ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш /

Ички ишлар вазирининг 20.04.2020 й. 147-сон "Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.05.2020 й. 2041-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.05.2020 й.

N 2041-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

20.04.2020 й.

N 147


БУЙРУҒИ



"Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик

воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар

ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг

техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация

мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги 85-сон "Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2009 йил 4 октябрдаги 75-сон "Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2041, 2009 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 508-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик

воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар

ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг

техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация

мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқда:


номи ва 1-банддаги "ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламалари" деган сўзлар ", қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Низомда:


номидаги "ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламалари" деган сўзлар ", қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


муқаддимадаги "ҳамда қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламаларининг" деган сўзлар ", қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация воситалари ҳамда видеокузатув тизимларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-банддаги "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблари тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1048, 2001 йил 11 июль) ўрнатилган" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги 85-сон қарори билан тасдиқланган Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомда белгиланган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик

воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар

ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг

техник мустаҳкамлиги, қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи

сигнализация воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари

билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни

амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга

2-ИЛОВА



Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари,

психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган

объект ва хоналарни текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


20 ___ йил "_____" _______________________



(шаҳар, аҳоли турар жойининг номи)

Мен (бизлар),


(ички ишлар органлари ходим(лари)ининг лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

томонидан

(юридик шахс раҳбари (унинг вакили)нинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

иштирокида

гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган жой

                

текшириб чиқилди


(ГАППларни сақловчи юридик шахснинг номи)

(ГАППларни сақлаш фаолияти амалга оширилаётган манзил)

Текширув давомида қуйидагилар аниқланди:

1. Объектнинг тоифаси ва тури


(объектнинг тоифаси - I, II, III; тури - база, омборхона, дорихона,

лаборатория, бўлинма, тиббиёт пункти, бошқа тиббиёт муассасаси)

2. Ташкилот (омборхона, база) ҳудудининг ҳолати


(фақат I тоифадаги объектларга тўлдирилади:

ҳудуднинг яроқлилиги, техник ҳолати ва ёритилиши; ўтиш таъқиқланган ҳудуднинг кенглиги,

жиҳозланиши ва ундан фойдаланиш тартиби; кириш (ички) темир йўлларининг ҳолати; ёнғинга қарши сув

манбалари ва яшин қайтарувчи ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳолати, омборхоналар оралиғида ўзаро ҳамда

омбор иншоотлари ва алоҳида бинолар ўртасида белгиланган ёнғинга қарши масофаларга риоя этилиши ва ҳ.қ.),

3. Тўсиқларнинг ҳолати:


(фақат I тоифадаги объектларга тўлдирилади:

тўсиқларнинг тури ва баландлиги, белгиланган талабларга мувофиқлиги (мувофиқ эмаслиги),

тешиклар, ўпиришлар, осилиб қолишлар ва ҳ.қ. камчиликлар мавдужлиги)


4. Ёритилиш ҳолати:


(тўғри ва тўлиқ ёритилганлиги, ёритиш манбаларининг етарлилиги ва созлиги)

5. Қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация воситалари ҳамда видеокузатув тизимининг мавжудлиги ва ҳолати:

(Қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация воситаларининг тури - шовқинли, нурли-шовқинли, автоном,

датчиклари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг техник қўриқлаш пунктига, қўриқлаш постига ёки мансабдор шахсга уланганлгиги, объект 1 ва 2-рубежларда қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация

воситалари билан жиҳозланганлиги, қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар ҳолати - соз, носоз, кабелларни ўтказиш усули - хуфёна, очиқ)

6. Видеокузатув тизимининг мавжудлиги ва ҳолати:


(камералар сони, етарлилиги ва тўғри жойлаштирилганлиги,

тасвири чиқарилган жойи, қўриқлаш постига уланганлиги, тизимнинг ҳолати - соз, носоз, тасвир сақланадиган муддат, кабелларни ўтказиш усули - хуфёна, очиқ)

7. Қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация воситалари ҳамда видеокузатув тизими захира электр таъминоти манбаи билан таъминланганлиги

(тури, қувватининг етарлилиги, ҳолати - соз, носоз, аккумуляторнинг ишлаш давомийлиги)

8. ГАППларни сақлаш шароитлари:


(алоҳида (умумий) хонада, хонанинг жойлашуви,

деворлар, пол ва шипнинг ўрнатилган талабларга мувофиқлиги,

деразалар металл панжаралар билан ҳимояланганлиги, уларнинг ўрнатилган талабларга мувофиқлиги)

9. Эшикларнинг ҳолати: асосий


(эшик ишланган материал, унинг техник мустаҳкамлиги,

қулфлар етарлилиги ва ишончлилиги)

қўшимча (панжарали)


(эшик ишланган материал, унинг техник мустаҳкамлиги,

қулфлар етарлилиги ва ишончлилиги)

10. Металл қути (сейф, шкаф)лар мавжудлиги ва ҳолати:


(қути (сейф, шкаф)ларнинг етарлилиги,

ишончлилиги ва техник мустаҳкамлиги, қулфларнинг етарлилиги ва ишончлилиги)

11. ГАППларни сақлаш тартиби:

(металл қути (сейф, шкаф)лар ичида сақланиши ташкил этилганлиги,

улар ишдан ташқари вақтда муҳрланиши)

12. Қўриқлаш ҳолати:


(қўриқлаш тури, постлар сони ва етарлилиги, қуролланиши,

қўриқлаш хизматининг иш тартиби, постлар орасида алоқа воситалари мавжудлиги, созлиги ва ҳ.қ.)

13. Аввалги текширув(лар) натижасида аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги:

(охирги текширув(лар) ким томонидан ва қачон амалга оширилган, аниқланган камчиликлар,

уларни бартараф этиш даражаси, далолатномада белгиланган муддатларда бартараф этилганлиги)


14. ГАППларни сақлашда аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар:

Т/р

Аниқланган камчиликларнинг

мазмуни

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар

Ижро муддати
















Имзолар:






(имзо)


(Ф.И.О.)






(имзо)


(Ф.И.О.)

Далолатнома нусхасини олдим:






(имзо)


(Ф.И.О.)".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 25 май, 19-20-сон, 217-модда













































Время: 0.1871
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск