Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 23.05.2020 й. 327-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 майдаги

327-сон қарорига

3-ИЛОВА



Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида

мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент фуқароларга (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) Давлат хизматлари марказлари орқали фуқаро пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринларда - давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда -ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги идоралараро электрон ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.


7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

8. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.


9. Ариза берувчилар томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлаш рад этилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


10. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.


11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқангандан сўнг 5 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда тақдирда автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.


12. Ваколатли орган сўровнома олингандан сўнг 5 дақиқа мобайнида QR-кодли (матрик штрихли код) маълумотномани шакллантиради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.


13. Давлат хизматлари маркази маълумотнома олингандан сўнг 5 дақиқа мобайнида ариза берувчига маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклида бериши шарт.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.


16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


17. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида

маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи


1. Маълумотномани олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади.


2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.


Заруратга кўра









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


1. Сўровномани тўлдириб электрон шаклда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.



1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқада



2. ЯИДХП


2. Сўровномани Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.


2. Автоматик тарзда








3-босқич

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими


QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.


Сўровнома олинганидан сўнг 5 дақиқада









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


Маълумотнома олингандан сўнг уни ариза берувчига тақдим этади.


Маълумотнома олинганидан сўнг 5 дақиқада



          





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

(сана)


(рақам)

Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги

ҳақида маълумотнома олиш учун

СЎРОВНОМА

         

I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:


1. Фамилияси:



2. Исми:



3. Отасининг исми:



4. Туғилган йили ва санаси:



5. Паспорт серияси ва рақами:



6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:



7. Маълумотнома тили (ўзбек/рус):



8. Телефон рақами:



9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 май





































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск