ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.05.2020 й. ПҚ-4722-сон "Сардоба сув омбори" тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани тиклаш чора-тадбирларини молиялаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.2020 й.

N ПҚ-4722



"САРДОБА СУВ ОМБОРИ" ТЎҒОНИДА ЮЗАГА КЕЛГАН

ФАВҚУЛОДДА ҲОДИСА ОҚИБАТИДА ЖАБРЛАНГАН

ФУҚАРОЛАРНИ МАНЗИЛЛИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА

ИНФРАТУЗИЛМАНИ ТИКЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Сирдарё вилоятида жойлашган "Сардоба сув омбори" тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этишни зарур маблағлар билан таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг "Сардоба сув омбори" тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган фуқароларни уй-жой билан таъминлаш ва инфратузилмани тиклаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қайтариб бермаслик асосида Давлат бюджетига 100 млн долл. эквивалентидаги маблағлар ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки, ушбу маблағлар қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига талафот кўрган ҳудудларда сув тошқини оқибатида издан чиққан ирригация ва мелиорация объектларини тиклаш, шу жумладан коллекторлар, дренаж ва дренаж қудуқларини, мелиоратив насос станцияларини таъмирлаш ва тозалаш ишлари учун;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига талафот кўрган ҳудудларда йўл-транспорт инфратузилмасини қуриш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари учун;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига талафот кўрган ҳудудларда тоза ичимлик суви ва канализация тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун;

Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойи бузилган ёки яшаб бўлмайдиган аҳволга келган оилаларга 2020-2021 йиллар давомида кўп қаватли уй-жойларни қуриш ҳамда қуриб битказилган ва сотилмаган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни эгаликка бериш учун;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида ижтимоий соҳа объектларини (мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблар, тиббиёт муассасалари ва бошқалар) қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари учун.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда:

а) Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида:

уй-жойи бузилган ёки яшаб бўлмайдиган аҳволга келган оилалар учун 2020-2021 йиллар давомида кўп қаватли уй-жойлар қуриш параметрларини;

уй-жой массивларида зарур ижтимоий соҳа объектлари ва муҳандислик-транспорт коммуникацияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг манзилли дастурларини тасдиқласин;

б) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига Мудофаа ва ҳуқуқ тартибот органларнинг тадбирлари ҳамда уларга Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган жами 1,150 трлн сўм миқдоригача бўлган бюджет маблағларини мақбуллаштириш бўйича таклиф киритсин.


3. Мазкур қарорнинг 2-банди "б" кичик бандига асосан мақбуллаштириладиган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилсин:

а) 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича харажатлар ҳисобидан қуйидагиларга ажратилган маблағлар ўрнини қоплаш учун:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги "Сирдарё вилоятида жойлашган "Сардоба сув омбори" тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ф-5569-сон фармойишига асосан Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига ажратилган 100 млрд сўм;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4581-сон қарорига асосан 2019 йил 1 декабрга қадар хусусий шериклар томонидан нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари 25 фоиздан кам бўлмаган ҳажмда бажарилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар бўйича кредитларни молиялаштириш учун ажратилган 182 млрд сўм;

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 ноябрдаги 950-сон фармойишига асосан Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, шунингдек, бошқа мақсадларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ер участкалари олиб қўйилиши ҳамда кўчмас мулк объектларининг бузилиши оқибатида етказилган зарар миқдори бўйича вужудга келган қарздорликни қоплаш учун Жиззах, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратилган 352,7 млрд сўм;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" ПФ-5953-сон Фармони 9-бандига асосан янги ташкил этиладиган кичик саноат зоналарига барча зарур инфратузилмаларни етказиб бериш учун кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияларига ажратилган 85,3 млрд сўм;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги "Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ф-5567-сон фармойишига асосан Бухоро вилояти маҳаллий бюджетига 130 млрд сўм ажратиш (шу жумладан, олдин ажратилган 100 млрд сўм ўрнини қоплаш) учун;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги "Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4700-сон қарори 6-бандига мувофиқ ер майдонларини фойдаланишга киритиш мақсадида туман бюджетларига ажратилган 300 млрд сўм.


4. Белгилансинки, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларига электр тармоқлари, табиий газ қувурлари ва алоқа тармоқларини тортиш ишлари тегишли "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзбектелеком" АК маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 25 май, 19-20-сон, 213-модда


































Время: 0.1382
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск