ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автомобиль транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2020 й. 337-сон "Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.05.2020 й.

N 337




ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ

ВАЗН ВА ҲАЖМ ПАРАМЕТРЛАРИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобиль йўллари тармоғини сақлаш ва автомобиль транспортининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, автомобиль йўлларида катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланишида вазн ва ҳажм параметрларини самарали назорат қилишни ташкил этиш орқали автомобиль йўлларининг таъмирлараро муддатларгача бузилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг йўналиш бўйича ҳаракатланишидан олдин автомобиль йўлларини ўрганиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

2020-2022 йилларга мўлжалланган вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини қуриш, модернизациялаш ва замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш бўйича тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар:

а) транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш, махсус техника харид қилиш ва сақлаш бўйича буюртмачи этиб - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Aвтомобиль йўллари қўмитаси;

б) транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш, махсус техника харид қилиш ва сақлаш ишлари бўйича молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси лойиҳалаш ташкилотлари билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига:

транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш турғун (стационар) ва кўчма пунктларини қуриш ҳамда жиҳозлаш лойиҳаларининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини (асосларини);

атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳаракат хавфсизлиги қоидалари талабларини таъминлаш шарти билан вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш турғун ва кўчма пунктларининг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш ишларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширишга ҳамда белгиланган тартибда фойдаланишга топширишга рухсат берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси олти ой муддатда:

хорижий юк автотранспорт воситаларининг республика автомобиль йўллари бўйлаб ўтиши километрини ёки вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва бунинг учун ҳақ ундириш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқсин, бунда халқаро амалиётдан келиб чиқиб замонавий ахборот технологиялари асосида жиҳозлаш ва фойдаланиш назарда тутилсин;

ишлаб чиқилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларнинг хулосалари асосида хорижий юк автотранспорт воситаларининг республика автомобиль йўллари бўйлаб ўтиши бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари A.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 28 майдаги

337-сон қарорига

3-ИЛОВА



2020-2022 йилларга мўлжалланган вазн ва ҳажм

параметрларини  назорат  қилиш  пунктларини

қуриш, модернизациялаш ва замонавий техник

воситалар билан жиҳозлаш бўйича тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Автомобиль йўлининг номи


Пунктларнинг

жойлашув

манзили*


Шу жумладан,

йиллар бўйича (бирлик):


2020 йил


2021 йил


2022 йил


Республика бўйича жами пунктлар сони - 52 та, жумладан:



8

30

14


Қорақалпоғистон Республикаси



2

2

-

1.

А380 "Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу"


753 км

2

-

-

2.

А380 "Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу"


698 км

-

2

-


Андижон вилояти



2

2

-

3.

А373 "М39 автойўли - Гулистон - Бўка - Ангрен - Қўқон ва Андижон орқали - Ўш"


385 км

-

2

-

4.

А373 "М39 автойўли - Гулистон - Бўка - Ангрен - Қўқон ва Андижон орқали - Ўш"


475 км

2

-

-


Бухоро вилояти



-

2

-

5.

М37 "Самарқанд - Бухоро - Туркманбоши"


212 км

-

2

-


Жиззах вилояти



-

4

2

6.

М39 "Алмати - Бишкек - Тошкент - Шаҳрисабз - Термиз"


1018 км

-

2

-

7.

А376 "Қўқон - Жиззах"


245 км

-

-

2

8.

М34 "Тошкент - Душанбе"


174 км

-

2

-


Қашқадарё вилояти



-

2

-

9.

А378 "Самарқанд - Ғузор"


58 км

-

2

-


Навоий вилояти



-

2

-

10.

М37 "Самарқанд - Бухоро - Туркманбоши"


147 км

-

2

-


Наманган вилояти



-

-

2

11.

4Р117 "Тўрақўрғон ш. - Наманган ш. - Чортоқ ш. - Кесканёр қ. - Сассиқсой қ. - М41 автойўли"


6 км

-

-

2


Самарқанд вилояти



-

2

-

12.

М39 "Алмати - Бишкек - Тошкент - Шаҳрисабз - Термиз"


1081 км

-

2

-


Сурхондарё вилояти



2

2

-

13.

М41 "Бишкек - Душанбе - Термиз"


1618 км

2

-

-

14.

М39 "Алмати - Бишкек - Тошкент - Шаҳрисабз - Термиз"


1334 км

-

2

-


Сирдарё вилояти



-

-

2

15.

М39 "Алмати - Бишкек - Тошкент - Шаҳрисабз - Термиз"


919 км

-

-

2


Тошкент вилояти



2

4

4

16.

4Р4-а "Сариёғоч шаҳрига"


5 км

-

2

-

17.

М39 "Алмати - Бишкек - Тошкент - Шаҳрисабз - Термиз"


807 км

2

-

-

18.

4Р186 "Чиноз ш. - Чиноз ПҚҚП - Яллама қ. - Қозоғистон Республикаси чегараси"


5 км

-

-

2

19.

4Р20 "Қорасув қ. - Бўка ш. - Бекобод ш."


63 км

-

-

2

20.

М39 "Алмати - Бишкек - Тошкент - Шаҳрисабз - Термиз"


817 км

-

2

-


Хоразм вилояти



-

4

-

21.

4Р161 "Урганч ш. - Чолиш қ. - Беруний ш."


11,5 км

-

2

-

22.

4Р156-г "Туркманистон Республикаси чегарасига"


15 км

-

2

-


Фарғона вилояти



-

4

4

23.

А376 "Қўқон - Жиззах"


45 км

-

2

-

24.

4Р144 "Фарғона ш. - Водил қ. - Ҳамзаобод қ."


25 км

-

-

2

25.

4Р147 "Марғилон ш. - Риштон ш. - Ўқчи қ. - Каримдевона қ - Конибодом ш."


101 км

-

2

-

26.

4Р143 "Фарғона ш. - Қувасой ш. - Қизилқия ш."


25 км

-

-

2

                   

*) Техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилганидан сўнг пунктларнинг жойлашув манзилига аниқлик киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 май







































Время: 0.1841
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск