Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданият соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2020 й. ПҚ-4730-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.2020 й.

N ПҚ-4730



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ

ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6000-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда - Маданият вазирлиги) фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида:

"Ахборот ва компьютер технологиялари маркази" давлат муассасаси "Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш маркази" давлат муассасаси этиб қайта номлансин;

Маданият ва санъат кўргазмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази тугатилсин, уларнинг бюджетдан молиялаштириладиган штат бирликлари, балансида бўлган бинолар ҳамда бошқа моддий-техника воситалари Маданият вазирлигига ўтказилсин;

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ва унинг барча ҳудудий бошқармалари тузилмасида тегишлича юридик шахс мақомига эга бўлмаган Бадиий экспертиза бошқармаси ҳамда бадиий экспертиза бўлимлари ташкил этилсин;

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертиза бошқармаси, унинг ҳудудий бўлимлари тугатилсин, уларнинг мавжуд штат бирликлари ҳамда мол-мулклари молиялаштиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда тегишлича Агентлик ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларига, пул маблағлари эса - Агентликнинг бюджетдан ташқари Маданий мерос жамғармасига ўтказилсин;

Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Маданий мерос тиклаш-таъмирлаш" давлат унитар корхонаси ҳамда Агентлик ҳузуридаги "Мерос чашмаси" давлат унитар корхонаси тугатилсин, уларга хўжалик юритиш, оператив бошқарув ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган бинолар ҳамда бошқа моддий-техника воситалари белгиланган тартибда Маданий мерос илмий-тадқиқот институтига ўтказилсин;

Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизматининг номи Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси этиб қайта номлансин;

"Гулистон" ва "Театр" журналлари таҳририятлари ягона таҳририятга бирлаштирилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикасининг "Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида", "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида", "Музейлар тўғрисида", "Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунларида Маданият вазирлиги зиммасига юклатилган вазифа, функция ҳамда ваколатлар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади;

Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолияти 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

3.

Моддий маданий мерос объектларига эгалик қилувчи ва улардан фойдаланувчи давлат органлари ва бошқа юридик шахслар раҳбарлари ҳамда жисмоний шахслар зиммасига моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Департамент ва унинг тегишли ҳудудий бошқармалари тегишинча тугатилаётган Бадиий экспертиза бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича вориси ҳисобланади;

Департамент ва унинг ҳудудий бошқармалари таркибидаги Бадиий экспертиза бошқармаси ва бадиий экспертиза бўлимлари бошлиқлари ўз лавозимига кўра тегишинча Департамент ва унинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ўринбосари ҳисобланади;

Департамент ва унинг ҳудудий бошқармалари таркибидаги Бадиий экспертиза бошқармаси ва бадиий экспертиза бўлимларининг штат бирликлари тугатилаётган Бадиий экспертиза бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларининг штат бирликлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча штат бирликларини ажратиш орқали шакллантирилади;

маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик учун махсус йиғимлар Департаментнинг Маданий мерос жамғармасига йўналтирилади.


5. Маданий мерос илмий-тадқиқот институтига (кейинги ўринларда - Институт) қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда, архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш, геодезия ва картография фаолияти, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият турларини тегишли лицензияларни олмасдан амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.

Белгилансинки:

Институт фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг давлат илмий-техникавий дастурларида назарда тутилган маблағлар, ўз фаолиятидан олган маблағлари, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Институт тугатилаётган "Маданий мерос тиклаш-таъмирлаш" ва "Мерос чашмаси" давлат унитар корхоналарининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича вориси ҳисобланади, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича мажбуриятлар бундан мустасно.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази мавжуд штат бирликлари ва моддий-техника базаси билан тўлиқ ҳажмда, молиялаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда Маданият вазирлиги тизимига ўтказилсин.

Маданият вазирлиги 2020 йил 1 сентябрга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

бошқарув ходимлари чекланган сони 81 кишидан иборат Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

ҳудудий маданият органлари ходимларининг чекланган сони 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ҳудудий маданият органлари тузилмаларини тасдиқлаш, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу тузилмалар ҳамда вазирлик марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Мазкур бандга мувофиқ Маданият вазирлиги ва ҳудудий маданият органлари учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган қўшимча 51 та штат бирликлари Маданият ва санъат кўргазмасининг тугатилиши ҳамда Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг қайта ташкил этилиши ҳисобига бўшайдиган штат бирликлари ҳисобидан ажратилсин.


8. Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш 4-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6000-сон Фармонида белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ҳажмда ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" ҳамда мазкур қарорнинг ижросини таъминлашда масъул вазирлик ва идораларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриш;

мазкур бандда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг доимий мониторинги ва таҳлилини олиб бориш ҳамда уларнинг натижалари юзасидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот ва асослантирилган таклифлар киритиб бориш.


9. Маданият вазирлиги:

а) икки ҳафта муддатда:

ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосарларининг улар масъул бўлган аниқ йўналиш ва вазифаларни назарда тутувчи функционал вазифаларини тасдиқласин;

ҳудудий маданият бошқармалари тузилмаларида ходимларнинг мазкур қарор билан белгиланган чекланган сони доирасида моддий маданий мерос объектларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўлимларини ташкил этсин;

б) бир ой муддатда:

ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, Маданият вазирлиги марказий аппарати ва янги тузилган бўлинмаларни зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини юқори профессионал даражада таъминлашга қодир бўлган малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин;

Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган концерт-томоша хизматларининг тарифларини шакллантириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

в) икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига:

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги;

Департамент фаолиятини такомиллаштириш ва барқарор равишда молиялаштириш, ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантиришни кучайтириш, шу жумладан, уларга хизмат қилган умумий иш стажи, илмий унвон ва даражага эга бўлгани учун устамалар белгилаш, моддий-техника базасини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги;

Маданий бойликларни реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги қарор лойиҳаларини киритсин;

г) уч ой муддатда Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9-1. Маданият вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ташкил этилсин.

Қуйидагилар Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

вазирлик тизимидаги давлат корхоналарининг фойдасидан давлат улуши бўйича белгиланган миқдорда дивидентлар тўлангандан сўнг қолган маблағнинг 15 фоизи;

театрлар, цирк ва концерт-томоша муассасалари томонидан ташкил этиладиган маданий тадбирларни ўтказишдан олинадиган фойданинг 10 фоизи;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

давлат-хусусий шериклик асосида олинадиган даромадларнинг тақсимланишидан тушган маблағлар;

вазирлик ташаббуси билан вазирлик тизим ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари, спектакллар, шоу дастурлар ва бошқа тадбирлардан тушадиган маблағлар;

вазирлик тасарруфидаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамидан ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг кредитлари, грантлари ва техник кўмак маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилансинки, Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғарма маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Маданият вазирлиги 2022 йил 15 февралга қадар Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

10. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига маданият ва санъат муассасаларида Билет операциялари ягона электрон тизими ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Маданият вазирлиги:

бир ой муддатда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Оммавий ташриф буюриладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва музейлар рўйхатини тасдиқласин;

2021 йил 1 июлга қадар ўз тизимидаги театрларнинг кириб-чиқиш жойларида театрларнинг ўз маблағлари ва Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жалб қилинадиган маблағлари ҳисобига электрон турникетлар ёки ташриф буюрувчиларни автоматик ҳисобга олишга мўлжалланган бошқа мосламалар ўрнатилиши ва уларнинг Билет операциялари ягона электрон тизимига интеграция қилинишини таъминласин.


11. Давлат хизматчилари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий этилгунига қадар Маданият вазирлиги ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари жорий этилсин:

Маданият вазирлиги марказий аппарати ходимларига кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча пул тўлаш: 1 йилдан 5 йилгача - 0,3; 5 йилдан 10 йилгача - 0,6; 10 йилдан 15 йилгача - 0,9; 15 йилдан ортиқ - 1,2;

ҳудудий маданият бошқармалари, туман ва шаҳар маданият бўлимлари ходимларига кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча пул тўлаш: 1 йилдан 5 йилгача - 0,1; 5 йилдан 10 йилгача - 0,2; 10 йилдан 15 йилгача - 0,3; 15 йилдан ортиқ - 0,4;

2022 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Маданият вазирлиги марказий аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти - 1,4 бараварга, ҳудудий маданият бошқармаларида - 1,2 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.

Бунда Маданият вазирлиги, ҳудудий маданият бошқармалари, туман ва шаҳар маданият бўлимлари ходимларини Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча рағбатлантириш улар фаолиятининг натижадорлиги (KPI) ва эришилган ютуқларга қараб амалга оширилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 сентябрдаги "Тошкент шаҳрида барпо этилган маданият ва санъат кўргазмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-467-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Маданият вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 26 майдаги

ПҚ-4730-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

    


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Ўзбек давлат цирки

Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази

"Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси

Маданий мерос департаменти

Давлат театрлари, театр студиялари

"Бинолардан фойдаланиш ва уларни эксплуатация қилиш дирекцияси" ДУК

Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат хореография академияси


Давлат музейлари, музей-қўриқхоналар, уй музейлари

Маданий мерос илмий-тадқиқот институти

Кўзи ожизлар кутубхоналари

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Ўзбек миллий мақом санъати маркази

К.Зарипов номидаги Республика ихтисослаштирилган эстрада ва цирк коллежи, Республика мусиқа ва санъат коллежи Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби

Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ахборот-мультимедиа маркази

"Халқлар дўстлиги" санъат саройи

"Гулистон", "Театр" ва "Мозийдан садо" журналлари таҳририяти

Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр ва концерт саройи

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари, вазирлик тизимидаги таълим муассасалари

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси, вилоятлар маданият бошқармалари

"Сурхондарё санъат саройи" давлат муассасаси

Маданият ва истироҳат боғлари, ҳайвонот боғлари

Республика бахшичилик санъати маркази

Туман (шаҳар) маданият бўлимлари

Маданий-маърифий муассасалар

М.Турғунбоева номидаги "Баҳор" давлат рақс ансамбли

Маданият марказлари

"Ўзбекконцерт давлат муассасаси

"Ўзбекистон давлат филармонияси" давлат муассасаси

"Ўзбекистон давлат симфоник оркестри" давлат муассасаси






























































































































Халқаро фестиваллар дирекцияси





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 26 майдаги

ПҚ-4730-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

  

Халқаро маслаҳатчи

Вазир

Ёрдамчи

Вазирнинг биринчи ўринбосари


(Театр, цирк ва концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича)

Вазир ўринбосари


(Маданият муассасалари

ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, рақамлаштириш, ахборот технологиялари ва таълим масалалари бўйича)

Вазир ўринбосари


(Инвестицияларни

жалб қилиш, маданий туризмни ривожлантириш ва молия масалалари бўйича)

Вазир ўринбосари - Маданий мерос департаменти бошлиғи


(Маданий мерос масалалари бўйича)


Ахборот ва матбуот хизмати

2

Давлат тили бўйича маслаҳатчи

1





Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси

4

Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси

6







Театр ва цирк санъатини ривожлантириш бошқармаси

5


Инвестицияларни жалб қилиш ва маданий туризмни ривожлантириш бошқармаси

6

Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари


ЮНЕСКО билан ишлаш ва халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси

6

Юридик бошқарма

4


Маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бошқармаси

5

Кадрлар бошқармаси

3

Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси

4


Иқтисодий таҳлил, молия ва ухгалтерия бошқармаси

6


Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими

2



Ички аудит ва молиявий назорат бўлими

3




Таълим муассасалари ва соҳани методологик таъминлаш бошқармаси

5



Музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш бошқармаси

4



Ишлар бошқармаси

3


Биринчи бўлим

1


Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ахборот-мультимедиа маркази, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази, Маданий мерос илмий-тадқиқот институти





"Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси,

"Бинолардан фойдаланиш ва уларни эксплуатация қилиш дирекцияси" ДУК

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси, вилоятлар маданият бошқармалари,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

"Гулистон", "Театр" ва "Мозийдан садо" журналлари таҳририяти




Ахборот технологияларини

жорий этиш ва рақамлаштириш бошқармаси

4


"Ўзбекконцерт" далат муассасаси, Ўзбекистон давлат филамонияси, "Ўзбекистон давлат симфоник оркестри" давлат муассасаси, Халқаро фестиваллар дирекцияси, "Халқлар дўстлиги" санъат саройи, Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр ва концерт саройи, "Сурхондарё санъат саройи" давлат муассасаси, Республика бахшичилик санъати маркази,  Ўзбек миллий мақом санъати маркази, давлат театрлари, театр студиялари, Ўзбек давлат цирки, кўзи ожизлар кутубхоналари, давлат музейлари, музей-

қўриқхоналар, уй музейлари









Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат хореография академияси, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, таълим муассасалари, маданият ва истироҳат боғлари, ҳайвонот боғлари, маданият марказлари











Маъмурий бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 81 нафар






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 26 майдаги

ПҚ-4730-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ҳудудий маданият органлари ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

  

т/р

Ҳудудлар

Бошқарув ходимларининг чекланган сони

шу жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоят маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасида

Туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимларида

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


76

16

60

2.

Андижон вилояти


77

13

64

3.

Бухоро вилояти


65

13

52

4.

Жиззах вилояти


65

13

52

5.

Қашқадарё вилояти


70

14

56

6.

Навоий вилояти


53

13

40

7.

Наманган вилояти


61

13

48

8.

Самарқанд вилояти


78

14

64

9.

Сирдарё вилояти


57

13

44

10.

Сурхондарё вилояти


69

13

56

11.

Тошкент вилояти


86

14

72

12.

Фарғона вилояти


90

14

76

13.

Хоразм вилояти


58

14

44

14.

Тошкент шаҳри

60

16

44

Жами:


965

193

772





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 26 майдаги

ПҚ-4730-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни

янада ривожлантириш концепциясини амалга

ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ


Б.А. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси

О.А. Назарбеков

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари

Р.Т. Маматов

-

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

А.В. Шин

-

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири

Ш.Х. Шерматов

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

И.У. Мажидов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазири

Н.Ф. Арзиев

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Ш.Ш. Шарахметов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

К.Б. Акилова

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари - Маданий мерос департаменти бошлиғи

А.У. Аккулов

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Ф.Ф. Абдухоликов

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори

Д.М. Саиджонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

С.Н. Бабаходжаев

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори

Б.С. Юлдашев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

А.В. Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директори

С.С. Сайидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

Р. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси

Ё. Ахмедов

-

Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси раиси

лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари

лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби

Изоҳ:

Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишига келишилган ҳолда бошқа вазирликлар, идоралар, хўжалик жамиятлари ва фуқаролик жамияти институтлари раҳбарлари ва мутахассислари жалб қилиниши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 26 майдаги

ПҚ-4730-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-2270-сон қарорига 35-илованинг рус тилидаги матнидаги изоҳнинг 1-банди "детей из малообеспеченных семей" сўзларидан кейин "и детей с ограниченными возможностями" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2778-сон қарорида:


а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи - тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказининг тузилмаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказининг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин";


в) 1-6 ва 8-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги "Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3219-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига мустақиллик йилларида яратилган, юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарларини сотиб олиш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2 миллиард сўм маблағ ажратиш тўғрисидаги таклиф маъқуллансин".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3325-сон қарорининг рус тилидаги матнида 1-илованинг 3-банддаги "Средства АО "Узшаробсаноат", ежегодно выделяемые в порядке благотворительности по собственной инициативе" сўзлари "Средства Государственного бюджета Республики Узбекистан, ежегодно выделяемые" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 29-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари "бюджет ташкилотларида" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги маданият марказларида" сўзлари билан тўлдирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари қуйидаги мазмундаги 14-1-банд билан тўлдирилсин:

"14-1. Сотувчи Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин бўлмаган маданий бойликларни сотиш вақтида бу бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин эмаслиги тўғрисида харидорни ёзма равишда огоҳлантириши шарт".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги "Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида"ги 458-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 6-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Примечание: размеры базовых должностных окладов административно-управленческого персонала:

имеющего ученую степень доктора наук или доктора наук (Doctor of Science) или приравненные к ней другие ученые степени зарубежных стран - устанавливаются с применением повышающего коэффициента 2,5;

имеющего ученую степень кандидата наук или доктора философии (Ph.D) или приравненные к ней другие ученые степени зарубежных стран - устанавливаются с применением повышающего коэффициента 2";


б) 7-илованинг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"имеющего ученую степень доктора наук или доктора наук (Doctor of Science) или приравненные к ней другие ученые степени зарубежных стран - устанавливаются с применением повышающего коэффициента 2,5;

имеющего ученую степень кандидата наук или доктора философии (Ph.D) или приравненные к ней другие ученые степени зарубежных стран - устанавливаются с применением повышающего коэффициента 2".


Изоҳ: 3, 4 ва 8-бандлар 2021 йил 1 январдан кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 май


"Халқ сўзи", 2020 йил 28 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 1 июнь, 21-сон, 223-модда

































Время: 0.1452
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск