Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкциялар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.05.2020 й. 301-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 майдаги

301-сон қарорига

ИЛОВА



Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича

фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия

талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган

чоралар ва санкциялар тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкцияларни белгилайди.


2. Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолият Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан лицензияланади.

3. Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолият билан фақат юридик шахслар шуғулланиши мумкин.


4. Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензия берилади.

Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси соҳасидаги лицензия бошқа юридик шахсларга ўтказиб берилмайди.


5. Лицензия чекланмаган муддатга берилади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш;

алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши);

Агентликнинг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимини (кейинги ўринларда - Ҳисобга олиш ахборот тизими) ишлатиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш;

алкоголь маҳсулотларини олиб кириш ҳамда сотишга доир чекловларга, тўлов интизоми бўйича белгиланган талабларга риоя қилиш ҳамда ўз вақтида солиқларни ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек, йиллик лицензия тўловини тўлаш;

устав фондини базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда пул маблағи кўринишида шакллантириш (доимий равишда таъминлаш);

алкоголь маҳсулотларини чакана савдоси билан шуғулланишга ва (ёки) чакана савдоси учун рухсат гувоҳномаси бўлмаган юридик шахсларга сотишга йўл қўймаслик, маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно;

алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартибларига риоя этиш.



3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


7. Лицензия олиш учун талабгор Агентликга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида ариза;

б) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат ёки ижара шартномасининг нусхаси;

в) шакллантирилган устав фонди миқдори тўғрисида далолат берувчи ҳужжат нусхаси.


8. Агентлик беш кун муддатда лицензия талабгорининг иштирокисиз қуйидаги ҳужжатларни ваколатли органлардан сўраш йўли билан олади:

омборнинг санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги тўғрисида туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимларининг хулосаси;

омбор иншоотларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимларининг хулосаси;

аризани кўриб чиқиш учун лицензия талабгорининг йиғимни Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига тўлагани тўғрисида Молия вазирлигининг Ғазначилиги маълумоти.

9. Ваколатли орган беш кун муддатда ижобий хулоса ёки асослантирилган рад жавобини бермаса, Агентлик тегишли хулосаларсиз лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади.

Бунда жавобгарлик белгиланган муддатларда ижобий хулоса ёки асослантирилган рад жавобини бермаган ваколатли органга юкланади.

Лицензия талабгоридан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


10. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан Агентликга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.


11. Ишончли бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



4-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ

ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


12. Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолият ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича лицензияланади.


13. Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгоридан ариза қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

Бунда Агентлик, зарур ҳолларда, ариза берувчи юридик шахс ва (ёки) ваколатли орган вакиллар иштирокида жойига чиққан ҳолда, ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ўтказишга ҳақли.

14. Агентлик лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида хабардор қилади.

15. Лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига ёзма шаклда ҳамда ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади), шунингдек, имзолаш учун лицензия шартномаси ҳам юборилади.


16. Лицензия шартномаси Агентлик ва лицензия талабгори ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

шартномани имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилиши учун лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия шартномасининг талаблари ва шартларини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия шартномасининг талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.

Лицензия шартномаси икки нусхада - лицензиат ва Агентлик учун биттадан нусхада тузилади.

17. Лицензия ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда белгиланган намунадаги бланкада расмийлаштирилади ва Агентлик директори томонидан имзоланади.

Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.


18. Лицензия талабгори томонидан йиллик лицензия тўловини тўлаб, лицензия шартномаси имзолангандан сўнг лицензия берилади.


19. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида Агентликга лицензия берилганлиги учун йиллик лицензия тўловини амалга оширмаса ёхуд лицензия шартномасини имзоламаса, лицензияни бериш тўғрисидаги қарор бекор қилинади.

20. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.


21. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш ҳақидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шунингдек, ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади).

Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, бироқ уч ойдан ошмаслиги керак.


22. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.


23. Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


24. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



5-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА ДУБЛИКАТ БЕРИШ ТАРТИБИ


25. Лицензия "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасида назарда тутилган асослар бўйича қайта расмийлаштирилади.


26. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига мувофиқ дубликат берилади. Бунда лицензиат оммавий ахборот воситаларида йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек, хабарни Агентликга тақдим этиши керак.


6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


27. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши Агентлик томонидан қонун ҳужжатларида ва лицензия шартномасида белгиланган тартибда назорат қилинади.

28. Агентлик лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида:

а) лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;

б) белгиланган тартибда барча маъмурий ва омбор биноларига кириш, автотранспорт воситалари ва бошқа техникани кўздан кечириш;

в) лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

г) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимига лицензиат томонидан ишончли маълумотларнинг ўз вақтида киритилишини назорат қилиш;

д) лицензиат томонидан "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимига (кейинги ўринларда - "Asl belgisi" МАТ) ҳамда Ҳисобга олиш ахборот тизимига ишончли маълумотларнинг ўз вақтида киритилишини назорат қилиш;

е) қонун ҳужжатлари ва лицензия талаблари ҳамда шартларининг бузилиш ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларнинг ёзма равишдаги тушунтириш хатларини сўраш ва олиш;

ж) текширишлар давомида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилиши аниқланганда, улар асосида далолатнома (маълумотнома) тузиш;

з) лицензиатга аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи ёзма кўрсатмалар бериш, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилаш;

и) лицензиатга белгиланган тартибда молиявий жарималар қўллаш;

к) ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


29. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида Агентлик томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси Агентликда қолади.

30. Лицензиатга нисбатан огоҳлантириш, молиявий санкция ва (ёки) лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш каби таъсир чоралари қўлланилади.

Лицензиатларга жарима кўринишида:

а) алкоголь маҳсулотларини лицензия олиш чоғида аризага киритилмаган жойларда сақлаш учун - шундай жойда сақланган товар қийматининг 100 фоизи, аммо базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

б) Ҳисобга олиш ахборот тизимида ҳамда "Asl belgisi" МАТда қайд этмасдан алкоголь маҳсулотларини сотиш, унга ишончли бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни киритиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида;

в) лицензия талабларини ва шартларининг бошқа тарзда бузганлик учун (бундан мазкур Низомнинг 38-бандида тутилган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳолатлари мустасно) - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида молиявий санкциялар қўлланилади.


31. Лицензия талаблари ва шартларини бузиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этишга тайёрланаётганлиги хусусида ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда, Агентлик қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида лицензиатнинг мансабдор шахсларини ёзма равишда огоҳлантиради ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликни тушунтиради.

32. Лицензиатга нисбатан ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига асосан таъсир чоралари қўллаш учун лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши бўйича бевосита Агентлик томонидан ўтказилган текшириш материаллари ҳамда назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган қоидабузарликлар ҳақида хабарлар асос бўлади.

33. Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари Агентлик номидан молиявий санкциялар қўллаш тўғрисида баённомалар тузиш ҳуқуқига эга.

Молиявий санкциялар қўллаш тўғрисида тузилган баённомалар Агентлик томонидан судга кўриб чиқиш учун киритилади, лицензиатнинг содир этилган ҳукуқбузарликларда ўз айбини тан олган ва молиявий жарималар суммасини ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар бундан мустасно.

34. Лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун тўланадиган жарималар Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

35. Молиявий жарималарнинг қўлланилиши айбдор шахсларни улар томонидан йўл қўйилган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятидан озод этмайди.


36. Агентлик мансабдор шахсларининг харакатларидан (ҳаракатсизлигидан) норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


7-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, ТУГАТИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


37. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Бунда мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган жарима кўринишидаги ҳуқуқий таъсир чоралари лицензиянинг амал қилишини тугатиш ва лицензияни бекор қилиш таъсир чоралари билан бир вақтда қўлланилмайди.


38. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:

алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти учун лицензияга эга бўлмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини (бундан табиий винолар мустасно) сақлаш ва сотиш;

акциз маркаларини жорий этиш тартибларига риоя этмаслик;

идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этмаслик;

алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланиш ва (ёки) чакана савдоси учун рухсат гувоҳномаси бўлмаган юридик шахсларга сотиш, маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно.


39. Айни бир турдаги лицензия талабларини ва шартларини бузиш бир йил давомида такрор содир этилса, ушбу ҳолат лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда бузиш деб баҳоланади.



8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


40. Агентлик лицензиялар реестрини юритади.

Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (улгуржи савдо ташкилотининг омбори), телефони;

б) банкдаги ҳисобварағи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами;

в) лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

д) лицензияларни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

е) лицензияларнинг амал қилишини тугатишнинг асослари ва санаси;

ж) дубликат беришнинг асослари ва санаси.


41. Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.


9-БОБ. ЙИҒИМЛАР ВА ЙИЛЛИК ЛИЦЕНЗИЯ

ТЎЛОВИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


42. Лицензия талабгорининг Агентлик томонидан аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов кунида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечганда ва (ёки) мазкур Низомнинг 19-бандига асосан лицензияни бериш тўғрисидаги қарор бекор қилинган тақдирда, лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


43. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш учун лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғимнинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.


44. Лицензия берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида йиллик (лицензия берилган санадан бир йил муддатда) лицензия тўлови ундирилади.

45. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим, лицензияни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш, шунингдек, йиллик лицензия тўлови Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.


10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


46. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ташкилот бланкаси


20__ й."___" __________

_____________________


Ўзбекистон Республикаси

Алкоголь ва тамаки бозорини

тартибга солиш ҳамда виночиликни

ривожлантириш агентлиги


Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича

фаолиятни амалга оширишга лицензия бериш учун

АРИЗА

1. Ариза берувчи



(юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли)

2. Ариза берувчининг юридик манзили:


       

                

(жойлашган жойи, почта индекси, телефон, факс ва бошқалар)

3. Ариза берувчининг банк реквизитлари


             

Қуйидаги манзил(лар)да жойлашган обьект(лар)да алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензия беришингизни сўрайман:

а)



б)



в)




(омбор биноларнинг юридик манзиллари кўрсатилади)


Лицензия олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар _____ варақда илова қилинади.

Ташкилот раҳбарининг лавозими





(имзо)


(раҳбарнинг Ф.И.О.)

             





Низомга

2-ИЛОВА



Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси

бўйича фаолиятни лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар




Механизм


Муддатлар













1-босқич

Лицензия

талабгори-

юридик шахс




1. Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади.


Заруратга кўра

<

















V







2-босқич

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги




         

1. Ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхасини ҳужжатлар қабул қилинган санани кўрсатган ҳолда лицензия талабгорига топширади.



1. Ҳужжатлар қабул қилинган кунда.








2. Лицензия талабгорининг иштирокисиз манфаатдор ташкилотлардан сўраш йўли билан маълумотлар олади.



2. Ариза олинган кундан бошлаб 5 кундан кўп бўлмаган муддатда.





3. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.



3. Ариза олинган кундан бошлаб 15 кундан кўп бўлмаган муддатда.





4. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.


4. Тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида











V







3-босқич

Лицензия

талабгори-

юридик шахс




1. Лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия битимини имзолайди.


Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан бошлаб 3 ой мобайнида









2. Лицензияни беришни рад этилганда, рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этади ҳамда ҳужжатларни қайта тақдим этади.


10-кун муддатда.











V







4-босқич

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги




1. Лицензиат томонидан лицензия берилиши учун йиллик лицензия тўлови тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда ва лицензия битими имзоланган тақдирда, лицензия бланкасини расмийлаштиради.


2. Лицензиатга лицензия ва лицензия битимининг бир нусхаси топширилади.


3. Тегишли ёзувни реестрга киритади.


Йиллик лицензия тўлови тўлангандан ва лицензия битими имзолангандан кейин 3 кун мобайнида





         





Низомга

3-ИЛОВА



НАМУНА


(ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ РАМЗИ)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ

БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ҲАМДА ВИНОЧИЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ


Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси

бўйича фаолиятни амалга ошириш учун

ЛИЦЕНЗИЯ

Серияси __________

20__ й."___" __________

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги бошлиғининг 20__ й."___" __________даги _____-сон буйруғига асосан

        

          

         


(ташкилотнинг номи)


          

          

        


(почта манзили ва ташкилотнинг СТИРи)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга оширишга рухсат берилади.


Лавозими, Ф.И.О.,

ваколатли шахс имзоси


М.Ў.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 май


































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск