ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 й. 313-сон "Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2020 й.

N 313




РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА ЁШЛАР

ТЕХНОПАРКЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 30 августдаги ПҚ-4433-сон қарорига мувофиқ, ёшларни илмий фаолиятга янада кенгроқ жалб этиш, ёш истеъдод эгаларини тайёрлаб бориш ҳамда илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўналишларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг республиканинг ҳар бир ҳудудида 1-иловага мувофиқ босқичма-босқич Ёшлар технопаркларини (кейинги ўринларда - Технопарклар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Технопарклар фаолиятининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг фаолиятини ривожлантириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ва Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари билан ҳамкорликда ёшларни интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш;

ҳудудларда ёшларнинг таҳлилий фикрлаш, уларни илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, иқтидорли, ташаббускор ёшларнинг ўз интеллектуал салоҳиятини намоён қилиши ва ижтимоий мослашуви учун зарур шароитлар яратиш;

ёшларнинг "стартап" лойиҳаларини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш учун ягона майдон ташкил этиш орқали ҳудудларнинг инновацион салоҳиятини ошириш;

замонавий талабларга жавоб берадиган малакали кадрларни тайёрлаш, шунингдек, ҳудудларни сифатли, юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматлар билан таъминлаш мақсадида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш;

иқтидорли ёшларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш ташкилотларида малака оширишларига кўмаклашиш;

етакчи компаниялар вакиллари, малакали мутахассислар ва экспертлар иштирокида тренинглар ва мастер-классларни, шунингдек, ёшларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва ишлаб чиқарувчилар билан инновацион-корпоратив алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида илмий-техник конференция, семинар, ўқув курслари ва тренинглар ташкил этиш;

иқтидорли ёшлар томонидан таклиф этилган долзарб йўналишлар бўйича лойиҳаларни саралаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан мавзуга оид грантлар бериш юзасидан эълон қилиб бориладиган танловларга йўналтириш;

илмий-техник, инновацион ҳамда "стартап" лойиҳаларини амалиётга жорий этиш мақсадида олий таълим муассасаларининг илмий ходимлари, профессор-ўқитувчи ва талабаларини жалб қилиш.


3. Белгилансинки:

Технопарклар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги муассислигидаги ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади;

Технопарклар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси томонидан мувофиқлаштирилади;

Технопаркларнинг экстерриториаллиги жойлашган ҳудуд доирасида назарда тутилади ва бунда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг илмий, технологик ва иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ҳисобга олиниб, уларнинг резидентлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда жойлаштирилади;

Технопарклар резиденти мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ва кейинчалик уларни рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.


4. Қуйидагилар:

2020-2023 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш режа-жадвали (кейинги ўринларда - режа-жадвал) 1-иловага мувофиқ;

Ёшлар технопаркининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари тегишлилиги бўйича Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, зарур моддий-техник база, асбоб-ускуна ва мебеллар билан жиҳозлаш ҳамда лойиҳа ишларини амалга оширсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари режа-жадвалда белгиланган муддатларда Технопаркларни тўлиқ фойдаланишга топширишга шахсан масъул этиб белгилансин.


5. Технопарк фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган маблағлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Белгилаб қўйилсинки:

Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатлари Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади;

Технопарк директори меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори 5-иловаси билан тасдиқланган бўлим бошлиғи лавозимига тенглаштирилади.

Технопарк директори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Технопаркларда илмий, технологик ва иқтисодий жиҳатдан юқори деб топилган инновацион маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиққан тадбиркорлик субъектларига тегишлича "Яшнобод" инновация технопарки, "Хоразм" инновацион технопарки, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг резиденти мақомини бериш тартиби жорий этилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

а) икки ой муддатда:

Технопарклар уставларининг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Технопарклар резидентларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланишини;

б) ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиришни таъминласин.


9. Ўзбекистон ёшлар иттифоқига мунтазам равишда барча ҳудудий кенгашлари орқали Технопарклар фаолиятига иқтидорли ёшларни мақсадли жалб этиш, резидентларнинг ишланмаларини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш, зарур ҳолларда, медиа маҳсулотлар ишлаб чиқиш чора-тадбирларини амалга ошириш тавсия этилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 майдаги

313-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020-2023 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар

технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш

РЕЖА-ЖАДВАЛИ

Т/р

Ҳудуд номи


Жойлашиш жойи


Амалга ошириш

муддати


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Нукус ш.

2020 йил

2.

Андижон вилояти


Андижон ш.

3.

Самарқанд вилояти


Самарқанд ш.

4.

Навоий вилояти


Навоий ш.

2021 йил

5.

Сирдарё вилояти


Сирдарё тум.

6.

Тошкент вилояти


Оҳангарон ш.

7.

Бухоро вилояти


Олот тум.

2022 йил

8.

Наманган вилояти


Наманган ш.

9.

Фарғона вилояти


Фарғона ш.

10.

Хоразм вилояти


Урганч ш.

2023 йил

11.

Жиззах вилояти


Жиззах ш.

12.

Сурхондарё вилояти


Термиз ш.

13.

Қашқадарё вилояти


Қарши ш.

         





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 майдаги

313-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ёшлар технопаркининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ








Директор






































































Директор ўринбосари






















Бухгалтер

1

















Инновацион лойиҳаларни жалб қилиш ва саралашни ташкил этиш бўлими

3





























Хўжалик бўлими

2
























Стратегик ривожлантириш ва лойиҳалар мониторинги бўлими

2





























































            

Ходимларнинг умумий чекланган сони - 10 нафар.

Ёрдамчи ходимлар сони қонунчиликда ўрнатилган нормативларга мувофиқ белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 май










































Время: 0.1544
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск