ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 й. 310-сон "Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2020 й.

N 310



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СУВДАН

ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ВА СУВНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ҳамда "Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплашни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига босқичма-босқич қўшиш орқали амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 2020 йил 15 июнгача сувни етказиб бериш бўйича харажатларни инобатга олган ҳолда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг янги миқдори юзасидан асослантирилган таклифларни "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасида назарда тутиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритсин.


3. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

а) "Давергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда рақамли технологияларни қўллаган ҳолда сув омборларининг фойдали сиғимига даврий равишда аниқлик киритиб бориш чора-тадбирларини тасдиқласин;

б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2 ва 3-иловаларга мувофиқ сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни "oнлайн" режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилишини таъминласин.

в) Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги:

сув омборлари ва ирригация тизимларидаги сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари (гидропостлар) билан жиҳозлаш;

сув омборлари, ирригация тизимлари ва насос станцияларда рақамли технологияларни жорий қилиш, сув ресурслари ва электр энергиясидан фойдаланишни "онлайн" режимда назорат қилиш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари, хорижий инвестициялар, шу жумладан, жалб этиладиган грантлар ҳисобидан молиялаштирилишини ташкил қилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари икки ой муддатда сув истеъмолчилари уюшмалари суғориш тармоқларидаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва тиклаш, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш муддатлари ва ушбу тадбирларни молиялаштириш манбалари юзасидан келишилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Тижорат банкларига сув истеъмолчиларига сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун зарур миқдорда кредитлар ажратиш тавсия этилсин.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда сув омборлари ва ирригация тизимларидаги сув олиш жойларини 2022 йил 1 декабрга қадар сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозлаш ҳамда 2023 йил 1 декабрга қадар рақамли технология асосида туманлар чегарасида "онлайн" режимида сув ресурслари ва вазирлик тизимидаги насос станцияларда электр энергиясидан фойдаланишни назорат қилишни жорий қилишга;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда сув истеъмолчилари уюшмалари билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозлашни ташкил қилишга;

барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига тўлиқ амал қилишга ҳамда сувнинг ҳисоб-китобини ўз вақтида юритишга масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.


8. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ сув истеъмолчилари:

белгиланган сув олиш лимитлари ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этиши, сувни махсус истеъмол қилишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатномани расмийлаштириши;

сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаши, ички сув объектлари ва иншоотларини техник жиҳатдан соз ҳолда сақлаши, улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши ҳамда сувни шартнома асосида истеъмол қилиши зарур;

б) сув истеъмолчилари томонидан олинган сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботи Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади;

в) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ сув истеъмолчилари лимитдан ортиқча сув олганда, лимитдан ортиқча олинган сув учун, шунингдек, рухсат берувчи ҳужжатларсиз сув ресурсларини истеъмол қилганда, сувдан фойдаланганлик учун солиқ белгиланган ставкага нисбатан беш баробарга оширилган миқдорда ундирилади.


9. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда сувнинг ҳисоб-китоби юритилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин, жойларда мақсадли ўрганишлар ўтказсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича бажарилган ишлар тўғрисида Сув хўжалиги вазирлигига ахборот тақдим қилиб борсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 3-сон, 20 модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев ҳамда вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 майдаги

310-сон қарорига

1-ИЛОВА



Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан

сув ресурларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол

қилинган сув ресурсининг ҳисоботини юритиш юзасидан

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбир номи


Молиялаштириш манбаи


Ижро муддати


Масъул вазирлик

ва идоралар


I. СУВ РЕСУРЛАРИНИ БОШҚАРИШ, ҲИСОБГА ОЛИШ ҲАМДА

ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1

Сувдан фойдаланиш ва сув итеъмоли бўйича наъмунавий шартномаларни ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда тасдиқлаш ва жойларга етказиш.


Маблағ талаб этилмайди


2020 йил

15 июль

Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2

Сув олиш жойларининг рўйхатга олиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2020 йил

15 июль

3

Гидропостларни аттестациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2020 йил

15 июль

II. СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ

4

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ҳисобидаги сув омборларининг лойиҳавий сув сиғимларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг амалдаги сиғимини рақамли технологиялари ёрдамида қайта аниқлаш.


Сув хўжалиги тизими ташкилотларига бюджетдан ажратилган маблағлар, Сув хўжалигини ривожлантириш жамғарма маблағи


2021-2023

йилларда

жадвал

бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


5

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ҳисобидаги сув омборлари, ирригация тизими каналлари ва бошқа сув хўжалиги объектларидаги сув олиш жойларини ва улардаги сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситаларини хатловдан ўтказиш.

Маблағ талаб этилмайди


2020 йил

1 июль


Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар



Сув истеъмолчилари ҳисобидаги суғориш тармоқларини, улардаги иншоотлар, шунингдек, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини хатловдан ўтказиш.


2020 йил

10 июль


Сув хўжалиги вазирлиги, сув истеъмолчилари уюшмалари


Сув олиш жойлари, сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситаларининг техник ҳолати бўйича нуқсонлар далолатномаларини расмийлаштириш.



2020 йил

20 июль


6

Сув омборлар, ирригация тизими каналлари ва бошқа сув хўжалиги объектларидаги сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш.


Давлат бюджети маблағлари, хорижий инвестициялар ва грантлар


2020-2023

йиллар

жадвал

бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, "Амударё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси, "Сирдарё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси


7

Сув истеъмолчилари уюшмаларининг суғориш тармоқларидаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва тиклаш, фермер хўжаликлари, кластер ташкилотлари ва бошқа сув истеъмолчиларнинг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш.


Сув истеъмолчилари маблағлари, тижорат банклари кредити, хорижий инвестициялар ва грантлар


2020-2023

йиллар

жадвал

бўйича


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, сув истеъмолчилари уюшмалари, сув истеъмолчилари


III. СУВНИНГ ҲИСОБ-КИТОБИНИ ЮРИТИШНИ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

8

Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги барча сув хўжалиги ташкилотларининг диспетчирлик хизматларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш.

Сув ресурслари ва улардан фойдаланиш юзасидан маълумотлар базасини тўлиқ шакиллантириш.


Сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларга бюджетдан ажратилган маблағлар, Сув хўжалигини ривожлантириш жамғарма маблағи ва ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари


2020-2025

йиллар

жадвал

бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзгидромет" маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, "Амударё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси, "Сирдарё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси


9

Дарёлар, сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларида, шунингдек, ҳудудлардаги мавжуд сув ресурслари бўйича кунлик маълумотларни вазирлик расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш.


Маблағ талаб этилмайди

2020 йил

1 июль


Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзгидромет" маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги


10

Сув истеъмолчиларининг сув олиш жойлари ва сувни ҳисобга олиш воситаларининг (гидропост) наъмунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш.


Маблағ талаб этилмайди

2020 йил

1 август


Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти


11

Сув омборлари, насос станциялари, ирригация тизимлари, суғориш тармоқлари ҳамда сув олиш жойларида сув ресурслари ва электр энергияси ҳисоб-китобини юритиш юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш.


Сув хўжалиги тизими ташкилотларига бюджетдан ажратилган маблағлар ва ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари


2020-2025

йиллар

жадвал

бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти


        





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 майдаги

310-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сув омборлари ва ирригация тизимларида сув

ресурсларидан фойдаланишни рақамли технологиялар

ёрдамида "oнлайн" режимида назорат қилишни

жорий қилиш кўрсаткичлари


Жами

ўрнати-

ладиган

қурилма

сони, дона


шу жумладан:


сув омборларда


ирригация тизимларида:


вилоятлараро

ирригация тизимларида


туманлараро ирригация

тизимларида

туманлар ирригация

тизимларида

жами


шундан:


жами


шундан:


жами


шундан:


жами


шундан:


2021 й.


2022 й.


2021 й.


2022 й.


2021 й.


2022 й.


2023 й.


2021 й.


2022 й.


2023 й.


Қорақалпоғистон

Республикаси


1 302




37

30

7

180

36

63

81

1 085

162

271

652

вилоятлар:

















Андижон


2 086

2

1

1

32

26

6

196

39

68

89

1 856

278

164

1 414

Бухоро


1 319

3

1

2

34

27

7

121

24

42

55

1 161

174

290

697

Жиззах


664

7

3

4

23

18

5

132

26

46

60

502

75

125

302

Қашқадарё


1 515

13

5

8

52

39

13

169

33

59

77

1 281

192

320

769

Навоий


327




13

10

3

44

9

15

20

270

40

67

163

Наманган


2 330

11

4

7

21

15

6

143

28

50

65

2 155

322

538

1 295

Самарқанд


1 241

5

2

3

18

14

4

168

33

58

77

1 050

157

262

631

Сурхондарё


991

5

2

3

19

14

5

143

28

50

65

824

123

206

495

Сирдарё


1 461

1


1

24

16

8

96

19

33

44

1 340

201

335

804

Тошкент


2 433

3

1

2

25

20

5

180

36

63

81

2 225

334

556

1 335

Фарғона


2 550

5

2

3

26

20

6

224

44

79

101

2 295

344

573

1 378

Хоразм


357

1


1

20

16

4

99

20

34

45

237

36

59

142

ЖАМИ


18 576

56

21

35

344

265

79

1 895

375

660

860

16 281

2 438

3 766

10 077

         





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 майдаги

310-сон қарорига

3-ИЛОВА



Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос

станцияларида электр энергиясидан фойдаланишда

рақамли технологиялар ёрдамида "oнлайн" режимида

назорат қилишни жорий қилиш


дона


Жами насос

станция сони


Ўрнатиладиган


шундан:


электр энергия

ҳисоблагич сони


қурилма

сони


2021 йил


2022 йил


2023 йил


Қорақалпоғистон

Республикаси


273

409

409

62

123

224

вилоятлар:








Андижон


147

133

133

20

40

73

Бухоро


31

20

20

3

6

11

Жиззах


35

44

44

7

13

24

Қашқадарё


62

82

82

12

25

45

Навоий


41

54

54

9

16

29

Наманган


206

277

277

42

83

152

Самарқанд


91

62

62

10

18

34

Сурхондарё


110

132

132

19

40

73

Сирдарё


42

103

103

16

31

56

Тошкент


150

154

154

23

46

85

Фарғона


168

174

174

27

52

95

Хоразм


298

435

435

67

130

238

Қашқадарё магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси


14

14

14

2

4

8

Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси


11

41

41

6

12

23

Жиззах бош насос станциясидан фойдаланиш бошқармаси


8

14

14

2

4

8

ЖАМИ


1687

2148

2148

327

643

1178

              





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 майдаги

310-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида сувдан

фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг биринчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 1-иловада:


а) 4-банддан "ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар)" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 5-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" сўзлари "Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-банднинг тўртинчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 23-банднинг иккинчи хатбошисидан "ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар бўйича) ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 29-банднинг "а" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "корхоналар" сўзи "ташкилотлар" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши "объектларида" сўздан кейин "белгиланади" сўзи билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


е) 31-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 34-банддаги "ва шу кабилар" сўзлари "суғориш ва коллектор тармоғи, ер ости сувлари ва бошқа сув манбаи" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 40-бандда:

учинчи хатбошидаги "ирригация тизими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг" сўзлари "туманлар ирригация бўлимлари, ирригация тизими бошқармалари, магистрал каналлар (тизим) бошқармалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўтинчи хатбошидаги "ҳавза тизими, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари" сўзлари "тизимлари ҳавза бошқармалари, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи сув хўжалиги ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 45-банднинг биринчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси билан (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувларни олишда)" сўзлари чиқариб ташлансин;


к) 47-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш (аҳоли томорқа ерлари бундан мустасно) воситалари билан жиҳозлаш";


л) 54-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар)" сўзлари чиқариб ташлансин;


м) 55-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"55. Сувдан махсус фойдаланувчилар ва махсус сув истеъмолчиларининг ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ, коммунал сув таъминоти тизимидан сув олинган тақдирда эса - Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ сувдан фойдаланиш ва сув таъминоти, шунингдек сув чиқариш тўғрисида ҳисоб ва ҳисоботни юритишлари, шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ миқдорини ҳисоблаб чиқариш мақсадида тегишли сув етказиб берувчи ташкилотга (фойдаланувчи сув хўжалиги ташкилотлари ёки сув истеъмолчилари уюшмалари) ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув миқдори тўғрисида алоҳида ҳисобот тақдим этишлари шарт.

Сув фойдаланиш ва сув истеъмоли учун олинган сув ресурси миқдори сувни етказиб берувчи ташкилот (сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари ёки сув истеъмолчилари уюшмаси) билан сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчи ўртасида сувнинг олди-берди журнали юритилади.

Ушбу журнал шнурланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинади ҳамда журнал ҳар бир сув бериш жойи бўйича икки (шартнома уч томонлама тузилган тақдирда уч) томонлама олиб борилиб, биттаси сув етказиб берувчи ташкилот вакилида иккинчиси сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчисининг ваколатли шахсида сақланади.

Сувнинг олди-бердиси сув етказиб берувчи ташкилот ва сув истеъмолчисининг алоҳида буйруқлари билан тайинланган ваколатли шахслар томонидан олиб борилади.

Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5-санасигача олинган сув миқдори юзасидан сув етказиб берувчи ташкилот билан сув истеъмолчи ўртасида юритилган кундалик олди-берди маълумотлар таҳлил қилинади.

Таҳлил натижалари асосида ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 10-санасигача белгиланган тартибда сув етказиб берувчи ташкилот ва сув истеъмолчиси ўртасида икки томонлама далолатнома расмийлаштирилади ҳамда имзоланади.

Расмийлаштирилган далолатнома сув етказиб берувчи ташкилот томонидан ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 15-санасигача белгиланган тартибда туман (шаҳар) солиқ инспекциясига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ миқдорини ҳисоблаш учун тақдим қилинади";


н) 60-банднинг учинчи хатбошиси "сув истеъмолчилари томонидан" сўзларидан кейин "сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув олиш" сўзлари билан тўлдирилсин;


о) 64-банддаги "сув олиш жойини" сўзлари "қурилган сув олиш иншоотлари ва очилган сув олиш жойлари ҳамда ўрнатилган сув олиш қурилмаларини (насос станцияси, сифон ва бошқалар)" сўзлари билан алмаштирилсин;


п) 65-банддаги "Корхоналар, муассасалар" ва "қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар)" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 май
















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск