ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўл хўжалиги. Йўл жамғармаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2020 й. 270-Ф-сон "М 39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

28.05.2020 й.

N 270-Ф




Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида М 39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 12 ноябрдаги ПҚ-1433-сон ва "Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан шерикликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4224-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ислом тараққиёт банки ўртасида М 39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлини реконструкция қилиш учун умумий қиймати 167,2 млн. АҚШ доллари миқдорида Истисна'а шартномаси ва Истисна'а агентлик битими тузилганлиги;

"Akkord Industry Construction Investment Corporation" OJS (Озарбайжон) компанияси (кейинги ўринларда - "Akkord" компанияси) томонидан М 39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 1330-1395 км, 1400-1410 км ва 1426-1451 км қисмларида тўрт тасмали асфальт-бетон қопламасини реконструкция қилиш ва қуриш ишлари якунланганлиги;

М 39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 1330-1395 км, 1400-1410 км ва 1426-1451 км қисмларида тўрт тасмали асфальт-бетон қопламасини реконструкция қилиш ва қуриш ишлари ўз вақтида якунланмаганлиги туфайли зарарлар ўрнини қоплаш сифатида "Akkord" компаниясига нисбатан 5,1 млн. АҚШ доллари миқдорида зарарларни қоплаш қўлланилганлиги;

Ислом тараққиёт банки қарзининг объект бўйича умумий харажатлари суммаси 125,3 млн. АҚШ долларини ташкил этганлиги;

Ислом тараққиёт банки қарзининг 41,9 млн. АҚШ доллари иқтисод қилинганлиги;

М 39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг узунлиги 21 километрни ташкил этадиган 1395-1400 км ва 1410-1426 км қисмлари (кейинги ўринларда - объект) автомобиль ўқига тушадиган 13 тонна юкламага, техник ҳолати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида М 39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида объектни Ислом тараққиёт банки қарзининг иқтисод қилинган қисми ҳисобига реконструкция қилиш бўйича таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси объектни реконструкция қилиш лойиҳасини ваколатли органларда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин ва техник-иқтисодий асосланган ҳужжатларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Объектда реконструкция ишларини якунлаш муддати 2022 йил 31 декабргача кафолат муддати ҳисобга олинмаган ҳолда белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда Ислом тараққиёт банкига лойиҳанинг (қарз таркибий қисмлари ўртасида етишмаётган маблағларни қоплаш учун маблағларнинг қайта тақсимланиши ҳисобга олинган ҳолда) қарзини ёпиш муддатларини узайтириш бўйича тегишли талабномалар юборсин.


6. "Автойўлинвест" агентлиги:

а) Ислом тараққиёт банки билан келишган ҳолда қуйидаги контрактларга:

"Аккорд" компанияси билан 2011 йил 2 ноябрда тузилган M39RRP/ICB/UZ-01-сон контрактга шартлар ўзгартиришсиз, нархлар ўзгариши қўлланилган ҳолда;

"Temelsu International Engineering Services Inc." (Туркия) компанияси билан 2011 йил 20 июлда тузилган M39RRP/QCBS/01UZ-сон контрактга шартларни ўзгартиришисиз, нархлар ўзгариши қўлланилган ҳолда тегишли қўшимча битимлар тузсин;

б) объектнинг техник-иқтисодий жиҳатдан асосланган ҳужжатларига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш гуруҳи фаолиятини қайта ташкил этсин.


7. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 май


































Время: 0.0222
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск