансин)

Менинг оилам қуйидаги сабабларга кўра ушбу нафақа (моддий ёрдам)га муҳтож:


(мурожаат сабаби кўрсатилади)

Ижтимоий нафақани (моддий ёрдамни) қуйидаги тартибда олмоқчиман:


q нақд пулда

q нақд пулсиз АТ "Халқ банки" бўлими (филиали)нинг банк ҳисобварақлари (карточкалари) орқали


Аризага қуйидагиларни илова қиламан:


q паспорт ва никоҳ тўғрисидаги (никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги) гувоҳнома нусхалари.

q Оила аъзоси таркибига кирадиган фарзандларнинг туғилганлик ҳақиидаги гувоҳномалари.

q болалар васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори.

Бошқа ҳужжатлар:______________________________________________________________


Аризани кўриб чиқиш тўғрисидаги хабарномани қуйида келитирилган телефон рақамига: +998_______________ ёки электрон почта __________________га юборишингизни сўрайман.

q Пенсия жамғармаси бўлимини оила таркиби (бола туғилганлиги, вафот этганлиги ёки бошқа ҳолатлар), даромади, яшаш жойи ўзгарганлиги ва нафақа (моддий ёрдам) миқдорига таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар каби ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини кафолатлайман.

q Мен ва оилам аъзолари "Ягона ижтимоий ҳимоя реестри" ахборот тизими орқали оиламни меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа барча даромадлари, мулкий ва моддий ҳолатини текширишга розилик берамиз.



Мурожаат қилувчининг имзоси: _________________________

Сана: 20 ___ й "___" ___________.



Аризани рўйхатдан ўтказдим



(масъул ходим ФИО)




Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

вақтинчалик низомга

2а-ИЛОВА



Оиланинг бошқа даромадлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ


(Ариза берувчининг Ф.И.О.)

1. Оила барча аъзоларининг 20__ йил ________ ойидан _________ ойигача (охирги 3 ой, мурожаат қилинган ойгача) бўлган даврдаги бошқа даромадлари (расмий даромадлардан ташқари):

Т/Р

Даромад турлари номи

Уч ойлик даромадлар суммаси (сўм)

1.

Кўчар ва кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган мулкий даромадлар (уй-жой, бино, ер, автотранспорт ва шу кабилар)


2.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдан олинган даромадлар


3.

Пул тушумлари суммаси (шу жумладан, хорижда ишлайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга ошираётган оила аъзоларидан)


4.

Олинган алиментлар


5.

Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромадлар


6.

Қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишдан олинган даромадлар


7.

Бошқа даромадлар (турлари кўрсатилиши лозим)


  

2. Мен, ________________________________________ (Ф.И.О тўлиқ кўрсатилади):

оилам даромадлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарликни тушунаман ва тўлиқ қабул қиламан ҳамда мен юқорида қайд этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришим ҳақида хабардорман;

менинг даромадларим ва оила аъзоларим даромадлари тўғрисидаги маълумотлар "Ягона ижтимоий ҳимоя реестри" ахборот тизими орқали текширилишига розиман;

аризамда кўрсатилган маълумотларни тасдиқлаш зарурати юзага келганда, менинг моддий ва мулкий ҳолатим Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими масъул ходими томонидан яшаш жойимга ташриф буюрган ҳолда баҳолаш орқали амалга оширилиши мумкинлиги шартини қабул қиламан.


Ариза берувчининг имзоси: _____________________________


Сана: 20___ й "____" __________.






Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

вақтинчалик низомга

2б-ИЛОВА







Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари рахбарларига


Қуйидаги манзилда яшайдиган:

Маҳалла


кўча (квартал)


уй


квартира



дан


(ариза берувчининг Ф.И.О.)




АРИЗА


20.... йил 1 .......... ҳолатига кўра, менинг ёки менинг оилам азолари номига очилган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағлар ҳамда ариза берилган санадан олдинги олти ой мобайнида менинг ёки менинг оилам азолари номига олинган пул ўтказмалари юзасидан маълумотлар берилишини сўрайман.

Мен ва менинг оила аъзоларим ушбу маълумотларни "Ягона реестр" ахборот тизимига тақдим этишингизни сўраймиз.

Ушбу ариза билан мен ва менинг оила аъзоларим танишиб, юқорида кўрсатилган маълумотларнинг тақдим этилишига розилик беришимизни тасдиқлаб имзо чекмоқдамиз.



Ариза берувчи

_____________

_______________________

(ФИО)


202___ й "___" ________.

Ариза берувчининг турмуш ўртоғи

_____________

_______________________

(ФИО)


202___ й "___" ________.

Оила аъзоси*

_____________

_______________________

(ФИО)


202___ й "___" ________.

Оила аъзоси*

_____________

_______________________

(ФИО)


202___ й "___" ________.

*) Изоҳ: Ариза берувчи билан бирга яшовчи, ўз оиласига эга бўлмаган 18 ва ундан катта ёшли ўғли ёки қизи кўрсатилади.






Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА



Оила таркиби ва оила аъзоларининг иқтисодий ахволи,

оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун

фойдаланиладиган ер участкаси майдони тўғрисида


_______________________ маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ариза берувчи ______________________________ оила аъзолари таркиби ва уларнинг иқтисодий аҳволи, шунингдек, шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганиш натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди:


I. Оила аъзолари сони ____ киши (оила аъзолари таркиби тўғрисидаги батафсил маълумот илова қилинади).


II. Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси (кераклиги тагига чизилсин):

"мавжуд", "мавжуд эмас"

Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони q сотих.


III. Оилага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига асосан ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам тўланмайди.



Маҳалла фуқаролар йиғини раиси

____________

_______________

(имзо ва муҳр)

(ФИО)

Маҳалла фуқаролар йиғини котиби

____________

_______________

(имзо)

(ФИО)

Ўрганиш ўтказилган сана:


20____ й "____" ___________.






Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

вақтинчалик низомга

3а-ИЛОВА



Ариза берувчи ____________________ нинг оила аъзолари таркиби тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Оила ҳар бир аъзосининг Ф.И.О. (паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага қатъий амал қилган холда)

Қариндошлик даражаси тўғрисидаги

(*код кўрсатилади)

Туғилган санаси тўғрисидаги

(кк.оо.йй.)

Паспорт серияси ва рақами

(туғилганлик гувоҳномаси)

Ҳар бир оила

аъзосининг мақоми

(** код кўрсатилади)

Меҳнатга лаёқатли

(ҳа/йўқ)

Иш ва ўқиш жойи ёки ариза берган пайтдаги фаолият тури

(тўлиқ кўрсатилиши лозим)

Ариза берувчининг оила аъзолари

























Ариза берувчининг бир манзилда истиқомат қиладиган бошқа оила аъзолари

























        

*) Изоҳ. Қариндошлик даражаси кодланиши: 01-эр; 02-хотин; 03-қиз/ўғил; 04-ота/она; 05-қайнота/қайнона; 06-бошқалар


**) Мақом турлари кодланиши

07 - иш билан банд;

08 - ишсиз;

09 - уч ёшгача бўлган болани парвариш қилади(лар);

01 - ўзгалар парваришига муҳтож оила аъзосини парвариш қилади(лар);

11 - томорқа участкасида ёки деҳқон хўжалигида банд;

12 - Хар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи (бу жойда мазкур код билан бирга кредит олинган сана кўрсатилиши лозим);

13 - ишламайдиган пенсионер;

14 - ногиронлиги бўлган шахс (ногиронлик гуруҳини кўрсатган ҳолда);

15 - олий таълим муассасаси талабаси;

16 - касб-ҳунар коллежи ёки академик лицей ўқувчиси;

17 - умумтаълим мактаби, мактаб-интернат ва шу кабилар ўқувчиси;

18 - мактабгача муассаса тарбияланувчиси ёки уйда тарбияланади (мактабгача ёшдаги болалар учун).

19 - тўлиқ давлат таъминотидаги бола;

20 - чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўташ ёхуд ҳарбий таълим муассасасида таълим олиш сабабли оилада бўлмаган шахс;

21 - суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш жойларида бўлиш муносабати билан оилада бўлмаган шахс;

22 - хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги сабабли оилада бўлмаган шахс.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси

____________

_______________


(имзо ва муҳр)

(ФИО)

Маҳалла фуқаролар йиғини котиби

____________

_______________


(имзо)

(ФИО)





Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

вақтинчалик низомга

4-ИЛОВА



Пенсия жамғармаси __________________ туман (шаҳар) бўлимига __________________

маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақдим этиладиган нафақа ва моддий ёрдам

тайинлашни сўраб мурожаат этган ариза берувчиларнинг

РЎЙХАТИ

Т/Р

Ариза берувчининг Ф.И.О.

Ариза берилган сана

Нафақа ёки моддий ёрдам тури






























Топширди:

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси




(имзо, мухр)

(ФИО)

Маҳалла фуқаролар йиғини котиби




(имзо)

(ФИО)

Қабул қилди:

Пенсия жамғармаси

______________ туман (шаҳар)

масъул ходими




(имзо)

(ФИО)

20___ йил "___" __________.






Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

вақтинчалик низомга

5-ИЛОВА



Оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан

олинадиган норматив даромадини ҳисоблаш

МЕТОДИКАСИ


1. Ушбу оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромадини ҳисоблаш методикаси ариза берувчи оиласининг натура шаклида олинадиган ёхуд ариза берувчи оиласида мавжуд бўлган шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олиши мумкин бўлган даромадларини ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.


2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оила таркиби ва оила аъзоларининг иқтисодий аҳволи, оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони тўғрисида олинган маълумотлар асосида ариза берувчи оиласи томонидан оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган сотихлардаги ер участкаси майдонидан келиб чиқиб, ушбу методиканинг 3-бандига мувофиқ формула бўйича оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган оиланинг ўртача ойлик норматив даромади аниқланади.


3. Ариза берувчи оиласининг олинадиган ёхуд оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромади қуйидаги формула бўйича аниқланади:

НД = М (сот) * 0,035 * МҲТЭКМ, бунда:

НД - оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган ўртача ойлик норматив даромади;

М (сот) - ер участкаси майдони (сотихда);

0,035 - бир сотих майдондан олинадиган норматив даромадни акс эттирувчи коэффициент;

МҲТЭКМ -Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари билан жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам ўртача ойлик миқдори.


4. Оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромадини аниқлашни ҳисоблаб чиқишнинг мисоллари:


Мисол. Оилада томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалиги учун 10 сотих ҳажмида ер участкаси мавжуд. Норматив даромад аниқланадиган ойдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон Қарорига мувофиқ 679 330 сўмни ташкил этади.

Оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган ўртача ойлик норматив даромади қуйидагини ташкил этади: 10 сотих х 0,035 х 679 330 сўм = 237 766 сўм.


7. 4-иловада:


3 ва 14-позициялари чиқариб ташлансин;


11-позициясида "Амалга ошириш муддатлари" устунидаги "февраль" сўзлари "октябрь" сўзларига алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 май