Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш Қоидалари (ЎзР ВМ 17.08.2004 й. 399-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 17 августдаги

399-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар

ва транспорт воситаларини четдан

вақтинчалик олиб келиш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш шартларини белгилайди.


2. Четдан вақтинчалик олиб келиш режимига қўйиладиган товарлар ва транспорт воситалари ўзгаришсиз ҳолатда қайтарилиши керак, ташиш, сақлаш ва фойдаланишнинг нормал шароитларида табиий равишда эскириш ёхуд камайиш оқибатидаги ўзгаришлардан ташқари.


3. Четдан вақтинчалик олиб келишга уларни қайта олиб кетишда товарлар ва транспорт воситалари божхона органи томонидан идентификациялаш мумкин бўлган тақдирда йўл қўйилади.


4. Четдан вақтинчалик олиб келинган товарлардан божхона органларининг четдан вақтинчалик олиб келишга рухсатномасини олган шахс фойдаланиши мумкин. Божхона органининг рухсатномаси билан четдан вақтинчалик олиб келинган товарларни четдан вақтинчалик олиб келишнинг божхона режими шартларига риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган бошқа шахсга беришга йўл қўйилади.



II. ЧЕТДАН ВАҚТИНЧАЛИК ОЛИБ КЕЛИНАДИГАН

ТОВАРЛАР ВА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОЖХОНА

БОЖЛАРИ ВА СОЛИҚЛАРДАН ТЎЛИҚ ОЗОД ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ


5. Божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилиш қуйидаги товарлар четдан вақтинчалик олиб келинган ҳолларда амалга оширилади:

а) хорижий давлатлар дипломатик ва консуллик ваколатхоналарининг ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун четдан олиб келинадиган, шунингдек ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик агентлари ҳамда маъмурий-техник ходими ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган уларнинг оила аъзолари томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб келинадиган товарлар.

Бундай товарларни четдан вақтинчалик олиб келишга юқорида кўрсатилган ваколатхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси органлари томонидан вакил қилинган шахслар аккредитация қилинган муддатга рухсат этилади ва ушбу муддат уларнинг аккредитация муддатлари узайтирилишидан келиб чиққан ҳолда узайтирилади;

Автотранспорт воситаларини вақтинчалик олиб келишга:

мазкур кичик банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ваколатхоналар учун, - бир ходимга 1 та (битта) автотранспорт воситаси;

мазкур кичик банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг шахсий фойдаланиши учун, - ваколатхонанинг бир ходимига ва унинг оиласининг вояга етган аъзосига 1 тадан (биттадан) автотранспорт воситаси, бироқ бир оилага 2 тадан (иккитадан) ортиқ бўлмаган автотранспорт воситаси ҳисобидан келиб чиқиб йўл қўйилади.

Автотранспорт воситаларини вақтинчалик олиб келишга миқдорий чеклашлар Ўзбекистон Республикасининг эришилган аҳдлашувларидан келиб чиқиб, шунингдек бараварлик шартларида ёки мурувват лойиҳалари ва техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш учун ўзгартирилиши мумкин. Миқдорий чеклаш ўзгариши тўғрисидаги қарор аккредитация бўйича ваколатли органнинг биринчи раҳбари томонидан қабул қилинади, кейинчалик бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилинади.

б) шахсий эҳтиёжларни қондириш учун хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан олиб келинган товарлар.

Автотранспорт воситалари ушбу кичик банднинг биринчи хатбошига мувофиқ четдан вақтинчалик олиб келинган тақдирда божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилиш уч ойгача бўлган муддатга берилади. Кўрсатилган муддат тугагач уларга четдан вақтинчалик олиб келишнинг бундан кейинги муддати учун даврий божхона тўловлари қўлланади;

в) технология асбоб-ускуналари, уларга эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар;

г) транспорт воситалари, уларга эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан одамлар ва юкларни халқаро ташувларда фойдаланиладиган контейнерлар, поддонлар ва кўп марталаб ишлатиладиган идишлар ва упаковкаларнинг бошқа турлари.

Кўрсатилган транспорт воситалари хорижий давлатда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ва хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари томонидан олиб келинади.

Кўрсатиб ўтилган транспорт воситалари, уларга эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари, кўп марталаб ишлатиладиган идишлар ва упаковкаларнинг бошқа турларини четдан вақтинчалик олиб келишни божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилиш транспорт операцияларини амалга ошириш муддатига, лекин транспорт воситалари, уларга эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари учун - бир ойдан кўп бўлмаган муддатга ҳамда кўп марталаб ишлатиладиган идишлар ва упаковкалар учун - уч ойдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

Четдан вақтинчалик олиб келиш муддати ўтгач кўрсатиб ўтилган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан чиқариб кетилиши ёки Ўзбекистон Республикасининг божхона қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқача божхона режимига қўйилиши керак;

д) четдан вақтинчалик олиб келиниши мақсадини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида ушбу Қоидаларга иловага мувофиқ рўйхат бўйича товарлар. Тақдим этиладиган ҳужжатларга талаблар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.

Ушбу Қоидаларга иловада кўрсатилган товарларни четдан вақтинчалик олиб келишга божхона божлари ва солиқлардан бир йил муддатга тўлиқ озод қилган ҳолда рухсат этилади. Ушбу муддат тугагач кўрсатиб ўтилган товарларга четдан вақтинчалик олиб келишнинг бундан кейинги муддатига даврий божхона тўловлари қўлланади;

е) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилиш назарда тутилган товарлар.



III. ЧЕТДАН ВАҚТИНЧАЛИК ОЛИБ КЕЛИНГАН

ТОВАРЛАРГА ДАВРИЙ БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИНИ

ҚЎЛЛАНИШ ТАРТИБИ


6. Ушбу Қоидаларнинг 5-бандида кўрсатилмаган товарлар четдан вақтинчалик олиб келинган тақдирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасига четдан вақтинчалик олиб келиш режимида олиб келинган вақтдан бошлаб божхона божлари ва солиқлар тўлашдан қисман озод қилиш қўлланади. Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан қисман озод қилинган тақдирда даврий божхона тўловлари ундирилади.


7. Даврий божхона тўловлари:

товарларнинг четдан вақтинчалик олиб келиш режимида турган ҳар бир тўлиқ ва нотўлиқ календарь ой учун божхона божлари ва солиқлар суммасининг 5 фоизи миқдорида, эркин муомаладаги валютада ҳисоблаб ёзилади, улар ушбу товарлар божхона режимида турганда уларнинг четдан вақтинчалик олиб келиш режимида божхона расмийлаштириш кунида эркин муомала учун чиқаришнинг божхона режимига қўйилганда тўланиши мумкин;

миллий валютада - сўмда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан уларни тўлаш кунида белгиланган курс бўйича тўланади;

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.

Даврий божхона тўловлари товарлар четдан вақтинчалик олиб келишнинг божхона режимига қўйилганда четдан вақтинчалик олиб келишнинг бутун даври учун тўлиқ ёки четдан олиб келишга рухсатнома олган шахснинг танлаши бўйича даврий тўланади. Кўрсатиб ўтилган тўловларни даврий тўлаш четдан олиб келишга рухсатнома олган шахс томонидан, божхона органининг тўлов тартиби тўғрисидаги билдиришномаси билан белгиланади. Даврий божхона тўловларини тўлаш тегишли давр бошлангунгача амалга оширилиши керак.

Ундириладиган даврий божхона тўловларининг умумий суммаси четдан вақтинчалик олиб келиш режимида божхонада расимйлаштириш кунида эркин муомала (импорт) учун чиқаришнинг божхона режимида ушбу товарларни расмийлаштиришда тўлаш мумкин бўлган божхона божлари ва солиқлар суммасидан ошмаслиги керак.


8. Даврий божхона тўловларининг тўланган суммалари:

четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар қайта экспорт қилинганда ёхуд улар бошқача божхона режимларига қўйилганда қайтарилмайди;

ушбу товарларни эркин муомала учун чиқаришнинг божхона режимига қўйишда тўланадиган божхона тўловлари суммасига ҳисоблаб қўшилади.


9. Агар даврий божхона тўловларининг тўланган суммаси тўланиши керак бўлган суммага тенг бўлса, четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар божхона режимига қўйилган кунда эркин муомалага чиқарилганда, ушбу товарларга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган иқтисодий сиёсат чора-тадбирлари қўлланмаганда ёхуд товарлар четдан вақтинчалик олиб келишнинг божхона режимига қўйилган кунда қўлланган ушбу чора-тадбирлар бекор қилинганда товарлар эркин муомала учун чиқарилган деб ҳисобланади.


10. Даврий божхона тўловларининг тўланиши учун четдан вақтинчалик олиб келишга рухсат олган шахс ёки товарлар унга ушбу Қоидаларнинг 4-бандига мувофиқ берилган шахс жавоб беради.


11. Четдан олиб келиш божхона режими товарларни эркин муомала учун чиқариш билан якунланган тақдирда товарларнинг божхона қиймати ва миқдори товарлар четдан вақтинчалик олиб келишнинг божхона режимига қўйилган кунда, божхона божлари ва солиқлар ставкалари эса - товарлар эркин муомала учун чиқарилган кунда белгиланади. Декларант нормал ташиш, сақлаш ва фойдаланиш шароитларида эскириши ёки табиий равишда камайиши оқибатида, шунингдек авариялар оқибатида ёки енгиб бўлмайдиган куч таъсирида юз берган товарларнинг божхона қийматини ва (ёки) уларнинг миқдорини камайтиришга ҳақлидир. Товарларнинг божхона қийматини ва (ёки) уларнинг миқдорини ўзгартириш, агар декларант божхона органига ишончли ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни тақдим этса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Товарларни эркин муомала учун чиқаришда тўланадиган божхона божлари ва солиқлар суммасини белгилашда даврий божхона тўловларининг тўланган суммалари ҳисобга олинади.

Даврий божхона тўловлари қўлланган товарларни эркин муомала учун чиқаришда уларни қўлланиш даври учун, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, агар ушбу суммаларга нисбатан даврий божхона тўловлари қўлланган кундан бошлаб тўлов муддати узайтирилган бўлса тўланиши керак бўлган божхона божлари ва солиқлардан фоизлар тўланади, ушбу Қоидаларнинг 9-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


12. Четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар мазкур товарларни божхонада расмийлаштиришни амалга оширган божхона органи фаолияти зонасидан бошқа божхона органи фаолият зонасига уч ой ва ундан кўп муддатга ўтказилган тақдирда четдан вақтинчалик олиб келишга рухсатнома олган шахс ёки товарлар ушбу Қоидаларнинг 4-бандига мувофиқ ўзига берилган бошқа шахс кўрсатиб ўтилган товарларни божхонада расмийлаштиришни амалга оширган божхона органини товарларни бошқа божхона органи фаолият зонасига олиб кетиш нияти тўғрисида хабардор қилиши керак.

Хабардор қилиш ёзма шаклда, четдан вқтинчалик олиб келинган товарларнинг турган жойи ва муддатини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.


13. Четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар божхона режимининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:

четдан вақтинчалик олиб келинган товарларга арест белгиланганда ёки улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб қўйилганда;

даврий божхона тўловлари қўлланган четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар уларни эркин муомала учун чиқаришни назарда тутмайдиган бошқа божхона режимларига қўйилган тақдирда четдан вақтинчалик олиб келишга рухсатнома олган шахснинг илтимосига биноан;

ушбу Қоидалар 5-бандининг (б), (в) ва (д) кичик бандларида кўрсатилган четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар қайта олиб чиқиб кетилганда.

Четдан вақтинчалик олиб келиш режимининг амал қилиши тўхтатиб турилган давр учун даврий божхона тўловлари ҳисоблаб ёзилмайди ва тўланмайди.

Тўхтатиб туриш учун асос бўлган факт ёки ҳодисалар тугагандан кейин четдан вақтинчалик олиб келиш божхона режимининг амал қилиши тикланади.


14. Четдан вақтинчалик олиб келишга рухсатномалар бериш, четдан вақтинчалик олиб келинган товарларга нисбатан даврий божхона тўловларини қўлланиш, уларни четдан вақтинчалик олиб келиш муддатини узайтириш ва фойдаланиш учун бошқа шахсга бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.


15. Ушбу Қоидаларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришади.





Қоидаларга

ИЛОВА



Божхона божлари ва солиқларидан тўлиқ озод этилган ҳолда

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига четдан

вақтинчалик олиб келинадиган товарлар

РЎЙХАТИ


I. ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТГА КЎМАКЛАШИШГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН ТОВАРЛАР


1. Кўргазмалар, ярмаркалар, халқаро учрашувларда ва шунга ўхшаш бошқа тадбирларда намойиш қилишга мўлжалланган товарлар (четдан олиб келинган товарларни сотиш мақсадида ўтказиладиган ишлаб чиқариш фаолияти ёки бошқа тижорат фаолияти амалга ошириладиган жойлардаги кўргазмалардан ташқари), шунингдек ушбу тадбирларда фойдаланиш учун мўлжалланган ёрдамчи асбоб-ускуналар ва материаллар.


2. Фақат мана шундай типдаги товарларга буюртмалар олиш мақсадлари учун мўлжалланган ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун яроқсиз бўлган товарларнинг намуналари, бу уларга ўчирилмайдиган маркировкалаш, ёриқлар, тешиклар ўйиш ёки бошқа усул билан шикаст етказиш йўли билан таъминланади, ҳар бир тип, марка, модель, артикуль, фасон, бўяш ва ҳоказоларнинг товар намуналари, 2 нусхасидан ортиқ бўлмайди.


3. Хорижий шахслар томонидан олиб келинадиган реклама материаллари (каталоглар, прейскурантлар ва тижорат проспектлари, моделлар, плакатлар, планшетлар, рисолалар) - агар ҳар бир олувчи учун ушбу материаллар 2 нусхадан ортиқ олиб келинмаса ёхуд уларнинг умумий брутто оғирлиги 50 килограммдан ортиқ бўлмаса.


4. Реклама фильмлари, шунингдек товарларнинг хоссалари ёки вазифасини очиб берувчи реклама учун мўлжалланган компьютерда ташиладиган ахборот - агар ушбу фильмлар ва ахборот ташувчилар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса, хорижий шахс томонидан таклиф этилаётган хорижий товарларга тегишли бўлса, фақат товарларнинг эҳтимол тутилган сотиб олувчиларига кўрсатиш учун мўлжалланган бўлса, бир нусхада олиб келинса ва улардан фойдаланиш даромад олиш мақсадини кўзламаса.


5. Синовлар, текширишлар, экспериментлар ўтказиш ҳамда хоссалари ва тавсифларини кўрсатиш учун мўлжалланган товарлар - агар улардан фойдаланиш даромад олиш мақсадини кўзламаган тақдирда.


6. Касб асбоб-ускуналари (саноат ишлаб чиқариши, товарларни ўраш ёки табиат ресурсларидан фойдаланиш, ер ишларини бажариш, бинолар, иморатлар, иншоотлар қуриш ва таъмирлаш ҳамда шунга ўхшаш ишларни бажариш учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналардан ташқари) ва инструментлар (шу жумладан ёрдамчи аппаратлар ва анжомлар) - агар четдан вақтинча олиб келинган касб асбоб-ускуналари ва инструментлар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса, улар томонидан олиб келинса ва уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аниқ ишни бажариш учун зарур бўлса.


7. Ишлаб чиқариш кооперацияси доирасида четдан олиб келинадиган чизмалар, режалар, моделлар, штамплар, матрицалар, клишелар, босма шакллар ва шунга ўхшаш бошқа буюмлар, назорат-ўлчаш асбоблари ва инструментлар - агар кўрсатиб ўтилган товарлардан асосан экспортга мўлжалланган товарларни ишлаб чиқариш муносабати билан фойдаланилса, хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса, бироқ Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса.



II. ФАН, МАДАНИЯТ, КИНЕМАТОГРАФИЯ,

СПОРТ ВА ТУРИЗМ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТОВАРЛАР


8. Маданият ва кинематография соҳаларида илмий-тадқиқот, таълим мақсадлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналар (шу жумладан реставрация асбоб-ускуналари) ва материаллар, четдан вақтинча олиб келинган асбоб-ускуналар ва материалларни, анжомларни таъмирлашга мўлжалланган эҳтиёт қисмлар, шунингдек бундай асбоб-ускуналар ва материалларни созлаш, назорат қилиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган инструментлар - агар четдан вақтинча олиб келинган асбоб-ускуналар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, анжомлар ва инструментлар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса ва улардан фойдаланиш даромад олиш мақсадини кўзламаса.


9. Кинога олиш, томошалар, спектакллар ва шунга ўхшаш тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган, маданият муассасалари, кинематография ташкилотларига вақтинча фойдаланиш учун текин бериладиган театр (цирк, кино) костюмлари, саҳна асбоб-ускуналари, партитура, мусиқа асбоблари ва бошқа театр (цирк) реквизити.


10. Кино ва видеофильмлар, слайдлар, фотосуратлар, плакатлар, кино ва видеофильмларнинг монтаж ва мулоқотли саҳифалари ҳамда фото ва кинотанловларда, кинофестивалларда, киноҳафталикларида ва бошқа шунга ўхшаш тадбирларда намойиш қилиш учун тасвир ёзилган бошқа ахборот ташувчилар - агар бундай товарлардан фойдаланиш даромад олиш мақсадини кўзламаса.


11. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида спорт мусобақалари, кўргазмали спорт тадбирлари ёки машқлар ўтказиш учун мўлжалланган товарлар - агар бундай товарлар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса ва уларнинг вазифасига мувофиқ миқдорда олиб келинса.


12. Курорт иши ва туризм бўйича таништириш материаллари - агар четдан вақтинча олиб келинган материаллар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса ва уларнинг вазифасига мувофиқ миқдорда олиб келинса.


13. Маданият бойликлари (санъат асарлари, коллекциялаш ва антиквариат буюмлари бўлган товарлар, шунингдек олиб чиқиб кетилиши ва олиб келиниши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган бошқа товарлар), - агар бундай товарлар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса.


14. Таълим, фан ва маданият билан боғлиқ бўлган китоблар, даврий нашрлар, материаллар ва ҳужжатлар (шу жумладан уларнинг босма усулдан бошқа усулда кўпайтирилганлари), - агар бундай товарлар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса.



III. ХАЛҚАРО ЁРДАМ КЎРСАТИШГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН ТОВАРЛАР


15. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ва (ёки) ўқ-дорилар ва атом энергетикасини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва утилизация қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширадиган, атом энергиясидан фойдаланишнинг давлат бошқарувини амалга оширадиган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган ҳолларда ушбу соҳада ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқа органлари фаолиятини мувофиқлаштирадиган бошқа ваколатли органнинг сабаблари кўрсатилган тақдимномаси бўйича вақтинча фойдаланиш учун давлат органлари ва давлат муассасаларига текин бериладиган, хорижий шахс томонидан олиб келинадиган табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун мўлжалланган товарлар, шу жумладан транспорт воситалари, - агар четдан вақтинча олиб келинган товарлар ва транспорт воситалари хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса, шу жумладан:

транспорт воситалари билан бирга олиб келинадиган ёнилғи-мойлаш материаллари, сув, ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган конструктив идишлардаги бошқа суюқликлар, эҳтиёт қисмлар, кўрсатиб ўтилган транспорт воситаларининг одатдаги анжомлари ва аслаҳалари, шу жумладан юклар, контейнерлар ва бошқа транспорт асбоб-ускунасини юклаш, тушириш, ишлов бериш ва ҳимоя қилиш учун махсус асбоб-ускуна, агар бундай транспорт воситалари хорижий давлат ҳудудида рўйхатдан ўтказилган бўлса, хорижий шахс томонидан олиб кирилса;

товарларни транспортда ташиш, ер қазиш ишлари, бинолар, иморатлар ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ва шунга ўхшаш ишларни бажариш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва инструментлар, шу жумладан ёрдамчи аппаратлар, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар ва анжомлар.


16. Қутқариш, даволаш муассасаларига ҳамда бошқа тиббиёт муассасалари ва ташкилотларига вақтинча фойдаланиш учун текин бериладиган қутқариш, тиббиёт ва лаборатория асбоб-ускунаси - агар четдан вақтинча олиб келинган асбоб-ускуна ушбу муассасалар ва ташкилотлар томонидан мурувват, қутқарув, ташхис қўйиш ёки даволаш мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса, хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса ва уни етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилса.



IV. БОШҚА ТОВАРЛАР


17. Хорижий ҳаво кемалари экипажларининг ижтимоий-маиший ҳаёт шароитларини таъминлаш ва уларнинг маданият, таълим, дам олиш, дин ва спорт соҳасидаги эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган товарлар - агар четдан вақтинча олиб келинган товарлар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса ва улардан фойдаланиш даромад олиш мақсадини кўзламаса.


18. Профессионал кинематография асбоб-ускунаси, матбуот, радио ёки телевидение жиҳози, кўрсатиб ўтилган асбоб-ускуналарга ёрдамчи қурилмалар ва анжомлар - агар четдан вақтинчалик олиб келинган профессионал асбоб-ускуналар, қурилмалар ва анжомлар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса, улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аниқ ишни бажариш учун зарур бўлса.


19. Боқиш, ўргатиш, урчитиш, ветеринария йўли билан даволаш, синовлар ўтказиш, туристик тадбирлар, гуманитар ва қутқариш операциялари, махсус функцияларни амалга ошириш (милиция отлари ва итлари, изловчи кучуклар, кўзи ожизларни етаклаб юрадиган кучуклар ва бошқалар), кўргазмалар, танловлар, мусобақалар, намойишлар, спектакллар, томошалар ва шунга ўхшаш даромад олиш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларда иштирок этиш учун, шунингдек тиббиёт мақсадларида ва чегара ҳудудида фойдаланиш учун мўлжалланган иш моллари сифатида (тегишли жиҳозлар билан биргаликда) хорижий шахснинг мулки бўлиб қоладиган ҳайвонлар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 33-сон, 372-модда.
























Время: 0.1414
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск