Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Медаллар /

Ўзбекистон Республикасининг 26.05.2020 й. ЎРҚ-621-сон "Соғлом турмуш" медалини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 05.05.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 11.05.2020 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.05.2020 й.

N ЎРҚ-621



"СОҒЛОМ ТУРМУШ" МЕДАЛИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 5 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 11 майда маъқулланган


1-модда. "Соғлом турмуш" медали таъсис этилсин.


2-модда. "Соғлом турмуш" медали тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинади).


3-модда. "Соғлом турмуш" медалининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги 176-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-473-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 4, 221-модда; 2019 йил, N 9, 589-модда; 2020 йил, N 3, 200-модда) 9-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Соғлом турмуш" медали";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикасининг

2020 йил 26 майдаги

ЎРҚ-621-сонли Қонуни билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Соғлом турмуш" медали тўғрисидаги

НИЗОМ


1. "Соғлом турмуш" медали билан:

аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ортиқча вазн ва семизликни бартараф этиш, зарарли одатларнинг олдини олиш, соғлом овқатланиш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишни кенг тарғиб қилишга қўшган катта ҳиссаси учун - соғлиқни сақлаш муассасалари шифокорлари, шу жумладан диетологлар, жисмоний тарбия инструкторлари, соғлиқни сақлаш масалаларини ва соғлом турмуш тарзини ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар;

жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш ва уни кундалик турмуш тарзига айлантириш, соғлом ҳаёт тарзига қатъий амал қилиш борасида жамоатчиликка шахсий намуна бўлаётгани учун - фуқаролар, намунали оилалар ва спортчилар;

оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ташкил қилиш орқали уни умуммиллий ҳаракатга айлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун - барча даражадаги ташкилот ва идоралар раҳбарлари;

ўсиб келаётган авлод ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, уни жисмоний ҳамда интеллектуал жиҳатдан камол топтириш, руҳий баркамолликка етказиш, қобилиятларини рўёбга чиқариш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун спорт мактаблари, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбарлари, спорт тренерлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг бошқа мутахассислари;

спорт мусобақалари орқали ёшларда ирода, матонат, ўз кучи ва имкониятларига ишонч фазилатларини мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини юксалтириш борасидаги улкан хизматлари учун - мудофаа тизими вакиллари, юқори натижаларга эришган спортчилар ва уларнинг тренерлари, ҳакамлар ва спорт ташкилотларининг вакиллари;

жисмоний тарбия ва спортни республикамизда янада ривожланлантириш ва оммалаштириш, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини юқори савияда ташкиллаштириш, спортчиларнинг ўқув-йиғин машғулотлари ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун - барча даражадаги ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари раҳбарлари, ҳомийлар, спорт федерация (уюшма)ларига бириктирилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари мукофотланадилар.


2. "Соғлом турмуш" медали билан бошқа шахслар ҳам аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришдаги, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги алоҳида хизматлари учун мукофотланиши мумкин.


3. "Соғлом турмуш" медали билан мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш ва уни топшириш "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


4. "Соғлом турмуш" медали билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти олади.


5. "Соғлом турмуш" медали билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.


6. "Соғлом турмуш" медали кўкракнинг чап томонига тақилади.


7. Ҳар бир мукофотланган шахсга "Соғлом турмуш" медалини топшириш билан бир вақтда мукофотланганлик тўғрисидаги ҳужжатлар берилади.






Ўзбекистон Республикасининг

2020 йил 26 майдаги

ЎРҚ-621-сонли Қонуни билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Соғлом турмуш" медалининг

ТАВСИФИ


"Соғлом турмуш" медали 0,25 микрон қалинликда олтин қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади.

Медалнинг олд томони қуйи қисмида Ўзбекистон Республикасининг харитаси акс эттирилган Ер шари, унинг юқори қисмида эса кўтарилаётган қуёш нурлари фонида соғлом оиланинг рамзий тасвири жойлашган. Медалнинг айланаси бўйлаб яшил эмаль фонида "SOG`LOM TURMUSH" ёзуви, қуйи қисмида эса саккиз қиррали юлдузга туташган иккита дафна новдаси жойлашган. Ҳарфлар баландлиги ва юлдузнинг диаметри - 3,2 миллиметр.

Медалнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган. Қуйи қисмига 2 миллиметрли ўлчамдаги ботиқ шрифт билан медаль рақами туширилган.

Тасвир ва ёзувлар - бўртма.

Медалнинг қалинлиги - 3 миллиметр.

Медалнинг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган.

Медаль оқ рангли чизиқлар билан ҳошияланган яшил рангдаги шойи лента қопланган беш қиррали қадағичга илмоқча ва ҳалқа ёрдамида уланади. Лентанинг эни - 24 миллиметр, оқ рангли ҳошияларнинг эни - 1 миллиметр.

Қадағичнинг орқа томонида медални кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама мавжуд.



"Соғлом турмуш" медали

Олд томони


Орқа томони


М 3:1

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 май


"Халқ сўзи", 2020 йил 27 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 1 июнь, 21-сон, 219-модда



























Время: 0.1756
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск