ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Жиноий ишлари бўйича / Айрим тоифадаги жиноий ишлар бўйича қарорлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 15.03.1996 й. 9-сон "Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.1996 й.

N 9


САВДО СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР ВА

БОШҚА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ҲАҚИДА


Мамлакатимизда маданиятли бозор муносабатларини ривожлантиришга суиистеъмолликлар, монополияга қарши қонунларни бузиш, ноҳақ йиғимлар олиш ва товламачилик фактлари, шунингдек савдо соҳасида йўл қўйилаётган бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар жиддий тўсиқ бўлмоқда, бу эса иқтисодиётга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига катта зарар етказмоқда.

Савдо қоидаларини, монополияга қарши қонунларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги айрим жиноят ва маъмурий ҳуқуқ нормаларини изоҳлашда бир хилда ёндашиш мавжуд эмас. Тергов амалиётида, солиқ органлари фаолиятида кўрсатилган қонунларни нотўғри татбиқ этиш ҳоллари кўплаб учрамоқда.

Суд амалиётида товламачиларга (рэкетчиларга) ва товарларнинг бозорга эркин кириб келишига тўсқинлик қилаётган бошқа шахсларга, ноҳақ йиғимлар олиш, талон-тарож ва бошқа суиистеъмолликлар билан шуғулланаётган бозор маъмурияти вакилларига нисбатан асоссиз равишда енгил жиноий жазо чораларини тайинлаш, жиноятларни нотўғри квалификация қилиш ҳолларига йўл қўйилмоқда. Кўпинча савдо қоидаларининг бузилишига имкон берган сабаблар ва шароитлар аниқланмайди, бу туркумдаги ишлар бўйича суд процесслари кенг оммалаштирилмайди.

Қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонунларни тўғри ва бир хилда татбиқ этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар жамият учун катта ижтимоий хавф туғдиришини назарга олиб, судлар, тергов ва солиқ органларининг эътибори бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик муқаррарлиги принципига қатъий риоя этишлари зарурлигига қаратилсин.

Товламачиларга, талон-тарож, фуқаролардан ноҳақ йиғимлар олиш, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш билан шуғулланувчи бозорлар, савдо комплекслари маъмуриятининг ходимларига, савдо қоидаларини бузувчи, ўта юқори нархларни сунъий равишда сақлаб турувчи, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни бозорлардан сиқиб чиқарувчи олибсотарларга нисбатан қаттиқ жазоларни қўллаш таъминлансин.

2. Судларга тушунтирилсинки, шахснинг товар бозорларида рақобатни чеклашга олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлари "Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январдаги Қонунини бузиш деб баҳоланиши ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси билан квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳаракатларга қуйидагилар киради:

монополияга қарши органга ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларга ахборот тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд уларга била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этиш;

монополияга қарши органнинг қоидабузарликларни тугатиш тўғрисидаги, дастлабки ҳолатни тиклаш ҳақидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш, ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик;

тайёрловчининг товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш, уларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик;

хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишда, қўшиб олишда ҳамда акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш бўйича битимлар тузишда монополияга қарши талабларни бузиш;

рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни келишиб олинган ҳолда содир этиш ва битимларни тузиш, шунингдек товар ёки молия бозорида устун мавқени суиистеъмол қилиш, худди шунингдек танлов (тендер) ёки биржа савдоларига доир монополияга қарши талабларни бузиш;

норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказиш, шунингдек истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаслик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиш;

яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилиш.

3. Қандай бўлмасин мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида товарларнинг бозорга эркин кириб келишига ҳар қандай йўсинда тўсқинлик қилиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни бозордан сиқиб чиқариш, ўта юқори нархларни сунъий равишда сақлаб туриш тўғрисида талаб қўйиш ва товар эгасига, бозор маъмурияти ёки ўзга шахсларга нисбатан зўрлик ишлатиш, уларни зўрлик ишлатиш билан кўрқитиш, мулкига шикаст етказиш ёки мулкини нобуд қилиш билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар товламачилик (рэкет) тариқасида Жиноят кодексининг 165-моддаси билан квалификация қилинмоғи лозим. Товламачилик мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида талаб қўйишда ёхуд товламачи фойдасига мулкий характердаги ҳаракатларни содир этишда (товарни паст нархда ёхуд текинга беришда, товарни зўрлик ишлатиб олиб қўйишда ва ш.к.) ифодаланиши мумкин. Товламачилик учун жиноий жавобгарликка тортишга, айбдорнинг зўрлик ишлатиш тўғрисидаги таҳдидини амалга оширган бўлиши шарт бўлмай, бундай талаб қўйилишининг ўзи етарлидир.


4. Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмаган ҳолда амалга ошириб, анча миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси иккинчи қисми, худди шундай ҳуқуқбузарликни қўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради. Ўша ҳаракатлар, жуда кўп миқдорда содир этилса, Жиноят кодекси 188-моддаси билан жиноий жавобгарликни юзага келтиради.

Юридик шахслар ва фуқароларга товарларни ёки бошқа ашёларни олишда ёки сотишда, томонлар ўртасида битимлар тузишда, шунингдек бошқа воситачилик ҳаракатларини амалга оширишда кўмаклашувчи шахсларнинг рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаган ҳолда содир этадиган ҳаракатлари ҳам Жиноят кодексининг мазкур моддаси билан квалификация қилинмоғи лозим.

Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти (маҳсулотлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш) натижасида олинган назорат қилинмайдиган даромад қилинмайдиган аниқлашда, мазкур фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ чиқимлар чегириб ташланган ҳолда ҳисобга олинган тушум суммасидан келиб чиқиш лозим.

5. Тушунтирилсинки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинади. Бундай рухсатноманинг йўқлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165, 176-3-моддалари билан маъмурий жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади. Агар бундай фаолият билан шуғулланиш жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 190-моддаси бешинчи қисми ёки Жиноят кодекси 190-моддаси олтинчи қисмининг "а", "б" бандлари билан квалификация қилинади.

Шахс амалдаги қонунчиликка мувофиқ шуғулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан жуда кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда амалга оширганда, унинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 188-моддаси билан квалификация қилиниши лозим бўлиб, Жиноят кодекси 190-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.

6. Жиноят кодексининг 189-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164 ва 168-моддаларида жавобгарлик назарда тутилган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш деганда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг бузилиши тушунилмоғи лозим.

Бунда суд айбдор томонидан айнан қайси савдо қоидаси бузилганлигини кўрсатиши шарт.


7. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасида жавобгарлик назарда тутилган солиқлар ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш деганда фойда (даромад)ни ёки солиқ тўланадиган бошқа объектларни яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек давлат томонидан белгиланган солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан ўзгача бўйин товлаш тушунилмоғи лозим. Худди шундай ҳаракатлар анча миқдорда содир этилганда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 174-моддасининг иккинчи қисми бўйича жавобгарлик юзага келади.

Худди шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда содир этилганда Жиноят кодекси 184-моддасининг биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарлик юзага келади.

Солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган.

Бунда амалдаги қонунларга мувофиқ фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликлари маҳсулотларини сотишдан тушган даромадлари солиққа тортилмаслигини эътиборга олиш лозим. Фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжалиги мавжудлиги маҳаллий ҳокимият органининг маълумотномаси билан тасдиқланади.


8. Ҳақ олиш эвазига товарларнинг ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг бозорга эркин кириб келишига тўсқинлик қилувчи, ўта юқори нархларни сунъий равишда сақлаб турувчи бозорлар, савдо комплекслари маъмуриятининг мансабдор шахслари ҳамда ўз фаолиятини савдо соҳасида амалга оширувчи бошқа мансабдор шахслар ташкилотнинг устав фондида давлат улуши бор-йўқлигидан келиб чиққан ҳолда Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича порахўрлик ёки 192-9-моддаси бўйича тижоратда пора эвазига оғдириб олиш учун жавобгарликка тортиладилар.

Қайд этилган ҳаракатлар ҳақ олиш билан боғлиқ бўлмай, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказган бўлса, уларни иш ҳолатларига қараб Жиноят кодексининг 205-моддаси билан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ёхуд Жиноят кодексининг 206-моддаси билан ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш ёинки, ташкилотнинг устав фондида давлат улуши бўлмаган тақдирда, Жиноят кодексининг 192-11-моддаси билан квалификация қилиниши лозим тариқасида квалификация қилиш лозим.

Хўжалик юритувчи субъектдан бир марталик ёки бошқа йиғимлар учун белгиланган миқдордан ортиқ пул маблағлари олган бозор, савдо комплекслари маъмуриятининг хизматчилари қонунга хилоф эканлигини била туриб, мулкий манфаатдор бўлганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-1-моддаси иккинчи қисми ёки 193-2-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиши керак. Ўша ҳаракатлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, шахс Жиноят кодекси 192-10-моддасининг иккинчи қисми ёки 214-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши лозим.

9. Тушунтирилсинки, хўжалик юритувчи субъект томонидан метрология, сертификатлаштириш, маҳсулот белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузиш тегишли равишда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 213, 214 ва 177-моддалари бўйича маъмурий жавобгарликни юзага келтиради.

10. Савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маъмурий ишларни кўришда судлар солиқ органлари ва ички ишлар органларидан айбдор худди шундай ҳуқуқбузарлик учун муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлиги ҳақида маълумотлар тақдим этишни талаб қилишлари шарт.


11. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 4-моддасига мувофиқ, ҳар бир фуқаро солиқ органлари ёки ҳар қандай бошқа мансабдор шахснинг қарорлари ёки ҳаракатлари устидан судга шикоят қилишга ҳақли.

Бунда фуқаро мулкий ёки бошқача зиённи ундиришни талаб қилса, суд бу талабларни умумдаъво тартибида кўриши шарт.


12. Судлар савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳукуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг тўғри ва тезкорлик билан кўрилишини таъминлашлари, энг долзарб ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш чораларини кўришлари шарт.


13. Судларнинг эътибори ушбу туркумдаги жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда тергов ва солиқ органларининг жиноятни ҳар тарафлама ва холисона тергов қилиш, унга алоқадор бўлган барча шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги материалларнинг тўлиқ бўлишлиги тўғрисидаги процессуал қонун нормаларига оғишмай амал қилишлари устидан талабчанликни кучайтириш зарурлигига қаратилсин. Фуқароларнинг асоссиз равишда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши, уларга тегишли мулкни қонунга хилоф тарзда хатлаш ёки олиб қўйиш ҳолларига жиддий муносабат билдирилсин. Ҳар бир қонун бузилиши, жиноятда қатнашган барча шахсларнинг жавобгарликка тортилмаганлиги факти бўйича мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масала ҳал этилсин, савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга имкон берган сабаб ва шароитлар синчиклаб ўрганилсин, хусусий ажрим чиқариш йўли билан уларни бартараф этиш чоралари кўрилсин.

13-1. Суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар Жиноят кодексининг 13-моддасида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахснинг аҳволини яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга эканлиги ҳақидаги талабларни оғишмай бажаришлари лозим.

Тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг (бундан буён матнда - Қонун) 5-моддаси қуйидаги:

жиноят ишлари суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг иш юритувида (биринчи, апелляция, кассация инстанцияларида) бўлган;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

14. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят судлари ва Тошкент шаҳар суди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ушбу туркумдаги ишлар бўйича қонунларнинг тўғри ва бир хилда татбиқ этилишини таъминласинлар, доимий равишда суд амалиётини умумлаштириб борсинлар, ундаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсинлар.





























































Время: 0.1377
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск