ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 й. 296-сон "Қўқон суперфосфат заводи" акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш қувватларини янада модернизация қилиш, кенгайтириш ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2020 й.

N 296




"ҚЎҚОН СУПЕРФОСФАТ ЗАВОДИ" АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИНИ

ЯНАДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ, КЕНГАЙТИРИШ ВА

ЯНГИ ТУРДАГИ МАҲСУЛОТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан "Indorama Holdings BV" (Нидерландия) компанияси билан "Қўқон суперфосфат заводи" акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш қувватларини янада модернизация қилиш, кенгайтириш ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) юзасидан 2019 йилнинг 24 майида инвестиция келишуви имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Инвестиция келишувига мувофиқ "Indorama Holdings BV" "Қўқон суперфосфат заводи" АЖнинг устав фондидаги давлатнинг 70,54 фоиз ва "Ўзкимёсаноат" АЖнинг 25,0 фоиз улушларини 4,3 миллион АҚШ долларига қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни олган ҳолда сотиб олади:

инвестиция лойиҳасининг I-босқичини молиялаштириш мақсадида ўз кафолати остида олинадиган кредитлар ва тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобидан камида 30 миллион АҚШ долларини жалб этиш;

мавжуд иш ўринлари ва "Қўқон суперфосфат заводи" АЖнинг фаолият турини сақлаб қолиш;

биринчи навбатда, республика қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг фосфорли ўғитларга, шунингдек, янги кимёвий маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш;

I-босқични муваффақиятли амалга ошириш натижаларига кўра II-босқич доирасида камида 40 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестцияларни жалб этиш;

суперфосфат ишлаб чиқариш қувватини 63 минг тонна 100 фоиз фойдали модда ҳисобида ошириш (I-босқич) ва янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш (II-босқич).


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги "Ўзкимёсаноат" АЖ билан биргаликда "Indorama Holdings BV" компанияси томонидан I-босқични амалга ошириш натижалари бўйича тақдим этилган мустақил аудиторлик ташкилотининг тегишли ҳисоботларидан келиб чиқиб, келгусида II-босқични амалга ошириш юзасидан таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва "Ўзкимёсаноат" АЖ инвестиция келишувида назарда тутилган шартларнинг I-босқичи мувоффақиятли амалга оширилгандан сўнг "Қўқон суперфосфат заводи" АЖ акцияларининг 95,54 фоизини тасарруф этиш ҳуқуқини "Indorama Holdings BV" компаниясига қонунчиликда белгиланган тартибда беришни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

инвестиция келишувига мувофиқ инвестор томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши юзасидан назорат ўрнатсин;

"Indorama Holdings BV" компаниясининг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлари бажарилишининг қабул қилиб олинишини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва инвестиция келишуви талабларига мувофиқ амалга оширилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси в.б Ж.Т. Мирзамахмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 май






























Время: 0.2087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск