ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2020 й. 305-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2020 й.

N 305



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш

ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари

фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон ва "Иссиқлик

таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти

корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 2 декабрдаги

ПҚ-4542-сон қарорлари)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон ва "Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 2 декабрдаги ПҚ-4542-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 майдаги

305-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

     

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2014 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларида:


а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Кўп квартирали уйлар бевосита мулкдорлар томонидан бошқарилганда, Етказиб берувчи иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлашга Истеъмолчилар билан икки томонлама иссиқлик таъминоти шартномасини тузади ҳамда иссиқлик тармоғининг баланс мансублилиги чегарасида иссиқлик энергияси бериш режими ва сифати учун жавоб беради.

Кўп квартирали уйларда коммунал хизматлар Истеъмолчисининг номидан шартнома Ижро этувчи (хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, бошқарувчи ташкилот ва бошқалар) томонидан тузилиши мумкин.

Бунда иссиқлик таъминоти корхоналари, истеъмолчилар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки профессионал бошқарув компаниялари ўртасида аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни етказиб бериш тўғрисида уч томонлама шартнома тузилади";


б) 42-бандда:

бешинчи хатбошидаги "2" рақами "4" рақами билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "4" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин;


в) 62-банддаги "30" рақами "15" рақами билан алмаштирилсин;


г) 90-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) иситишга - 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон учун";


д) 94-бандда:

биринчи хатбошидаги "календарь йил мобайнида ҳар ойда тенг равишда" сўзлари "2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон учун" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


е) 98-бандда:

иккинчи хатбошидаги "календарь" сўзи "иситиш давридаги календарь" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "тамом" сўзи "иситиш давридаги тамом" сўзлари билан алмаштирилсин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 май















































Время: 0.2089
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск