ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат хавфсизлиги /

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.05.2020 й. 291-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 майдаги

291-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш

ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартибини белгилайди.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрини юритиш хавфли ишлаб чиқариш объекти тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш, саноат хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларининг таъминланиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, рўйхатга олинган хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва ушбу объектлардан фойдаланувчи ташкилотлар тўғрисида тизимли ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш ва сақлаш мақсадида амалга оширилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


хавфли ишлаб чиқариш объекти (кейинги ўринларда - ХИЧО) - "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида белгиланган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш объектлари;


хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестри (кейинги ўринларда - Реестр) - ХИЧО ва улардан фойдаланувчи ташкилотлар тўғрисида қоғоз ва электрон шакллардаги маълумотларни ўз ичига олувчи ягона ахборот маълумотлар базаси;


ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот - мулкчиликнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатьи назар ҳусусий мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида унга тегишли бўлган ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот;


эксперт ташкилоти - саноат хавфсизлигини қонун ҳужжатларига мувофиқ экспертизадан ўтказадиган ва белгиланган тартибда аккредитация қилинган ташкилот.



2-БОБ. РЕЕСТРДА ҲИСОБГА

ОЛИНАДИГАН ХИЧО


3. Белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда идентификациялашдан ўтган ХИЧО Реестрда мажбурий ҳисобга олинади.

Ижарага олинган ХИЧО ушбу объектлардан фойдаланувчи ташкилот - ижарага олувчи таркибида ҳисобга олинади.


4. Фойдаланишга қабул қилинган ХИЧО фойдаланишга қабул қилинган санадан ўттиз кундан кечиктирмасдан индентификацияланади. Идентификациялашдан ўтказилган ХИЧО уларни идентификациялаш санасидан ўттиз кундан кечиктирмасдан ҳисобга олиниши шарт.



3-БОБ. ХИЧОНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА

РЕЕСТРНИ ЮРИТИШ


5. ХИЧОни ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси) томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ХИЧО тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш орқали амалга оширилади.


6. ХИЧОни Реестрда ҳисобга олиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


7. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот ХИЧОни Реестрда ҳисобга олиш учун ХИЧОни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ва идентификациялашдан ўтказиш натижалари тўғрисида эксперт ташкилотининг хулосаси олинган санадан ўн кундан кеч бўлмаган муддатда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ХИЧОнинг идентификация варақасини ўз ичига олган саноат хавфсизлиги экспертизаси натижалари тўғрисидаги хулосанинг нусхасини илова қилган ҳолда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига бевосита, почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда ариза тақдим этилишини таъминлайди.

Ҳар бир ХИЧОни текширувдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги тўлов ундирилади.

Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ташкилот раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

8. У ҳақидаги маълумотлар давлат сирларига ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга тегишли бўлган ХИЧОни Реестрда ҳисобга олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


9. Реестрни юритиш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига юкланади ва қуйидаги тартиб-таомилларни ўз ичига олади:

ҳисобга олиш рақамини бериш билан ХИЧО тўғрисидаги зарур ахборотни маълумотлар базасига киритиш;

ушбу Низомнинг 4-бобига мувофиқ ХИЧО тўғрисидаги маълумотларни даврий янгилаш ёки уни Реестрдан чиқариш.


10. Реестрни юритиш ахборотнинг қоғоз ва электрон шаклда сақланишини таъминлаш принципи бўйича амалга оширилади.


11. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ХИЧОни Реестрга киритиш учун ариза келиб тушган санадан бошлаб ўттиз кундан кўп бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда уларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, шунингдек, зарур ҳолларда жойига чиққан ҳолда ХИЧОнинг ушбу ҳужжатларга мувофиқлигига аниқлик киритиш мақсадида уни текширувдан ўтказади.


12. Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича эътирозлар мавжуд бўлганда, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ариза берувчига мавжуд эътироз ва камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида ариза қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда ёзма хабарнома юборади, хабарномада ариза берувчи эътироз ва камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат кўрсатилади, бироқ ушбу муддат ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


13. ХИЧОни Реестрга киритишни рад этиш учун асос бўлган эътироз ва камчиликлар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатлар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан уч иш куни давомида такроран кўриб чиқилади, тегишли маълумотлар Реестрга киритилади ҳамда бир ҳафта муддатда ариза берувчига ХИЧО Реестрга киритилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади.


14. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот қайта ташкил этилганда ёки номи ўзгарганда, унинг раҳбари аризасига асосан ХИЧО Реестрда қайта ҳисобга олинади.


15. ХИЧОни қайта ҳисобга олиш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ХИЧОни Реестрда ҳисобга олиш учун назарда тутилган тартибда тўлов ундирилмасдан амалга оширилади.



4-БОБ. РЕЕСТРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ЁКИ ХИЧОНИ РЕЕСТРДАН ЧИҚАРИШ


16. Реестрда ҳисобга олинган ХИЧО тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганда, ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот ўн иш куни мобайнида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза бериш йўли билан ушбу ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

ХИЧОни реконструкция қилиш ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаси;

идентификация варақасини ўз ичига олган ХИЧОни саноат хавфсизлиги экспертизаси натижалари тўғрисидаги хулоса нусхаси.


17. ХИЧО тугатилган ёки фойдаланишдан чиқарилган тақдирда, аризага ХИЧОни тугатиш ёки фойдаланишдан чиқаришга лойиха хужжатларининг саноат хавфсизлиги экспертизасининг тегишли хулосаси илова қилинади.


18. Реестрга ўзгартириш киритиш ёки ХИЧОни Реестрдан чиқариш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот томонидан ариза тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида амалга оширилади.


19. Реестрда ҳисобга олинган ХИЧО ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи ташкилот ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот - ижарага олувчи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ҳужжатларни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этади.


20. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот тугатилган тақдирда, тугатиш комиссияси ёки бошқа ваколатли орган ХИЧОни Реестрдан чиқариш учун бир ҳафта муддатда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этиши шарт:

ХИЧОни Реестрдан чиқариш учун асос бўлувчи ҳужжат нусхаси (муассиснинг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг, суднинг қарори, олди-сотди шартномаси);

мулкни топшириш ва қабул қилиш далолатномасининг нусхаси.


21. ХИЧО Реестрдан чиқарилганда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ариза берувчига бир ҳафта муддатда бевосита почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тегишли хабарнома юборилади.



5-БОБ. РЕЕСТРДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ

ТАҚДИМ ҚИЛИШ


22. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мурожаатлар асосида Реестрдан кўчирмалар бериш йўли билан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ва ахборотни ҳимоя қилиш бўйича талабларни ҳисобга олган ҳолда манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахсларига Реестрдан маълумотларни тақдим этади.


23. Реестрдан кўчирма бериш ёки уни бермасликни асослантирилган ҳолда рад этиш мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни давомида амалга оширилади.



6-БОБ. ХИЧОНИ ТЕКШИРУВДАН ЎТКАЗИШДАН

ТУШГАН МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТАРТИБИ


24. ХИЧОни текширувдан ўтказишдан тушган маблағлар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.


25. Ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳолларда ўтказилган маблағлар қайтарилмайди.


26. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг шахсий ғазна ҳисобварағига тушган маблағлар қолдиғи молиявий йил якунлари бўйича олиб қўйилмайди.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Реестрга киритиш учун зарур бўлган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва уларнинг ўз вақтида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этилиши учун жавобгарлик ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади.


28. Эксперт ташкилотлари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этилаётган маълумотлар ва хулосаларнинг ҳаққонийлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгардирлар.


29. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси унга юклатилган вазифа ва функциялар доирасида ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарларини ҳамда эксперт ташкилотларини ушбу Низом талабларини бузганлиги ёки била туриб ХИЧО тўғрисида ёлғон маълумотларни ва хулосаларни тақдим этганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш чораларини кўради.


30. Ушбу Низом талабларига риоя этилмаганлиги учун ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Хавфли ишлаб чиқариш обьектлари давлат реестри

Т/р

Сана

Ҳисобга олиш рақами*

Юқори турувчи ташкилотнинг номи (мавжуд бўлса)

ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг номи ва почта манзили

СТИР

ХИЧОнинг номи

1

2

3

4

5

6

7









ХИЧО жойлашган жой

ХИЧОнинг тури

ХИЧО цехлари, участкалари, майдончалари ва бошка ишлаб чикариш объектларининг номи

ВМнинг 2008 йил

10 декабрдаги 271-сон қарорига мувофиқ хавфли моддаларнинг номи ва микорн**

Реестрга ўзгартириш киритиш сабаблари

ХИЧОни Реестрдан чиқариш сабаблари

Изох

8

9

10

11

12

13

14







*) Реестрда ҳисобга қўйилганда ҳар бир ХИЧОга учта белгилар гуруҳидан иборат, тире (дефис) билан ажратилган ХХХХХ-ХХХХ-ХХ кўринишида ҳисобга олиш разами бириктирилади. Бу ҳисобга олиш разами ХИЧОдаи фойдаланувчи ташкилотнинг, ХИЧОнинг ўзининг ва ХИЧО ҳисобга кўйилганлигининг идентификатора ҳисобланади.


**) Хавфли моддалар миқдорининг чегаланган меъёрлари Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўгрисидаги низомнинг 1 ва 2-жадвалларида келтирилган.






Низомга

2-ИЛОВА



Хавфли ишлаб чиқариш объектини хавфли ишлаб чиқариш

объектлари давлат реестрида ҳисобга олиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1 босчиқ


Ариза берувчи


1. ХИЧОни Реестрда ҳисобга қўйиш учун зарур бўлган аризани ва ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этади.


ХИЧОни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ва идентифика-циялашдан ўтказиш натижалари тўғрисида эксперт ташкилотининг хулосаси олинган санадан ўн кундан кеч бўлмаган муддатда.








2 босчиқ


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


1. ХИЧОни Реестрда ҳисобга қўйиш учун тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни қабул қилади.


2. Аризани кўриб чиқади ва тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, шунингдек, зарур ҳолларда жойига чиққан ҳолда ХИЧОнинг ушбу ҳужжатларга мувофиқлигига аниқлик киритиш мақсадида уни текширувдан ўтказади.


1. Ариза берувчи тақдим этгандан кейин дарҳол.

2. Ариза олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда.








3 босчиқ


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича эътирозлар мавжуд бўлганда ариза берувчига мавжуд эътирозларни бартараф этиб, пухта ишланган ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли бўлган муддат кўрсатилиб ёзма хабарнома тақдим этади.


Ариза қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда.








4 босчиқ


Ариза берувчи


1. Хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этади.


2. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига пухта ишланган ҳужжатларни тақдим этади.


Хабарномада кўрсатилган муддатда.








5 босчиқ


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


1. Кўриб чиқиш натижаси ижобий бўлганда ХИЧОни Реестрда ҳисобга қўяди.


2. Ариза берувчининг номига ХИЧО Реестрга киритилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.


1. Уч иш куни мобайнида.

2. Бир хафта муддатда.




Низомга

3-ИЛОВА



АРИЗА

    

Сиздан


(ариза берувчи ташкилотининг тўлиқ номи)

(почта индекси ва манзили)

томонидан фойдаланилаётган қуйидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларини давлат реестрига киритишни (давлат реестрига ўзгартиришлар киритишни/давлат реестридан чиқаришни) сўрайман.

  

Т/р

Хавфли ишлаб чиқариш объектининг номи




Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


1. ___________________________;


2. ___________________________;


3. ___________________________.

_________________________

раҳбарнинг лавозими

________________

имзо

___________________________________

Ф.И.О.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 май




















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск