язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат бюджети/ Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.05.2020 й. 329-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 майдаги

329-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бюджет

тизими бюджетлари чет эл валютасидаги

маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари (кейинги ўринларда - бюджет тизими бюджетлари) чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


буюртмачи - бюджет ташкилоти ва давлат мақсадли жамғармалари;


ахборот тизими - бюджет тизими бюджетларининг бюджет жараёнини комплекс автоматлаштириш, шу жумладан, бюджет тизими бюджетлари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот тизими;


"UzASBO" ДМ - бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботининг юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуа;


чет эл валютасидаги Ягона ғазна ҳисобварағи (кейинги ўринларда - ЯВҒҲ) - бюджет тизими бюджетларининг валюта операцияларини ғазна ижроси йўли билан амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (кейинги ўринларда - Ғазначилик) томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очиладиган махсус банк ҳисобварағи;


чет эл валютасидаги операциялар тизими - бюджет тизими бюджетлари ЯВҒХдан фойдаланган ҳолда ахборот тизими орқали амалга ошириладиган операциялар тизими;


Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операциялари - ташқи қарзни қайтариш ҳамда давлат кафолатлари бўйича тўловларни амалга ошириш, халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш, чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш, чет эл валютасидаги маблағларни бошқариш ва депозитларга жойлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ бюджет ссудаларини ва субсидияларини ажратиш ҳамда кредит линияларини очиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишларига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағларини ажратиш билан боғлиқ операциялар.


3. Ушбу Низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетнинг ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджет тизими бюджетларига татбиқ этилади.


4. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган, шунингдек, давлат сири бўлган маълумотлар ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар билан боғлиқ алоҳида операцияларга татбиқ этилмайди ва ушбу операциялар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


5. Ҳар бир чет эл валютаси бўйича алоҳида ЯВҒҲ очилади.


6. Бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларига Ғазначилик томонидан ЯВҒҲдан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш чет эл валютасидаги маблағларни кирим қилиш, тўловларни амалга ошириш, ҳисобини юритиш (кейинги ўринларда - валюта операциялари) орқали амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда - Молия вазирлиги) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда - Марказий банк) ахборот тизимлари ўртасида электрон рақамли имзо қўлланилган ҳолда ахборот алмашинилади.


8. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет тизими бюджетларига ўтказилиши лозим бўлган чет эл валютасида тўланадиган тўловларни қабул қилиш учун белгиланган тартибда тушумлар бўйича чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларини (кейинги ўринларда - ШҒҲ) очиш ва ёпиш Ғазначилик томонидан амалга оширилади.


9. Буюртмачиларнинг чет эл валютасидаги тушумлари (маблағлари) ЯВҒҲга кирим қилинади ҳамда уларнинг ШҒҲда акс эттирилади.


10. Буюртмачиларнинг чет эл валютасидаги харажатлари (тўловлари) ШҒҲ қолдиқлари доирасида ЯВҒҲдан Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ахборот тизимида амалга оширилади.

Буюртмачилар ШҒҲдаги маблағлар улар томонидан товарлар ва хизматлар импорта учун тузилган шартномаларга мувофиқ сарфланади.



2-БОБ. МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЧЕТ ЭЛ

ВАЛЮТАСИДАГИ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


11. Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операцияларининг ҳисоби валюта турлари бўйича Ғазначилик томонидан очиладиган алоҳида ШҒҲда юритилади.


12. Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операциялари Ғазначилик томонидан амалга оширилади.


13. Молия вазирлигининг чет эл валютаси ёки миллий валютадаги маблағларини миллий валютага ёки аксинча чет эл валютасига конвертация қилиш ҳамда тўловларни амалга ошириш Ғазначилик томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган буюртмалар ва тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади.


14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида халқаро молия институтлари ҳамда чет эл ҳукуматлари молия ташкилотларининг қарз ва кредитларини жалб қилган ташкилотлар жалб қилинган маблағлар бўйича тўловларни қайтариш жадвали асосида Ғазначиликнинг тегишли ЯВҒҲга ўтказиб беради.


15. Ўзбекистон Республикаси томонидан берилган Ҳукумат кафолатлари бажарилишини таъминлаш мақсадида халқаро молия институтлари ҳамда чет эл ҳукуматлари молия ташкилотларидан жалб қилинган қарз ва кредитларнинг қайтарилиши бўйича тўловлар Ғазначилик томонидан ЯВҒҲдаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


16. Молия вазирлигининг ШҒҲдаги бўш турган маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида чет эл валюта маблағлари Ғазначилик томонидан Марказий банк депозитига жойлаштирилиши мумкин.


17. Марказий банк томонидан депозитга қабул қилинган Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги маблағлари ва уларнинг қолдиқлари бўйича тўлиқ маълумот Молия вазирлигининг ёзма мурожаатига асосан тақдим этилади.


18. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан халқаро молия институтлари ҳамда чет эл ҳукуматлари молия ташкилотларидан жалб қилинган чет эл валютадаги қарзлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ Ғазначилик томонидан:

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини молиялаштиришга;

Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини молиялаштиришга;

тармоқларни, иқтисодиёт соҳаларини ва минтақаларни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун кредитларни (қарзларни) қайтадан кредитлашга йўналтирилади.



3-БОБ. ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ШАХСИЙ ҒАЗНА

ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ ОЧИШ ВА ЁПИШ ТАРТИБИ


19. Бюджет тизими бюджетларининг ЯВҒҲни юритиш учун тегишли валюта турлари бўйича ахборот тизимида Ғазначилик томонидан:

чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи(лари)ни очиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги аризага;

чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи(лари)ни ёпиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризага асосан амалга оширилади.

Буюртмачилар ШҒҲни очиш ёки ёпиш учун тақдим қилинган аризалар, тақдим этилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида ижро этилади.

Буюртмачилар томонидан ШҒҲни очиш ёки ёпиш учун тақдим қилинган аризалар нотўғри расмийлаштирилган ёки тўлиқ тўлдирилмаган ҳолларда, тақдим этилган аризалар, улардаги камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта киритиш учун бир иш куни мобайнида қайтарилади ва бу ҳақда буюртмачи хабардор қилинади.



4-БОБ. ИМЗОЛАР НАМУНАЛАРИ

ВА МУҲР ИЗИ КАРТОЧКАСИ


20. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси буюртмачилар томонидан, дастлаб уларга ШҒҲ очилганида ҳамда кейинчалик доимий равишда молия йили бошланишидан камида беш иш куни олдин ҳар молия йили учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда иккита асл нусхада тузилади. Карточканинг битта асл нусхаси Ғазначилик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига тақдим қилинади ва иккинчиси буюртмачининг ўзида қолади.

Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси буюртмачиларнинг юқори турувчи ташкилотлари томонидан тасдиқланади.

Агар буюртмачиларнинг юқори турувчи ташкилоти бўлмаса, унда имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси ушбу буюртмачиларнинг раҳбари томонидан тасдиқланади.


21. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасининг орқа томонида буюртмачиларнинг ШҒҲ рақамлари ва номлари кўрсатилади.


22. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасига буюртмачиларнинг раҳбари, бош бухгалтери ва унинг ўринбосари. шунингдек, юрисконсульт ёки раҳбар томонидан ваколат берилган шахсларнинг имзолари намуналари киритилади ва буюртмачиларнинг муҳр изи билан тасдиқланади. Агар буюртмачиларда юрисконсульт штата мавжуд бўлмаса, унинг имзоси бўлиши талаб қилинмайди.


23. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасидаги имзолар намуналари тегишли ходимларнинг ўз қўллари билан қўйилган бўлиши лозим. Имзолар намуналари факсимиле орқали қўйилишига йўл қўйилмайди.


24. Биринчи имзо ҳуқуқи бош бухгалтерга ёки иккинчи имзо ҳуқуқига эга бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас.

Буюртмачиларда бухгалтер лавозими бўлмаганда имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасининг иккинчи имзо қаторида "назарда тутилмаган" ёзуви кўрсатилади.


25. Шахсларга вақтинчалик биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқи берилганда, шунингдек, раҳбар томонидан ваколат берилган шахслардан бири вақтинчалик алмаштирилганда вақтинча ваколатга эга бўлган шахснинг имзо намунаси бўлган карточка, амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда иккита асл нусхада тузилади ва Ғазначилик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига битта асл нусхаси тақдим қилинади, иккинчи асл нусхаси буюртмачининг ўзида қолади.


26. Буюртмачининг имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасида акс эттирилган муҳр ўзгарганда, имзолардан бири алмашганда ёки тўлдирилганда, ушбу буюртмачи тасдиқланган янги имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасини тақдим этади. Амал қилиш муддати тугаган имзолар намуналари ва муҳр изи карточкалари Ғазначилик ёки унинг ҳудудий бошқармаларида сақланади.


27. Ғазначилик ёки унинг ҳудудий бошқармалари имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасидан буюртмачиларнинг молиявий мажбуриятларини рўйхатдан ўтказишда ва ҳисобга олишда, шунингдек, тўловларни амалга оширишда улардаги имзолар ва муҳр изини имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасида кўрсатилган имзолар ва муҳр изи намуналарига солиштиришда фойдаланади.

Бунда буюртмачиларнинг Ғазначилик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига тақдим қилинган юридик ва молиявий мажбуриятларини тасдиқловчи ҳужжатлардаги имзолар ва муҳр изининг ҳақиқийлигига буюртмачилар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари жавобгардир.



5-БОБ. ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ЯГОНА ҒАЗНА

ҲИСОБВАРАҒИДАГИ МАБЛАҒЛАРНИ

КОНВЕРТАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


28. Буюртмачи чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш учун ушбу Низомга 4 ва 5-иловаларга мувофиқ шаклларда Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига буюртманомалар тақдим этади.


29. Буюртмачи томонидан тақдим этилган буюртманомалар Ғазначилик ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бир иш куни мобайнида буюртманомаларда кўрсатилган чет эл валютасини харид қилиш харажатларини қоплашга буюртмачи ШҒҲда етарли маблағлар мавжудлиги, шунингдек, чет эл валютасини харид қилиш учун асословчи ҳужжатлар (хорижий ҳамкор билан тузилган шартнома, битим ва бошқалар) ҳамда буюртмачи ваколатли шахсларининг имзолари ва муҳр изини буюртмачи томонидан тақдим қилинган имзо намуналари ва муҳр изи карточкасига мувофиқлиги текширилади ҳамда хатоликлар аниқланмаганда, электрон шаклдаги буюртманома Ғазначилик томонидан шакллантирилади.

Бунда Ғазначилик чет эл валютасини харид қилиш учун буюртманомани электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда бир иш кунида Марказий банк томонидан тасдиқланган шакл бўйича Марказий банкка юборади.


30. Ғазначилик томонидан юборилган буюртманома Марказий банк учун банклараро савдо сессиясида чет эл валютасини харид қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади.


31. Буюртманома ижро қилинганидан сўнг Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари унинг бир нусхасини ШҒҲдан ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича кўчирма билан бирга буюртмачига тақдим этади.


32. Ғазначилик Марказий банк томонидан қайтарилган буюртманомаларда хатоликлар аниқлаган ҳолларда, хатоликлар аниқланган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан, электрон шаклда юборилган ҳолларда эса шу куннинг ўзида камчиликларни асосланган ҳолда тўғрилаш учун буюртманомаларни унга илова қилинган кўчирма нусхаси билан бирга буюртмачига қайтаради.


33. Ғазначилик томонидан Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операцияларини амалга оширишда чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш учун электрон шаклдаги буюртманома шакллантирилади ва электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Марказий банкка юборилади.



6-БОБ. ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ШАХСИЙ ҒАЗНА

ҲИСОБВАРАҚЛАРИДАН ТЎЛОВЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


34. Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш учун буюртмачи Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда иккита нусхада тўлов топшириқномасини тақдим этади.


35. Тўлов топшириқномаси қабул қилинганидан сўнг Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бир иш куни мобайнида:

тўлов топшириқномасидаги имзолар ва муҳрнинг имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасидаги имзолар ва муҳрларга мослиги;

тўлов топшириқномасининг тўғри тўлдирилганлиги ва кўрсатилган ШҒҲда етарли маблағлар мавжудлиги текширилади.

Буюртмачиларнинг ташқи савдо амалиётлари мониторингини амалга ошириш мақсадида ғазначилик бўлинмалари тўловларни амалга оширишда ёки аккредитив очишда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда - ТСОЯЭАТ)даги маълумотларни шартнома шартлари билан солиштиришни амалга оширади.

Буюртмачилар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ғазначилик бўлинмалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу шартнома бўйича операцияларни амалга оширади.


36. Тўлов топшириқномаси Ғазначилик томонидан текширилади ҳамда камчиликлар бўлмаганида тўловни амалга ошириш учун электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Марказий банкка юборилади.


37. Тўлов топшириқномаси ушбу Низомнинг 35-банди талабларига мувофиқ бўлмаганда Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тўлов топшириқномасининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда бир иш кунидан кечиктирмасдан буюртмачи масъул ходимига қайтарилади.


38. Ғазначилик томонидан тўлов топшириқномасининг асл нусхаси Марказий банкка тақдим этилмайди.

Ғазначилик томонидан тақдим этилган электрон тўлов топшириқномалари тўловни амалга ошириш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Бунда тўлов топшириқномасининг асл нусхаси Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларида сақланади.


39. Бир ШҒҲдан бошқа ШҒҲга маблағ ўтказиш буюртмачи томонидан Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига ғазначилик мемориал ордерини тақдим этиш орқали амалга оширилади.


40. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан буюртмачининг тўлов топшириқномалари ва ғазначилик мемориал ордерларини ижро қилиш улар тақдим этилган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади.


41. Буюртмачилар электрон тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига дастурий таъминот орқали шакллантирган ҳолда, электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда юбориши мумкин.


42. Ғазначилик томонидан Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операцияларини амалга оширишда тўловларни амалга ошириш учун электрон шаклдаги тўлов топшириқномаси шакллантирилади ва электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Марказий банкка юборилади.



7-БОБ. ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ШАХСИЙ ҒАЗНА

ҲИСОБВАРАҚЛАРИДАН ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШДА АККРЕДИТИВ БЎЙИЧА

ҲИСОБ-КИТОБЛАР


43. Қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган шартномада аккредитив тўлов шакли назарда тутилган бўлса, буюртмачи Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига тегишли шартноманинг нусхасини илова қилган ҳолда ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада аккредитивни очиш учун ариза тақдим этади.


44. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан буюртмачи тақдим қилган аккредитив очиш учун ариза ва унга тегишли шартномадаги маълумотларнинг бир-бирига мувофиқлиги бир банк иш кунида текширилади.

Маълумотлар тўғри бўлганида, бир иш куни ичида ахборот тизимида аккредитив очиш бўйича электрон ҳужжат шакллантирилади.

Электрон ҳужжат шакллантирилганидан сўнг электрон рақамли имзодан фойдаланилган ҳолда Ғазначилик томонидан бир иш куни ичида Марказий банкка юборилади.


45. Ғазначилик томонидан аккредитивни очиш учун тақдим этилган ариза (электрон ҳужжат) асосида Марказий банк бутунжаҳон банклараро молиявий телекоммуникациялар ҳамжамияти (кейинги ўринларда - SWIFT) тизими орқали аккредитив очиш учун тегишли тижорат банкига белгиланган тартибда ижро этиш учун аризани юборади.

Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан аккредитивни очиш учун тақдим этилган электрон ҳужжат Марказий банк учун аккредитив очиш учун асос бўлиб ҳисобланади.


46. Ахборот тизими орқали аккредитив очиш учун тақдим этилган электрон ҳужжатларнинг асл нусхалари Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларида сақланади.


47. Аккредитив очилганлиги тўғрисидаги маълумот ахборот тизимига тушганидан сўнг аризада кўрсатилган маблағлар Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бир иш куни буюртмачининг ШҒҲдан аккредитив ҳисобварағига ўтказилади ҳамда аризанинг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган шартнома нусхаси Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан буюртмачиларга қайтарилади, асл нусхаси Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ШҒҲ бўйича юритиладиган йиғма жилдга тикилади.


48. Ғазначилик Марказий банк ва тижорат банклари томонидан аккредитивни очиш учун аризани расмийлаштиришда хатоликлар аниқланган ҳолларда, хатоликлар аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан, электрон шаклда юборилган ҳолларда эса шу куннинг ўзида хатоликларни асосланган ҳолда тўғрилаш учун аризани унга илова қилинган шартнома нусхаси билан бирга буюртмачига қайтаради (юборади).


49. Буюртмачиларнинг тузилган ташқи савдо шартномалари бўйича тўловларини амалга ошириш ва мониторингини олиб бориш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Буюртмачиларнинг ташқи савдо шартномалари бўйича маблағларнинг харакати тўғрисидаги тегишли маълумот Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан киритилади.


50. Буюртмачиларнинг ташқи савдо амалиётлари мониторингини амалга ошириш мақсадида Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари тўловларни амалга оширишда ёки аккредитив очишда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги маълумотларни шартнома шартлари билан солиштиришни амалга оширади.


51. Буюртмачилар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу шартнома бўйича операцияларни амалга оширади.

Буюртмачиларнинг ташқи савдо шартномалари ҳамда бошқа ҳар қандай чет эл валютасидаги тўловларини амалга оширишда тижорат банклари ва чет эл банклари томонидан ундириладиган воситачилик ҳақларига тўловлар шартнома асосида Ғазначилик томонидан буюртмачиларнинг ШҒҲдан амалга оширилади.



8-БОБ. ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ШАХСИЙ ҒАЗНА

ҲИСОБВАРАҚЛАРИДАГИ МАБЛАҒЛАР ДОИРАСИДА

НАҚД ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ОЛИШ ТАРТИБИ


52. Нақд пул маблағларини олиш учун Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тижорат банкларида тегишли чет эл валюта турлари бўйича мос равишда 23212 - "Молия вазирлиги Ғазначилиги маблағлари" ва 23214 - "Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмалари маблағлари" ҳисобварақлари очилади.


53. Буюртмачининг ШҒҲдан нақд пул маблағлари олиш ва уларни қайтариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


54. ШҒҲдан нақд пул маблағларини олиш учун буюртмачи Fазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига моддий жавобгар шахсга берилган ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги ишончномани ҳамда ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ шаклдаги нақд чет эл валюта маблағларини олиш учун буюртманома билан бирга тақдим этади.


55. Ғазначилик томонидан тўловни амалга ошириш учун Марказий банкка юборилган электрон тўлов топшириқномасини Марказий банк SWIFT тизими орқали бир иш куни мобайнида тегишли тижорат банкига ижро учун юборади.


56. Fазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ахборот тизимида қабул қилинган тўлов топшириқномаси асосида ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ шаклдаги пул буюртманомаси шакллантирилади ва у қоғозга чиқарилган ҳолда тўлдирилади.


57. Марказий банкдаги ЯВҒҲдан нақд чет эл валюта маблағларини олиш учун буюртманома Ғазначилик томонидан муҳр билан тасдиқланади ҳамда буюртмачига тақдим этилади.

Ғазначилик ҳудудий бошқармаларининг тижорат банкидаги транзит ҳисобварағидан нақд чет эл валюта пул маблағларини олиш учун буюртманома Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан муҳр билан тасдиқланади ҳамда буюртмачига тақдим этилади.


58. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан буюртмачиларнинг нақд чет эл валютасидаги маблағларини олиш учун буюртманомалар тақдим этилган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида амалга оширилади.


59. Буюртмачига нақд чет эл валютаси бериш буюртманома асосида Марказий банк томонидан Ғазначиликнинг ЯВҒҲдан, тижорат банки томонидан Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармаларининг транзит ҳисобварағидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда нотўғри расмийлаштирилган буюртманомалар тақдим қилинган кунидан кейин бир иш кунидан кечиктирмасдан қайтарилади. Қайтарилган буюртманомалар бир иш куни мобайнида камчиликлар бартараф қилиниб, қайта расмийлаштирилади ва банкка тақдим қилинади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


60. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этилган тегишли ҳужжатлар ва ушбу Низомга мувофиқ расмийлаштирилган тегишли ҳужжатлардаги маълумотларнинг асослилигига, ҳаққонийлигига ва тўғри расмийлаштирилганлигига шахсан буюртмачи жавоб беради.


61. Ғазначилик томонидан Марказий банкка юборилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг асослилигига ва ҳаққонийлигига Ғазначилик жавобгар ҳисобланади.


62. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Чет эл валютасидаги шахсий ғазна

ҳисобварағи(лари)ни очиш тўғрисида

АРИЗА


20__ йил "___"____________


Буюртмачилар томонидан тўлдирилади

          

          

Буюртмачи

номи


Бюджет


Вилоят


Туман (шаҳар)


Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди


Ташкилий тасниф коди


Молия вазирлиги ахборот тизимида чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи очишни сўрайман.

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)

Ғазначилик томонидан тўлдирилади

           

          

Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағини очиш учун тақдим этилган аризани текширди:

          


         


         

(ходимнинг Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

Молия вазирлиги ахборот тизимида чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағини очишга рухсат этилади.

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

20__ йил "___"____________ да чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи(лари) очилди.

Разрядлар бўйича чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи рақами


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Разрядлар бўйича чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи рақами


15


16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

        





Низомга

2-ИЛОВА



Чет эл валютасидаги шахсий ғазна

ҳисобварағи(лари)ни ёпиш тўғрисида

АРИЗА


20__ йил "___"____________

Буюртмачилар томонидан тўлдирилади

          

          

Буюртмачи

номи


Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди


Ташкилий тасниф коди


Ғазначилик (ёки унинг ҳудудий бошқармаси) номи


Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи рақами


             

(буюртмачи)


сабабли

(сабаби кўрсатилади)


чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағини ёпишингизни сўрайди.

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)

Ғазначилик (ёки ҳудудий бошқарма) томонидан тўлдирилади

          

          

Молия вазирлиги ахборот тизимида чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи ёпилди.

Масъул ходим







(лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

Тегишли бўлим

(шўъба) бошлиғи





(имзо)


(Ф.И.О.)

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___"____________






Низомга

3-ИЛОВА



20__ МОЛИЯ ЙИЛИ УЧУН ИМЗОЛАР НАМУНАЛАРИ ВА МУҲР ИЗИ


____________ СОНЛИ КАРТОЧКАСИ

           

          

20__ йил "___"____________

           

(Буюртмачи номи)

             

                

(таъсис ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ ёки қисқа номи)

              

Жойлашган жойи


Телефон


Ғазначилик бўлинмаси номи


                 

Шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича операцияларни амалга

оширишда молиявий ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқига зга

бўлган мансабдор шахсларнинг имзолари намуналари

ва ташкилотнинг муҳр изи намунаси

Имзо қўйиш

ҳуқуқи

Лавозими


Фамилияси,

исми, отасининг

исми

Имзо

намунаси

Муҳр

намунаси

Алоҳида

белгилар

(паспорт

маълумот-

лари)


1


2

3

4

5

6

Биринчи








Иккинчи





Юрисконсульт (штатда мавжуд бўлган ҳолларда)






Буюртмачи раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

Буюртмачи бош бухгалтери





(имзо)


(Ф.И.О.)

         

(Ваколат ва имзолар тасдиқланганлиги тўғрисида юқори турувчи ташкилотнинг белгиси)

Юқори турувчи ташкилот раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

20__ йил "___"____________

            

(Имзолар ҳақиқийлигини тасдиқловчи ёзув)

          

(сана (кун, ой, йил) сўз билан)

Юқори турувчи ташкилот бош бухгалтери





(имзо)


(Ф.И.О.)

Юқори турувчи ташкилот ижрочиси (юрисконсульти)





(лавозими)

(имзо)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___"____________



Имзолар намунаси ва муҳр изи

карточкасининг орқа томони

Т/р

Шахсий ғазна ҳисобварағи


Шахсий ғазна ҳисобварағининг номи


1.




2.




      





Низомга

4-ИЛОВА



Чет эл валютасини сотиб олиш учун буюртманома


Буюртмачи томонидан тўлдирилади

            

             

Буюртманома рақами


санаси


Буюртмачи ва СТИР


миллий валютадаги


шахсий ғазна ҳисобварағи


(шахсий ғазна ҳисобварағи)


маблағлари ҳисобидан:

20__ йил "___"____________даги _____-сон шартнома шартларига мувофиқ:

      ("а "- "д " бандлар бўйича тўлдирилади)

Чет эл валютасини

харид қилиш сабаби

(тагига чизилсин):

а) ускуналар импорти учун;

б) бутловчи қисмлар импорти учун;

в) хомашё ва материаллар импорти учун;

г) хизматлар импорти учун;

д) чет эл кредитларига хизмат кўрсатиш учун;

е) хизмат сафари харажатлари учун;

ж) бошқа мақсадлар учун (қайси мақсад кўрсатилсин) _______


миқдорида валюта сотиб олишни

(сотиб олинадиган валюта миқдори ва номи)


сотиб олинган валюта маблағларини чет эл валютасидаги



(шахсий ғазна ҳисобварағи)

шахсий ғазна ҳисобварағига кирим қилишингизни сўрайди.

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)

Ғазначилик (ёки ҳудудий бошқарма) томонидан тўлдирилади

          

            

Буюртманома ______ куни соат _______да ______________ томонидан қабул қилинди.

                           (кун, ой, йил)                (соат, минут)   (масъул ходим Ф.И.О)

Мазкур буюртманомага мувофиқ банклараро савдо сессиясида



(сотиб олинадиган валюта миқдори ва номи)

миқдорида валюта ______________ сўм алмашув курси бўйича жами ______________ сўмга сотиб олинди.


дан маблағлар ечилди

(миллий валютада шахсий ғазна ҳисобварағи)



га маблағлар кирим қилинди.

(чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварағи)


Тегишли бўлим

(шўъба) бошлиғи





(имзо)


(Ф.И.О.)

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___"____________






Низомга

5-ИЛОВА



Чет эл валютасини сотиш учун буюртманома

Буюртмачи томонидан тўлдирилади

            

             

Буюртманома рақами


санаси


Буюртмачи номи ва СТИР


чет эл валютасидаги


шахсий ғазна ҳисобварағи


(шахсий ғазна ҳисобварағи)


маблағлари ҳисобидан


миқдорида валюта сотишни

(сотиладиган валюта миқдори ва номи)


сотишдан тушган маблағларни миллий валютадаги



(шахсий ғазна ҳисобварағи)

шахсий ғазна ҳисобварағига кирим қилишингизни сўрайди.

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)

Ғазначилик (ёки ҳудудий бошқарма) томонидан тўлдирилади

           

          

Буюртманома ______ куни соат _______да ______________ томонидан қабул қилинди.

                           (кун, ой, йил)                (соат, минут)   (масъул ходим Ф.И.О)

Ушбу буюртманомага мувофиқ банклараро савдо сессиясида



(сотиладиган валюта миқдори ва номи)

миқдорида валюта ______________ сўм алмашув курси бўйича жами ______________ сўмга сотиб олинди.


дан маблағлар ечилди

(чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи)



га маблағлар кирим қилинди.

(миллий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварағи)


Тегишли бўлим

(шўъба) бошлиғи





(имзо)


(Ф.И.О.)

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___"____________






Низомга

6-ИЛОВА



Буюртмачиларнинг чет эл валютасидаги

шахсий ғазна ҳисобварағидан

КЎЧИРМА

20__ йил "___"____________ учун

Ғазначилик (ёки ҳудудий бошқарма) номи


Буюртмачи номи


Шаклланган сана 20__ йил "___"____________


Аввалги кўчирма санаси 20__ йил "___"____________

Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи


Масъул ходим



(Ф.И.О.)

            


Кун бошига

қолдиқ


Дебет

айланмаси


Кредит

айланмаси


Кун охирига

қолдиқ


Буюртмачиларнинг маблағлари






Т/р

Ҳисобварақ

МФО

Ҳужжат

рақами


Дебет

айланмаси


Кредит

айланмаси


Харажатлар

моддаси














Жами айланмалар





Штамп ўрни

Ғазначиликнинг масъул ходими имзоси



20__ йил "___"____________






Низомга

7-ИЛОВА



Чет эл валютасидаги шахсий ғазна

ҳисобварақларидан тўловларни амалга

ошириш учун тўлов топшириқномаси

Тўловчи инглиз тилида тўлдиради

(Fill up by remitter) __________


Тўлов топшириқномаси _____-сон ___.________ 20___ й.

Payment order: ___: __.__ . 20____


50. Тўловчининг ҳисоби, номи ва манзили

(Remitters account and name)

Acc. No. __________

Name __________

INN __________

Adress: ____________________


52. Тўловчининг банки

(Remitters bank)



32. Ўтказма валютаси ва суммаси

(рақам ва сўз билан)

Currency amount

(in figures, in words)



56. Ўтказма валютасида бенефициар банк корреспонденти

Correspondent of beneficiarys bank by currency of transfer



57. Бенефициар банкнинг номи

(манзил, шаҳар, мамлакат ва бошқа мавжуд маълумотлар)

Beneficiarys bank (address, city, country, other details)



59. Бенефициарнинг ҳисоби, номи ва манзили

Beneficiarys account and name



70. Тўлов мақсади

(бенефициар учун ахборот)

Details of payment (information details)



72. Ўтказманинг алоҳида шартлари (тўловчининг банки учун ахборот)

Special terms of transfer (Information for beneficiary)


Budget organization __________________

Treasury account ____________________

(Бюджет ташкилоти номи ва ғазна ҳисобварағи)


71. Чет эл банкнинг воситачилик ҳақи қуйидагилар ҳисобига:

Foreign bank charges to be paid by:


Тўловчи

Remitter "OUR"



Муҳр

Seal

Тўловчи ва бенефициар

Beneficiary "SHA"


X

Бенефициар

Beneficiary "BEN"



Тўловчи раҳбари имзоси.

Signature of remitter, manager


Бош бухгалтер имзоси.

Signature of chief accountant


Ғазначилик томонидан тўлдирилади



Бошқарма бошлиғи



Муҳр


Бўлим бошлиғи




Масъул ижрочи




       





Низомга

8-ИЛОВА



Аккредитив очиш учун ариза / Credit application N_

Сана_______________

50 буйруқ берувчи / Applicant


59 Бенефициар / Benefisiary

Treasury of Ministry of Finance of Republic of Uzbekistan

Budget organization _______________

Address: _____ (street, city, index, country)



40A Аккредитив шакли / Type of L/C:


q чиқариб олинмайдиган irrevocable

q чиқариб олинадиган revocable



31D Аккредитив тугаш санаси ва жойи / Date and place of Expiry


57А Авизоловчи банк / Second Advising Bank


49 Тасдиқлаш шартлари / New confirmarion instructions


q тасдиқланадиган / confirmed

q қўшимча шартлар / may add

q тасдиқланмайдиган / not-confirmed


32B Аккредитив суммаси ва валютаси / L/C currency code and amount


                

41A Аккредитив ижроси / Credit available with…


Бажарувчи: Банк / Bank


Қуйидаги йўл билан / by:



q тўлов ҳужжати тақдим этиш / sight payment

q кечиктирилган тўлов / deferred payment


q акцепт / ассерtаnсе q бошқалар / others

q ўзаро келишув negotiation


43Р Қисман юклаб жўнатиш / Partial shipments


43Т Қайта юклаш / Transshipment

q рухсат этилган / allowed

q pyxcaт этилмаган / notallowed


q рухсат этилган / allowed

q pyxcaт этилмаган / notallowed


44А...га жойни гаплашиш / жўнатиладиган жой / қабул қилиш жойи / Place of talking in charge / Dispatch from / Place of Receipt

44E...дан юклаш / жўнатиш / ташиш учун қабул қилиш / Shipment / dispatch taking in charge at / from:

44Ғ...га жўнатиш учун / For transportation to

44B...етказишни охирги манзили / дан транспортировка гача… / етказиб бериш жойи / Рlасe Of Final Destination /For Transportation To / Place Of Delivery

44C...юклаб жўнатишнинг oxирги муддати / Latest date of shipment:

44D....юклаш даври / Shipment period


45A товарлар ёки хизматлар тавсифи / Description of Goodsand / or Services


A rotary evaporator:

Minufacturer:

Country of Origin:


Етказиб бериш шарти / Terms of delivery

q FCA q FAS q FOB q CPT q CIP q DAT q DAP q DDP Tashkent-Airport, Uzbekistan


46A Талаб қилинадиган ҳужжатлар / Documents Required


q Commercial invoice of the Beneficiary for shipped goods amount - 1 original

q Air waybill with stamp of customs of Applicant`s country- 1 copy

q Insurance policy covering 110% of CIP value- 1 copy

q Certificate of Origin for goods -1 copy


48 Ҳужжатларни тақдим қилиш даври кунларда / Period for document presentation in Days: within L/C expiry date


47A Қўшимча шартлар / Additional Conditions:


71B Воситачилик ва бошқа харажатлар / Charges and commissions:


All bank charges and commissions in the Beneficiary`s bank are for account of the Beneficiary, all other charges and commissions are for account of the Applicant.


            

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)






М.Ў.









Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)


        

       


         


Ғазначилик бўлинмаси томонидан тўлдирилади

         

         

Масъул ходим







(лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

Тегишли бўлим

(шўъба) бошлиғи





(имзо)


(Ф.И.О.)

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___"____________






Низомга

9-ИЛОВА



Штамп*


ИШОНЧНОМА

           

(Буюртмачи номи)

моддий жавобгар шахсга ишонч билдиради

         

(Ф.И.О.)

          

(паспорт рақами, серияси, берилган сана ва ким томонидан берилган)

Қуйидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидан нақд пул олишга:

      

   

      

  

Моддий жавобгар шахснинг имзосини ___________ тасдиқлаймиз

        

.

(Ф.И.О.)


Мазкур ишончнома 20__ йил _________ гача ҳақиқий.

Буюртмачи раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

Буюртмачи бош бухгалтери





(имзо)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___"____________


М.Ў.

Раҳбар







(ғазначилик бўлинмаси номи)


(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.


20__ йил "___"____________


Изоҳ. Буюртмачи ғазначилик бўлинмасига ишончномани гербли бланкада тақдим этади, гербли бланка мавжуд бўлмаганда эса ташкилотнинг бурчакли штампи қўйилган ҳолда тоза варақда тақдим этилади.






Низомга

10-ИЛОВА



Нақд чет эл валютаси маблағларини

олиш учун буюртманома

20__ йил "___"____________

- сон

Буюртмачи номи


Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи


Сумма рақам ва сўз билан



Кимга



Мақсади



Асос



Буюртмачи раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

Буюртмачи бош бухгалтери





(имзо)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___"____________


Буюртманома ______ куни соат _______да ______________ томонидан қабул қилинди.

                           (кун, ой, йил)                (соат, минут)   (масъул ходим Ф.И.О)






Низомга

11-ИЛОВА



Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан нақд чет

эл валютаси маблағларини олиш учун буюртманома

Шахсий ғазна ҳисобварағи


Транзит ҳисобварағи/ягона ғазна ҳисобварағи


_____________ санадан _______________ санагача тўлаш учун

Жами суммаси



(рақам ва сўзлар билан)

Олувчининг номи



(паспортдаги Ф.И.О)

Олувчи маълумотлари



(паспорт маълумотлари)

М.Ў.

  

Ғазначилик бўлинмаси

Масъул ходим





(имзо)



(Ф.И.О.)


Тегишли бўлим




(шўъба) бошлиғи





(имзо)



(Ф.И.О.)


М.Ў




Раҳбар





(имзо)



(Ф.И.О.)


20__ йил "___"____________

                 

Ушбу буюртманомада кўрсатилган суммани олдим __________ (имзо)


Олувчи шахсини тасдиқловчи белги:


__________-рақамли ____________________ ҳужжат тақдим

этилди ________________________________________________

                                                      (ҳужжат номи)


______________________ 20__ йил "___"____________ берилди

            муассаса номи


Берилган жойи _________________________________________


Текширилди


Назоратчи


Тўлансин

Масъул ижрочи

Бухгалтер


20__ йил "___"____________

Тўланди

Кассир


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 май