ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 й. 294-сон "Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида аҳоли уй-жойларини қуриш ва таъмирлаш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2020 й.

N 294




СИРДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ САРДОБА,

ОҚОЛТИН ВА МИРЗАОБОД ТУМАНЛАРИДА АҲОЛИ

УЙ-ЖОЙЛАРИНИ ҚУРИШ ВА ТАЪМИРЛАШ, ИЖТИМОИЙ

ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНФРАТУЗИЛМАЛАРИ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сирдарё вилояти Сардоба тумани ҳудудидаги "Сардоба сув омбори" тўғонида юз берган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, авария-тиклаш, аҳоли пунктлари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш, зарар кўрган аҳолига ҳар томонлама тезкор амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сирдарё вилоятида жойлашган "Сардоба сув омбори" тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 1 майдаги Ф-5569-сон фармойишига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг жорий йил 15 май куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига мувофиқ қуйидагилар:

уй-жойи бузилган ёки яшаб бўлмайдиган ҳолатга келган оилалар учун 2020-2021 йиллар давомида кўп квартирали уй-жойлар (кейинги ўринларда - кўп квартирали уй-жойлар) қуриш ҳамда фавқулодда ҳодиса оқибатида уй-жойига зиён етиб, унда яшаш имконияти бўлган оилаларнинг уй-жойини реконструкция қилиш ва таъмирлаш назарда тутилганлиги;

кўп квартирали уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари, муҳандислик-транспорт коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари, шунингдек, сув тошқини оқибатида издан чиққан ирригация ва мелиорация объектларини тиклаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан қўшимча 1,5 трлн сўм миқдорида маблағ ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган Сирдарё вилояти "Сардоба сув омбори" тўғонидан сув тошиши натижасида зарар кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги қуйидаги уй-жойлар, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашнинг манзилли дастурлари:

Уй-жойи бузилган ёки яшаб бўлмайдиган ҳолатга келган оилалар учун 2020-2021 йиллар давомида кўп квартирали уй-жойлар қуриш параметрлари 1-иловага мувофиқ;

Умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастури 2-иловага мувофиқ;

Мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш манзилли дастури 3-иловага мувофиқ;

Тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш манзилли дастури 4-иловага мувофиқ;

Автомобиль йўллари, кўприклар ҳамда йўл ўтказгичларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш манзилли дастури 5-иловага мувофиқ;

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Уй-жой, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича қуйидагилар:

кўп квартирали уй-жойлар, умумтаълим мактаблари ва тиббиёт муассасалари бўйича - Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси;

мактабгача таълим муассасалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги "Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси" ДУК;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, кўприклар ҳамда йўл ўтказгичлари бўйича - Автомобиль йўллари қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий йўллардан фойдаланиш бошқармаси;

қишлоқ аҳоли пункти, шаҳар типидаги посёлка кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари бўйича - Сирдарё вилояти ҳудудий йўллардан фойдаланиш бошқармаси ҳузуридаги "Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" ДУК;

ирригация ва мелиорация объектлари бўйича - Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ирригация ва мелиорация ишлари бўйича эксплуатация ташкилотлари;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг "Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси" ДУК;

фавқулодда ҳодиса оқибатида талофат кўрган уй-жойларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари буюртмачилар этиб белгилансин.


4. Уй-жойи бузилган ёки яшаб бўлмайдиган ҳолатга келган оилалар учун уй-жойлар қуриш, уй-жойига зиён етган оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини зудлик билан бошланиши заруриятини инобатга олган ҳолда, истисно тариқасида:

бош пудрат ва лойиҳа ташкилотлари буюртмачилар томонидан, тендер (танлов) ўтказмасдан ҳамда махсус ахборот порталига эълон жойлаштирмасдан, энг мақбул таклифлар танлаш (етарлича машина ва механизмлар билан таъминланган, соҳа бўйича зарурий қурувчи-мухандисларга ва объектлар қурилишида тажрибага эга бўлган, молиявий барқарор ташкилотлар орасидан) орқали аниқлаш ҳамда аниқланган пудрат ва лойиҳа ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар буюртмачилар томонидан уч кундан кечиктирмасдан давлат харидларининг махсус ахборот порталига жойлаштиришга (1-иловада белгиланган бош пудратчи ва лойиҳа ташкилотлари бундан мустасно);

қурилиш-монтаж ишларини 2020 йил 1 августга қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга;

тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ, бир мартада 30 фоиз миқдорида бўнак (аванс) маблағларини ажратган ҳолда, белгиланган тартибда молиялаштиришни очишга рухсат берилсин.


5. Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг бюджет тизими бюджетлари ҳисобига аввалги йилларда фойдаланишга топширилган, бироқ Сирдарё вилояти "Сардоба сув омбори" тўғонидан сув тошиши натижасида зарар кўрган объектларнинг кафолат муддати тугагандан сўнг тўлаб берилиши лозим бўлган 5 фоизлик маблағларни, шу жумладан кафолат муддати тугамаган объектларнинг фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг топшириш далолатномалари асосида, истисно тариқасида, молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


6. Белгилансинки:

аҳолига кўп квартирали уй-жойлар, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича мазкур қарор билан тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ зарур бўладиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ва унинг қўшимча манбалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун халқаро молия институтларидан ажратилган маблағлар ҳисобидан йўналтирилади;

умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва тиббиёт муассасаларини қуриш, таълим ва тиббиёт муассасаларининг мавжуд мебель ва инвентарлари, ўқув-лаборатория жиҳозларини инвентаризациядан ўтказиб, зарур мебель ва инвентарлари ҳамда ўқув-лаборатория жиҳозлари бўйича тасдиқланган жиҳозлаш меъёрларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида амалга оширилади.

Бунда, умумтаълим мактабларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзстандарт" агентлиги томонидан 2020 йилда умумтаълим мактаблари учун харид қилинадиган жиҳозларга қўйилган янги таҳрирдаги техник талаблар асосида жиҳозланади;

Сирдарё вилоятида жойлашган "Сардоба сув омбори" тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар етказилган электр энергияси тармоқлари, табиий газ қувурлари ва алоқа тармоқларини тиклаш, янгидан қуриш, шунингдек, кўп квартирали уйлар қурилиши белгиланган ҳудудларга зарур бўлган ташқи муҳандислик тармоқларини етказиб бериш ишлари - тегишлича "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ўзбектелеком" АК маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда хизмат кўрсатувчи тижорат банклари заруратга қараб маҳаллий ва хорижий валютада кредит маблағларини ажратиш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги буюртмачиларнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ва ҳақиқий бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб:

ижтимоий соҳа ва бошқа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш мақсадлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан марказлашган инвестициялар орқали;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, кўприклар ҳамда йўл ўтказгичларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, ички хўжаликлараро автомобиль йўлларини ва шаҳар кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш мақсадлари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ва Сирдарё вилояти молия бош бошқармаси ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари орқали;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимлари объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси орқали;

уй-жойи бузилган ёки яшаб бўлмайдиган ҳолатга келган оилалар учун кўп квартирали уй-жойлар қуриш, ирригация ва мелиорация тадбирлари учун Сирдарё вилояти маҳаллий бюджети параметрларига бюджетлараро трансфертларни кўпайтириш орқали зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.

Шунингдек, фавқулодда ҳодиса оқибатида уй-жойига зиён етиб, унда яшаш имконияти бўлган оилаларнинг уй-жойини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 молия йили якунлари бўйича соф даромадидан келиб тушган маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондига 70,0 млрд сўм миқдорида маблағ ажратсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги қуриладиган кўп квартирали уй-жойларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда маҳаллий, арзон ва сифатли, замонавий энергия тежамкор қурилиш материаллари ва технологияларидан фойдаланишни чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарори билан тасдиқланган 2020 йилда ишлаб чиқиладиган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхатида назарда тутилган халқаро аҳамиятдаги А-373 "М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 0-37 км қисмини цементобетон қоплама орқали реконструкция қилиш объектини молиялаштириш манбаси этиб халқаро молия институтлари маблағлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси мазкур объектнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган маблағларни 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида келгуси йиллар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун кўзда тутилган маблағлар доирасида йўналтирилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда халқаро аҳамиятдаги А-373 "М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 0-37 км қисмини цементобетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилиш объекти бўйича халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш вазифаси юклансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги кўп квартирали уй-жойлар, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларида бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари ва лойиҳа ечимларининг сифати, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларига риоя этилиши устидан давлат қурилиш назорати амалга оширилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 майдаги

294-сон қарорига

1-ИЛОВА



Уй-жойи бузилган ёки яшаб бўлмайдиган ҳолатга

келган оилалар учун 2020-2021 йиллар давомида

кўп квартирали уй-жойлар қуриш

ПАРАМЕТРЛАРИ


млн. сўм

N

Ҳудудлар номи

Уйлар

сони


Хонадонлар

сони


Умумий

қиймати


Бош

лойиҳачи


Бош

пудратчи


Жами


66

2640

950 400,0




шундан:







1

Сардоба тумани Дўстлик МФЙ


37

1480

532 800,0

"Gold step invest" МЧЖ


"Gold step invest" МЧЖ


2

Мирзаобод тумани Хақиқат МФЙ


20

800

288 000,0

"Prime Tower Group" МЧЖ

"Whitecity Construction" МЧЖ


3

Мирзаобод тумани Навбахор МФЙ


9

360

129 600,0

"UNIVER PRO STILE" МЧЖ


"Silver flex" МЧЖ


         

Изоҳ. Кўп квартирали уй-жойларнинг қурилиш ости майдонидаги яроқсиз ҳолатга келган уй-жойларни бузиш ва қурилиш чиқиндиларини олиб чиқиш билан боғлиқ бош пудрат ташкилотларининг ҳаражатлари белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимлик махсус ҳисоб рақамига жамланган ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қопланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 майдаги

294-сон қарорига

2-ИЛОВА



Умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция

қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш

МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ


млн. сўм

N

Объектлар номи


Бажарилиш

муддати

Жами

қуввати

қув

ўрни)


шундан:


2020 йилда

ажратилган

лимит


шундан:


янги

қурилиш

ва қўшимча

бино қуриш

қув ўрни)


мавжуд

бинони

мукаммал

таъмирлаш

қув ўрни)


жиҳоз-

лаш учун

ажратилган

лимит


18

Жами




900

6 305

54 164,0

5 464,1


шундан:








I

Умумтаълим мактаблар






54 164,0

5 464,1


шундан:








1

Янги қурилиш



660

660

0

16 500,0

716,2


Оқолтин тумани Дўстлик МФЙ да янги мактаб қуриш


2020 йил

660

660


16 500,0

716,2

3

Реконструкция қилиш



1 044

240

624

11 600,0

831,0

1

Оқолтин тумани Ахиллик МФЙ 18-сон мактаб


2020 йил

180



1 320,0

148,0

2

Сардоба тумани Дўстлик МФЙ 22-сон мактаб


2020 йил

240



1 400,0

227,4

3

Оқолтин тумани Шодлик МФЙ 17-сон мактаб


2020 йил

624

240

624

4 800,0

455,6

13

Мукаммал таъмирлаш



5 681


5 681

26 064,0

3 916,9

1

Мирзаобод тумани Навбахор МФЙ 28-сон мактаб


2020 йил

320


320

1 740,0

379,5

2

Мирзаобод тумани Навбахор МФЙ 17-сон мактаб


2020 йил

624


624

3 398,4

506,2

3

Мирзаобод тумани Хақиқат МФЙ 29-сон мактаб


2020 йил

424


424

2 001,6

488,0

4

Мирзаобод тумани Хақиқат МФЙ 30-сон мактаб


2020 йил

200


200

1 020,0

293,7

5

Оқолтин тумани Шодлик МФЙ 13-сон мактаб филиали


2020 йил

180


180

1 260,0

102,2

6

Оқолтин тумани Шодлик МФЙ 6-сон мактаб


2020 йил

180


180

900,0

296,6

7

Оқолтин тумани Сирғали МФЙ 17-сон мактаб филиали


2020 йил

40


40

180,0

20,6

8

Оқолтин тумани Иттифоқ МФЙ 17-сон мактаб филиали


2020 йил

40


40

180,0

20,6

9

Оқолтин тумани Саховат МФЙ 14-сон мактаб


2020 йил

320


320

1 824,0

253,0

10

Сардоба тумани Қўрғонтепа МФЙ 16-сон мактаб


2020 йил

624


624

4 500,0

487,7

11

Сардоба тумани Қўрғонтепа МФЙ 20-сон мактаб


2020 йил

250


250

1 980,0

131,8

12

Сардоба тумани Дўстлик МФЙ 1-сон мактаб


2020 йил

824


824

4 560,0

536,8

13

Сардоба тумани Юртдош МФЙ 13-сон мактаб


2020 йил

350


350

2 520,0

400,2

II

Касб-ҳунар коллежлари



435


435

4 080,0

0,0


шундан:






0,0


1

Реконструкция қилиш



435


435

4 080,0

0,0

1

Сардоба тумани Дўстлик МФЙ Т.Малик касб-ҳунар коллежи


2020 йил

435


435

4 080,0


          





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 майдаги

294-сон қарорига

3-ИЛОВА



Мактабгача таълим муассасаларини қуриш,

реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш

МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ


млн. сўм

N

Объектлар номи


Бажарилиш

муддати


Жами

қуввати

(ўрин)


шундан:


2020 йилда

ажратилган

лимит


янги

қурилиш

ва қўшимча

бино қуриш

(ўрин)


мавжуд

бинони

мукаммал

таъмирлаш

(ўрин)


10

Жами



1 420

275

1 145

19 950,0


шундан:







1

Янги қурилиш



275

275


12 000,0

1

Сардоба тумани Дустлик МФЙ янги МТМ куриш


2020 йил

275

275


12 000,0

9

Мукаммал таъмирлаш



1 145


1 145

7 950,0

1

Мирзаобод тумани Навбахор МФЙ 11-сонли МТМ*


2020 йил

90


90


2

Мирзаобод тумани Хақиқат МФЙ 19-сонли МТМ


2020 йил

160


160

1 200,0

3

Мирзаобод тумани Хақиқат МФЙ Янги авлод юлдузари ДХШ асосидаги НММТ


2020 йил

100


100

500,0

4

Оқолтин тумани Саховат МФЙ 1-сонли МТМ


2020 йил

150


150

200,0

5

Оқолтин тумани Саховат МФЙ 5-сонли МТМ


2020 йил

100


100

200,0

6

Оқолтин тумани Шодлик МФЙ 7-сонли МТМ


2020 йил

125


125

650,0

7

Сардоба тумани Юртдош МФЙ 4-сонли МТМ


2020 йил

140


140

800,0

8

Сардоба тумани Қўрғонтепа МФЙ 5-сонли МТМ


2020 йил

140


140

1 200,0

9

Сардоба тумани Дустлик МФЙ 10-сонли МТМ


2020 йил

140


140

3 200,0

*) Мирзаобод тумани Навбахор МФЙ 1-сонли МТМ 2020 йил Инқирозга қарши курашиш жамгармаси маблағлари хисобидан кузда тутилган






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 майдаги

294-сон қарорига

4-ИЛОВА



Тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция

қилиш ва мукаммал таъмирлаш

МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ


млн. сўм

N

Объектлар номи


Бажарилиш

муддати


Лойиҳа

қуввати


2020 йилда

ажратилган

лимит


8

Жами



550,0

9 920,0


шундан:





1

Янги қурилиш



100

3 500,0

1

Сардоба тумани Дўстлик МФЙ 22- сонли ҚОП


2020 йил

100

3 500,0

3

Реконструкция қилиш



175

2 700,0

1

Мирзаобод тумани Хақиқат МФЙ Чинобод ҚВП


2020 йил

50

1 020,0

2

Сардоба тумани Отаюрт МФЙ Ш.Рашидов ҚВП


2020 йил

75

840,0

3

Сардоба тумани Қўрғонтепа МФЙ Ғ.Ғулом ҚВП


2020 йил

50

840,0

5

Мукаммал таъмирлаш



275,0

3 720,0

1

Мирзаобод тумани Навбахор МФЙ Гулситон ҚОП


2020 йил

100

1 440,0

2

Оқолтин тумани Саховат МФЙ Мусомухаммедов ҚОП


2020 йил

50

600,0

3

Оқолтин тумани Шодлик МФЙ Уч том ҚОП


2020 йил

50

840,0

4

Оқолтин тумани Шодлик МФЙ Тойиров ҚОП


2020 йил

75

840,0

       





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 майдаги

294-сон қарорига

5-ИЛОВА



Автомобиль йўллари, кўприклар ҳамда йўл ўтказгичларини

қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш

МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ


млн. сўм

N

Объектлар номи

Бажарилиш

муддати


Ўлчов

бирлиги


Лойиҳа

қуввати


Дастлабки

қиймат



Жами


км


185,2

390 700,0

пм


653,4


шундан:






I

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларида табиий офат оқибатларини бартараф қилиш



км


84,0

207 700,0

пм


653,4

101 000,0


шундан:






1

А-373 "М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 5-15 км, 15-26 км қисми


2020 йил

км

21,0

131 200,0

2

А-373 "М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 7,9 км қисмидаги кўприк


2020 йил

пм

46,0

12 000,0

3

А-373 "М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 9,6 км қисмидаги кўприк


2020 йил

пм

24,0

3 300,0

4

А-373 "М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 12,1 км қисмидаги кўприк


2020 йил

пм

24,0

3 300,0

5

А-373 "М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 15,6 км қисмидаги кўприк


2020 йил

пм

72,0

11 000,0

6

А-373 "М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 19,9 км қисмидаги кўприк


2020 йил

пм

38,0

5 000,0

7

А-373 "М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 22,1 км қисмидаги кўприк


2020 йил

пм

37,0

5 000,0

8

А-373 "М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 23,4 км қисмидаги кўприк


2020 йил

пм

36,0

5 000,0

9

А-373 "М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 24,8 км қисмидаги кўприк


2020 йил

пм

38,0

5 500,0

10

А-373 "М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 25,7 км қисмидаги кўприк


2020 йил

пм

18,0

4 000,0

11

М-39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 925 км қисмидаги кўприк


2020 йил

пм

24,0

3 300,0

12

4Р-18 А "А373-автомобиль йўлидан-Гулистон шаҳрига шаҳобча" автомобиль йўлининг 0-1 км қисми


2020 йил

км

1,0

2 000,0

13

4Р-31 "Янгиер ш.-Дўстлик қ." автомобиль йўлининг 26-35 км, 35-40 км қисми


2020 йил

км

14,0

16 500,0

14

4Р-31 "Янгиер ш.-Дўстлик қ." автомобиль йўлининг 25,6 км қисмидаги кўприк


2020 йил

пм

30,0

5 000,0

15

4Р-31 "Янгиер ш.-Дўстлик қ." автомобиль йўлининг 27,5 км қисмидаги кўприк


2020 йил

пм

30,0

5 000,0

16

4Р-31 "Янгиер ш.-Дўстлик қ." автомобиль йўлининг 37,9 км қисмидаги кўприк


2020 йил

пм

18,0

2 500,0

17

4Р-31 "Янгиер ш.-Дўстлик қ." автомобиль йўлининг 38,8 км қисмидаги кўприк


2020 йил

пм

18,0

2 500,0

18

4Р-31 "Янгиер ш.-Дўстлик қ." автомобиль йўлининг 41,0 км қисмидаги кўприк


2020 йил

пм

18,6

2 600,0

19

4Р-31 "Янгиер ш.-Дўстлик қ." автомобиль йўлининг 44,8 км қисмидаги кўприк


2020 йил

пм

18,6

3 000,0

20

4Р-199 "4Р33 автойўли-Пахтаобод қ.-4Р32 автойўли (59 км)" автомобиль йўлининг 0-10 км қисми


2021 йил

км

10,0

11 000,0

21

4Р-33 "Даштобод ш.-Найман қ.-А373 автойўли" автомобиль йўлининг 28-34 км қисми


2021 йил

км

6,0

11 000,0

22

4Р-33 "Даштобод ш.-Найман қ.-А373 автойўли" автомобиль йўлининг 28 км қисмидаги кўприк


2021 йил

пм

50,0

3 500,0

23

4Р-199 "4Р33 автойўли-Пахтаобод қ.-4Р32 автойўли (59 км)" автомобиль йўлининг 1,2 км қисмидаги кўприк


2021 йил

пм

31,0

5 000,0

24

4Р-199 "4Р33 автойўли-Пахтаобод қ.-4Р32 автойўли (59 км)" автомобиль йўлининг 3,7 км қисмидаги кўприк


2021 йил

пм

23,2

4 000,0

25

4Р-199 "4Р33 автойўли-Пахтаобод қ.-4Р32 автойўли (59 км)" автомобиль йўлининг 7,9 км қисмидаги кўприк


2021 йил

пм

29,0

5 000,0

26

4К-668 б "4Р199 автойўлидан-Т.Малик ФХХУ марказига шахобча" автомобиль йўлининг 0-3 км қисми


2021 йил

км

3,0

3 900,0

27

4К-668 а "4Р199 автойўлидан-Т.Малик ФХХУ марказига шахобча" автомобиль йўлининг 0-1 км қисми


2021 йил

км

1,0

1 200,0

28

4Р-33 "Даштобод ш.-Найман қ.-А373 автойўли" автомобиль йўлининг 34-46 км қисми


2021 йил

км

12,0

14 000,0

29

4К-665 "Сардоба қ.- Найман қ." автомобиль йўлининг 0-10 км қисми


2021 йил

км

10,0

13 000,0

30

4Н-653 "Сардоба қ.-Мусамухамедов ДФХБУ" автомобиль йўлининг 3-9 км қисми


2021 йил

км

6,0

3 900,0

31

4К-665 "Сардоба қ.- Найман қ." автомобиль йўлининг 9,7 км қисмидаги кўприк


2021 йил

пм

30,0

5 500,0

II

Туманларнинг ички йўлларини қуриш ва жорий таъмирлаш




101,2

82 000,0

1

Туманларнинг ички йўлларини қуриш ва жорий таъмирлаш


2020-2021

йиллар


км

101,2

82 000,0

             





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 майдаги

294-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимлари

объектларини қуриш ва реконструкция қилиш

МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ


млн. сўм

N

Объектлар номи


Бажарилиш

муддати


Ўлчов

бирлиги


Лойиҳа

қуввати


2020 йилда

ажратилган

лимит



Жами


км


121,5

129 719,5

иншоот


18


шундан:






I

Ичимлик сув тизими бўйича


км


106,5

65 545,2

иншоот


14


Реконструкция қилиш







Cардоба тумани






1

Қўрғонтепа МФЙ сув тармоқларини реконструкция қилиш


2020 йил

км


20,0

4 919,9

иншоот


1

2

Юртдош МФЙ сув тармоқларини реконструкция қилиш


2020 йил

км


7,0

1 940,0

иншоот


5

3

Дўстлик МФЙ сув тармоқларини реконструкция қилиш


2020 йил

км


10,0

2 285,0

иншоот


1

4

2-сув кўтариш насосидан Юртдош МФЙгача бўлган магистрал сув тармоғини реконструкция қилиш


2020 йил

км

10,2

19 896,5


Оқолтин тумани






5

Шодлик МФЙ сув тармоқларини реконструкция қилиш


2020 йил

км


7,0

2 500,0

иншоот


1

6

Садвин МФЙ сув тармоқларини реконструкция қилиш


2020 йил

км


13,0

7 900,0

иншоот


1

7

Нихол МФЙ сув тармоқларини реконструкция қилиш


2020 йил

км


6,1

5 218,1

иншоот


1

8

Саховат МФЙ сув тармоқларини реконструкция қилиш


2020 йил

км


3,0

1 940,7

9

Учтом МФЙ сув тармоқларини реконструкция қилиш


2020 йил

км


11,7

5 000,0

иншоот


1


Мирзаобод тумани






10

Навбаҳор МФЙ сув тармоқларини реконструкция қилиш


2020 йил

км


8,2

300,0

иншоот


1

11

Янгиовул МФЙ сув тармоқларини реконструкция қилиш


2020 йил

км


3,3

1 645,0

иншоот


1

12

Балиқчи МФЙ сув тармоқларини реконструкция қилиш


2020 йил

км


7,0

12 000,0

иншоот


1

II

Ичимлик сув ва оқова сув тизими бўйича


км


15,0

64 174,3

иншоот


4


Янги қурилиш



иншоот

3

62 186,6

14

Сардоба тумани Қўрғонтепа МФЙда қурилаётган кўп квартирали уйлар учун оқова сув иншоотини қуриш


2020 йил

км


8

28 440,0

иншоот


1

15

Оқолтин тумани Шодлик МФЙда қурилаётган кўп квартирали уйлар учун оқова сув иншоотини қуриш


2020 йил

км


3

19 536,3

иншоот


1

16

Мирзаобод тумани Навбахор МФЙда қурилаётган кўп квартирали уйлар учун оқова сув иншоотини қуриш


2020 йил

км

4

14 210,2

иншоот

1


Реконструкция қилиш



иншоот

1

1 987,7

17

Оқолтин тумани Саховат МФЙ оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш


2020 йил

иншоот

1

1 987,7

             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 май




































Время: 0.1936
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск