Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2004 й. 400-сон "Ўзбекистон монтаж ва махсус қурилиш ишлари уюшмаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.2004 й.

N 400



ЎЗБЕКИСТОН МОНТАЖ ВА МАХСУС ҚУРИЛИШ

ИШЛАРИ УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда монтаж ва махсус қурилиш ишларини бошқаришни янада эркинлаштириш, улар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш ва корпоратив бошқарув нормалари ва принципларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1-иловага мувофиқ монтаж, ихтисослаштирилган қурилиш, созлаш ва лойиҳалаштириш ташкилотларининг, металл конструкциялари тайёрловчи саноат корхоналари ва бошқа ишлаб чиқариш тузилмаларининг Ўзбекистон монтаж ва махсус қурилиш ишлари уюшмаси ("Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси) таркибига уюшма қатнашчилари ҳуқуқи билан ихтиёрий равишда кириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

"Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси фаолияти ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принциплари асосида, 1-иловага мувофиқ унинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилиши;

"Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси унинг таркибига кириш хоҳишини билдирган корхоналар ва ташкилотлар учун очиқ эканлиги, унинг қатнашчилари эса унинг таркибидан эркин чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эканлиги;

"Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси ижро этувчи органининг функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари унинг қатнашчилари умумий йиғилиши томонидан белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Қуйидагилар "Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгилансин:

уюшма таркибига кирувчи монтаж, ихтисослаштирилган қурилиш, созлаш ва лойиҳалаштириш ташкилотларининг, саноат корхоналарининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, республика иқтисодиётининг юқори сифатли қурилиш маҳсулотига, юқори технологияли, махсус қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларига бўлган эҳтиёжи қондирилишини таъминлашга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;

рақобатбардошли маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда, монтаж қилиш ҳамда асбоб-ускуналар, замонавий қурилиш технологияларидан фойдаланишнинг илғор тизимларини жорий этишда кўмаклашиш;

корхоналар ва ташкилотларга маркетинг тадқиқотлари ўтказишда, ишлаб чиқаришларни замонавийлаштириш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашда, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда кўмаклашиш;

уюшма таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларга ахборот хизматлари кўрсатиш;

тармоқ учун кадрлар тайёрлашни, уларни қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишда ёрдам бериш.


4. "Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси қатнашчилари томонидан белгиланган, ходимларнинг чекланган умумий сони 20 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 15 киши бўлган Уюшма ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Белгилансинки, "Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси раиси, зарурат бўлганда, ходимларнинг белгиланган сони доирасида Уюшма ижро этувчи аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.


5. "Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси икки ой муддатда қатнашчиларнинг умумий йиғилишини ўтказсин, Уюшманинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқласин ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.


6. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон монтаж ва махсус қурилиш ишлари ("Ўзмонтажмахсусқурилиш") уюшмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари" тўғрисида 1992 йил 6 ноябрдаги 513-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишни бошқариш ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 28 ноябрдаги 500-сон қарорига 7 ва 8-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Ф. Файзуллаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 18 августдаги

400-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси

таркибига қатнашчилар ҳуқуқи билан

кирувчи корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ

I. Қурилиш, монтаж ва махсус қурилиш ишлари корхоналари


1.

"93 - Махсус трест" ОАЖ

2.

"Ўзэлектрмонтаж" ОАЖ

3.

"Пўлатқурилма" ОАЖ

4.

"Сантехгазмонтажқурилиш трести" ОАЖ

5.

"Саноатвентиляция" ОАЖ

6.

"Сантехйиғиш" ОАЖ

7.

"Портлатишсаноат" ОАЖ

8.

"Махсусавтоматика" ОАЖ

9.

"Автоматика" ОАЖ

10.

"Қўқонқурилиш" ОАЖ

11.

"Райтек" ЁАЖ

12.

"Саноаталоқамонтаж" МЧЖ

13.

"Тол-сервис" МЧЖ

14.

"Иссиқликмонтаж" МЧЖ

15.

"Агросантехгазмонтаж" ХБ

16.

"Фарғонанефткимёмонтаж" МЧЖ

17.

"Нефтзаводмонтаж" МЧЖ

18.

"Ал-меъмор" МЧЖ

19.

"Махсуссантехгазмонтаж" МЧЖ

20.

"Фируз-лак" МЧЖ

21.

"Гидроизолсинтез" ХФ

22.

"Элеком" ХФ

23.

"Қурилишмонтаж" ХФ

24.

"Бинокор" саноат-қурилиш компанияси" МЧЖ

II. Саноат корхоналари ва ташкилотлари

25.

"Енгил металл қурилмалари заводи" ОАЖ

26.

"Тўйтепа металл қурилмалари заводи" ОАЖ

27.

"Сантехника жиҳозлари заводи" ОАЖ

28.

"Тошкент қувур заводи ҚК" МЧЖ

29.

"Машсаноатқурилиш" МЧЖ

30.

"Вент-кон" ХФ

31.

"Китоб КК" МЧЖ

32.

" Агрокерамика ҚК" МЧЖ

33.

"Пульс - Бах ҚК" МЧЖ

34.

"Джан пласт ҚК" МЧЖ

35.

"Осиё - ваер ҚК" МЧЖ

36.

"Велизол ҚК" МЧЖ

37.

"RIGGER GLASS ҚК" МЧЖ

38.

"Бойлер корпорейшн ҚК" МЧЖ

39.

"Темир инжиниринг ҚК" МЧЖ

III. Лойиҳалаш ташкилотлари

40.

"Монтажлойиҳа ЛТИ" МЧЖ

IV. Ишлаб чиқариш-техник бутлаш корхоналари

41.

"Ўзтаъминбутлаш" ОАЖ





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 18 августдаги

400-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси

ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Уюшма қатнашчиларининг умумий йиғилиши

Уюшма бошқаруви

Бошқарув раиси

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари - иқтисодиёт ва маркетинг бўлими бошлиғи

Бухгалтерия ҳисоби бўлими

2 киши

Техник ахборот, қурилиш-монтаж ишларининг янги технологияларини ва рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга кўмаклашиш бўлими

2 киши

мутахассис - 1 киши

Маркетинг бўйича етакчи мутахассислар  - 2 киши

Кадрлар ва махсус ишлар бўйича бош мутахассис

1 киши

Юридик маслаҳатчи

1 киши

Пудрат савдолари, смета-шартнома ишлари ва нархларни шакллантириш бўйича бош мутахассис

1 киши

Иши мувофиқлаштириладиган корхоналар ва ташкилотлар

Маъмурий-хўжалик бўлим

7 киши

(бошқарув ходимлари - 2 киши)

Лойиҳалаш ташкилотлари (1)

Ишлаб чиқариш-техник бутлаш корхонаси (1)

Қурилиш, монтаж ва махсус қурилиш ишлари корхоналари

24

Саноат корхоналари ва ташкилотлари

15

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 20 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 15 киши

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 33-сон, 373-модда.






































Время: 0.1783
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск