ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Нотурар жойлар. Маъмурий бинолар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2020 й. 271-Ф-сон "Қашқадарё вилоятидаги давлат активларидан самарали фойдаланиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

28.05.2020 й.

N 271-Ф




Қашқадарё вилоятидаги давлат активларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларни замонавий техника ва ишлаб чиқариш воситалари билан кенг таништириб бориши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сон қарорига мувофиқ Давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи давлат комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларига киритилган хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари (акциялари, улушлари) рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш ваколатига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Савдо-саноат палатасининг:

"Мебеллар уйи" МЧЖ устав капиталидаги Давлат активларини бошқариш агентлигининг 100 фоиз улушини Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳисобига ўтказиб бериш;

"Мебеллар уйи" МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сон қарорининг:

5-иловаси билан тасдиқланган "Устав капиталидаги "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг улуши Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига берилаётган ташкилотлар рўйхати"дан чиқариш;

4-иловаси билан тасдиқланган "Устав капиталидаги "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирувчи ташкилотларнинг улуши маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига берилаётган бозорлар, савдо ва чорвачилик комплекслари рўйхати"га киритиш ҳамда кейинчалик белгиланган тартибда тугатиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


3. Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ўн кун муддатда "Мебеллар уйи" МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини ўрнатилган тартибда Қарши шаҳар ҳокимлигига топшириш-қабул қилиш юзасидан тегишли тадбирларни амалга оширсинлар,


4. Қашқадарё вилоят ҳокимлиги:

"Мебеллар уйи" МЧЖ биносининг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилишини, замонавий ишлаб чиқариш технологиялари ва маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг доимий кўргазмалар зали ташкил этилишини ҳамда объектнинг икки ой муддатда ишга туширилишини;

"Мебеллар уйи" МЧЖ биносида ижара асосида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг бошқа бўш турган биноларга уларнинг фаолияти узлуксизлигини таъминлаган ҳолда белгиланган тартибда жойлаштирилишини таъминласин,


5. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Қашқадарё вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 май

























Время: 0.0278
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск