ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 й. 327-сон "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2020 й.

N 327



АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШНИНГ АЙРИМ МАЪМУРИЙ

РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармонига мувофиқ ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилиши ҳамда тасдиқланишини, Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2020 йил 1 июнга қадар:

ушбу қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ва дафн маросими учун бериладиган нафақаларни тайинлаш юзасидан мурожаатлар бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилишини таъминлаш мақсадида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг маълумотлар базаси "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин;

фуқароларнинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида ва пенсионерларнинг пенсия ва нафақа миқдори тўғрисидаги маълумотномаларни бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:

ушбу қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг белгиланган тартибини амалга ошириш юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламент талаблари бузилганлиги учун давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этувчи ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини белгиланган тартибда қўлласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 май


































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск