ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.05.2020 й. 297-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 майдаги

297-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси минерал-хомашё

базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат

дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклашнинг узоқ муддатли, ўрта муддатли ва йиллик давлат дастурларини геологик-қидирув жараёнининг барча иштирокчилари ва ер ости бойликлари фойдаланувчиларининг кўрсаткичлари билан ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.


Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


захиралар - геология-қидирув ишлари натижасида ҳисобланадиган фойдали қазилмаларнинг миқдори. Захиралар баҳолаш, қидириш ҳамда конни қазиб олиш давомида ҳисобланади ва ўрганилганлик даражаси ҳамда ишончлилигига қараб А, В, С1 ва С2 тоифаларга бўлинади (энг ишончлиси А, В ва С1 тоифалари ҳисобланади). Захиралар баҳолаш ва қидириш ишларини асослаш учун ҳамда ишлаб чиқаришга жалб этиш учун қўлланилади;


истиқболли ресурслар - асосан прогноз ресурслар каби баҳоланади, лекин истиқболли ресурслар асосан углеводород йўналишида ишлатилиб С3 тоифаси билан белгиланади;


йиллик дастур - ер ости бойликларини комплекс геологик ўрганиш бўйича геология-қидирув ишларининг аниқ мақсадли вазифалари кўрсаткичларини, ҳар бир лойиҳа бўйича молиялаштириш манбаларини, шунингдек, уларни амалга ошириш муддатларини белгилаш тадбирларини кўзда тутади;


прогноз ресурслар - илмий мезонлар, регионал геология қидирув ишлари натижалари, геофизик ва геокимёвий тадқиқотлар натижалари ҳамда бошқа геологик маълумотлар асосида истиқболли майдонлар ва айрим конларда баҳоланадиган фойдали қазилмаларнинг тахминий миқдори. Прогноз ресурслар деярли барча турдаги фойдали қазилмаларнинг ресурсларини баҳолаш ва ҳисобга олишда қўлланилади, асосланганлиги ва ишончлилигига қараб Р1 ва Р2 тоифаларига бўлинади. Прогноз ресурслар асосан излаш ва баҳолаш ишларини асослаш учун қўлланилади;


узоқ муддатли дастур - 5 йилдан 15 йилгача бўлган даврни қамраб олган ва концептуал хусусиятга эга бўлган, республика минерал-хомашё базасини кенгайтиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиқиб, жаҳон бозори конъюнктураси, ер ости бойликларини геологик ўрганиш, минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги илғор илмий-техник қарорларни акс эттирган геология соҳасини истиқболли ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди;


ўрта муддатли дастур - уч йилгача бўлган даврни қамраб олади ва узоқ муддатли дастурнинг асосий йўналишларида белгиланган кўрсаткич ва мезонларни аниқлаштиради.


2. Узоқ муддатли, ўрта муддатли ва йиллик давлат дастурлари Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат геология қўмитаси) томонидан ишлаб чиқилади.


3. Узоқ муддатли ва ўрта муддатли дастурлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Йиллик дастурлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги билан келишилган ҳолда Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланади.



2-БОБ. ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИНИ

ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Давлат геология қўмитаси геология-қидирув ишларини ўтказувчи ташкилотлар билан геология-қидирув ишларини ўтказишга ҳар йили шартномалар тузади.


5. Геология-қидирув ишларини ўтказувчи ташкилотлар йиллик дастурни амалга ошириш бўйича йиллик, чораклик ва ҳар ойлик ҳисоботларида прогноз ресурсларнинг ўсиши ва фойдали қазилмалар захиралари ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда Давлат геология қўмитасига тақдим этадилар.

Давлат геология қўмитаси ҳар чоракда кейинги ҳисобот чораги биринчи ойининг 10 кунига қадар йиллик дастурнинг амалга оширилиши юзасидан маълумотларни, фойдали қазилмалар захиралари ва прогноз ресурсларнинг ўсиши бўйича маълумотларни акс эттирган ҳолда келгусида таҳлил қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этади.



3-БОБ. УЗОҚ МУДДАТЛИ ВА ЎРТА МУДДАТЛИ

ДАСТУРЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ


6. Узоқ муддатли дастурлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

фойдали қазилмаларнинг стратегик муҳим турлари бўйича давлат минерал-хомашё базасининг жорий ҳолатини ўзида акс эттирган республика минерал-хомашё базасини кенгайтиришнинг концептуал устувор вазифалари;

ер ости бойликларини геологик ўрганиш, минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги илғор илмий-техник ечимларни ҳисобга оладиган геология соҳасини истиқболли ривожлантиришнинг асосий йўналишлари;

фойдали қазилмалар турлари бўйича геологик-қидирув ишларини ўтказиш ва ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари;

геологик-қидирув ишларини ривожлантиришни саноатнинг базавий соҳалари жорий ва истиқболли эҳтиёжларини қондириш заруратини, шунингдек, жаҳон бозорларида юз бераётган ўзгаришларни ҳисобга олувчи прогноз мақсадли параметрлари.


7. Ўрта муддатли дастурлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

узоқ муддатли дастур билан белгиланган республиканинг минерал-хомашё базасини кенгайтиришнинг устувор вазифалари ва соҳани истиқболли ривожлантиришнинг асосий йўналишларини назарда тутувчи прогноз мақсадли параметрлари;

ишлаб чиқаришни диверсификациялаш мақсадида фойдали қазилмаларнинг янги конларини очиш учун аввал ўрганилмаган ҳудудларда минтақавий ўрганиш бўйича комплекс текширишларни интенсив ўтказиш билан республика ҳудудини мақсадли ўрганиш параметрлари;

ер ости бойликларини геологик ўрганиш самарадорлигини оширишга қаратилган истиқболли тор илмий йўналишлар, илмий-техник ечимлар, замонавий усул ва технологиялар, асбоб ва ускуналарни жорий этиш;

янги конларни очиш истиқболини, шунингдек, чуқур участкалардаги ва ишланадиган конларнинг горизонтларидаги яширин потенциалларни белгилаш учун истиқболли ресурсларни баҳолаш билан излаш ва баҳолаш ишлари ҳажмини мақбул тақсимлаш йўли билан асосий ҳудудларни мақсадли ўрганиш;

минерал хомашёнинг асосий турлари бўйича захира ва ресурсларни ўстиришнинг прогноз кўрсаткичлари.



4-БОБ. ЙИЛЛИК ДАСТУРНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА

ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИ ОБЪЕКТЛАРИНИ

ТАНЛАШ МЕЗОНЛАРИ


8. Йиллик дастурга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, узоқ муддатли ва ўрта муддатли дастурлар билан кўзда тутилган геология қидирув ишларининг турлари ва объектлар, алоҳида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб вазифалари, шунингдек, республика минерал-хомашё базасини ривожлантиришни ва қайта тиклашни жадаллаштиришни таъминлаш учун ҳар бир лойиҳа бўйича ишлар ҳажми, молиялаштириш манбалари, шунингдек, уларни амалга ошириш муддатлари билан боғлиқ тадбирлар киритилади.


9. Йиллик дастурга киритиладиган ер ости бойликларини геологик ўрганиш, геологик-тасвирлаш, илмий-тадқиқот, тажриба-услубий ва бошқа ишларнинг барча шакллари қуйидагиларни таъминлаши лозим:

минерал-хомашёнинг прогноз ва истиқболли ресурслари сони ва сифатини холисона ва асосли баҳолаш, фойдали қазилмалар конларини топишга истиқболли майдон ва участкаларни ажратиш, энг аввало амалда бўлган ва ташкил этиладиган қазиб олувчи ва ишловчи корхоналар кесимида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси минерал-хомашё базасини мустаҳкамлаш учун бошқа ҳудудларда бўлишини;

фойдали қазилмаларнинг истиқболли участкалари ва конларини аниқлаш бўйича режалаштирилган геология-қидирув ишлари самарадорлигини;

турли геологик майдон ва участкаларда излаш, баҳолаш ва қидирув ишларини ўтказишда ресурслардан самарали фойдаланишни;

асосий ва бир йўналишдаги фойдали компонентлар, шунингдек, саноат ер ости сувларидан фойдали компонентларни ажратиб олишни оширишга йўналтирилган фойдали қазилмаларни бойитишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш ва амалда бўлганларини такомиллаштиришни.


10. Излаш ишлари объектларини танлаш қуйидаги мезонларга асосланади:

объектнинг географик-иқтисодий ҳолати, транспорт ва ишлаб чиқариш тузилмасини (йўл, электр узатиш линиялари, сув таъминоти ва бошқалар)ни ташкил этиш имконияти;

минерал-хомашё захираларини ривожлантириш ва қайта тиклашни жадаллаштиришни таъминлаш учун фойдали қазилмаларнинг янги конларини очиш имконияти, истиқболли ресурсларнинг геологик-иқтисодий аҳамияти, прогноз ресурсларнинг ишончлилиги;

аввал аниқланган, шу жумладан, ишлатилаётган конларнинг чуқур горизонтлари ва қанотларидаги Р1 тоифадаги прогноз ресурсларини якка кон лаҳмлари ва бурғилаш қудуқлари билан тасдиқланганлигини ва илмий асосланганлигини ошириш имконияти;

зарур ҳолларда излаш ишлари босқичида рудаларнинг технологик синовини ўтказиш;

ресурсларнинг ўсиш ҳажмига олинган харажатлар нисбати билан белгиланадиган прогноз ва истиқболли ресурслар бирлигига кутилаётган солиштирма харажатлар.


11. Объектларнинг баҳолаш ишларини танлаш қуйидаги мезонларга асосланади:

С2 ва С1 тоифадаги захиралар ўсишини таъминлайдиган Р1 ва Р2 тоифалар бўйича прогноз ресурсларни, шунингдек, С3 тоифадаги истиқболли ресурсларни излаш ишлари натижасида баҳоланган миқдор, сифат ва геологик-иқтисодий кўрсаткичларнинг аҳамияти;

захиралар ўсишига эришиладиган харажатлар нисбати (млн сўм) ва саноат захираларининг ўсиш миқдори (тегишли бирликларда) билан белгиланадиган С2 ва С1 тоифадаги фойдали қазилмалар захираларини ўсиш бирлигига баҳолаш ишлари натижалари бўйича кутилаётган солиштирма харажатлар;

саноат руда қотишмалари ва хомашё тўпламларининг тахмин қилинган чуқурлиги, объектнинг қайта ишлаш корхонасидан узоқлиги, конни кейинчалик ишлатиш имконияти (дастлабки баҳолаш объектлари танланганда);

рудаларни бойитишнинг ишлаб чиқилган технологиясининг мавжудлиги;

ўрганишнинг ушбу босқичида тажриба-саноат эксплуатациясини ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги;

амалдаги конларнинг очилмаган қатламларида углеводороднинг янги конларини аниқланиш эҳтимоли;

С1 тоифасидаги захиралар ўсишига эришиш мақсадида техник-иқтисодий ҳисоблар билан асосланган батафсил баҳолашни ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги;

кон (участка) чуқур горизонтлари ва ён томонларини ўрганиш ҳисобига прогноз (истиқболли) ресурслар ва қўшимча захираларнинг ўсиб бориши истиқболлари.


12. Қидирув ишлари объектларини танлаш қуйидаги мезонларга асосланади:

кон ёки унинг қисмида қидирув ишларини ўтказиш мақсадга мувофиқлигини асослайдиган техник-иқтисодий ҳисоблар, кондицияларнинг тасдиқланган техник-иқтисодий асослари (зарур бўлган тақдирда);

техник-иқтисодий ҳисоблар билан аниқланадиган С2 ва С1 тоифалар захиралари, шунингдек, В тоифа захиралари миқдорининг кутилаётган нисбати (I ва II гуруҳ мураккабликдаги конларда биринчи навбатда ишлатилаётган кон захиралари учун);

углеводород конларининг тахмин қилинган майдони узунлиги;

С1 тоифа захиралар ўсишига эришиш мақсадида қидирув ишларини ўтказишни асосланганлигининг мақсадга мувофиқлиги;

С2 тоифадаги дастлабки баҳоланган захираларни коннинг ёнларини ўрганиш ҳисобига, шунингдек, С3 тоифадаги истиқболли ресурсларни амалдаги конларнинг очилмаган қатламларини ўрганиш ҳисобига қўшимча ўстириш истиқболлари ҳақидаги ишончли маълумотлар;

С1 ва В тоифадаги захиралар ўсиш бирлигига кутилаётган солиштирма харажатлар. Бу захиралар ўсишига эришишга харажатлар нисбати ва саноат захираларининг (тегишли бирликлардаги) ўстирилган миқдори билан белгиланади.


13. Давлат геология қўмитасининг илмий-техник кенгаши ёки бошқа ташкилотларнинг аввал кутилган истиқболлар тасдиқланмаганлиги ҳақидаги қарори қабул қилинган, аввал ўтказилган геология-қидирув ишлари бўйича салбий натижаларга эга бўлган объектлар дастурга киритилишига йўл қўйилмайди.


14. Йиллик дастурга киритиш учун объектларни танлашда геофизик, бурғи, майдалаш-янчиш механизмлари парки, лаборатория ускуналари, махсус асбоблар, автотранспорт, шунингдек уларнинг унумдорлиги ва қуввати, модернизация қилиш зарурати ва уларнинг сонини ошириш инобатга олиниб геология-қидирув ишларини молиялаштириш ҳажми ҳам асосланади.



5-БОБ. ДАСТУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ


15. Узоқ муддатли ва ўрта муддатли дастурларни шакллантириш ушбу Низом 1-иловага мувофиқ схема бўйича қуйидаги давомийликда амалга оширилади:

Давлат геология қўмитаси олдинги прогноз даврининг 15 февралига қадар мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифаларидан келиб чиқиб, фойдали қазилмалар асосий турларининг узоқ муддатли ва ўрта муддатли истиқболлари нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси минерал-хомашё базасини геологик-қидирув ва қайта тиклаш ишларини ривожлантиришнинг мақсадли прогноз параметрлари лойиҳасини тайёрлайди ва тизимидаги ташкилотларга ҳамда зарур бўлган тақдирда узоқ муддатли ва ўрта муддатли дастурларни шакллантириш учун бошқа ер ости бойликларидан фойдаланувчиларга етказади;

тизимдаги ташкилотлар ва бошқа ер ости бойликларидан фойдаланувчилар 15 мартга қадар ўз фаолиятининг йўналишлари бўйича узоқ муддатли ва ўрта муддатли дастурлар лойиҳаларини шакллантирадилар ва кўриб чиқиш учун Давлат геология қўмитаси илмий-техник кенгашига киритадилар;

Давлат геология қўмитаси тизимидаги ташкилотларнинг узоқ муддатли ва ўрта муддатли дастурлари лойиҳалари қўмитанинг илмий-техник кенгашида 20 мартга қадар кўриб чиқилади. Кўриб чиқишлар натижалари асосий хулоса ва қарорлар акс эттирилган баённомалар билан расмийлаштирилади;

Давлат геология қўмитаси лойиҳаларни кўриб чиқиш натижаларига кўра 1 майга қадар узоқ муддатли ва ўрта муддатли дастурларнинг якуний вариантлари лойиҳаларини тайёрлайди ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигига киритади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Энергетика вазирлиги Давлат геология қўмитаси мутахассисларини жалб этган ҳолда ҳар йили 20 июнга қадар лойиҳаларни кўриб чиқади ва келишади, зарур бўлган тақдирда лойиҳаларга ўзгартиришлар киритишни тавсия қилади;

Давлат геология қўмитаси 1 июлга қадар узоқ муддатли ва ўрта муддатли дастурлар лойиҳаларини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси республика бўйича узоқ муддатли ва ўрта муддатли дастурларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда 1 сентябрга қадар тасдиқлайди ва амалга оширишга йўналтиради.


16. Йиллик дастурларни шакллантириш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича қуйидаги давомийликда шакллантирилади:

Давлат геология қўмитаси 20 майга қадар ер ости бойликларидан фойдаланувчилар ва геологик қидирувнинг барча иштирокчилари бўйича фойдали қазилмаларнинг асосий турлари захиралари ўсишини ҳисобга олган ҳолда кейинги йилга давлат буюртмаси сифатида дастурнинг асосий прогноз кўрсаткичларини белгилайди;

Давлат геология қўмитаси келгуси йил дастурни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 1 июнга қадар бюджет суровини тақдим этади;

ер ости бойликларидан фойдаланувчилар ва геологик-қидирув жараёни иштирокчилари ҳар бир объектнинг параметрлари асосида ўз фаолиятининг йўналишлари бўйича йиллик дастур лойиҳасини шакллантирадилар;

ер ости бойликларидан фойдаланувчилар ва геологик-қидирув ишлари иштирокчилари томонидан ишлаб чиқилган йиллик дастур лойиҳаларида ҳар бир объект ва лойиҳа бўйича жорий йилнинг 9 ойлик натижалари акс эттирилади, молиявий маблағлар ва барча геологик-техник параметрлар аниқлаштирилиб ҳар йили 15 октябрдан кечиктирмай Давлат геология қўмитасига тақдим этилади.


17. Йиллик дастурга киритиладиган ҳар бир объект бўйича:

кўзда тутилган бурғилаш, лахмларини ўтиш, синаш ишлари, геофизик, лаборатория, технологик ва бошқа тадқиқотлар турлари ҳисобга олиниб ишларни амалга ошириш қийматини асослаш бўйича техник-иқтисодий ҳисоблар бажарилади;

корхоналар инфратузилмасини яхшилашга зарур бўлган маблағларнинг ҳисоби амалга оширилади;

прогноз қилинган ажратмалар доирасида капитал таъмирлаш ишларини бажариш ва асосий ускуналарни харид қилишга зарур харажатлар асосланади.


18. Давлат геология қўмитаси тақдим этилган материалларни тизимлаштиради ва умумлаштиради ҳамда улар асосида кейинги йилга республика бўйича йиллик дастур лойиҳасини 15 ноябрга қадар шакллантиради.


19. Йиллик дастур лойиҳаси ҳар йили 20 ноябргача Давлат геология қўмитасининг илмий-техник кенгашида муҳокама қилинади. Йиллик дастурга киритиладиган объектлар бўйича ишлар материалларини кўриб чиқиш натижалари тегишли баённома билан расмийлаштирилади.


20. Давлат геология қўмитасининг илмий-техник кенгаши қабул қилган қарорлар асосида кейинги йилга дастур лойиҳаси ҳар йили 25 ноябрга қадар шакллантирилади.


21. Йиллик дастур лойиҳасида тушунтириш хати бўлади. Унда амалдаги йиллик дастур бўйича ер ости бойликларини геологик-тасвирлаш ишлари, излаш, баҳолаш ва қидирув ишларининг натижалари ва қуйидагилар акс эттирилади:

ресурсларни баҳолаш бўйича вазифаларни бажариш юзасидан ишларни геологик-иқтисодий самарадорлигини таҳлил маълумотлари, шунингдек, минерал-хомашё базасини, биринчи навбатда амалдаги кон-қазиш ва қайта ишлаш корхоналарини кенгайтириш бўйича геологик вазифалар ва фойдали қазилмаларнинг асосий турлари захираларини ўсиши бўйича давлат буюртмаси таҳлил маълумотлари;

тадқиқот ҳудудлари, қайта ишлаш корхоналари фаолияти ҳудудлари, руда майдонлари ва фойдали қазилмаларнинг барча конлари бўйича, шунингдек, саноат эксплуатацияси бўйича геологик-қидирув жараёни ва ер ости бойликларидан фойдаланувчиларнинг барча иштирокчилари бўйича захиралар ўсиши бўйича маълумотлар;

фойдали қазилмалар захиралари ўсиши ва прогноз ресурслар бирлигига солиштирма харажатлар ҳисоблари;

Р2 ва Р1 тоифасидаги прогноз ресурслар геологик-геофизик материаллар ва техник-иқтисодий ҳисоблар билан С2 ва С1 тоифадаги саноат захираларига ўтказилганлиги (дастлабки ва батафсил баҳолаш объектлари бўйича) ҳамда С2 ва С1 тоифадаги захираларни юқорироқ бўлган тоифага ўтказилгандаги миқдори ва сифати ҳақиқатда тасдиқланганлиги ҳақидаги маълумотлар;

излаш ишлари самарадорлигининг қониқарсизлиги сабаблари, шунингдек, мақбул (рационал) бўлмаган харажатларни қисқартириш ёки олдини олиш (ишларни чеклаш ёки тўхтатиш) бўйича чоралар;

баланс захиралар ва ресурслар ҳолати, ҳаракати ҳақида (қазиш ва қазишдаги йўқотишлар), кон-қазиш ва қайта ишлаш корхоналарининг захиралар билан таъминланганлиги ҳақидаги қисқача маълумотлар;

узоқ муддатли ва ўрта муддатли дастурлар билан белгиланган фойдали қазилмалар турлари ва фойдали қазилмалар прогноз ресурслари захиралари (давлат буюртмаси лойиҳаси) прогноз ўсиши;

гидрогеологик, муҳандислик-геологик, экологик-геологик, минтақавий геологик-тасвир ва геофизик ишлар бажариладиган минтақа ва объектларни танлашни асослаш;

бурғилаш, лахмларни ўтиш, синаш ишлари, лаборатория, технологик ва бошқа тадқиқотлар турларининг белгиланган ҳажми, корхоналар инфратузилмасини яратиш (қуриш) учун зарур бўлган маблағлар, асосий ускуналарни харид қилиш ва капитал таъмирлаш учун маблағлар ҳисоб-китоби билан ишларни амалга ошириш қийматини асослаш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;

фойдали қазилмаларнинг асосий турлари захиралари ўсишига эришишни ва ресурслари мавжуд бўлган янги майдонларни тайёрлашни таъминлайдиган минтақавий тадқиқотлар, излаш, баҳолаш ва қидирув ишларини объектлар бўйича жадвал ҳамда график иловалари;

йиллик дастурлар лойиҳасига таклифлар, геологик топшириқ ва прогнозлар ушбу Низомга 3-6-иловаларига мувофиқ белгиланган шакллар бўйича.


22. Давлат геология қўмитаси йиллик дастур лойиҳасини кўриб чиқиш ва келишиш учун 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигига киритади. Зарур ҳолларда қўшимча равишда асословчи ҳужжатлар ва ҳисоб-китоблари тақдим этилади.


23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги зарур ҳолларда йиллик дастур лойиҳасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Давлат геология қўмитасига таклифлар киритади.


24. Республика бюджети кўрсаткичлари эълон қилингач, геология-қидирув ишларига бюджетдан ажратиладиган маблағларга асосланиб Давлат геология қўмитаси 10 кун муддатда йиллик дастур лойиҳасига зарур тузатишларни киритади ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигига юборади.


25. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги бир ҳафта муддатда йиллик дастур лойиҳасини кўриб чиқади ва келишади, зарур ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Давлат геология қўмитасига таклиф киритади.


26. Давлат геология қўмитаси йиллик дастур вазирликлар томонидан келишилгандан сўнг икки кун муддатда дастурни тасдиқлайди.


27. Давлат геология қўмитаси йиллик дастурни тасдиқлагандан сўнг ўн кун муддатда:

фойдали қазилмаларнинг прогноз ресурслари ва захиралари ўсишини баҳолаш юзасидан ишларни Давлат геология қўмитаси билан шартнома асосида амалга оширадиган ташкилотлар, илмий-текшириш институтлари ва бошқалар билан геологик топшириқларни мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ;

фойдали қазилмалар прогноз ресурслари ва захиралар ўсишини таъминлашнинг чораклик жадвалини мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ тасдиқлайди.

Тасдиқланган геологик топшириқлар ва чораклик тармоқ жадваллари тегишли ташкилотлар ва илмий-текшириш институтларига юборилади.


28. Давлат геология қўмитаси билан шартнома асосида ишларни амалга оширувчи ташкилотлар, илмий-текшириш институтлари ва бошқалар уч кун муддатда объектлар бўйича геологик вазифаларни мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ белгиланган шакл бўйича шакллантирадилар ва тасдиқлайдилар.


29. Геологик-қидирув ишларини бажарувчи ташкилотлар геологик-қидирув ишлари тегишли йўналишларини аниқлаш учун умумий бюджет ажратмалари доирасида Давлат геология қўмитаси билан келишиш учун маблағларни геологик-қидирув ишлари натижаларига кўра ташкилотлар ва лойиҳалар ўртасида қайта тақсимлаш бўйича қуйидаги ҳолатларда:

геологик-тасвирлаш, рекогносцировкалаш, лахмларини ўтиш, бурғилаш ва бошқа иш турларини қўшимча ҳажмини амалга оширишни талаб этувчи ишлар, излаш ишларида объект истиқболини сезиларли ошириш имконияти ҳақида объектив ва ишончли маълумотлар олинганда;

алоҳида истиқболли ҳудудлар бўйича янги геологик ахборот олинганда;

геологик-қидирув ишлари тегишли йўналишларига киритиладиган ўзгартишларни ўз вақтида келишишни таъминлаш учун;

дастлабки ва муфассал баҳолаш объектида захиралар ўсишига эришиш муддатларини қисқартириш ёки узайтириш зарур бўлганда;

объектдаги ишлар муддатидан олдин тўхтатилган ҳолатларда;

фойдали қазилмаларнинг хомашё базасини кенгайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки бошқа алоҳида қарорлар қабул қилинганда асосланган таклифларни киритиш ҳуқуқига эга.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


30. Давлат геология қўмитаси томонидан дастурларни шакллантириш, материалларни умумлаштириш амалга оширилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишларни мувофиқлаштириш, Вазирлар Маҳкамаси томонидан дастурларни ўз вақтида ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашни назорат қилиш бажарилади.


31. Давлат геология қўмитаси билан шартномалар бўйича ишларни амалга оширувчи ташкилотлар ва бошқаларнинг раҳбарлари ва масъул шахслари дастурларни ўз вақтида шакллантириш, шунингдек, геологик ахборотларнинг ишончлилигига, дастурларга киритиладиган ишларнинг турлари ва объектларни танлашнинг асослилигига шахсан масъул ҳисобланадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бўйича минерал-хомашё

базасини ривожлантириш ва қайта тиклашнинг узоқ ва

ўрта муддатли давлат дастурларини шакллантириш,

келишиш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар


Субъектлар

Тадбирлар


Бажариш муддати






1-босқич


Давлат геология қўмитаси

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифаларидан келиб чиқиб узоқ ва ўрта муддатли истиқболга лойиҳани тайёрлайди, тизимидаги ташкилотлар ва бошқа ер ости бойликларидан фойдаланувчиларга етказади.


15 февралгача















2-босқич


Давлат геология қўмитаси тизимидаги ташкилотлар ва бошқа ер ости бойликларидан фойдаланувчилар

Ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўрта ва узоқ муддатли лойиҳаларни шакллантиради ва кўриб чиқиш учун Давлат геология қўмитасининг илмий-техник кенгашига (кейинги ўринларда - ИТК) киритади.


15 мартгача


































3-босқич


Давлат геология қўмитаси

ИТК йиғилишида кўриб чиқади ва натижалар асосий хулоса ва қарорлар акс эттирилган ҳолда баённома билан расмийлаштиради.



20 мартгача




























4-босқич


Давлат геология қўмитаси

Давлат геология қўмитаси тизими бўйича ўзоқ ва ўрта муддатли дастурларнинг жамланма лойиҳасини шакллантиради ва келишиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига, Молия вазирлиги ва Энергетика вазирлигига киритади.


1 майгача






























5-босқич


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Энергетика вазирлиги

Давлат геология қўмитаси, унинг тизимидаги илмий-текшириш институтлари, ташкилотларнинг мутахассисларини жалб этган ҳолда узоқ ва ўрта муддатли дастурлар лойиҳаларини кўриб чиқади, мукаммаллаштиради ва келишади.


20 июнгача
































6-босқич


Давлат геология қўмитаси

Узоқ ва ўрта муддатли дастурлар лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.


1 июлгача




























7-босқич


Вазирлар Маҳкамаси

Ўзбекистон Республикаси бўйича узоқ ва ўрта муддатли дастурлар лойиҳасини тасдиқлайди.


1 сентябргача

       

Изоҳ: узоқ ва ўрта муддатли давлат дастурлари маълум муддат учун бир марта ёки алоҳида ҳукумат қарорларига кўра тузилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бўйича минерал-хомашё

базасини ривожлантириш ва қайта тиклашнинг йиллик

давлат дастурини шакллантириш, келишиш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари






1-босқич


Давлат геология қўмитаси


Ер ости бойликларидан фойдаланувчилар ва геологик қидирувнинг барча иштирокчилари бўйича фойдали қазилмаларнинг асосий турлари захиралари ўсишини ҳисобга олган ҳолда кейинги йилга давлат буюртмаси сифатида дастурнинг асосий прогноз кўрсаткичларини белгилайди.

Ҳар йили

20 майгача

















Давлат геология қўмитаси


Келгуси йил дастурни молиялаштириш учун бюджет сўровини Молия вазирлигига тақдим этади.

Ҳар йили

1 июнгача







2-босқич


Ер ости бойликларидан фойдаланувчилар ва бошқалар


Дастур лойиҳасининг асосий параметрлари прогноз кўрсаткичлари асосида ўз фаолиятининг йўналишлари бўйича йиллик дастур лойиҳасини шакллантирадилар. Ишланган йиллик дастур лойиҳаси Давлат геология қўмитасига тақдим этилади.

15 октябргача













3-босқич


Давлат геология қўмитаси


Ташкилотлар, илмий-текшириш институтлари ва бошқалар томонидан тақдим этилган материалларни умумлаштиради ва тизимлаштиради, улар асосида йиллик давлат Дастури лойиҳасини шакллантиради.

15 ноябргача













4-босқич


Давлат геология қўмитаси


Давлат геология қўмитасининг ИТК йиғилишида йиллик дастур лойиҳасини кўриб чиқади.

20 ноябргача









Давлат геология қўмитасининг ИТК қабул қилган қарорларини ҳисобга олиб келгуси йил учун дастур лойиҳасини шакллантиради.

25 ноябргача









5-босқич


Давлат геология қўмитаси


Йиллик дастур лойиҳасини кўриб чиқиш ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Энергетика вазирлигига киритади.

1 декабргача











6-босқич


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги Давлат геология қўмитаси билан биргаликда


Давлат геология қўмитасининг мутахассисларини жалб қилиб тақдим этилган йиллик дастур лойиҳасини кўриб чиқади.

20 декабргача























7-босқич


Давлат геология қўмитаси


Бюджет ажратмалари асосида йиллик дастур лойиҳасига зарур тузатишлар киритади.

Уни келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Энергетика вазирлигига тақдим этади.

10 кун муддатда















8-босқич


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги


Йиллик дастур лойиҳасини келишадилар.

7 кун муддатда









9-босқич


Давлат геология қўмитаси


Келишувдан сўнг Ўзбекистон Республикаси бўйича дастур тасдиқланади.

2 кун муддатда






Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бўйича минерал-хомашё

базасини ривожлантириш ва қайта тиклашнинг йиллик

давлат дастури лойиҳасига таклифлар


_______________________________

(ташкилот номи)


20__ йилга

Соҳа, фойдали қазилма, босқич, ишлар объекти

Лойиҳа-

смета ҳужжат-

ларини тасдиқлаш санаси, муддати

(йил, чорак) ва тасдиқ-

ловчи ташкилот

Ишларни бажариш муддати, йил, чорак

Объект ишлари смета қиймати, минг сўм

Жорий йил бошига смета қиймати қолдиғи, минг сўм

Топшириқ қиймати, жорий йилга жорий нарх-

ларда

Объектлар бўйича дастурга киритилган

геологик топши-

риқлар

бошла-

ниши


тугаши

1

2

3

4

5

6

7

8

Геологик-қидирув ишларига ажратмалар.








Геологик-қидирув ишлари

1. ҚОРА МЕТАЛЛАР.

1.1. ТЕМИР (бунда ва кейинги ўринларда ер ости бойликларини геологик ўрганиш бўйича ишларнинг белгиланган босқичларига мувофиқ).








1.1.1. Конларни қайта қидириш (олдинги ишлар (объектлар) бўйича).








1.1.2. Конларни қидириш (объектлар бўйича).

1.1.3. Баҳолаш (объект бўйича).








1.1.3.1. Дастлабки баҳолаш.

1.1.3.2. Муфассал баҳолаш.








1.1.4. Излаш ишлари (минтақалар ва майдонлар рўйхати, умумлаштириш).








1.1.5. Мавзули ва тажриба-услубий ишлар.

1

2

3

4

5

6

7

8

2. РАНГЛИ ВА НОДИР МЕТАЛЛАР.








3. ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР.








4. УГЛЕВОДОРОДЛАР.








5. КЎМИР ВА ЁНУВЧИ СЛАНЕЦЛАР.








6. НОМЕТАЛЛ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР.








7. МИНТАҚАВИЙ ГЕОЛОГИК-ТАСВИРЛАШ ВА ГЕОФИЗИК ИШЛАР (МГҚЎ, ЧГХ ва бошқ.) (минтақа ва майдонлар рўйхати, умумлаштиш).








А. Геологик-тасвир ишлари.








Б. Геофизик ишлар.








В. Тажриба-услубий ва мавзули ишлар.








8. ГИДРОГЕОЛОГИК, МУҲАНДИСЛИК-ГЕОЛОГИК ИШЛАР (муфассаллик даражаси талаблари 1 ва 7-бандларда келтирилганларга ўхшаш).








9. ГЕОЭКОЛОГИК ИШЛАР (ТАДҚИҚОТЛАР).








10. ИЛМИЙ-ТЕКШИРИШ ИШЛАРИ (мавзуларнинг асосий йўналишлари рўйхати, умумлаштиш).








11. НАШР ЭТИШ ИШЛАРИ.








12. ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ АХБОРОТ, ЙЎРИҚНОМАВИЙ-УСЛУБИЙ, МЕЪЁРИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ.








13. ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК ИШЛАРИ (мавзуларнинг асосий йўналишлари, умумлаштириш).








14. КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ИШЛАР.








15. КОРХОНАЛАР ВА ДАЛА БАЗАЛАРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ.








Ташкилот раҳбари

_______________________

(Ф.И.О.)


Геологик хизмат

раҳбари

____________________________

(Ф.И.О.)


Иқтисодиёт хизмати

раҳбари

____________________________

(Ф.И.О.)





Низомга

4-ИЛОВА



"Тасдиқлайман"

Раҳбар ёки ўринбосар


___________________________

(Ф.И.О.)

20___ й. "___" _______________



Ўзбекистон Республикаси бўйича минерал-хомашё базани

ривожлантириш ва қайта тиклашнинг йиллик давлат

дастури доирасида ишларни бажаришга

ГЕОЛОГИК ТОПШИРИҚ

_____________________________________

(Ташкилот номи)


20 ___ йилга

Соҳа, фойдали қазилма, босқич, ишлар объекти

Лойиҳа-смета ҳужжат-

ларини тасдиқлаш санаси, муддати

(йил, чорак) ва тасдиқ-

ловчи ташкилот

Ишларни бажариш муддати, йил, чорак

Объект ишлари смета қиймати, минг сўм

Жорий йил бошига смета қиймати қолдиғи, минг сўм

Топшириқ қиймати, жорий йилга жорий нарх-

ларда

Объектлар бўйича дастурга киритилган

геологик топши-

риқлар

бошла-

ниши

тугаши

1

2

3

4

5

6

7

8

Геологик-қидирув ишларига ажратмалар.








Геологик-қидирув ишлари

1. ҚОРА МЕТАЛЛАР.

1.1. ТЕМИР (бунда ва кейинги ўринларда ер ости бойликларини геологик ўрганиш бўйича ишларнинг белгиланган босқичларига мувофиқ).








1

2

3

4

5

6

7

8

1.1.1. Конларни қайта қидириш (олдинги ишлар (объектлар) бўйича).








1.1.2. Конларни қидириш (объектлар бўйича).

1.1.3. Баҳолаш (объект бўйича).








1.1.3.1. Дастлабки баҳолаш.

1.1.3.2. Муфассал баҳолаш.








1.1.4. Излаш ишлари (минтақалар ва майдонлар рўйхати, умумлаштириш).








1.1.5. Мавзули ва тажриба-услубий ишлар.

2. РАНГЛИ ВА НОДИР МЕТАЛЛАР.








3. ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР.








4. УГЛЕВОДОРОДЛАР.








5. КЎМИР ВА ЁНУВЧИ СЛАНЕЦЛАР.








6. НОМЕТАЛЛ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР.








7. МИНТАҚАВИЙ ГЕОЛОГИК-ТАСВИРЛАШ ВА ГЕОФИЗИК ИШЛАР (МГҚЎ, ЧГХ ва бошқ.) (минтақа ва майдонлар рўйхати, умумлаштиш).








А. Геологик-тасвир ишлари.








Б. Геофизик ишлар.








В. Тажриба-услубий ва мавзули ишлар.








8. ГИДРОГЕОЛОГИК, МУҲАНДИСЛИК-ГЕОЛОГИК ИШЛАР (муфассаллик даражаси талаблари 1 ва 7-бандларда келтирилганларга ўхшаш).








9. ГЕОЭКОЛОГИК ИШЛАР (ТАДҚИҚОТЛАР).








10. ИЛМИЙ-ТЕКШИРИШ ИШЛАРИ (мавзуларнинг асосий йўналишлари рўйхати, умумлаштиш).








1

2

3

4

5

6

7

8

11. НАШР ЭТИШ ИШЛАРИ.








12. ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ АХБОРОТ, ЙЎРИҚНОМАВИЙ-УСЛУБИЙ, МЕЪЁРИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ.








13. ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК ИШЛАРИ (мавзуларнинг асосий йўналишлари, умумлаштириш).








14. КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ИШЛАР.








15. КОРХОНАЛАР ВА ДАЛА БАЗАЛАРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ.









Ташкилот раҳбари

_______________________

(Ф.И.О.)


Геологик хизмат

раҳбари

____________________________

(Ф.И.О.)


Иқтисодиёт хизмати

раҳбари

____________________________

(Ф.И.О.)





Низомга

5-ИЛОВА



Фойдали қазилмалар прогноз ресурслари ва захиралари ўсиши

ПРОГНОЗИ

____________________________________

(Ташкилот номи)


20___ йилга

Фойдали қазилма

Ўлчов бирлиги ва захиралар тоифаси

Захираларнинг ўсиши

жами

шу жумладан, чораклар бўйича

1

2

3

4


Ташкилот раҳбари





(Ф.И.О.)


Фойдали қазилма

Ўлчов бирлиги ва прогноз ресурслар тоифаси

Прогноз ресурсларнинг ўсиши

жами

шу жумладан, чораклар бўйича

1

2

3

4


Ташкилот раҳбари





(Ф.И.О.)






Низомга

6-ИЛОВА





"Тасдиқлайман"

Раҳбар ёки ўринбосар

___________________________

(Ф.И.О.)

20___ й. "___" _______________


Объект бўйича геологик топшириқ

_________________________________

(ташкилот раҳбари)

20___ йилга

Соҳа, фойдали қазилма, босқич, ишлар объекти

Лойиҳа-

смета ҳужжат-

ларини тасдиқлаш санаси, муддати

(йил, чорак) ва тасдиқ-

ловчи ташкилот

Ишларни бажариш муддати, йил, чорак

Объект ишлари смета қиймати, минг сўм

Жорий йил бошига смета қиймати қолдиғи, минг сўм

Топшириқ қиймати, жорий йилга жорий нарх-

ларда

Объектлар бўйича дастурга киритилган

геологик топшириқ-

лар

бошла-

ниши

тугаши

1

2

3

4

5

6

7

8

Геологик-қидирув ишларига ажратмалар.








Геологик-қидирув ишлари

1. ҚОРА МЕТАЛЛАР.

1.1. ТЕМИР (бунда ва кейинги ўринларда ер ости бойликларини геологик ўрганиш бўйича ишларнинг белгиланган босқичларига мувофиқ).








1.1.1. Конларни қайта қидириш (олдинги ишлар (объектлар) бўйича).








1.1.2. Конларни қидириш (объектлар бўйича).

1.1.3. Баҳолаш (объект бўйича).








1.1.3.1. Дастлабки баҳолаш.

1.1.3.2. Муфассал баҳолаш.








1

2

3

4

5

6

7

8

1.1.4. Излаш ишлари (минтақалар ва майдонлар рўйхати, умумлаштириш).








1.1.5. Мавзули ва тажриба-услубий ишлар.

2. РАНГЛИ ВА НОДИР МЕТАЛЛАР.








3. ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР.








4. УГЛЕВОДОРОДЛАР.








5. КЎМИР ВА ЁНУВЧИ СЛАНЕЦЛАР.








6. НОМЕТАЛЛ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР.








7. МИНТАҚАВИЙ ГЕОЛОГИК-ТАСВИРЛАШ ВА ГЕОФИЗИК ИШЛАР (МГҚЎ, ЧГХ ва бошқ.) (минтақа ва майдонлар рўйхати, умумлаштиш).








А. Геологик-тасвир ишлари.








Б. Геофизик ишлар.








В. Тажриба-услубий ва мавзули ишлар.








8. ГИДРОГЕОЛОГИК, МУҲАНДИСЛИК-ГЕОЛОГИК ИШЛАР (муфассаллик даражаси талаблари 1 ва 7-бандларда келтирилганларга ўхшаш).








9. ГЕОЭКОЛОГИК ИШЛАР (ТАДҚИҚОТЛАР).








10. ИЛМИЙ-ТЕКШИРИШ ИШЛАРИ (мавзуларнинг асосий йўналишлари рўйхати, умумлаштиш).








11. НАШР ЭТИШ ИШЛАРИ.








12. ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ АХБОРОТ, ЙЎРИҚНОМАВИЙ-УСЛУБИЙ, МЕЪЁРИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ.








13. ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК ИШЛАРИ (мавзуларнинг асосий йўналишлари, умумлаштириш).








14. КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ИШЛАР.








15. КОРХОНАЛАР ВА ДАЛА БАЗАЛАРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ.








Ташкилот раҳбари

_______________________

(Ф.И.О.)

Геологик хизмат раҳбари

____________________________

(Ф.И.О.)

Иқтисод хизмати раҳбари

______________________________________________

(Ф.И.О.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 май

















































Время: 0.0349
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск